Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг собиқ президенти Йозеф Блаттер коронавирусга чалинди, деб хабар бермоқда "The Athletic”.
Президентнинг сўзларига кўра, у коронавирусни юқтириб олган ва 14 кун карантинга олинган.
Блаттернинг таъкидлашича, ундаги аломатларнинг барчаси ҳозирда йўқолган.
«Менда шамоллаш ва юқори ҳарорат бор эди. Ўзимни фақат бир кеча ёмон ҳис қилдим. Аммо икки ҳафтадан буён ҳеч қандай аломат юзага чиқмади, ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман», дея қўшимча қилди у.