Айни дамда иттифоқ Шарқий Европадан янги давлатларни ўз сафларига қабул қилмоқчи эмас.
Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок немис оммавий ахборот воситалари тарқатган интервьюсида айтиб ўтди.
«Ҳозирча НАТОнинг Шарққа кенгайиши кўзда тутилмаган. Шу боис, мен Москвада Россия ташқи ишлар вазири билан нима ҳақида баҳслашаётганимизни узоқ муҳокама қилдим», – дейди Бурбок.
Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, вазир шундай жавоб берди: «Ҳамма, жумладан, Россия ҳам билади, бу ҳозир кун тартибида эмас».