 Олти нафар фарзанди билан яшайдиган актрисанинг вилласи мухлислар учун жуда қизиқ. Сабаби актриса камдан кам ҳолларда шахсий ҳаёти ҳақидаги тафсилотлар билан бўлишади.
Аввалги Лос-Фелис ҳудудида жойлашган 1913 йилда итальян услубида қурилган машҳур қаср кинорежиссёр Сесил Блаунт Демиллга тегишли бўлган.
Узоқ йиллик тарихга эга вилла актрисага 24,5 миллион долларга тушган. Виллада баланд шифтли катта ҳолл, 6 та ётоқ хона, 10 та ҳаммом, спорт зали, ошхона ва кутубхона мавжуд.
Шунингдек, маскандан чой ичиш учун алоҳида хона, меҳмонхона ва яшил майсазорли сузиш ҳавзаси ҳам ўрин олган. Актриса виллага 2017 йил турмуш ўртоғи Брэд Питт билан ажрашганидан сўнг 6 фарзанди билан кўчиб келган. Бундан ташқари, актёр Брэд Питтнинг ҳам яшаш жойи у ерга яқин бўлиб, атиги 5 дақиқалик масофани ташкил этади.
www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|