Пятница, 09.12.2016, 16:32
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 153
Гостей: 152
Пользователей: 1
Eerfdekic

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Июнь » 12 » ИККИ МАКТУБ [ HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР ]
09:51
ИККИ МАКТУБ [ HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР ]
Мактаб ўқувчиси эдим. У кезларда ҳаётнинг моҳиятини унчалик тушунмасдим. Болаликда ҳамма нарса ҳақида эшитардиг-у, бирортасини ҳам бажариб кўрмаганмиз. Яхшилик ва ёмонлик, чин ва ёлғон, таъмагирлиг-у хасадгўйлик, муҳаббат ва нафрат...
Аммо... кунларнинг бирида муҳаббатга рўбарў келдим. 
У шундай маъсума, шундай чиройли эдики... 
Ўрта мактабнинг еттинчи синфида таҳсил олардим. 
Агар хотирам панд бермаса, география дарсидамиз. Устозимиз Камола опа ўқувчиларнинг мароқ билан тинглаётганидан завқланиб доскага илинган харитадан биз айтган давлатларни бирин-кетин кўрсатяпти. Шу пайт... худди шу пайт мурғақ қалбим жумбушга келди. Юрагим уришдан тўхтаб, музлади. Ўзимга сезилиб «дук-дук, дук-дук» эшитилаётган товушнинг ўрнини сукунат қамради. (Бироз бўрттириб юбордим шекилли). 
Мактабимиз директори бир қизчани етаклаб кириб:
— Энди У сизлар билан ўқийди. Дўстлашиб кетасизлар деган умиддаман, — деганди ўшанда. 
Унинг ҳусни, жингалаксимон сочи... маъюс чеҳрасига маҳлиё бўлганимча қолдим. 
Оромим йўқолди. Авваллари тонгда мудроқ кўзларимни базўр уйқудан очиб, хоҳламайгина дарсга отлансам, гўдак қалбим энди «қачон мактаб вақти бўларкин-а» дея шошиларди. 
Синфимизга келган қизалоқ ўша кундан бошлаб хаёлларимга ўрнашиб, меникига айланиб улгурганди. Бола дунём уни "меники” деб биларди ва шундай ҳис этарди. Нега дейсизми? Чунки у билан биринчи бўлиб мен танишгандим-да. Синфдош дўстларимга ҳам "кимда ким унга яқинлашса, ўзидан кўрсин” деб тайинладим. Улар ҳам бу сўзларимни инобатга олди. Тенгқурлари орасида муштумзўр деб ном чиқарган тентак олиш мендай бола билан сен-менга боришга кимнинг юраги дов бериб, ҳадди сиғарди дейсиз. 
Унинг исми — Пари эди. Ота-онаси шундай беғубор ва нафис исм қўйгани учун уларни роса алқардим. 
Биласизми, мен уни ёқтирганимдай, у ҳам мени ёқтиради деб ўйлаб қолардим гоҳида. Лекин... лекин қизчалар бундай ўй-хаёллардан жуда олисда бўлишаркан.  [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]
Кунларнинг бирида ўртоқларимнинг маслаҳати билан умримда илк бор хат ёздим. Унда шундай жумлалар бор эди: "Салом, Пари. Мен сени яхши кўраман. Жавобини ёз! Кутаман!” Ҳа, айнан шундай сўзларни ёзиб, орқа партадан унга узатиб юбордим. 
Орадан озми-кўпми фурсат ўтди. Мен кутардим. Ёзган мактубимга жавоб кутардим. Пари эса ўша кундан бошлаб ўйинқароқликни ҳам тўхтатди. Тўғрироғи мен билан ўйнашни, гаплашишни, салом-аликни тўхтатди. Мен унинг бу инжиқлигини худди катталардек "ноз” қилишга йўйдим. Мен ҳануз мактубимга жавоб кутдим. 
На жавоб келди ва на вазият ўзгарди. Йўқ, йўқ, айтгандай, вазият бошқачасига ўзгарди. Кутаётган жавобим ўз оёқлари билан келди. Қўллари мушт бўлиб келди, ғазабдан юзлари қонталаш бўлиб келди. Парининг ўрнида рўпарамга акаси келди... 
— Таъзирингни едингми, — деди у қўлларини пахса қилиб. Мактаб болалари бўлса муштумзўр йигитнинг калтак еганидан ҳайратда эди. Кейин... кейин онаси мактабимизга келиб роса шовқин кўтарди. Директор мени хонасига чақириб сўради: 
— Ростдан ҳам мана бу хатларни сен ёздингми? Парини яхши кўрасанми? 
— Йўқ, — дедим қўрқувдан титраб. Эртаси куни дарсдан сўнг уйга йўл оларканман, Пари ортимдан югириб етиб келди-да, деди: 
—Қўрқоқ экансан, мен акамга ҳам, ойимга ҳам ҳеч нарса деганим йўқ. Анави Дили ҳаммасини айтиб берибди. Сен бўлсанг... 
У кетди. Синфимиздан кетди. Қишлоғимиздан кетди. Ҳаётимдан кетди. Атиги икки йилгина бирга ўқидик ва у... кетди... 
Аслини олганда уларнинг қаердан келиб қолгани ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Кетгани ҳақида ҳам билмадим. 
Билганим эса ўшанда "Парини яхши кўрмайман” дея ёлғон гапирганим эди. Ўшанда бир оғиз ёлғон сўз инсонлар учун қанчалик қимматга тушишини қаердан ҳам билибман?.. Ёлғон икки инсонни умрбод айириб, дўстликка, меҳрга, муҳаббатга раҳна солишини бола қалбим билан қаердан тушунибман? 
Орадан йиллар ўтди. Мактабни тугатиб, коллежда илм олардим. Ўқишим унчалик яхши эмасди. Бироқ ташкилий ишларда илғор эдим. Энди рост ва ёлғонни фарқлай олардим. Энди Пари учун чин гапни айтишга қодир эдим. Лекин энди унинг юрагимда ўчмас из қолдирган сиймосигагина рост гапира олардим. Энди қай йўсинда гапирмай у мени эшитмасди. Энди у мендан олисда эди. Жудаям олисда. 
Дўстларимиз билан коллеж тамаддихонасида тушлик қилаяпмиз. Улар кўплашиб Шурикни мақташарди. У аълочи ўқувчилардан эди. Бу менга ёқмади. "Менинг саҳнадаги чиқишларимни маза қилиб томоша қиладиган, кейин ҳафталаб гапларимни сўзма-сўз такрорлаб юришади-да, Шурикни мақташади”, дердим ичимда. Кейин миямга ярқ этиб бир фикр келди: "Хасад қиляпсан!” Бу менинг биринчи хасадим эди. Бу — ўзим учун кашф қилинган яна бир янги туйғу эди. Бу қувончли ва ташвишли хабар эди. Мен учун янгилик шуки, хасаднинг нима эканлигини ҳис эта бошлагандим. 
Аслида, ўша куни ўзимни нақадар ёмон кўриб кетганимни ҳозир сизларга таърифлаб беролмайман. Ўшанда узункун хасад мени ўқишдан, ишдан, наинки булардан бутун бир ҳаётдан, яшашдан тўхтатиб қўйгандек туюлди. 
Эртаси куни якка ўзим тушлик қиляпман. Ошпазнинг ёнида бир қиз ликопчасини тутиб турарди. Ой десам ойдек, кун десам кундек тароватли, навниҳол қиз. Худди "Ёрилтош”даги қаҳрамон қизнинг ўзи... Уни бир неча кун кузатдим. Кўринишидан содда, очиқ кўнгил, одмигина кийинган бу қиз мени батамом сеҳрлаб олди. Энди Парини ўрнини шу нотаниш қиз эгаллади. Куз ойларининг ёмғир шитирлаб, замин юзига сув пуркаётган бир кунида танишдик. Исми Лайло экан. Дўстлашдик. 
Балоғат ёшига етаётган йигит ва қиз учун ҳар қандай нарса янгилик бўлади. Лайло жуда "рашк”чи эди. Афтидан мексика фильмларини жуда кўп кўрганми (у пайтларда мексика сериаллари кўп қўйиларди) ҳар тугул улардаги қизларга ўхшаб кетарди. Бу эса мен учун яна бир янгилик бўлган.  [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]
Қиш... 
Лайлакқор гупиллаб ёғаяпти. 
Лайлонинг синфхонаси олдига бордим. Лайлойим йўқ эди. Бўш хона топдим-да унга хат ёздим. Бу менинг иккинчи қизга ёзаётган биринчи хатим эди. Илк бор панд еб ақлини йиғиб олмаган тентак дерсиз. Ҳа, бугун ўзим ҳам шундай ўйлайман. 
Мактубимни дугонасига бериб, "ҳеч кимга кўрсатмай ўзининг қўлига бер дея тайинладим”. У бўлса курс раҳбари бошчилигида, бутун курсига ўқитибди. Эртаси куни тонгда ўқишга бордим. Аудитория олдида мени Лайло гуруҳ раҳбари ҳамроҳлигида кутиб турарди. Очиқчасига гаплашдик. Бу гапга шу ерда нуқта қўйдик. Бироқ индинига эрталаб... Жуда катта жанжал бўлди. Кўпчилик аралашди. Одам шошганда ҳар нарса деркан. Мен ундай дедим, Лайло бундай деди, бошқалар ўз фикрини билдирди. Баъзи бизга яхшилик тилаганлар ўзлари билмай ёмонлик қилиб қўйишди. Хуллас, яхши ниятда бошланган ишимизнинг натижаси ёмонлик билан якун топди. 
Ана ўша кезлари яхшилик ва ёмонликнинг нима эканлигини билдим. Ана ўшанда билдим, бу икки хислатнинг, туйғунинг абадул-азал қарама-қарши туришини. Ана ўшанда билдим, ёмонликнинг нақадар ёмон эканлигини.
Кўпинча кишилар ўзаро суҳбатларида бирор ёқимсиз нарсаларни ёдга олишса иккинчиси доим "Э, у сувлар оқиб кетди” дейишади. Дарҳақиқат, менинг ҳаётимда ҳам у сувлар оқиб кетди. Энг қизиғи, кексаларимиз айтган ана бир гап: Сув ҳам бир лойқаланиб тинади; деганлари чин экан. 
Бугун мен олий ўқув юрти талабасиман. Бугун ақл билан иш кўрадиган, идрокли инсонлар билан муомала қиляпман. Илгаригидек ғўр, содда болакай эмасман. Муштумзўрлик ҳам ортда қолди. 
Лекин энди кўп нарсаларни яхшигина англайман. Масалан, рост ва ёлғонни, яхшилик ва ёмонликни, муҳаббат ва нафратни.
Одамлар нега ўзаро ёлғон гапираркин десам, ўз манфаатлари учун экан. Ишларини тезда битириш учун экан. Унинг катта-кичиги бўлмаслигини ҳам билдим. Баъзида рост гапирсанг бошинг балога қолишини ҳам тушундим. 
Одамлар нега ёмонлик қилишаркин-а? Сира ақлим етмасди. Энди биламан. Бу ҳам манфаатлар тўқнашувида бир томон, албатта, ғолиб бўлиши учун керак бўларкан. Бунинг учун эса асосий қурол — ёмонлик бўлади. 
Одамлар нега нафратланишаркин, ҳайрон эдим. Энди биламан, икки киши ўртасидаги учинчи шахс нафратни уйғотаркан. Ёлғон ва ёмонлик нафратни келтириб чиқараркан. 
Ростгўйлик — Ҳаёт мазмуни экан. 
Яхшилик — Инсонларни бир-бирларига ошно этаркан. 
Муҳаббат — Буюк келажак экан. 

Муаллиф: Шавкат ОДИЛЖОН

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 1125 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: севги, sevgi haqida, love history, севги хакида, sevgi, sevgi nima o'zi?, Dramma, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari