Понедельник, 18.03.2019, 21:17
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [788]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [580]
Hikoyalar to'plami [485]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [920]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [147]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [103]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2115]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [243]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [46]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 93
Гостей: 93
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Февраль » 21 » Ҳикоя: Алвасти келин
07:30
Ҳикоя: Алвасти келин
Кеч кириб, осмонда тўлин ой пайдо бўлди. Унинг юзидаги қора доғлари одамларга янада аниқроқ кўринарди айни дам. Ҳаво совуқ. Баъзида гувиллаб шамол ҳам эсиб қолади. Бу қишнинг таниш манзараси. Аммо кўпчилик кутаётган қордан ҳали дарак йўқ…

Гарчи кеч кириб, йўлларни симёғочлардаги чироқлар ёрита бошлаган бўлса-да, шундоққина маҳалла биносининг ортида жойлашган кенг далада бир гуруҳ ёш болалар ҳамон ўйин ўйнашарди. Аниқроғи, бир даврага тизилиб олиб, нималардир тўғрисида чуғур-чуғур қилишарди. Улар кун ёруғ бўлиб турганида копток ўйнашар, кеч кириб боргани сайин навбат бекинмачоққа келар ва осмондан ой чиқиши биланоқ «чўпчак айтиш» ўйини бошланарди.

Мана, ҳозир ҳам ўша ўйин — даҳшатли воқеаларни айтиб, бир-бирини қўрқитиш ўйини авжига чиқди. Бир бола ажиналар, шарпалар ва девлар тўғрисида ҳикоя айтарди. Унинг гапларини жон қулоқлари билан тинглаб ўтирган бошқа болалар ўз тасаввурларида ўша махлуқотларни жонлантиришга уринарди. Аслида, мавҳум ҳикояларни ҳамма ҳар хил қабул қилади. Кимнинг тасаввур олами кучли бўлса, ўша одам ҳаммадан кўпроқ ваҳимага тушади…

— Мен бундан-да қўрқинчли воқеани биламан! — деб гап бошлади ўрта қаторда ўтирган ўн ёшли бола. — Ўтган куни маҳалламиздаги боғ бор-ку, ўша ерда бир нимани пайқаб қолгандек бўлдим! Агар алдасам, ҳар нима бўлай! Сочлари тўзғиб кетган, бўйи ҳам жуда баланд эди…

— Бўлмаган гап! — гапни бўлди бошқа бир бола. — Сенинг кўзингга Тошмурод бобонинг  қоровули кўринган! Бир дона йўғон ходага қалпоқ кийдирилиб ерга қоқилган нарса у. Бобо ёздан бери қўриқчини олиб ташламади, сен эса ўшани кўриб қўрқиб юрибсан-а?!

Даврага кулги кирди. Бояги эшитилган сирли воқеалар ҳам бир зумда ёддан кўтарилди.

— Йўқ, мен аниқ биламан! У ясама қоровул  эмасди! Сен айтган ўша нарса боғнинг ўртасида — Тошмурод бобонинг уйига яқин жойга қадалган! Мен аниқ биламан, у алвасти эди! Сочлари узун, бўйлари баланд…

— Э, воҳ, роса томинг кетибди-ку! Нима, шугинани айтсам дўстларим қўрқиб қолади, деб ўйлаганмидинг?! Ундан кўра бориб, «Воҳ!» десанг бўларди, озгина қўрқардик…

Сочлари узун алвастидан гап очган болакай бир-бир дўстларининг юзига қаради. Ҳамманинг кўзида кулги ва маломат ифодалари пайдо бўлганди. Бола аста ўрнидан турди-ю, уйи томонга қараб кета бошлади.

Шу пайт болалардан бири ваҳимали бақирди:

— Ие, қаранглар, ана ажина! Ана, ана!

Уйига кетаётган бола бу гапларни эшитди-ю, оёғини қўлига олиб ура қочди.

Даврада эса яна кулги кўтарилди…

* * *

Соат тунги саккиз яримларда дарвозани онаси очганини кўрган Бекпўлат оёқ учида ҳовлига кириб, волидасига қараб ялина бошлади:

— Ойижон, кеч кирганимни дадам билмасин…

Заҳро опа индамади. Гарчи ўғлининг кеч кирганидан жаҳли чиқаётган бўлса-да, турмуш ўртоғининг феълини эслаб, енгилгина бош чайқаб қўйди. Бекпўлат эса ўзида йўқ хурсанд бўлиб, хонасига кириб кетди. Ўғлининг ортидан қараб қолар экан, ўтган куни эри Қудратнинг Бекпўлатни кеч киргани учун калтаклагани ёдига тушиб, кўзларига ёш қуюлиб келди.

— Ҳа, қаерларда юрибсан?! — савол берди кимдир хона ичидан.

Бекпўлат хонасининг чироғини ёқиб, тўғрида унинг келишини кутиб ўтирган бувисига қаради-ю, ҳамма сири очилиши мумкинлигини ўйлаб жимиб қолди. У билади: Мастура бувисига ялинишнинг фойдаси йўқ! Ўтган куни ҳам дадасига айнан у чақиб берганди…

— Нима, эшитмадингми?! Сендан шу маҳалгача қаерда юрибсан, деб сўраяпман! — саволни такрорлади Мастура буви. — Ё яна дадангга айтиб…

— Кўчада эдим… — тутилиб қолди Бекпўлат.

— Шомдан кейин кўчада нима бор?! Сен ўзи бир гапни ҳеч қулоғингга оласанми-а?! Ахир минг марта тайинлайман сенга: шомдан кейин кўчада инс-жинс, бало-қазо изғиб юради! Бирон адашган жин ўлгур чалиб кетса, нима бўлади, а?!

— Биламан… — пичирлади Бекпўлат. — Буви, сизга бир нарса айтайми?!

— Нимани айтасан?! Яна бўлмағур баҳоналар тўқиб, одамни қон қиласанми?!

— Сиз… Сиз ўша жинларнинг борлигига ишонасизми?!

Мастура момо индамади. Гўёки у бу саволни эшитмагандек эди.

— Ишонсам нима бўпти?! Нима, гапларингиз ёлғон демоқчимисан?! — набирасига қараб олайди момо.

— Бир бола боғнинг ичида ўша алвастини кўрибди! Боя бизларга ҳам айтиб берди. Буви, сиз ҳам аввал уни кўрганмисиз?!

— Менга қара, ўв бола, агар ўша ўртоғингнинг эси бўлганида, шомдан кейин кўчада изғимай, уйида ўтирган бўларди! Тўғрими?! — набирасига тикилди Мастура момо.

— Тўғри! — жавоб қилди Бекпўлат оғир тин олиб.

— Ҳа, шунақа бўлганидан кейин нега менинг айтганимни қилмайсан?! Даданг билса борми бу қилиғингни…

Шу пайт хона эшиги очилиб, остонада Заҳро опа пайдо бўлди.

— Ойижон, кечки овқат тайёр бўлди! Сузаверайми?

Мастура индамади. Момо кўзини бир чеккага қадаб, норози оҳангда жавоб қилди:

— Ҳа, сузмай нима қиласиз энди, келин! Соат еттида ичиладиган овқат тўққизда пишибди-ку! Яхшиям бугун ўғлим кечроқ келади, бўлмаса…

Хуллас, шу кунги воқеа Қудратга маълум қилинмади.

* * *

Эртаси куни ҳаво бироз илиқроқ бўлди. Кун бўйи баҳорни эслатувчи шамол эсгани боис Мастура момо айвонга жой қилдирди. Осмондан бир учи кўриниб турган қуёшга тикилиб «Шу ҳам қишми?» деди-да, дастурхонда турган пиёлага қўл узатди.

Ҳовлининг бир четида Заҳро опа иш билан банд. У крандан оқиб тушаётган муздек сувда ёғ босган идишларни ювиш билан овора. Бекпўлат эса бувисининг кечаги гапларидан сўнг хийла ювош  тортиб қолган. У олдингидек ҳовлини чангитиб югурмайди, бор овози билан бақириб қўшиқ айтмайди. Йўқ-йўқ, у бу ишларни отаси ёки бувисидан қўрққани учун эмас, кечаги қўрқинчли  суҳбатдан сўнг такрорламаётганди. Болалигидан калтак еб ўрганган бола калтакдан қўрқмайди. Аммо бувиси ва ўртоғи айтган сирли нарсадан қаттиқ таъсирланиб қолгани бор гап.

Вақт оқар дарё деганлари рост экан. Боягина кулиб турган қуёш ўрнини бир зумда қоронғилик эгаллай бошлади. Вақт ўтгани сайин эса Заҳро опанинг кўнгли ғаш бўлиб бораверарди: «Қаерларда юрибди экан-а?!»

Бундан икки соат олдин Заҳро опа Бекпўлатни пастдаги дўкончага юборганди. Бола «Тезда қайтаман, ойижон, ишонаверинг», дегани учун рози бўлганди. Йўқса, ўзи ҳам лип этиб бориб келган бўларди. Нима бўлди экан ўғлига?! Ёки кечаги гаплар эсидан чиқиб, ўртоқлари билан ўйнаб қолиб кетдими?!

Соат миллари чиқиллаб турибди. Бекпўлатни нонга жўнатганини қайнонаси билмайди. Тез орада Қудрат ҳам ишдан келади.

Шу пайт ғалати бир ҳодиса юз берди. Ҳовли дарвозаси очилиб, ундан югурганча Бекпўлат кириб келди ва айвонда ўтирган онасига қараб, нималарнидир айтмоқчи бўлди

— Бекпўлат?! Нима бўлди?! Гапир, гапирсанг-чи ўғлим!

— Ойи! Боғда, боғда… — тутилиб қолди Бекпўлат.

— Нима, боғда?! Нима демоқчисан ўзи?! — Заҳро опа шундай деганича ўғлига сув узатди.

Бекпўлат сувни ичаркан, зўрға нафасини ростлади ва тутила-тутила тилга кирди:

— Дўконга бориб нон олдим, келишда қарасам ўртоқларим турибди. Улар билан озгина ўйнадим, қолиб кетдим…

— Хўш? — сабрсизланди Заҳро опа.

— Бир вақт қарасам, кун кеч бўляпти. Дарров уйга қараб югурдим. Лекин дарвозадан киришга қўрқиб, орқа томондан — боғ тарафдаги тўсиқ тешигидан кирмоқчи бўлдим. Атроф қоронғи. Бир маҳал боғнинг ўртасидан юриб кетаётганимда бир нарса шитирлай бошлади. Мен уни ит деб ўйладим. Кейин қуриган шохлар орасидан узун бир сочга ўхшаган нарса пайдо бўлди! Мен уни аниқ кўрдим, ойи! У одамсифат ажина эди! Бўйи узун, сочлари қоп-қора…

— Кейин-чи?! — деди Заҳро опа ҳафсаласи пир бўлиб.

— Ойи, алдамаяпман! Аниқ кўрдим! Баҳона эмас бу! — жавдиради Бекпўлат ютиниб. — Онт ичаман, у алвасти эди!

— Ҳа, болам-а, ўтакамни ёрдинг-ку! Нега ўз вақтида уйга келавермадинг?! Нима бор ўша ўртоқларинг билан ўйнаб-а?! Ҳали замон отанг ҳам келиб қолади! Яхшиямки бувинг…

— Нима бувиси?! — гапга аралашди Мастура момо. — Мендан яна нимани беркитмоқчисизлар, а?! Шошма, шошма, сен бола яна шомдан кейин кўчадамидинг?!

— Буви, мен…

— Гапни бўлма! Кўчадамидинг, йўқми, саволимга жавоб бер! Бўлмаса, отанг келса, ҳаммасини — кечагиларини ҳам қўшиб айтиб бераман!

— Ойижон, Бекпўлатда айб йўқ! Мен ўзим уни кеч бўлганда нонга чиқарувдим… — бўшашиб қолди Заҳро опа ерга қараб.

— Ў, яхши, яхши! Боланинг тарбиясини қойиллатяпсиз келин, тасанно! Ҳали ўғлим билса…

— Нима бўлди яна?! — дарвозахонадан кўринди Қудрат ака. — Нимани билишим керак?!

— Қудрат! — деди Мастура момо ўғлига қараб. — Манави хотининг боланинг тарбиясини бузяпти! Мен ўзи бу уйда кимман?! Наҳот биргина сўзим, шу келиним ва набирамга ўтмаса?! — деди момо сохта йиғлаб-сиқташга тушиб.

— Заҳро! — аёлига қараб ўшқирди Қудрат ака. — Бу яна нима қилиқ?! Нега онамни  оёқ ости қиляпсан?

Боядан бери ерга қараб, сукут сақлаб турган Заҳро опа охири тилга кирди:

— Мен нима қилдим яна?! Айбим болагинамни битта нонга юборганимми?! Тўғри, Бекпўлат оппоқ эмас, кечга қолмай ўз вақтида уйга келиши керак эди! Лекин нима қилсин, ҳали болада! Ўртоқлари билан бироз ўйнаб қолиб кетибди! Шуни келиб менга айтаётганида ойижон келиб бизларга бақира бошлади!

— Вой, тавба! Сиз ҳали қип-қизил тухматчи ҳам экансиз-ку! — ўғлига қараб олди Мастура момо. — Мен нима ёмон гап қилдим сизга?! Айбим фақат шомдан кейин кўчага чиқма деганимми?!

— Нима?! Сен бола ҳали кеч бўлганда изғиб юрадиган бўлдингми?!

Қудрат ака шундай деганича Бекпўлатни калтаклашга тушиб кетди. Буни жимгина кузатиб туришга тоқат қилолмаган Заҳро опа дарҳол бориб боласини эрининг қўлидан ажратиб олмоқчи бўлди. Бироқ бу гал Қудрат ака тўхтамади. Хотинига қўшиб, норасидани ҳам хуморидан чиққунигача тепкилаб, камига уйдан ҳам ҳайдаб юборди.

Заҳро опа дам эрига, дам қайнонасига тикилиб, юм-юм йиғларкан,  юзи яра-чақа бўлган Бекпўлатни етаклаганча ота уйига кетишдан бошқа чора тополмади.

* * *

— Яхши бўлди, ўзи қандай қилиб қутулишни билмай юргандинг, болам! — Қудрат акани овута бошлади Мастура момо.

— Ҳа, энди Садоқатимни бу уйга олиб келсам бўлаверади, она! — деди Қудрат ака кулиб. — Ҳадеб боғ ичида учрашавериш жонимизга текканди…

— Гапирма, тирмизагингни зўрға уйда ушлаб қолардим, а… Майли, бўлар иш бўлди! Янги келиним фаросатлими, ишқилиб?! — ўғлини туртиб қўйди Мастура момо.

— Ҳа, она, жудаям. Айниқса, гўзаллигини айтмайсизми. Сочларини кўрсангиз эди! Қоп-қора! Товонигача тушиб туради, онажон! Бўйи ҳам ўзимга монанд…

— Ҳа, яхши қизни аввалроқ топмайсанми, болам?!

— Ўзим ҳам яқинда боғда учратиб қолдим, она…

* * *

Аммо Қудрат аканинг иккинчи турмуши узоққа бормади. Орадан икки кун ўтиб, номаълум сабабларга кўра ҳовлига ўт қўйилди. Мастура момо ҳам, Қудрат ака ҳам қаттиқ куйиш оқибатида ҳалок бўлишди. Аммо янги келган келиннинг мурдасини ҳеч қаердан топа олишмади. Гўё у бир шарпадек кўздан ғойиб бўлганди. Ҳовлига қандай ўт кетди, афсуски, буниси ҳам сирлилигича қолди…

Орадан бироз вақт ўтиб, қўшни маҳаллада ҳам янги бир никоҳнинг дараги ҳаммаёққа ёйилди. Келиннинг кимлигини, унинг таърифу тавфсифини суриштирувчилар ҳам кўп бўлди. Маълум бўлишича, келиннинг бўйи баланд, сочлари узун экан. Йигит уни боғ ичида учратибди-ю, ошиқ бўлиб қолибди. Тўй шу бугун, боғнинг орқа томонидаги ҳовлида бўлиб ўтаркан…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 53 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> Даврон Кабулов Тошкентнинг янги ҳокими қандай одамлиги ҳақида гапирди
>>> Хонандаларнинг лицензияси учун бир йиллик мажбурий бож бекор қилинди
>>> Davron Foipov konsertda qulagan tom ​va Makkaga qadam bosishga qo`rqqani haqida
>>> “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!
>>> ​Asal Shodievaning singlisi opasi uning hayotini saqlab qolgani haqida so`zlab berdi
>>> Анвар Собиров акаси Оғабек Собировни туғилган куни билан таъсирли тарзда табриклади
>>> ЙИГИТАЛИ ЭГИЗАКЛАРИНИ ФАРҲОД АЛИМОВДАН ҚИЗҒАНАЁТГАНИНИ ТАН ОЛДИ
>>> "Ичкарида"ги Малак — Бенсу Сорал
>>> Shohruhxon turmush o`rtog`i Asalni tavallud kuniga nima sovg`a qildi? (foto)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Февраль 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari