Понедельник, 29.05.2017, 23:48
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 44
Гостей: 39
Пользователей: 5
phocajah, Aroccarync, SyncAduddy, Evangelistabu, Edwinkak

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Июль » 21 » ФАРИШТАНИНГ ҚАРҒИШИ
15:03
ФАРИШТАНИНГ ҚАРҒИШИ
Тонг отди. Қуёш бошини уфқдан кўтариши билан ён атроф аста-секин исий бошлади. Ҳавода муаллақ кезиб юрган оппоқ булутлар мисоли елпиғичдай қат-қат бўлиб уйилиб қолган. Хали чор атрофни ўраб олган нозик туман пардаси тарқамаган. Атрофда охиста шаббода эсиб турарди. Нарироқдаги виқорли қоялар худди бир-бирларига туташиб кетгандек, охири кўринмайди. Сўлимсой қишлоғида аллақачон хаёт қайнаб кетган, кимдир аъзонлаб туриб сигирини соғади, яна кимдир кун пешинга кирмасидан даладаги ишларини тугатгани далага отланади. 
Алишер димоғига урилган ёқимли хаводан сергак тортди. Эринибгина ўрнидан турди. Очиқ деразадан тип-тиниқ осмоннинг бир чеккаси кўриниб турарди. Ховлидаги узум токларидаги хусайин узумлар эрта тонгдаги шудрингдан товланиб турибди.
- Эх барибир қишлоқ яхшида кучли қўлларини орқага тисариб бир керишиб олдида, бир табақаси очиқ турган эшикдан ташқарига аста мўралади. Ховлида Адиба опа кўринди у кўйлагининг этагини липпасига қистириб олганча ховлига шалоплатиб пақирлаб сув сепиб юрарди. Алишерни кўриб юзига табассум югирди.
- Турдингми уйқичи ухлайверар эканда, тонг отгани қачон эди. У Алишерни эркалабгина қойиган бўлди.
- Юз қўлингни тез ювиб келгин, иссиқ нон ёпяпман биргалашиб чой ичамиз. Алишер мийиғида ним табассум қилиб сой ёқасига борди. Қумлоқ сохилга чўнқайиб, муздек сувни кафтига олдию сесканиб кетди. Сув жуда муздак эди. Кейин енгиларини бирин-кетин шимариб пишқириб-пиқириб юзини юва бошлади. Сув ён атрофга сачраганидан унинг усти бошини хўл қилиб юборди. У елкасига ташлаб олган сочиқ билан юз-қўлларини охисталик билан артди. Кўнглида алланечук енгиллик сезиб ўрнидан сакраб турдида кўча дарвозадан охиста қадамлар билан ховлига кирди. Адиба опа аллақачон сўрига жой қилиб дастурхон ёзиб бўлганди. Югуриб елиб ошхонадан хали чо-ю хали нон-ни сўридаги дастурхонга таширди.
- Кун бугун роса исийдиган кўринади, эрталабдан шунчалик қиздираяпти-я, у нонларни авайлаб ушатар экан Алишерга нолиган бўлди.
- Қани тепага чиқ, тезроқ чойимизни ичиб олайлик кейин далага поччанга ёрдамга борамиз. Алишер сўрига узун қилиб ёзилган атлас кўрпачага чордана қуриб ўтириб олди. Ушатилган нон бўлакларидан олиб қаймоққа ботирир экан аммасига бир қараб олди. 
- Қишлоқ ҳавоси тоза бўладида, нон бўлагини оғзига солиб, чуқур нафас олди. 
- Вой нимасини айтасан, Адиба опа пиёладаги чойни шоша-пиша ичар экан жиянини гапини бош ирғаб тасдиқлади. 
