Актриса мазкур миш-мишларга аниқлик киритди
Маҳоратли актриса Юлдуз Ражабова туркиялик севгилиси билан Дубайда асал ойини ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Бунга эса уларнинг биргаликда тушган сурати сабаб бўлган. Мазкур сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Актриса саҳифасида мазкур миш-мишларга аниқлик киритди. Унинг сўзларига кўра, бу ёлғон. Улар шунчаки кечки овқат еяётган бўлган.
«Кечки овқат қилиб ўтирган жойимизда ҳаммангиз домла каби ахлоқ дарсларини бериб бошлаяпсизми. Ёлғон хабар қилиб, одамларга мавзу топиб беришдан чарчамадинглар. Нимага хабаринглар ёлғондан иборат. Шуми сизларнинг ҳақиқий касбингиз. Одамларнинг оғзидан чиқаётган гапи тарбиясидан далолатлигини билмайди, шекилли», дейди Юлдуз Ражабова.