Понедельник, 23.09.2019, 23:38
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1266]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [898]
Hikoyalar to'plami [839]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1077]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [293]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3875]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [494]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [155]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 30
Гостей: 29
Пользователей: 1
shedowflash

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Август » 27 » Гендер тенглик: эҳтиёжми ёки ҳашамат?
09:58
Гендер тенглик: эҳтиёжми ёки ҳашамат?
Куни кеча Сенат "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади. Халқ орасида "гендер тенглик қонуни” дейилаётган ушбу муҳим ҳужжат борасида қуйида айрим мулоҳазаларни баён этамиз.

Қонунга эҳтиёж бор эдими?

Конституцияда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги мустаҳкамлаб қўйилган бўлса, яна алоҳида қонун қабул қилишга эҳтиёж бор эдими?

Албатта, бор эди. Биринчидан, Конституцияда жуда кўплаб ҳуқуқлар тилга олинган, лекин уларнинг деярли барчаси ҳақида қонунлар бор. Масалан, таълим олиш, соғлиқни сақлаш, сўз эркинлиги ва ҳоказо.

Конституция бош қомус сифатида ҳуқуқларни жамлайди ва кафолатлайди. Аммо уларни амалга ошириш тизими ва ҳимоялаш механизмларини қонунларда батафсил баён этишга доим эҳтиёж бор. Шу маънода гендер тенглик тўғрисидаги Қонун жинслараро тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, бу борадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Жинс бўйича камситиш нима? Аёлларни армияга чақирмаслик уларнинг ҳуқуқларини камситишми? Фарзандни дунёга келтириш учун таътил берилмаса, эркакнинг ҳуқуқи камситилган саналадими? Қайси ҳолларда аёлларга имтиёз берилиши керак, қайси ҳолатда эркакларга? Бу саволларга батафсил жавоб бериш ва ушбу муносабатларни тартибга солиш учун гендер тенглик тўғрисидаги қонунга эҳтиёж бор эди.

Олайлик бир фуқаро (у аёл ёки эркак бўлиши мумкин) иш ўрнида гендер камситишга дучор бўлди. Шунда у ҳуқуқларини ҳимоя қилишини сўраб кимга, қаерга, қайси органга мурожаат қилиши керак? Кадрлар бўлимигами? Бу унинг ваколатига кирмайди. Судми? Узоқ ва серҳаражат жараён.

Энди давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича ваколатли мансабдор шахс белгиланмоқда. Ваколатли шахснинг мажбуриятларини бажариш давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилади.

Демак, гендер тенглик масаласига корхона ва ташкилотнинг ўзида муносабат билдириш ва вазиятни ўнглаш механизми пайдо бўлди.

Позитив дискриминация нима?

Гендер тенглик мавзуси кўтарилганда "позитив дискриминация” деган тушунча кўп тилга олиняпти ва муҳокама қилинмоқда. Бу масала юзасидан айрим тушунтиришларга эҳтиёж борлиги маълум бўлмоқда.

Позитив дискриминация – бу кам сонли бўлган гуруҳ ёки қатламга алоҳида имкониятлар ва квоталар бериш дегани. У корхонада, таълимда, илмда ва ҳоказо соҳаларда гендер тенгликка эришиш учун қўлланадиган усулдир.

Масалан, Ўзбекистонда олима, муҳандис, дастурчи, жарроҳ (ва ҳоказо) аёллар кам. Ушбу соҳаларда аёлларнинг кўпайишига эса эҳтиёж мавжуд. Шундай шароитда қизларни ушбу йўналишларга кўпроқ жалб қилиб ўқитиш, бунинг учун уларга алоҳида шарт-шароитлар яратиш позитив дискриминация ҳисобланади.

Қонунда давлат хизматида гендер сиёсатини амалга ошириш учун вақтинчалик тарзда бир жинсдаги хизматчилар учун квоталаш тизими жорий этилмоқда. Яъни ҳар бир давлат корхона ва ташкилотларида хотин-қизлар ва эркаклар вакиллигининг мутаносиблиги таъминлангунча вақтинчалик жинс квоталари белгиланади. Мутаносибликка эришилгач, квоталар бекор қилиниши мумкин.

Кимдир бизга бундай "чала тенглик”, "гибрид дискриминация” нега керак дейиши мумкин. Трампнинг позитив дискриминацияга қарши қилаётган ишларини мисол келтиришади баъзилар. Бошқа жамиятларни билмадим-ку, аммо анъанавий ўзбек жамиятида позитив дискриминацияга катта эҳтиёж мавжуд. Чунки аёлларимизнинг таълим олиши, илм билан шуғулланиши ва ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришга эҳтиёж катта. Қолаверса, жамиятимизда аёллар зиммасига ортилган маиший мажбуриятлар юки ҳам оғир.

Масаланинг баҳоси қанча?

Албатта, ижобий дискриминацияни гапирганда, бозор иқтисодиёти шартларини унутмаслик лозим. Яъни гендер тенгликни яратамиз деб фуқароларнинг ҳуқуқларига зиён етказмасликни эътиборда тутиш лозим.

Масалан, гендер тенгликка эришиш, аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг ойликлари сақланган ҳолда иш кунларини бир соатга қисқартириш ғоясини олайлик. Бундан аёллар ютадиларми?

Ютқизадилар. Сабаби, энди иш берувчи кўпроқ эркакларни ишга олишга ҳаракат қилади, чунки кам ишлаб кўп ойлик оладиган ишчи унга керак эмас ва бу борада у ҳақ. Аёлнинг ўша ишламаган бир соатини ким тўлайди? Шу масалани адолатли ечмай туриб аёлларга иш вақтидан имтиёз бериш мақсадга мувофиқ эмас.

Ёки аёлларга фарзанд парвариши билан машғул даври учун тўловларни иш берувчи зиммасига юклар эканмиз, бу билан меҳнат бозорида уларнинг қадри тушиши ва имкониятлари камайишини, рақобатбардошлиги янада пасайишини ўйлашимиз лозим.

Яъни гендер тенгликни таъминлаш ҳақида сўз борар экан, бунинг ўзига яраша тўлови борлигини эътиборда тутиш, бюджет тақсимоти ва бошқа молиявий масалаларни ечиш жараёнида буни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Истаймизми-йўқми, гендер тенглик фақат ҳуқуқий майдонда ечим топадиган масала эмаслигини тан олишимиз керак.

Оилавий муносабатлар ва урф-одатлар-чи?

Кўпчилик қонуннинг узоқ йиллардан бери шаклланиб келган ва анъанага айланган урф-одатларга зид келиши, уларнинг илдизига болта уриши ва оилавий муносабатларга аралашиб, уларни издан чиқариши тўғрисидаги хавотирларини баён этмоқдалар. Ҳатто феминизмнинг ғарбга хос салбий оқибатларини мисол келтирмоқдалар.

Уларни хотиржам қилиш учун таъкидлаш лозимки, Қонун оилавий муносабатларга аралашмайди, ҳеч кимни ҳеч нимага мажбурламайди ёки мавжуд ҳуқуқларни чекламайди. Фақат томонлар учун янги ҳуқуқлар ва имкониятлар тақдим этиш орқали муносабатларни мувозанатлаш имконини беради. Ундан фойдаланиш ё фойдаланмаслик, албатта, томонларнинг ўзларига ҳавола.

Масалан, фарзанд дунёга келгач бериладиган таътил борасида Қонунда шундай дейилган:

"Ҳам ота, ҳам она бола туғилиши муносабати билан ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга. Болага қараш бўйича таътилнинг давомийлиги ота-онанинг ихтиёрига кўра улар ўртасида тақсимланиши мумкин, бунда ота-она таътилдан қисмларга бўлган ҳолда фойдаланишлари мумкин”.

Яъни ота ва она ўзаро келишсалар, фарзандга навбатма-навбат қарашлари мумкин. Бу, масалан, сессия топширмоқчи бўлган талаба қизлар, хорижга стажировкага кетиши лозим бўлган олима аёллар, узоқ вақт меҳнат фаолиятидан узилиши натижасида малакасини йўқотиб қўйиши мумкин бўлган касб эгалари учун катта имконият. Агар эр-хотин ўзаро келишиб шундай қарорга келсалар, Қонун буни қўллаб-қувватлайди ва ҳуқуқни амалга ошириш имконияти билан таъминлайди.

Қонун оилада, жамиятда турли иллатлар, анъана ниқоби остидаги ожизларга зулм, уларнинг ҳуқуқини топташ ҳолатларига қарши курашади.

Биз анъаналар билан яшайдиган халқмиз. Лекин тараққиёт истасак, қонунлар билан ҳам яшашни бошлашимиз керак. Урф-одатлар шунчаки урф-одат бўлгани учун эмас, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлагани, турмушини қулай қилгани, муносабатларни уйғунлаштиргани билан қадрли. Ижобий урф-одат ва анъаналарни инсонни камситувчи ва таҳқирловчи иллатлардан фарқлашда ўртада фақат бир мезон туради: инсон шахси ва унинг ҳуқуқлари. Биз кўзи очиқ миллат сифатида бу фарқни ажратиб олишимиз лозим.

Гендер тенглик тўғрисидаги қонун ижтимоий-сиёсий соҳаларда аёлларнинг ролини ошириш учун замин яратади. Ҳозирда жамиятимизда "илғор аёл” образи тобора хиралашиб бормоқда. Бутун мамлакат бўйлаб биронта аёл ҳоким йўқ, олий таълим муассасаларидан фақат биттасида аёл киши ректорлик қилмоқда, аёл вазирлар ва вазир ўринбосарлари бармоқ билан санарли, аёл элчиларимиз умуман йўқ (ҳатто урушдан энди чиққан Афғонистоннинг ҳам хорижда 5 нафар аёл элчиси бор).

Аёлга имконият ва ваколат бериш, уни фаоллаштириш жамиятни янада раҳм-шафқатли, инсонпарвар ва маърифатли қилади. Қонун шу мақсадда қабул қилинмоқда.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 11 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Jahongir Otajonov muxlislarini aldanib qolmaslikka chaqirdi
>>> Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
>>> 45 ёшли Ўзжан Дениз 25 яшар қизга уйланди
>>> Муниса Ризаеванинг “Сенсиз” кечасидан лавҳа... (видео)
>>> АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)
>>> ​Bred Pitt va Anjelina Joli yarashdi
>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)
>>> СЕЙДУЛЛА МОЛДАХАНОВ: "БИР НЕЧА МАРТА УЙЛАНГАН ЭРКАКЛАРНИ ТУШУНМАЙМАН..."
>>> «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди
>>> ​Sharof Muqimovning aktrisa Sitora Alimjonovaga uylangani rostmi?


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari