Понедельник, 27.03.2017, 13:34
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 79
Гостей: 79
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 14 » «Фолбинга ишонган аҳмоқ!»
07:44
«Фолбинга ишонган аҳмоқ!»
Умрим бино бўлибдики, фолга ишонмаганман. «Фол» сўзини тескари ўқинг, қанчалик қўшиб гапиришларини тушунасиз-қўясиз. Хотиним эса қаерда бирор фолбинни эшитса, бориб фол очтириб келади. Бора-бора унинг ҳаётида фол учун мавзунинг ўзи қолмади. Бир куни мўйловли фолбин аёл: «Илтимос, ҳаётингизда бирор воқеа бўлмагунча, бир ойча келмай туринг, келинжон» деса ҳам, сабри чидамай уч кундан сўнг лўкиллаб борибди. Қаттиқроқ йўталгандим. «Эрим кеча йўталди, шунга фол очинг», демоқчи бўлган-да. Биласиз, фолбин зотига маълумотларни жинлари етказиб туради. Жинлар хотинимни узоқдан таниб, «Ие, анави бефаросат яна келаяпти! Бир ҳафтадан кейин ўласан деворайлик! Балки шу билан қутулармиз!», дейишибди…

Ишдан қайтсам, хотин тўшакда ётибди. «Куним битди, дадаси! Ниятингизга етиб, бошқа хотин оласиз-ов!» деб дийдиё қилди. Мен ҳам соддаман-да. «Хотиним ўлса, кимга уйлансам экан?» деб ўйлашга тушиб кетибман.

– Фолбин айтди, бир ҳафтадан кейин ўларканман! Бу кишимнинг хаёл суришини! – деб ҳўнграб йиғлади. «Тез ёрдам» чақирдим. Дўхтир йигит текширди. Иситмаси йўқ, қон босими меъёрда, кўзлари ҳам жойида. Дарднинг «д» ҳарфи ҳам йўқ.

– Шифохонада, дўхтирларнинг кўз ўнгида бўлиб тураман, – деди хотин шунда ҳам кўнгли жойига тушмай. – Фолнинг муддати тугасин, кейин ҳеч нарсадан қўрқмайман.

Менга ҳам шу керак эди. «Ётса ёта қолсин, қулоғим тинчийди», дедим ўзимча. Бироқ эртасига ўйланиб қолдим. Лаънати фолбинларнинг башорати рост чиқса-я! Шўрим қуриб қолади-ку, деб шифохонага чопдим. Хотиним билан тириклигида видолашиб қолай, дедим-да.

– Кафтингизни тутинг, аковси, сизга фол келди! – деди йўлда бир лўли хотин.

Қўлимни тутгандим, кафтимнинг чизиқларига қараб деди:

–  «Душанба куни ёрингиз сизни тарк этади. Сешанба сиз учун омадли кун. Чоршанба куни қабристонга борманг. Пайшанбада севган инсонингизни учратасиз. Жума куни хушхабар эшитасиз! Хотинингиз қўчқордек ўғил туғади! Энди хизмат ҳақимга банкка борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, аковси, пулларимни «конвертасия» қилишим керак.

Бировнинг кафтидаги чизиқдан келажагини биладиган, аммо йўл четидаги белгиларга қараб уч юз қадам наридаги банкни тополмайдиган фолбин  ҳаётимда қандай воқеалар рўй беришини шу тариқа башорат қилган эди. Лўлига ишонсам, душанба куни хотиним қуласа, сешанба куни омадим чопади, чоршанба арвоҳ қувламаслиги учун қабристон ёнидан таксида ўтаман. Энг қизиғи, пайшанба куни биттасини учратсам, эртасига у болалайди.

«Ё алҳазар! Не кунларга қолдим!» деб шифохонага етган эдимки, миямга даҳшатли ўй урилди. «Тўхта! – дедим ўзимга. – Келгусидаги ҳаётингни жума кунигача билдинг. Шанба ва якшанба-чи?»

Такси тўхтатиб, мўйловли фолбин хотинникига олиб боришни буюрдим. Фолбин: «Бахтингдан очайми, тахтингдан?» деганди, «Яхшиси, шанба-якшанба кунидан оча қолинг», дедим. «Кўзимга чақалоқ кўринаяпти, шанба куни эрталаб туғилади…» дея фолни бошлаган эди, «Ҳе, йўқ, иккинчи хотиним жума куни туғади, шанба куни яна туғиб, товуқ эмас-ку!» деб аччиқландим. «У ҳолда биринчи хотинингиз туғар балки?» деди фолбин ҳам жаҳлланиб. «Қўйсангиз-чи, мўйловли опа, биринчи хотиним душанба куни ўлади-ку! Якшанба кунига қаранг-чи, нима воқеа бўларкан?»

Фолбиннинг жинлари мени ҳам таниб қолди. «Бу эр-хотиндан қутулмас эканмиз-да» деб аризаларини ёзиб, фолбиндан бўшаб, Кўҳи Қофга, қарилик гаштини суришга жўнаб кетишди. Жинсиз қолган фолбин кўзларини ола-кула қилиб шивирлади:

– Ука, якшанба куни эрталаб қуёш чиқиб, кечқурун ботади, эҳтиёт бўлинг, хўпми?

Шифохонага шамолдек учдим. Хотиним билан йиғлаб кўришиб, фолчиларнинг башоратларини сўзлаб бердим.

– Бошингга фол етди, хотин! – дедим кўз ёшларимни тиёлмай. – Фолсиз тинчгина яшаб юргандик-ку! Энди пайшанба куни уйланиб, жума куни фарзандли бўламан. Бу ҳам етмагандек якшанба куни эрталаб қуёш чиқиб, кечқурун ботармиш! Сенга шу керакмиди, хотин?! Алвидо! Сендан розиман!

Хотиним каравотидан сакраб тушиб, гапира кетди.

– Дадаси, шуларга ҳам ишондингизми? Мана, мен тирикман-ку! Фолчиларга ишонмай мен ўлай!

Фолчилар башорат қилган ҳафта қурбонсиз, тинч ўтди. Ҳафта охирида фақат битта фол ҳақиқатга айланди: якшанба куни эрталаб қуёш чиқиб, кечқурун ботди.

Азизий

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 211 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> Машҳурлар ҳаётларидаги энг уз-у-у-у-ун кун ҳақида сўзлаб бердилар
>>> ​Robert De Niro rafiqasi tufayli yomon filmlarda ham suratga tushishga majbur bo`lmoqda
>>> Nilufar Usmonova 1,5 yil oldin bergan va`dasining ustidan chiqdi
>>> Лола аёллардаги қайси хислатлар эркаклар эътиборини жалб қилиши ҳақида гапирди
>>> Муқаддас Холиқова юрак ҳуружи ташхиси билан шифохонага жойлаштирилди
>>> Шаҳзода Матчонова ўзининг шахсий ҳаётини муҳокама қилаётганларга жавоб қайтарди
>>> ​“Asal oyi” filmida Shahzoda Muhammedova uch kishining ishini uddalayapti
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> ​Lola Toshkentda kameralar ishga tushganidan so`ng avtomobil boshqarishni to`xtatdi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari