Воскресенье, 11.12.2016, 12:53
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 92
Гостей: 92
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 18 » Ичкиликбозлик: чегара қаерда, давоси-чи?
14:16
Ичкиликбозлик: чегара қаерда, давоси-чи?
«Эримнинг маишатпарастлиги  чегарадан чиқиб кетаяпти. Авваллари «Ичсам, ўзимнинг пулимга ичаман» дейдиган киши эндиликда ойлик маошиму қизларим сепига йиғиб қўйганларимга ҳам ичадиган одат чиқарган. Агар пулим йўқ десам, ё жанжал кўтаради ёки қўлига иланган нарсани олиб чиқиб пуллайди. Маҳалла-кўй, қариндошлар олдида номусга қолаяпман. Ичкиликбозликка қарши курашиш ёки шу оғуга ружу қўйган инсонни соғлом ҳаётга қайтариш чораси бўлса, ўргатинглар...»
Ноила, Тошкент вилояти

Таҳририятимизга йўлланган ушбу мактуб  барчамизни ўйлантириб қўйди. Чиндан ҳам атрофимизда содир бўлаётган кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларнинг кўпчилигига ичкилик балоси сабаб бўларкан. Биз ана шундай ҳолатларни ўрганиш асносида сизга асқотиши мумкин бўлган маълумотлар ва бироз фикрлаб олишингиз учун айрим ҳаётий вазиятларни мисол келтирмоқчимиз.

ҚАЧОН?

«Отам ароқ ичиб маишат қилган. Мен ҳам синаб кўраман!»

Ҳеч бир инсон ароқхўр бўлиб туғилмайди! Унинг ушбу иллатга ружу қўйишида оиладаги муҳит, атрофидагилар ва иймон мустаҳкамлигининг таъсири бор. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, отасининг маишатига гувоҳ бўлиб улғайган бола ўсмирлик даврига келиб, худди шу йўлдан бормаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунингдек, зиёли оилада катта бўлиб, доим ота-онаси билан бамаслаҳат иш кўрган фарзандлар ҳам нобакор дўстлар туфайли заҳри қотил билан дўст тутинишлари ҳам аччиқ ҳақиқатдир.

Демак, ўсмир ёшдаги фарзандларимизга эҳтиёт бўламиз. Туғилган кун, байрам кечаси… Улар бир-бирига уланиб, ичкиликбозликка айланиб кетмасин!

ҚАНЧА?

«Аввал ҳафтада бир, кейин кунора, энди эса...»

Спиртли ичимлик танага кириши билан жисмоний ва руҳий эҳтиёжларни қаноатлантириш ҳиссини пайдо қиларкан. Шу сабаб баъзиларга ичкилик гўё муаммолар ечимидек кўринади. Чунки мастлик ҳолатида киши хатти-ҳаракатини идрок этиш ва соғлом фикрлашга ожиз бўлгани сабаб, ҳеч нимадан ташвишланмайди. Бундай «ёқимли ҳис» такрорланиши учун ушбу иллат икки-уч кунда бир, кейинчалик кунора ва ҳар кунлик одатга айланиб боради. Бу эса ичкиликнинг сурункали кўринишининг бошланишидир.

Тўхтанг! Ичкилик муаммолар ечими эмас, аксинча уларни янада авж олиши ва кўпайишига омил бўлади, ҳурматли эркаклар.  

ҚАЕРДА?

Тўйхонами ёки чойхона?

Ойда уч-тўрт марта чойхонада тўпланиб, бирор нимани маслаҳат қиладиган ёки дийдор ширин дея аҳилчиликни йўқотмайдиган эркаклар қайда-ю, чойхона деса оғзининг суви қочиб, кайфу-сафони ўйлайдиганлар қайда? Фарқ: улфатларнинг кимлигию хулқ-атворининг қандайлигида. Тўйларда ҳам ичадиганлар йўқ эмас. Ҳатто, дастурхонда бўлмаса, чойнакка қуйдириб келтирадиганларни  ҳам  кўрганмиз. Англанингиздек, ҳар икки вазиятда ҳам асосий таъсир ташқи тарафлама бўлаяпти. Шу ўринда «Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади» деган гап исботини топади.