- Шахардан келин бўлиб тушганимда қишлоқда қандай яшайман деб ўйлагандим. Инсон ҳамма нарсага кўникар экан. Мана туппа-тузук қишлоқ аёли бўлдим қолдим. У ликопчадаги бир бош узумни ола туриб пиқ этиб кулиб юборди. Алишер оғзидаги нонини тамшаб-тамшаб синчков нигохлари билан атрофга бир қараб қўйди. Ўзи шахарлик бўлганлиги учун қишлоққа камдан-кам келади. Шунда ҳам аммасининг қистови билан. Биттаю биттиа аммаси қишлоққа келин бўлиб тушган. Хар гал аммаси Алишерни чақирганда ишим, ўқишим бор деб бахона қиларди. Бу сафар бўлмади, жияни Самандар атайлаб Тошкентга бориб,
- Онам сизни соғинибдилар дея қўярда-қўймай олиб келди. Чой ичиб бўлгач Адиба опа чаққонлик билан ўрнидан туриб, дастурхонни йиғиштира бошлади. Шу пайт дарвоза оҳиста чертилиб мулойим овоздаги
- Адиба келинойи, келинойи деган чақириқ эшитилди. Алишернинг тим қора кўзлари сўроқ назарида дарвозага йўналди 
- Ху-в-в келавер Сарвиноз, кел келавер Адиба опа бепарвогина дастурхонни йиғиштираверди дарвозадан нозик қадамлар ташлаб Сарвиноз кириб келди. Унинг хатти-харакатидан тортинчоғлиги билиниб турарди. 
- Асслом-у алайкум келинойи, у Алишерни кўриб довдираб қолди. Кўзлари ер чизди. 
- Ойим кеча ғалвир олган эканлар. У ғалвирни узатар экан юзлари дув қизариб кетди. 
Алишер эса бу содда қизнинг оҳудек хуркиб турган кўзларидан, атиргул янлиғ лўппидек юзларидан ўзи билмаган ҳолда кўз узолмай қолди. Сарвиноз Адиба опанинг бироз ўтир дейишига ҳам қарамасдан ғалвирни ташлабоқ уйига чопқиллаганча чиқиб кетди. Алишер ток тагида дастурхондаги нон ушоқларини қоқаётган аммасига бир истеҳзоли қараб қўйди. 
- Ким-у дарвозага қарата ишора қилди
- Уми? Адиба опа ошхонага кира туриб овозини баландлатиб гапирди. – Қўшнимиз Санобар ҳолани қизи Сарвиноз, бепарвогина гапириб, ошхонадаги пиёлаларни юва бошлади. Алишернинг кўзларида ажиб энтикиш пайдо бўлди. Секингина ўрнидан туриб кўчага чиқиб кетди. Кўча иссиқ. Ҳаммаёқни қуёш ўз обитобида қиздиради. Ерлар худди жуда чанқагандек қуруқшилаб, ёрилиб-ёрилиб кетган. Алишер кўча деворга хамоҳанг тарзда юриб борарди. Қўшниниг қиялаб очиқ турган дарвозаси ёнидан ўтиб кетаётганда Сарвинозга тўқнашиб кетди. Икковлари ҳам чўчиб кетишди. Сарвиноз Алишерни кўриши билан сутдек оппоқ юзларини яшириб, бошини эгиб олди. Алишер худди шуни кутиб тургандек қувониб кетди. 
- Яхшимисиз? Қалин қошларини чимириб ҳол-аҳвол сўраган бўлди. У қизлар билан танишавериб уларга қайси сўз ёқиш, ёқмаслигини жуда яхши билиб олганди. Сарвинозни кўриб заррача ҳам ҳаяжонланмади ҳам. Ўзини дадил тутиб тезда мулоқотга киришиб кетди. 
- Боғгами? Сарвинозни қулидаги мева идишига қараб қизиқиб сўради. 
- Ха, Сарвиноз ич-ичидан диғ-диғ қалтирарди бу қизиқувчан йигитни саволига жавоб бера туриб, ердан кўзини узмасди.
- Ёрдамчи керак эмасми? Алишер уни дув қизариб кетган, олма мисоли товланаётган яноқларига ўткир нигохини қадаганча жавоб берган сари янада кўпрок саволга тутарди.
- Йуқ, шарт эмас. Сарвиноз ийманибгина гапириб Алишерни йўлини кесиб ўтмаслик учун, уни ортидан лип этиб олдинга ўтиб олдида, охири кўринмайдиган тор кўчадан тез-тез юриб, ариқ ёқалаб кетаверди. Алишер эса, шошилганча унинг ортидан эргашди. Шу аснода Сарвиноз билан танишиб ҳам олди. Унинг учун қизлар билан танишиш умуман муаммо эмасди. Бир-икки хазил-хузулли гап қилиб, ширин сўз айтса кифоя. Минг ўзини осмондаман деб юрган қиз ҳам бу ширин сўзларга маҳлиё бўлиб ерга тушиб қолганини билмай қолади.
Кунлар ўтган сайин Сарвиноз ҳам бу ҳазилкаш йигитга кўр-кўрона боғланиб қолаётганлигини ўзи пайқамасди. Алишер бу соддагина қишлоқ қизини ҳар куни кўчага чиқишини аммасининг дарвозаси тагида кутиб ўтирар, болданда ширин сўзлари билан бу қизнинг кўнглига кириш учун йўл ахтарарди. У қийинчилик билан бўлсада мақсадига эришди. Бора-бора Сарвиноз ҳам унга илиқ муносабатда бўла бошлади. 
Ёз ҳам ортда қолиб куз ҳавоси атрофни чулғаб олди. Эрталабдан бери эзила-эзила ёққан ёмғир пешинга бориб бироз тинди. Чека-чеккадаги азамат ёнғоклар кечаси билан ёққан ёмғирдан ивиб, хозир тўкиламан деб турган барглари ёмғир сувидан селгиб, бош эггандай мунғайиб қолган. Алишер қўлларини шимининг ён чўнтакларига солиб олганча, айвонда ташқаридаги сўлғин манзарани кузатиб турарди. Ичкаридан эшик очилиб Адиба опа қўлидаги елим ҳалтага тўлдириб майда чуйдалар солиб чиқди. 
- Ие амма, Алишер бир ижирғаниб қўйди, керакмас хеч нарса, нима қиласиз овора бўлиб. 
- Нимага овора бўлар эканман, биттаю-битта жиянимни қуппа-қуруқ жўнатаманми? Адиба опа қўлидаги елим ҳалтани Алишерни қўлига тутқазди. – Ол, аммангники таваррик. Алишер ҳалтани ичига бир мўралаб олдида кулиб қўйди. – Ўббў амма-е раҳмат, у ташқари томон йўналар экан каттакон ругзак сумкасини елкасининг бир учига илиб олди. Аммаси, поччаси, жиянлари билан қуюқ хайрлашиб йўлга отланди. Бекатга етиб борганда у ерга сукунат чўмганди. Ора-сирада йўловчи машиналар ўтиб қоларди. Ёмғирдан ҳўл бўлиб кетган ўриндиқлар худди кимнидир кутаётгандек қуёшнинг кучсиз нурлари остида товланиб ўзгача манзара касб этади. Алишер ҳар-бир ўтаётган машинага қўл кўтариб тўхтатишга уринди, аммо аксига олгандек бирорта машина тўхтамасдан ёнгинасидан зувиллаб ўтиб кетаверди. Унинг жиғибийрони чиқиб ён-верига олазарак қараб қўйди. Узоқдан қип қизил гулли ҳалат кийган Сарвиноз келарди. Алишер уни кўриб бироз сергак тортди. 
- Вой худо, Сарвиноз билан хайрлашишни унутибман-ку, оҳиста шивирлади. Сарвинозни етиб келишини ҳам кутмасдан югурганча унинг ёнига ўзи биринчи бўлиб етиб борди. Сарвиноз ним табассум билан қўлидаги оппоқ шойидан тикилган пушти гулли румолчани унинг қўлига тутқазди. – Олинг, атайлаб сиз учун тикдим.
Алишер рўмолчани унинг қўлидан олар экан Сарвиноз ундан охудек кўзларини олиб қочди. 
- Рахмат, Алишер рўмолчани чўнтагига солиб, Сарвинозга эрка табассум ила қараб қўйди. – Сарвиноз сизга бир илтимосим бор, шуни бажарасизми?
- Нима экан? У шўхчан нигоҳларини Алишерга қадади. 
- Сиздан илтимос, мен сизга айтган ҳеч бир гапларни унутманг. Ўлай агар мен сизни чиндан ҳам севаман, иншооллоҳ сизни дунёдаги энг бахтли қизга айлантираман. Ишонинг севаман сизни.
Сарвиноз бу гапларни эшитиб ўзини еттинчи осмонда учиб юргандек ҳис қиларди. Аммо сир бой бермаслик учун Алишерга юз буриб олди.
- Гулим, агар гапларим ёлғон бўлса хозироқ Худо жонимни… у гапини тугатмасидан Сарвиноз нозикгина бармоқлари билан Алишернинг лабларини беркитиб олди
- Жиминг, асло ундай дея кўрманг секингина шивирлади, - мен сизга ишонаман, ҳар бир сўзингизга ишонаман.
Алишер бу гапларни эшитиб завқланиб кетди. Сарвинозга яқинлашиб, қулоқларига оҳиста пичирлади
– Согинасизми? 
Сарвиноз нозиклик билан ортга чекиниб, пиқ этиб кулиб юборди. Саволи жавобсиз қолганидан Алишерни энсаси қотиб кетди. Уялишига ўлайми, ичида жон деб турибди-ку.
У бу содда қишлоқ қизини менсимайгина ғижиниб жилмайиб қўйди.
Кунлар гуё бир-бири билан қувлашаётгандек шунчалик тез ўтиб кетдики, қахратон қиш қачон ўрнини бахорга бўшатиб берганлигини ҳеч ким хатто пайқашга ҳам улгурмади. Сабоҳат ила ўзининг ширингина орзуларини етаклаб келинчак бахор кириб келди. Сарвинозга эса, бу ойлар беназир соғинчларга лиммо-лим ўтди. У хар сонияда, хар соатда Алишерни ўйларди. Унга буткул боғланиб қолганлигини Алишер шахарга қайтиб кетгандан сўнг англади. У Алишерни, ўзининг орзуйидаги шахзодасини шунчалар севарди-ки, хатто кимдир унга Алишерга жонинг керак экан деса хеч иккиланмай беришга тайёр эди. Ҳаётининг мазмунига айланиб қолган, ундаги илк севги куртакларининг барқ уришига сабабчи мухаббатини келишини беғубор шабнам томчисидек муштоқ бўлиб кутарди. 
Нихоят қўйнини меваларга тўлдириб ёз енгил-енгил қадамлар билан уч ойлик меҳмон бўлиб ташриф буюрди. Бу ёз ҳам Алишер қишлоққа келди. Машинадан тушиши билан қишлокнинг салқин ҳавоси буғзига гуп этиб урилди. Беназир сабоҳат ила ўзининг шайдо этгувчи манзараси билан келинлардек лов-лов товланиб ўзини кўз-кўз қилаётган бу қишлоқни ҳуснидан Алишер энтикиб кетди. Сой бўйига бориб юз-қўлларини юва бошлади бошини кўтариб атрофга соғинч билан тикилди.
- Сулимсой деганчалик бор-да оҳиста шивирлади. Аммасиникига кириб борганда уни жияни Самандар қарши олди. Сўрига шоша-пиша жой қила туриб норозигина оҳангда ғудраниб қўйди – Алишер ака бир оғиз келишингизни айтиб қўймабсизда, онам Феруза холаникига чақирдига бормай сизни кутиб олардилар, билмадиларда келишингизни. 
- Э, нима қиламан сизларни овора қилиб. Ака-ука бир гаплашиб ўтирсак ўтирибмиз-да. Алишер Самандарнинг елкасига енгилгина шапатилаб қўйди. 
- Яхши, хар ёзда келадиган одат чиқарибсиз, пиёлага чой қуя туриб Самандар кинояли жилмайиб олди.
- Ха, сизларни кўргим келдида, Алишер жиянининг кесатқи гапини тушунмади. 
- Бизними ёки, келинойимними? 
Унинг кўзларидаги табассум бирдан ўчди – Келинойи? Бироз сергакланди - Қанақа келинойи? Пиёладаги чойни хўплар экан жиянига ажабланиб бир қараб қўйди.
- Сарвиноз опамда, унга уйлансангиз менга келинойи бўлади-да. Ўтган ёз жа Лайли-Мажнун бўлиб юргандиларин-ку, Самандар ҳудди акасини бирон жиноят устида ушлаб олгандек хо-холаб кулиб юборди, унинг кулгусида болаларча беғуборлик иси анқиб турарди. Алишер масхарали охангда менсимайгина жилмайиб олди. – Жиннимисан, қиз қуригандек шу тўпори қишлоқ гўзалига уйланаманми, шахарда қиз қуриб қолибдими?
Самандарнинг бу гапларни эшитиб туташиб кетган қошлари бир жойга уйилди. – Нимага унда Сарвиноз опамни бошини айлантириб юрибсиз?
- Вой худо, Алишерни энсаси қотиб кетди. – Ўргилдим сендақа ҳимоячидан, юз кўзларини буриштирди. – Нима, ким билан гаплашсам уйланиб кетавераманми, ахир қишлоқда ҳам зерикиб қолмаслигим учун ким биландир чалғишим керак еди-ку, шунга ота гўри қозихонами энди? Беписантлик билан жилмайиб қўйди. У гапини тугатар тугатмас чини идишнинг "жаранг” этиб ерга тушиб кетган овози эшитилди. Икковлари ҳам баб-баробар елка буриб орқаларига қарашди. Дарвоза ёнида ҳаёли бироз паришон, ранги ўчиб кетган, гул-гул очилиб турган чехрасида мунислик хукм сураётган Сарвиноз турарди. 
- Сарвиноз опа… Самандар нимадандир қаттиқ қўрққандек ўрнидан сапчиб туриб кетди. Алишер эса Сарвинозни кўриб тошдек қотиб ўтирарди. Сарвиноз ҳудди телбалардек қимир этмай турар, унинг қўлидаги овқат тўла коса ерда чил-чил синиб ётарди. У бироздан сўнг эс-хушини йиғиб олиб кафтлари билан юзларини беркитганча кўчага отилди. Унинг йиғлагиси келар, аммо йиғлай олмасди. Туртиниб-туртиниб кўча бўйлаб чопиб борарди. "Ўйинчоқ эканман, фақатгина ўйинчок бўлибман” ҳаёлида фақатгина шу ўй чарх урарди. Кўча муйилишига келганда боши айланиб ерга гандираклаб йиқилиб тушди, ерни кафтлари билан аламли ўкинч ила ғижимлади. Кўзларини маҳкам юмиб олди. 
Қанчалар Алишер билан турмуш қуриб, бахтли оила бўлишни орзу қиларди-я. Ҳар сафар кимнингдир тўйига борганда келин ўрнига ўзини, виқор тўкиб турган куёв ўрнида эса Алишерни тасаввур қилиб, худди чиндан хам ўзининг тўйи бўлаётгандек қалбида шунақанги бахтли энтикиш туғён урарди-ки, гўё ўзини еттинчи осмондагидек ҳис қиларди. Унинг орзулари ўзи каби пок, беғубор эди. 
- Насиб қилса Алишер ака бир умрлик умр йўлдошим бўладилар, мен уларга шириндан-шакар фарзандлар тухфа этаман. Фарзандларимиз худди Алишер акамга ўхшаган, келишган, оқ кўнгил бўлишади, у хар доим юрак-юрагидан шундай деб ният қиларди. Шу тобда Сарвиноз ўзининг бойчечакдай эндигина қор қўйнидан оҳиста бош кўтариб барқ ураётган орзуларини ўйлаб хўрланиб кетди. Буғзига қадалган аччиқ кўз-ёшлари ердан эндигина отилиб чиққан булоқ каби қалбининг туб-тубидан отилиб чиқа бошлади. 
- Шунчалар ҳам содда бўламанми, қандай қилиб шу субитсизга ишондим, қандай… унинг ожиза елкалари ғамли силкиниб-силкиниб, ширин ўтмишнинг аламли хотираларини эслаб ўкиниб-ўкиниб йиғларди, хўрлиги келиб йиғларди. Мени шунчалар хўрлаб камситдингми, Оллохим сени минг карра оғирроқ хўрласин бу дунёдан битта тирноққа зор бўлиб ўтгин! Сарвинознинг лоладудоғ гулғунча лаблари оҳиста пичирлади. 
У шунчалар аламзада ҳолатда эдики, қандай қилиб ўзининг жондан азиз севгилисини қарғаб юборганлигини ўзи ҳам билмай қолди. 
Бу ҳаёт нима бўлганда ҳам чархпалак мисоли айланиб, давом этаверар экан. Қуёш ўзининг беминнат нурлари билан яхши-ю ёмонни бирдек иситади. Сарвнозни ҳам ўз обитобида исита бошлади. Биринчи келган совчисига розилик бериб, алам устида турмушга чиқиб, шахарга кўчиб кетишди. Сўлимсойнинг хар қарич ери унга Алишерни эслатарди, шунинг учун ора-сирада онасини кўргани келиб турарди. Афсуски орадан анча йиллар ўтса ҳам фариштадек қизнинг қалбида аламли, истиробли пўртаналар ора-чорада юрак торларини бир-бир чертиб қўярди. 
Тошкентга ўзининг қоронғу ёпинчиғини бутун атрофга муаллақ ёйгандек тун кириб келди. Сарвинознинг кўзига уйқу инмади, ўрнидан астагина туриб, балкон деразаси ёнига борди. Хаммаёқ оппоқ қор. Ҳавода учқунлар кезар, чироқларнинг қалпоғи остидан элак-элак қор қуюлар, жимгина кузатиб турган одамга оппоқ қор ерга тушаётгандек эмас, худди эски хотираларни узоқ-узоқларга учириб олиб кетаётгандек туюларди. Сарвиноз бу манзарага ҳиссизгина қараб турарди. Шу пайт уни, соатнинг қаттиқ бонг уриши чўчитиб юборди. Соат миллари тунги соат уч-у ўттизни кўрсатарди. Бугун ойисининг туғилган куни. У яна эски ғуборли ҳотираларни эслатадиган ўша қишлоққа боришини ўйлаб бир ғижирғаниб қўйди. Турмуш ўртоғи хизмат сафарига кетганлиги учун аъзонлаб болаларини олиб ўзи йўлга отланди. Улар қишлоққа кириб боришганида қуёш булутлар ортидан оҳиста мўралаб атрофини қиздириб юборганди. Қор зарралари офтобнинг нурли кукунларидай ярақлаб кўзни олар, дарахт шохларига қўнган қор парчалари дув-дув тўкилиб тушиб турарди. Сарвиноз уйига кириб борар экан, Санобар хола қизини келганлигини кўриб шунақанги қувониб кетганлигидан ўтказишга жой тополмай қолди. Сарвиноз келган захоти ишга шўнғиб кетди. Келинойиси Феруза билан куни бўйи қўли-қўлига тегмай ҳали сомса-ю ҳали мантига ош хамир олиб, салатлар тайёрлашди. Кечга бориб меҳмонларга иккинчи овқатни тортишганларидан кейин бироз тин олишди. Феруза ошхонадаги сутулга беҳол ўтириб, ўзини ҳиёл елпиган бўлди.
- Уф-ф, бирам чарчадим-ей, ижирғаниб гапирди. 
- Унчалик чарчайдиган иш қилмадик-ку, идишларни чаққонлик билан юваётган Сарвиноз келинойисига ажабланиб қараб қўйди. 
- Билмасам, Феруза хижолат билан енгилгина табассум қилди, шу кунларда мадорим қуриб сал иш қилсам чарчаб қоляпман. Тунов куни дўхтирга чиқсам соппа соғсиз-ку дейди, Феруза пиққиллаб кулиб юборди. Ха айтгандай, Адиба опа бир ойларча олдин битта табибга борган эканлар, бирам мақтадилар, мен ҳам шунга бир бориб кўрсаммикан-а?
У Сарвиноздан яхшироқ фикр чиқармикан деб ундан кўзини узмай тикилиб турди. 
- Адиба келинойимнинг тоблари йўқми? Сарвиноз идишларни тахлар экан бепарвогина сўраб, ўрнидан туриб кетди. 
- Ҳа йук, Тошкентда бита жияни бор-ку нима эдия исми, Феруза бироз талмовсираб турдида бирданига суйиниб кетди ҳа Алишер, Алишер эди исми, бир ютиниб олиб гапида давом этди. Ҳуллас ўша иккинчи маротаба ўйланса ҳам фарзандли бўлмаётган эканмиш, ўшани табибга олиб боришибди-да, нима қилсам экан, мен ҳам бир бориб кўрсаммикан-а? Феруза ҳали ҳам ўзини дардида эди. 
Сарвиноз бу гапни эшитиб кимдир устидан муздек сув қуйиб юборгандек музлаб кетди. Бирданига анча йиллар олдин ўйламай айтган "қарғиши ”ни эслаб рангқутиси ўчиб кетди. Бу гаплардан юрак-юракдан афсусланиб лабини бир четини қимтиб тишлаб қўйди. Дераза ёнига яқинроқ келиб, ховлида болалар билан мириқиб қор бўрон ўйнаётган уғилчасига қараб мийиғида кулиб қўйди. Юлдуз тўла осмонга боқиб оҳиста пичирлади.
- Оллохим, Алишер аканинг ҳам яхши ниятларига етказиб, уларга ҳам шириндан шакар фарзандлар бергин.

Муаллиф: Асилахон Абдуллаева, Бекобод тумани

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 1180 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: севги, sevgi haqida, love history, севги хакида, sevgi, sevgi nima o'zi?, Dramma, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Yulduz Usmonova ogohlantiradi!
>>> ​Dilfuza Ismoilova Ahmadboyga chuv tushgani haqida gapirdi
>>> Rashid Holiqov va Lola “Yana mahallada duv-duv gap” uchun saundtrek kuylashdi (Audio)
>>> ​Farhod Maxmudov: “Baron”ni Shavkat Mirziyoev tomosha qilganini eshitib, g`ururga to`ldim
>>> Лола аёллардаги қайси хислатлар эркаклар эътиборини жалб қилиши ҳақида гапирди
>>> ​“E`tirof-2016”da “Yilning eng faol guruhi” aniqlandi
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> Azamat Axrorov Shaxzoda Muhammedova bilan «Asal oyi»da...
>>> Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”
>>> ​Javohir Zokirov farzandlarining qiziqishlari va Nargiz Zokirovaning O`zbekistonga qaytishi haqida(Eksklyuziv)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari