 – Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик. – дилнинг қотиши. – ибодатларга сусткашлик қилиш, намозларни пала-партиш ўқиш. – феъли торлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди. – Қуръони Каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик. – Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш. – тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик. – ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик. – макруҳ амаллардан сақланмаслик. – вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишлардан ўзини олиб қочиш. – кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш. – биродарларига етган озорларга қайғурмаслик. – дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик. – мусибатларга сабрсизлик. – роҳат-фароғатга ўчлик.
Иймон заифлиги давоси: – Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш. – Аллоҳни ёд этиш. – Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш. – динда собитқадам қилишини Аллоҳдан сўраш. – шаръий илмларни ўрганиш. – уламолар даврасида ўтириш. – солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш. – эзгу ишларда бардавом бўлиш. – тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай қолишидан қўрқиш. – ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш. – хунук оқибатдан қўрқиш. – ўлимни кўп эслаш. – қабрдаги ҳолат ҳақида фикр юритиш. – Аллоҳга тавба-тазарру қилиш. – орзу-ҳавасни камайтириш, охиратни ўйлаш. – мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш…
«Қуръон – қалблар шифоси» китобидан www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|