Олдини олинг! Улфатчилик кунларига бошқа бирор тадбир режалаштириб, эрингизни бундай «учрашув»лардан чалғитинг. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Уйда ичса, майлими?

Хотин эрининг олдига ароқ қўйибдими, демак, маҳаллага шарманда бўлишдан қўрқади. Фарзандлари «Отам кўчада йиқилиб ётибди», дея номус қилмасликлари учун ҳам! Лекин яна бир тоифа аёллар борки, онгли равишда жуфтларини ичкиликка ундашади. Замонавийлик ёки хорижликларга тақлид қилиб, эр-хотин биргаликда спиртли ичимлик ичиб, дам олиши ҳақида ҳам эшитганмиз, афсуски… Эри ароқхўрга айлангач, «Пиёниста эркак билан яшамайман» деганча тўрва-халтасини йиғиштиради.

Этибор беринг-а, ҳар иккала вазиятда ҳам аёлнинг роли бор. Икки тоифа ҳам эрни бу йўлдан қайтара олмайди. Шу сабаб уйда, вазият ўз қўлингизда бўлганда уни тўғри томонга йўналтиришга ҳаракат қилинг.

НЕГА?

Мастлик — ростлик?!

Маълумки, ичкилик ҳар кимга турлича таъсир қилади. Кимдир мастлик ҳолатида хушнуд кайфиятда бўлса, бошқаси аксинча аччиқланиб, қўлга илинганини ирғитади. Баъзи эркаклар оилавий муаммолардан қочиб ичса, айримлари ишдаги нохушликлар сабаб. Тағин фақат байрамларда ичувчилару сабабсиз шиша қучоқлайдиганлар ҳам бор. Энг ачинарлиси эса ичкиликка муккасидан кетиб, хатти-ҳаракатини назорат қилолмайдиганлардир.

Диққат қилинг! Бу ҳолатлар шубҳасиз сурункали касалликка олиб келади. Шу сабаб тезда чорасини кўриш лозим.  

 НИМА БЎЛАДИ?

Беклар, ичкиликдан топганингиз шуми?

Майхўрликнинг зарарли таъсири моддалар, витаминлар алмашинувининг  бузилиши, асаб тизими шикастланишига олиб келади. Кўп ичадиган одамда кўз хиралашиши, баъзан қулоқ оғир тортиб қолиши мумкин. Ичкиликнинг меъдага таъсири натижасида ушбу орган фаолиятининг издан чиқиши, жигар қуриши юз беради. Шунингдек, қанд касаллиги, стенокардия, миокард инфаркти хасталикларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Қолаверса, мунтазам ичадиган кишиларда мижоз сусайиши кузатилиб, турли хил жинсий  муаммолар келиб чиқиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Огоҳ бўлинг! Ароққа муккангиздан кетиб ҳеч нарса топмайсиз, аксинча, энг катта бойликларингиз — саломатлик, оилавий хотиржамлик, ҳурматингизни йўқотасиз!

 

НИМА ҚИЛАЙ?

Ароқхўр эрни йўлга солиш мумкин!

«Яна ичиб келдингизми? Жонимга тегиб кетди, қачон одам бўласиз?» Бу эри уйга маст қайтган баъзи аёлларнинг одатдаги сўзлари. Айнан мана шу танбеҳлар сабаб эркакнинг билаги кучга тўлиб, хотиннинг юз-кўзи «ранг олади». Аслида эса ичган кишига ёмон гапириб бўлмайди. Оёқда туролмайдиган даражада маст бўлса ҳам, яхши гапириб, жанжал кўтармаслик керак. Кайфи тарқагачгина сўзлашиш мумкин.

Унутманг, бола ёки аёл ҳеч қачон ота ёки эрга танбеҳ бериши ёхуд уни камситиши мумкин эмас! Бунинг оқибатида эркак яна ичса ичадики, аммо ўнгланмайди.

МУТАХАССИЛАР НИМА ДЕЙДИ?

«Ота-ўғилнинг қадаҳ уриштириши тарбиямизга зид!»

Мутахассисимиз: Гулнора МУХТОРОВА, фалсафа фанлари номзоди файласуф-руҳшунос:

— Баъзида шундай оталарни ҳам кўрамизки, ўғлига сўкинишни ўргатиб ҳузур қилишади. Ўғил бола ҳамма нарсани кўриб, катта бўлиши керак деб ўйлайдиганлар эса «Ота ўғил, келинг, отамлашамиз» деганча ичкиликка ҳам йўл очиб беради. Бизнинг тарбиямизда отанинг кўзига тик боқиш номус саналади! Падари олдида сарҳуш бўлиш эса ундан-да уятлидир. Бундай муҳитда улғайган йигит бир оиланинг бошлиғи, фарзандларнинг отаси бўлишини инобатга олсак, маъсулиятни қандай уддалашини тасаввур қилаверинг. Фаҳмлаганингиздек, эркакнинг ичкиликка мойиллиги дастлаб оиладан бошланади. Кейинги ўринда ташқи таъсирларни айтиш мумкин. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам ичкиликка таслим бўлиш ярамайди. Ота-она, жуфти ҳалоли ва яқинлари кўмагида тубанликка юз тутиб бораётган инсонга ёрдам қўли узатилса, ботқоқликдан қутқариб олиш мумкин. Қайнона келинига, хотин эрига гина қилмай, муаммонинг ечимини бирга излашса, ичкилик балосидан қутулиш мумкин. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

«Ичкиликка ружу қўйган одамни қутқариш мумкин!»

Мутахассисимиз: Республика наркология маркази, Наркология 2-бўлими шифокори Ўктам ТАДЖИБАЕВ:

— Озроқ ичилган спиртли ичимлик ҳам меҳнат унумдорлигига салбий таъсир этади. Киши ичаётган ичимлик миқдорини билмай, меъёрни йўқотиб қўяди. Қарабсизки, секин-аста ичкиликка мойиллик кузатила бошлайди. Бу эса сурункали ичкилик касаллигини келиб чиқишидир. Кўпинча ушбу даражанинг биринчи босқичи яққол белгилар билан кузатилмайди. Шу сабаб бирламчи босқичда жиддий ўзгариш сезилмаслиги мумкин. Узлуксиз ичкилик ичиш эса касалликнинг иккинчи босқичи бошланганидан дарак беради. Шу ўринда кўпчиликни ичкиликбозликнинг давоси борми деган савол қизиқтиради. Айтиш керакки, ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилинса, керакли муолажалар ёрдамида бу бошоғриқдан халос бўлиш мумкин! Бунинг учун дори препаратлари ҳамда руҳият орқали таъсир этиш усуллари қўлланилади. Даволаниш самарали кечиши учун беморнинг ўзида хоҳиш бўлиши керак. Аввало ўзи учун қилаётган иши қанчалик муҳим эканлигини тушуниб олиши даркор. Қолаверса, ичкиликбозлик касаллиги ташхиси қўйилган беморга спиртли ичимлик умуман мумкин эмас!

«Фарзандингиз ногирон туғилишини истамассиз?!»

Мутахассисимиз: олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар АБДУЛЛАЕВА:

— Кўпинча ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар саломатликларига эътибор қилишади-ю, жуфти билан қовушиш масаласига у қадар аҳамият беришмайди. Ваҳоланки, бу вақтда ота-онанинг ҳар иккиси ҳам эс-ҳушида, соғлом бўлиши шарт! Айниқса, спиртли ичимлик ичган эркакнинг жуфти билан қовушиши мутлақо маън этилади. Чунки юзага келиши мумкин бўлган ҳомилага бу салбий таъсир кўрсатиши, яъни бола туғма нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

«Ўғил ичса, эр ичса, аёлни айбламанг!»

Раъно ЖЎРАЕВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби:

– Ичкилик ҳақида сўз борганида нима учундир ҳамма аёлни айблашга ошиқишади. Ваҳоланки, она ҳамиша болалар тарбияси билан банд бўлади. Қолаверса, рўзғорнинг оғири ҳам кўпроқ унинг елкасида. Ҳеч бир аёл эрим ароқхўр бўлсин деб ният қилмайди! Йигитлар кичиклигидан кўпроқ отаси билан бирга бўлиб, меҳнатда улғайса, бир оиланинг бошлиғи бўлгач,  ёмон иллатларга чалғимайди. Бизда эса аксинча қизларга кўпроқ эътибор берилади-ю, ўғил болаларнинг кўча-кўйда юриши оддий ҳолдек тушунилади.

Афсуски, ичкиликка ружу қўйган инсонни қайтариш жуда қийин. Эрини йўлга сололмаётган аёллар ўз вазиятларидан келиб чиқиб, хулоса қилишлари лозим. 

«Менинг тажрибам»

«Юз-кўзимни кўкартирганман...»

— Ўғлим уйга уч-тўрт марта маст ҳолда кириб келиб, келин билан айтишаётганини индамай кузатдиму кейинги галгиси учун яхшилаб тайёрландим. Бир неча кундан сўнг маст ҳолда қайтган болам эртасига кўзим таги кўкариб қолганидан эсини йўқотай деди. Саволига жавобан кўзимга ёш олиб, «Ичиб олиб, менга қўл кўтардинг», дедим. Аслида эса боплаб грим қилгандим. Ана энди ўғлимни кўринг. Не-не қасамлар ичмади, «Урган қўлларим шол бўлсин, мени кечиринг. Мастликда нима қилганимни билмай қолибман», дея худони зорини қилди. Шу-шу ичкиликдан тийилган. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Холниса хола

«Ўғлим мени уялтирди»

— Дўстларим билан йиғилиб, маишат қилгандик. Эртасига эса тўрт ёшли ўғлим шишаларнинг бирини кўтариб келиб, «Дада, «Шуни ичсам, бошим оғримайди», дейсиз. Менинг ҳам бошим оғрияпти, ичишни ўргатинг», деди. Буниси ҳам майли, дастурхон бошида қизим билан ўғлим чой қуйилган пиёлани бир-бирига уриштириб ичаётганини кўргач, ўзимдан-ўзим уялиб кетдим. Ўша кундан буён ичкиликка қарши курашаяпман.

Сарвар

«Ичсангиз, тамомсиз!»

— Эрим кўп ичарди. Кейин кечаси билан қайт қилиб чиқарди. Бир куни тўсатдан ошқозони оғриб қолди. Шу баҳона шифокора олиб бордик-да, зонт юттириб ошқозонни текширтирдик. Кейин қайнонам билан келишиб эримга «Шифокорлар ичингизга митти қурилма қўйишибди. Энди бир қултум ароқ ичсангиз, ошқозон ёрилиб кетар экан», дедик. Аввалига гапимизга ишонқирамаган эрим дўстининг туғилган кунидан ҳушёр қайтган-ча, бир улфатига ҳам шундай қурилма ўрнатишгани, ароқ ичганида мазаси бўлмай қолганини айтиб берди. Ўзига билдирмади-у, лекин ҳийлам иш берганидан роса севиндим.

Холида

«Яна ичсам, ўз хоҳишим билан ажрашаман…»

— Мастликда нима қилганимни эслолмайман. Бир сафар хотинимни роса дўппослабман. Эртаси куни отасиникига кетиб қолди. Мен эса нималар бўлганини англолмадим. Уйимдагиларнинг ёрдами билан рафиқам оиламга қайтгач, «Яна бир марта ичсам, хотиним билан ўз хоҳишимга кўра ажрашаман деб ёзиб берасиз», дея шарт қўйди. Ажрашиш аризасини ёздириб олганидан бери ичкиликка нуқта қўйдим. Чунки хотинимни жуда севаман! Қолаверса, боламни етим бўлишини ҳам истамайман.

Ичкилик жуда оддий сўз бўлгани билан оқибати ўта жиддий бўлиши мумкин. Кўз ўнгимда шу дарди бало сабаб навқирон эркакнинг ногиронга айланиб қолганини гувоҳи бўлгач, бунга яна бир карра амин бўлганман. Ўзим учун кашф қилган яна бир ҳақиқатим: ичкиликка муккасидан кетган инсондан юз ўгириб бўлмайди. Уни бу йўлдан қайтариш керак.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 767 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> Sharof Muqimovdan «Tungi mehmon»ni qarshi oling!
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari