Понедельник, 23.09.2019, 18:24
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1266]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [898]
Hikoyalar to'plami [839]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1077]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [293]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3875]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [494]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [155]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 215
Гостей: 214
Пользователей: 1
and33bit

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Август » 26 » ГУРУНГ: Ислом Каримов Мустақиллик байрамларини ўтказишга қандай кўрсатма берган эди? (+ видео)
08:09
ГУРУНГ: Ислом Каримов Мустақиллик байрамларини ўтказишга қандай кўрсатма берган эди? (+ видео)
– Рустам ака! "Энг улуғ, энг азиз” дея атайдиганимиз – Мустақиллик эълон қилинганига 28 йил, дастлабки бор байрам қилганимизга эса 27 йил тўлмоқда. Уни байрам сифатида нишонлаш, майдон томошасига айлантириш таклифи кимдан чиққан эди? Бошдан эсласак…

– Энг бошидан эслайдиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши бўлганди. Ўша пайтлардаги бош вазир ўринбосари "Мустақил давлат бўлдик. Шу боис Мустақиллик байрамини ўтказишимиз керак. Кимда қандай фикрлар бор?”, – деб сўради. Ҳамма ҳар хил фикр билдирди. Фольклор, этнографияни олиб чиқайлик, деган таклифлар бўлди. Мажлис охирроғида менга сўз беришди. Ўша пайтда Ҳамза (ҳозирги Миллий) театрининг бош режиссёри эдим. Мен "Мустақиллик байрами кечқурун ўтадиган бўлса, биз маданият ва санъатимизнинг ҳамма жанридаги ютуқ бўладиган намуналарни – мустақил давлатга хос тарзда олиб чиқишимиз керак. Фақат фольклор ва этнография билан чеклансак бўлмайди”, – дея ўз фикримни билдирдим. Маъқул бўлмади шекилли. Энди Мустақиллик байрамига эшак аравалар, туяларни олиб чиқиш бўлмайди-да. У (томоша)лар Наврўзга, халқ, деҳқонлар байрамига яқинроқ…

Хуллас, орадан бироз вақт ўтиб, менинг фикрларим маъқул кўринган шекилли, чақиришди. Сценарий ёздик, тасдиқланди. Ишга тушиб кетдик. Энди, у майдонда ўтадиган байрам бўлгандан кейин, ўзига яраша композиция бўлиши лозим. Чунки Совет давридаги – 1 май, ноябрь байрамлари йўқолиб, майдон ҳувуллаб қолганди. Ўтказадиган байрамимизда 10 минг кишига яқин одам, талабалар (оммавий саҳналарда) банд бўлди. Уларга эса шароит керак эди. Очиғини айтиш керак, йўқчилик пайт эди. Раҳбарлар бизнинг эскизимизга кўра саҳнани безаш учун, ҳаракат қилиб, бир неча вагон тахта олиб келишди. Махсус ёритувчи ускуналар йўқ, денг. Ўша даврдаги хоккей саройидан прожекторлар кесиб олиб келинди. Бир амаллаб ёритдик, лекин барибир қоронғуроқ чиқди. Телевидениеда ҳам тажриба йўқ эди ҳали.

Бир ярим-икки ой репетиция қилдик. Бир куни, репетиция қилиб турган жойимизда телефон бўлиб қолди. Байрам штабининг бошлиғи, шаҳар ҳокимининг муовини Карим Расулович деган ажойиб инсон бўларди. Шу киши "Рустамжон, Президент сўраяптилар, байрам ҳақида маълумот беришимиз керак экан. Юринг, бирга борамиз”, – дедилар. Мен репетиция кийимида, жинси шимда юргандим. Қўярда қўймай Президент аппаратига олиб боришди. (Президентнинг) кабинети 6-қаватда экан. Ёрдамчилари менинг кийим-бошимни кўриб, "Сиз ўтириб туринг” деб, 15 дақиқадан кейин ичкарига таклиф қилишди. Узун кабинет экан, бориб кўришгунимча Ислом Абдуғаниевич уч-тўрт марта эгни-бошимга бошдан-оёқ қараб қўйди. "Репитицияда эдим, кийимимни алмаштиришга вақт беришмади” деб узримни айтдим. "Ҳечқиси йўқ, қани ўтиринг, гапиринг”, – деганларидан сўнг саҳна, унда томоша қандай қўйилиши ҳақида маълумот бердим. Анча ўйланиб қолдилар.

Кейин қоғоз-қалам олиб, "Саҳна мана бундай бўлсин, томошабин бу ерда ўтиради” деб чизиб бердилар. Бундоқ қарасам, чизгилар (томоша майдонига) унчалик тўғри келмайди. Чунки у – ўз номи билан майдон, тагидан метро ўтади. Кейин қуёш ўша тарафдан чиқади, унинг устига эса саҳнани ўрнатиб бўлмайди. Шу боис "Тушунарлими?” деб сўраганларида, "Ислом Абдуғаниевич, охиригача тушунганим йўқ”, – деб жавоб бердим. У кишининг олдида турган бир раҳбар "Сизга Президент ҳатто расмигача чизиб бердилар, нимасига тушунмайсиз”, -деди. Менга жавоб бериб юборишди.

Кейин чиқиб келган масъул раҳбарлар ҳам, "Энди нима бўлади? Ҳамма нарса ўзгариб кетди-ю, вақт оз қолди”, дея ўйланиб қолишди. Шу тариқа майдонга кирмасдан, машинага ўтириб, кетаётсак, "Тез майдонга киринглар. Президентнинг ўзлари майдонни кўрарканлар”, – деган қўнғироқ бўлиб қолди. Ҳамма раҳбар майдонга йиғилди. Ислом Абдуғаниевичнинг ўзи келиб, майдоннинг у ёқ-бу ёғига ўтиб, анча айланди. Охирида, "Ҳа-а… Тушунмаганингча бор экан. Сенинг вариантинг тўғри экан”, – деб қолдилар. Шунда ҳалиги раҳбар яна шартта ўртага тушиб, менга қарата "Тўғри қилдинг, Рустам. Охиригача тушунмасанг, розилик билдирма”, – деб қолди.

– Ўша раҳбар ким эди?

– Исмоил Ҳакимович Жўрабеков. Хуллас, ўшанда менга "Энди бўлдими?” деганларида, "Йўқ, яна бир-иккита масала бор. Аппаратларнинг кучи етмаяпти. Москвадагилар байрам ўтказишаяпти. Ўшаларнинг ёритиш, овоз кучайтириш ускуналарини ҳеч бўлмаса, ижарага бўлсаям олиб келишга рухсат беринг” дедим. Улар жуда қиммат эди. Ислом Абдуғаниевич "Майли, кейинчалик ўзимиз сотиб олармиз. Ҳозирча олиб келинглар”, дегандилар…

Шундай қилиб, байрамнинг биринчи йилини ўтказганмиз…

– Дастлабки йилларда ўтган байрамлар яхши эсимда. Барча санъат турлари академик тарзда саҳнага олиб чиқилиб, синтез қилинди. Натижада у ¬– қайсидир маънода Ўзбекистоннинг сиёсий кўргазмасига ҳам айланган эди. Янги-янги ижодкорлар ҳам кашф қилинди. Гулбаҳор Эрқулованинг дастлаб ўша байрамда айтган "Ассалом, ўзбегим!” қўшиғи ҳам эсимда…

– Қанчадан қанча байрамлар ўтди, улар халқ байрамларига айланди. Баҳонада кўплаб янги санъаткорлар пайдо бўлди. Кўрик-танловлар уюштирилди. Маданиятимиз, санъатимиз ривожига туртки бўлиб турди. Ажойиб команда – балетмейстерлар, расомлар, бастакорлар, ҳофизлар қатнашди. Ҳаттоки Наврўз байрамимизга аскиячилар, дорбозлар, полвонларни олиб келдик.

– Аскияни "фонограмма”да айттиргансизлар…

– Унинг қалтис жойи бор эди. Ўша пайтда энг катта раҳбаримиз "Аскияни олиб чиқиб бўлмайди” деганди. "Униям йўли бор. Радиокомитетга бориб, аскиячиларга – баҳор, Наврўз мавзуларида пайров берамиз. Улар гапираверади, биз ёзиб олиб, маъқул жойини қўямиз. Чунки аския қалтис”, деб айтганман ўшанда.

– Аскиянинг сўзлари дабдурустдан келмаса, у аския бўлмайди-ку?..

– Ўшанда пайровларнинг оммавий, катта байрамларга мос келадиганларини чиқариб, дастурни ўтказганмиз.

