Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:
– Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?
Муҳаммад Али жавоб қилди:
– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!
Журналист яна сўради:
– Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?
Муҳаммад Али шундай деди:
– Дунёдаги энг вахший одам дея ном олган Гитлер сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлер ва унга ўхшаган хатокор ёмонлардан нафратланиш керакми ёки сизнинг динингиздан?
Синглим, тўғри, ҳар бир мусулмон мукаммал эмас, аммо Ислом мукаммалдур!