Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг «ТикТок» платформасида – фуқароларимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг ўзларига эътибор жалб қилиш мақсадида турли масхаромуз, одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракатлари тасвирланган видеоларини кўплаб кузатяпмиз.
Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизнинг тарбиясиз ва одобсиз қилиқларига кўз юмсангиз, биз бундай ахлоқсизликка йўл қўймаймиз.
Эсингизда бўлсин, фарзандингизга ҳам буни уқтиринг, фуқароларнинг осойишталигини ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш – майда безорилик ҳисобланади ва 15 суткагача қамоқ билан жазоланади.
Огоҳлантирамиз! Фарзандларингизни назорат қилинг, ёшлигидан талтайтириб, кейин афсусланиб юрманг.
ИИВ ахборот хизмати