– Кейинроқ, байрамлар ўтавергани сайин, у мукаммаллаша бориши керак эди. Аксинча, сўнгги йилларда, яъни 10-15 йилдан сўнг ўтказилганларига назар солсак, байрамлар бир қолипга тушиб қолгандек эди. Дейлик, бошда болалар чиқишади, кейин ҳарбийлар, мақомчилар, опера артистлари, охирида эса – Сизлар "Эстрада блоки” деб атайдиган қисмида 5-6 та яллачи чиқиб, ялла-палласини, лапарини айтгач, Ватан мавзусидаги бирор қўшиқ билан байрам тугайди. Аслида, йиллар ўтгани сари мукаммаллашиши лозим бўлган томоша нега бир ўзанга тушиб қолган?

– Ростдан ҳам улар бир қолипга тушди. Ўзимам сезганман буни. (Бу қолипни) бузмоқчи бўлдим. Бошқача сценарий ёзиб, (масъул) бир раҳбарнинг олдига кирдик. У одам "Бу бўлмайди, ҳарбийлар қани, спортчилар қани, болалар қани? Тизим, композиция бўлиши керак”, деб, ўзимиз ишлаб, қолипга жойлаган дастурга бизни яна қайтарди. "Мақсадимиз – олдинги "рамка”ни бузиш эди, битта қолипга тушиб қолди байрамлар”, десак ҳам кўнмаган…

– Кечирасиз-у, баъзи байрамлар "чаллар”га ўхшаб қолганди-да, "Воҳай бола” қабилидаги қўшиқлар билан…

– Шунақа пайтлар ҳам бўлди. Униям сабаби бор. Масалан, баъзи бир артистлар байрамга чиқаман, деб, таниш-билиши орқали ҳаракат қилди. Маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган баъзи раҳбарлар ҳаттоки пул, яъни пора, "чойпули” олиб, уларни олиб чиқишди. Каттароқ раҳбарлар ҳам аралашган эди бу ишга. Қўшиқларни эшитиб, мусиқаларни танлаётганимизда мен "Буниси бўлмайди, бунисининг овози йўқ, манавининг мусиқаси тўғри келмайди. Уларни қисқартирайлик, катта саҳнага олиб чиқмайлик”, дея эътироз билдирсам, ўша "катталар” "Ҳозирча тураверсин, кейин бир гап бўлар” дейишган. Мен қилган саралашни – раҳбарлар қилиши ўрнига, қайтанга уларнинг ўзи шунақа сифатсиз асарларни, талантсиз "санъаткорлар”ни тиқиштирган. Баъзан ҳатто "Бу – "юқори”дан, фалончининг топшириғи” дея айтишгача боришган.

– Сиз "Бу ҳовлида ман режиссёрман” демадингизми?

– Бу гап доим бўлган. Шуларни деб, ҳар хил баҳоналарни қилиб, мени нақ уч марта асосий ишим, (яъни бош режиссёрликдан) бўшатиб юборишган. Ислом Абдуғаниевич эшитиб қолиб, мени яна қайтарганлар. Энди, ҳамма соҳадаям принцип бўлмаса, одамнинг ўз позицияси бўлмаса, иш кетмайди. Мақсад – душман орттириш эмас, сизга топширилган вазифани аъло даражада бажариш.

Ўзингиз гувоҳсиз, охирги йилларда байрамларимиз спутник орқали 60-70 давлатга тўғридан-тўғри кўрсатилади. Кўпчилик байрамимизни кўриб, шу туфайли Ўзбекистонни танийди. Бир воқеа бўлганди. Байрамимизда 12 минг одам қатнашарди, томошабиннинг ўзи 10 мингта. Майдоннинг ичкарисидаям одамлар ҳаракатда. Мен (давлат раҳбаридан) "Ислом Абдуғаниевич, одамлар сонини озгина қисқартирсам майлими? Сиз – томошабинларга 300 метрдан барибир кўринмайди” деб сўрасам, "Қисқартирма. Унинг видео-тасвирини, яъни байрамларимизни чет элга борганимда, хорижлик раҳбарларга ҳадя қиламан. Эртасига улар билан яна учрашганимизда, бизга нисбатан муносабат буткул яхши томонга ўзгаради. Ўзбекистоннинг шундоқ маданияти, санъати бор экан, дея ҳайратланишади. Шунинг учун буларнинг ҳаммаси – сиёсат” дедилар…

– Мустақиллик байрами тантаналари – аввало санъат. Кейинроқ ҳатто сиёсатга айланди, деяпсиз. Лекин назаримда, у баъзан кимлар учундир иқтисодий манфаат ўчоғига ҳам айланиб қолгандек. Чунки миллиардлар пуллар айланади. Шунинг ортидан иқтисодий жиноятчиликка айланган одамлар ҳам чиқди-да, тўғрими?

– Қизиғи шундаки, бош режиссёр, бадиий раҳбар сифатида (раҳбарлардан) – тузилган сметалар асосидаги пул маблағларини мен сўрайман. Чунки минглаб кийим-кечаклар, пойафзаллар тикилиши, саҳна безаклари ясалиши лозим. Овоз кучайтиргичлар, ёриткичлар ¬– ҳаммаси валютага сотиб олиниши керак. Кейин ўша сиз айтган нарсалар бошланди. Бизни ижодий ишга жавобгар, дея молиявий ишларга яқинлаштиришмайди. Бир неча бор шунақа воқеаларни сездим. Баъзилар билан анча курашдим. Кейин билсам, бу ишлар "газак олиб кетган” экан. Ҳаттоки бир-иккитаси қамалиб ҳам чиқди.

Давлат маблағни – байрам яхши ўтсин, кийим-кечаклар ҳавас қиладиган даражада бўлсин, деб ажратарди. Ишонасизми, ҳар бир байрамга янгидан кийим-кечаклар тикилар, декорациялар ҳам янгидан қуриларди.

– Эскиларини нима қилишарди?

– Улар "Ўзбекрақс” ташкилотига, вилоятларда ўтадиган байрам тадбирларига бериларди. Кейин билсак, уларниям тарқатиб юбориш ўрнига сотишаркан. Ваҳоланки, бу нарсалар шундоғам давлатнинг пулига келган-ку… Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, бир одам мушакбозлик масаласида кўп йилга қамалиб кетди, (хориждан) икки-уч баравар қимматига олиб келган экан. Мен фақат нима кераклиги борасидаги талаб қўярдим, молиячи, таъминотчилар алоҳида бўларди. Фақат бир нарсани, яъни берилган маблағ фақат байрамга ишлатилиши лозим, "кекирдагимни чўзиб”, "тепа”дан пулни сизлар эмас, мен сўраяпман, улар мени билишади, дердим. "Йўқ, Рустам ака, унақа гап бўлаётгани йўқ, ҳаммаси жойида” деб мени хотиржам қилишган. Аслида ҳамма нарсанинг нарх-навоси бор, битта кўйлак, дейлик, ўша пайтда 70-80 минг сўмга тушса, улар бу нарсаларни 200 минг сўмдан олган. Кўрдингизми? Бу ишга нафақат ўртада юрган, балки каттароқ раҳбарлар ҳам аралашган. Нимага ўртадагилари жазо олмайди, "тепароқ”лари реакция қилмайди, десам, ўзларининг "қўл-оёғи шу ишга боғлиқ экан”.

– Рустам ака, Сиз билан ҳар куниям гаплашаётганимиз йўқ. Шу боис, театр билан ҳам боғлиқ саволлар берсам. Сиз қон-қонингиз билан, аввало, театр режиссёрисиз. Театр – ўз дарғаси, яъни режиссёрсиз ҳеч вақт яшай олмаган. Ўзингиз ишлаган Миллий театрини олсак ҳам, у ерда бир пайтлар Тошхўжа Хўжаев, Александр Гинзбург каби улкан режиссёрлар бадиий раҳбарлик қилган. Улар Баҳодир Йўлдошев ва Сизни шогирд сифатида тарбиялаб, ўз ўринларига қўйиб кетишди. Сизлардан сўнг ўша – "авлодлар занжири” узилиб қолгандек. Анъаналарни давом эттирадиган авлод чиқмади. Масалан, Б.Йўлдошев Зайнаб Садриева билан "Келинлар қўзғолони”ни, Сиз эса Ғани Аъзамов билан "Куёв”, Шукур Бурхонов билан "Қиёмат қарз” спектаклларини саҳналаштиргансиз. Нега шогирд тайёрламагансизлар?

– Александр Осипович Гинзбург театримизга бош режиссёр бўлиб келганда, мен ва мен қатори 5-6 та ёш режиссёрларни таклиф қилиб, ўша ерда бир мактаб, ижодий лаборатория тузганди. Афсуски, устозим дунёдан ўтиб, бу иш чала қолди.

– Институтни йилига ўнлаб режиссёрлар битириб чиқмоқда, ҳаммасининг дипломи бор. Лекин театрда из қолдирадигани йўқдек…

– Биринчидан, уларга ким дарс бераяпти, деган саволни қўяйлик. Ўша – режиссёр, актёр бўлолмаган одамлар бу битирувчиларнинг домласи-ку. Ваҳоланки, ҳамма ердаги ижодий йўналишдаги олий ўқув юртларида кўзга кўринган "мастер”лар, ўз ишининг пирлари устозлик қилади. Маълум бир курсни ўзлари қабул қилиб, ўзлари битиртириб, бўлғуси ёш ижодкорларнинг кейинги фаолиятини ҳам назоратга олишади.

Маданият ва санъатга жавоб берувчи одамларнинг баъзи бирлари – биз ўқиган (собиқ) Театр ва рассомчилик институтида, Маданият институтида таълим олган. Лекин бу одамлар – на мутахассис, на режиссёр, на актёр бўла олди. Улар бор-йўғи раҳбар бўлди, холос. Бошқа иш қўлидан келмади. Раҳбар бўлгандан кейин, ичида ижодий рашк бўлса керак-да.

Иккинчидан, бу соҳадаги мутахассисларни чет элда ҳам ўқитиш керак.

Ҳозир кўп ёлғон ишлар бўлмоқда. Қўйилаётган спектаклларнинг кўпини кўрсангиз, бадиийлик йўқ. Яхши билан ёмонни фарқлаш мезонлари йўқолган. Агарда танқидий фикрлар бўлмаса, театр ҳам, кино ҳам ривожланмайди. Танқидчиларимиз ҳам йўқ.

Энди артистлар масаласига келсак, яқинда мен Миллий театрда "Алишер Навоий”, рус академик театрида "Алла” спектаклларини саҳналаштирдим. Актерларнинг касали битта: уларнинг саҳнадаги овозини учинчи қаторда ўтирган томошабин ҳам эшитмайди. На овоз, на талаффуз бор, кўпчилиги ҳатто саҳнада юриш-туришниям билмайди. Чунки режиссёр, яъни улар билан ишлайдиган одамнинг ўзи йўқ. Режиссёр – театр етакчиси, муаллим. Улар – Сиз айтгандек, йўқ-да. Ҳаммаси бир-бирига боғлиқ.

Раҳматли Шукур Бурхонов "Рустам, мени аямагин, бурнимни ерга ишқалаб ишлат. Асар яхши чиқиши керак”, дердилар. Эътибор қилаяпсизми, бу гапни саҳнада 200 та роль ўйнаган, халқ артисти, бутун дунёга машҳур бўлган одам айтган. Тинмасдан репетиция қилардилар. Ҳозир унақа гап йўқ…

Президентимиз яхши бир ишни бошладилар. Яъни театрларга ҳомийлар бириктирилди. Уларнинг маблағлари спектаклларга, ижодий жараёнларга, четдан режиссёр ва рассомлар таклиф этиш каби мақсадларга ишлатилиши лозим. Мақсад – ажойиб саҳна асарлари. Бизда нима бўлмоқда? У маблағларни директорлар ҳар хил баҳоналар билан, дейлик, таъмирлаш, кресло алмаштириш каби ишларга сарфлашаяпти. (Аслида) маблағ бунга эмас, спектакллар яхши чиқиши учун берилган. Таъмир ишларига Маданият вазирлигининг мақсадли маблағлари бор…

– Ижод дарди Сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Яхши кунларда кўришиб юрайлик. Суҳбат учун ташаккур!..

Суҳбатдош – Комилжон ШАМСИДДИНОВ,
Тасвирчилар – Ёқубжон МЕЛИБОЕВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ,


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 20 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Интернет оламидаги янги блогер ўзбек клипидаги хатоликларни топди...
>>> ​Shahzoda: “Ravshan menga uylanmoqchi ekanligini birinchi bo`lib Lolaga aytgan”
>>> Анвар Собиров кўзида ёш билан онасини хотирлади
>>> Farzandidan kechirim so`ragan mashhurlar
>>> Aktyor Javohir Zokirov Jasurbekning ota-onasiga hamdardlik bildirdi
>>> ​Лола ҳар бир она фарзандига тез-тез айтиши лозим бўлган 6 та иборани санаб ўтди
>>> 2016 йилда фарзандли бўлган машҳурлар
>>> Dilfuza Ismoilova turmush o`rtog`ining xiyonatini kechirolmagani haqida gapirdi
>>> ​ШОҲЖАҲОН ЖЎРАЕВНИНГ ТАРОНАСИГА РАҚС ТУШГАН ХОРИЖЛИК АЁЛ ИНТЕРНЕТНИ “ПОРТЛАТМОҚДА” (ВИДЕО)
>>> Dmitriy Dyujev o`zbekistonlik talabaning filmida suratga tushdi (Foto)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari