Четверг, 27.02.2020, 03:36
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1600]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1228]
Hikoyalar to'plami [1109]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1212]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [46]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [402]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [5306]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [665]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [21]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [239]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [37]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Январь » 28 » Ҳикоя: Байрам саргузашти
06:37
Ҳикоя: Байрам саргузашти
— Мен пешиндан сўнг ишдан чиқаман. Унгача сен керакли нарсаларингни қишлоққа олиб кетишга тайёр қилиб қўй, насиб қилса, соат иккиларда йўлга чиқамиз, — деди Сардор нонушта маҳали хотини Ферузага.
— Дадаси, балки, бир сафар Янги йилни уйда кутиб олармиз? Мундоқ қўни-қўшнилардан ҳам уяласан, киши… Ҳар йили ўттиз биринчи декабрь бўлди дегунча бизни уйдан топишолмай қолишади. Бизлар ҳам Янги йилни бир ўзимизнинг уйда, оилавий тарзда кутиб олайлик. Ахир шаҳарда яшаётганимизга ҳам йигирма йил бўляпти… — дея эрига илтижоли тикилди Феруза гарчи бу гапларига турмуш ўртоғининг кўнмаслигини ич-ичидан сезиб турса-да.

— Феруза, сенга аввал ҳам айтганман, мен эсимни таниганимдан буён бизнинг уйда Янги йил отамизнинг уйида нишонлаб келинган ва бу ҳаммамиз учун анъанага айланган. Шунинг учун бу йил ҳам, насиб қилса кейинги йил ҳам, ундан кейинги йил ҳам Янги йилни ота уйимда нишонлаймиз…

— Дада, ростдан ҳам бир йилгина Янги йилни Тошкентда кута қолайлик. Қишлоққа биринчи январь куни борсак ҳам бўлади-ку?! — деди печенье билан чой ичаётган Дилноза онасига ён босган бўлиб.

— Мен дадамнинг бу гапига юз фоиз қўшиламан! Ахир Янги йилни қишлоқда кутиб олиш маза-ку, ойижон?! — деди ҳаммани кузатиб ўтирган Сарвар кўзлари чақнаб.

— Мен маза эмас, деяётганим йўқ, қайтага шу баҳонада оғайни-қариндошларни бир кўриб келамиз. Лекин…

— Мана шу «лекин»дан бошқасини айтмай қўя қолинг, хоним, — дея хотинининг сўзини бўлди Сардор. — Ҳозир кучимиз бор пайтида Янги йилни ота уйида нишонлаб турайлик, майлими?

— А-а, сизни билмасам экан, ҳозирча «Кучимиз бор пайтда бориб турайлик», дейсиз,           кейин ўғлингиз билан бир бўлиб, яна «Қишлоққа кетамиз»га тушасизлар, — дея Феруза ўғлига қараб жилмайганча қўшиб қўйди. — Бунингиз ҳам қуйиб қўйгандек ўзингиз, оғайни-қариндош деса, Қоратош деса, ўзини томдан ташлай дейди.

— Ойижон, битта гапни айтиш ёдингиздан чиқди: «Ҳатто ёқмайдиган гап айтсангиз қовоқ солиб қолишиям, ўн беш кунга қолмасдан сочини калта қилиб олдириб келишиям сизнинг ўзингиз», дейишингиз керак эди, — деди Сарвар кулиб.

— Хуллас, хоним, ҳозир бу таклифни овозга қўйган тақдиримиздаям биз ютиб чиқамиз, чунки маликамиз ҳам дадаси билан акаси тараф бўлиши аниқ. Айтганча, эркатойимиз нега кўринмайди? — деди Сардор кенжа қизи Гулнозани назарда тутиб.

— Унингизни биласиз-ку, мактабда таътил бериши билан «Менинг дам олиш кунларим бошланди. Эрталаб вақтли безовта қилманглар», дейдиган одати бор. Кечаям шунақа деб хонасига кириб кетувди, «Мана сенга бўлмаса!» дея нонуштага ҳам уйғотмадим, — деди Дилноза қошларини чимириб.

— Вой-вой-эй, ўзи бор-йўғи соат биргача дарсда бўлса, яна чарчаб қолаётган эканларми маликамиз? — дея кулимсиради Сардор.

— Ҳа, роса чарчаб қолаётганмиш. Лекин бояги таклифингизни овозга қўйсангиз, сиз томон бўлиши аниқ, — деди Дилноза.

— Нега ундай деяпсан, қизим?

— Чунки унингиз аллақачон эллик мингталикни менга кўрсатиб мақтаниб ҳам бўлди-ку! Шунча пул олганидан               кейин, ҳарқалай, ойим томон бўлмаса керак…

— Даданг ҳам «Овозга қўйсак ҳам биз ютиб чиқамиз», демаётган экан-да, ҳали олдиндан ҳамма ишни пишириб қўйган дегин? — деди Феруза бу сафар бироз жаҳл қилгандек.

Бу гапни эшитган Дилноза кулди:

— Дадамнинг одатини биласиз-ку, ойи, доим Гулнозани эркалатгани-эркалатган. Ўшанинг учун уям дадамга ён босади.

— Хуллас, кўпчиликнинг хоҳиш-истагига кўра, Янги йилни Қоратошда кутиб оладиган бўлдик. Тайёр бўлиб туринглар, мен ишдан бўшашим билан телефон қиламан, — деди Сардор бошқа эътирозга ўрин қолдирмай.

Катта қизи айтгандек, Феруза чиндан ҳам эрининг одатини яхши билади ва аллақачон унга мослашиб бўлган. Шунинг учун индамай ўрнидан турди-да, эрининг курткаси билан телпагини олиб келди.

* * *

Кун совуқ бўлишига қарамасдан кечгача бир неча марта қирга чиқиб йўл қараб келган Яхшигул момо ўғли Элдорни ёнига чақирди.

— Лаббай, эна! — дея онасининг олдига келди ёши элликдан ошиб эрта-индин қуда-андали бўладиган Элдор.

— Сардорларнинг йўлга чиққанига анча бўлди, дегандинг, негадир ҳаяллаб қолишдими, дейман, болам? — дея ўғлига илтижоли тикилди онаизор.

— Эна, Тошкент билан бизнинг орамиз беш юз километрдан ошади. Бу камида беш-олти соатлик йўл дегани, эна.  Бунинг устига қор ёғиб турган бўлса, шароитга қараб сал секинроқ келишаётгандир. Шунинг учун ҳали кўнглингизни бузмай печканинг иссиғига оёғингизни бериб ўтираверинг, Сардорлар Худо хоҳласа, — дея Элдор чўнтагидан телефонини олиб соатига кўз ташлаб қўйди-да, гапида давом этди, — яна икки-уч соатларда келиб қолишади.

— Қор савилнинг ҳам менинг Сардорим болажонлари билан озиб-ёзиб бир йўлга чиққанида ёғаётганини қара, ўғлим, бугунча ёғмай турса нима қиларди?

— Ўзингиз «Қишда ёққан қор барака бўлади», дердингиз-ку? Буям Худонинг бир куни-да, — деди онасининг кўнглини хотиржам қилиш мақсадида Элдор. — Сиз уйга кираверинг, эна, унгача мен шундай…

— Болам, шу бугун «шундай-мундай» деган гапларингни қўйиб тура қол, — деди Яхшигул момо ўғлини беозоргина койиб. — Сардор сен йўғингда келиб қолса, «Акам бизни кутмай улфатларининг олдига чиқиб кетибди», дея хафа бўлиши мумкин. Ундан кўра, болаларга айт, катта уйнинг печкасидан яна бир хабар олишсин, ўти ўчиб қолмасин тағин…

— Энам-эй, ҳали оғзимдан гапим чиқмасидан нима дейишимни биласиз-а! Майли, майли, хавотир олманг, ҳеч жойга чиқмайман, шунчаки ҳожи бобоникига бориб, у кишини байрам билан табриклаб келаман, демоқчийдим, — деди Элдор кулиб.

— Ҳожи бобоникига сира кеч бўлганда бормайсан-ку-я, менга ўтрик айтиб жўраларингникига кетмоқчидирсан? — деди Яхшигул момо айвондаги устунга суянаркан.

— Йўғ-э, эна, шу ёшимда сизга ёлғон гапирмасам керак,  ростдан ҳожи бобони табриклаб келмоқчийдим, — деди Элдор сири фош бўлиб қолганини билдирмаслик учун юзига жиддий тус бериб.

— Майли, болам, майли, борсанг бориб келақол, фақат кўп ҳаяллама!

— Эна, энди бу ёғи Янги йил бўлса, ҳожи бобоям жа-а қўчқор сўймасаям, қўзи-пўзи сўйгандир. Жиз-бизига қараб қайтаман-да…

— Шиқир-шиқирига қараб денг, — дея гапга аралашди шу пайт қўлида сут тўла челак билан оғилхонадан чиқиб келган Замира кулимсираб. — Агар сиз бормасангиз, Анварнинг ўзи келади, уч-тўрт марта ўғлини жўнатди шу вақтгача.

— Майли, болаларим, ишқилиб, инсофни ўзларингга берсин, ишқилиб, Аллоҳ тану жонларингни доим соғ қилсин, қўни-қўшнилар билан иноқликларингга кўз тегмасин! — дея дуо қилди Яхшигул момо келинининг бу гапларидан сўнг.

Худди шу сўзларни кутиб тургандек Элдор дарвоза томон йўл олди.

* * *

Соат кечки 8, кейин 9 бўлди. Аммо ҳамон меҳмонлардан дарак йўқ эди. Катта шаҳарда яшайдиган ўғлини кута-кута чарчаган Яхшигул момога келинининг кўнгилни кўтарадиган ҳангомалари ҳам, набираларининг айланиб-ўргилиши ҳам, Элдорнинг ҳазил-ҳузуллари ҳам ёқмаётганди. Соат тўққиздан ошгандан сўнг онаизорнинг буткул кайфияти тушиб кетди. «Қани ҳамманг нарсаларингни олиб, уй-уйларингга боринглар! Мен чарчадим, ётиб дам оламан!» деди онахон атрофида жам бўлиб ўтирган яқинларига.

— Эна, ҳали соат ўн ҳам бўлмади-ку?! Ана, сизни маза қилиб Янги йил концертини кўрсин, деб катта телевизор олиб келиб қўйганман, байрам дастурлари энди бошланади-да, ўзи! — деди онасининг нима сабабдан кайфияти бўлмаётганини англаб турган Элдор.

— Негадир бошим оғриди, болам, ҳозир қулоғимга булбулнинг овози ҳам ёқмаяпти. Хоҳласанг, катта телевизорингни ҳам ўзингнинг уйингга олиб кет, ўша ёқда кўраверасизлар. Қани, Дилфуза, қўлимдан ушлаб турғизиб юбор, — дея Яхшигул момо энди мактабга чиққан кичкина набирасига.

Элдор билан Замира бир-бирига имо қилишди. Элдор хотинига «Онамга жой солиб бер», дегандек ишора қилиб, ташқарига йўналди.

* * *

Бу вақтда яхшигина ёққан қор туфайли машинани секин ҳайдашга мажбур бўлган Сардор оила аъзолари билан ҳали йўлда эди. Асфальт тугаб, аввал тош йўл бошланди. Кейин тош йўл ҳам тугади. Шу пайтгача оппоқ қорда амаллаб йўл топиб келаётган Сардор адашдими ёки нимагадир чалғидими, хуллас, рулни бошқа томонга буриб юборди.

— Дадаси, қаёққа ҳайдаяпсиз?! Ахир у ёқда йўл йўқ-ку! — дея бақириб юборди бир маҳал Феруза.

Элдор машинадан тушиб қараса, чиндан ҳам Худо бир сақлабди. Агар яна беш-олти метр юрганида жарликка тушиб кетиши аниқ экан.

— Яна сал юқорироққа юрганимизда антенна ишлаб қоларди, менимча, ҳозир Кенжабой камарга қараб келиб қолганга ўхшаймиз, — деди Сардор машинасига қайтиб ўтирганидан сўнг.

— Ишқилиб, бензинингиз кўпми, дадаси? — дея сўради Феруза эрига «Ўжарлигингизнинг оқибатини кўряпсизми?» дегандек танали нигоҳ ташлаб қўяркан.

— Бензинни нима қиласан сўраб? Ҳозир ҳаммамиз машинадан тушамиз-да, мана бу томонга қараб кетаверамиз, — деди Сардор қўли билан шимол томонга ишора қилиб.

— Тўғри, дада, чунки биз у ёқдан келдик, ана, биз келган тарафда ҳалиям битта-яримта машиналарнинг чироғи кўриниб қоляпти, — деди шу пайтгача индамай ўтирган Сарвар дадасининг гапини тасдиқлаб.

— Ҳаҳ, отасининг боласи-я, энди ҳозир катталарнинг гапига қўшилмаса нима қиларкин? — дея ёзғирди аламини кимдан олишни билмаётган Феруза.

— Қани, қироличамиз билан бирга маликаларимиз ҳам машинадан тушсинлар-чи! — деди овозига имкон қадар қувноқлик беришга уринаётган Сардор. — Фақат устимизга бор қалин  кийимларимизни кийиб оламиз, тағин Янги йилни нишонлаймиз деб келиб, шамоллаб қайтиб кетмайлик.

— Шамолласак ҳам омон-эсон уйгача етиб олсак! — деди Феруза жаҳли чиққанини яширмай.

Аммо Сардор аёлининг бу гапини эшитмаганга олди. Чунки у Ферузанинг бир ловуллаб ёниб дарров ўзига келишини яхши биларди.

— Ў-ў, нега Тошкентда қор йўқ десам, ҳамма қор Қоратошга ёққан экан-да! — дея қувонч билан ҳайқирди Гулноза машинадан тушар-тушмас деярли тиззаси баробар қорни кўриб.

— Вой, мана бу жинни қизни кўринглар, одамлар нима дардда-ю, бу кишим нима дардда? — дея Дилноза яна синглисини «чақиб» олди.

— Опа, ўзи келгунча уйқу бермадингиз, яна нимага ҳадеб кайфиятимни бузаверасиз? — деди Дилнозанинг гапидан бироз хафа бўлган Гулноза. — Ундан кўра, ойни қаранг, бунақа чиройли ой чиқишини умримда биринчи бор кўришим.

— Гулноза, худди юз йил яшаб қўйган кампирлардек, «Умримда биринчи кўришим», деб қўясан-а, қойил сенга, артист-ка! — деди машинадан тушиб дадаси томонга ўтаётган Сарвар.

— Хуллас, нарсалар машинада қолаверсин, эртага бемалол келиб, олиб кетаверамиз, — деди Сардор машинани қулфлар экан.

— Сарвар, багажни очиб юбор, мен ҳеч бўлмаса тўртта нон билан энамга олган совғамни олай, нарсаларимиз машинада қолди, деб қуруқ қўл билан кириб бормаймиз-ку! — деди Феруза ўғлига қараб.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас беш кишидан иборат оила ой ёруғида йўлга тушди: олдинда Сардор, унинг ортидан Дилноза билан Гулноза, кейин Феруза, энг охирида Сарвар бормоқда.

— Ака, биздан қолиб кетмай, тез-тез юринг, яна бўрими, тулкими келиб орқангиздан тишлаб олмасин! — дея ҳазил қилди Гулноза акасига қараб.

— Бўрими, тулкими, дейсанми? Қани бўри?! Қани тулки?! — деди қизининг бу гапини чиндек тушунган Феруза олдинга сапчигудек бўлиб.

Унинг бу хатти-ҳаракатидан болалар, шу жумладан, Сардор ҳам беозоргина кулди.

— Ҳа, ҳамма яхши одамлар уй-уйида Янги йил кутаётганда мени ярим кечаси адаштириб қўйганларинг етмагандек, тағин тизза бўйи қор кечтириб, камига устимдан кулинглар! — кулгидан баттар жаҳли чиқди Ферузанинг.

— Битта нарсани қўшимча қилиш ёдингиздан чиқди: «Орқамдан бўрига, тулкига қувлатиб», дейишингиз керак эди, — деди ҳозиржавоб Сарвар.

Яна кулги кўтарилди. Феруза тағин хафа бўлиб, «Устимдан кулманглар!» дея бақирди бор овози билан.

— Ойи, бунақа эксклюзив манзарани бошқа пайт пул бериб ҳам қилдира олмаймиз. Шунинг учун, келинг, маза қилиб кетайлик, жон ойи! — деди Сарвар онасига ялингудек бўлиб.

— Ростдан, ўртоқларимга айтсам, бирортаси ҳам ишонмайди! Зўр, даҳшат! Атрофнинг чиройлилигини! — дея қўлларини кенг ёзиб бақирди Дилноза.

Мана шу тарзда ярим соатча юришгач, аввал итнинг ҳургани, кейин эркак кишининг «Сардор, Сардор!» дея бақириб чақиргани эшитилди.

— Элдор отамнинг овозими, дада? — деб сўради энди олдинга ўтиб, биринчи бўлиб кетаётган Сарвар тўхтаб.

— Ҳой, бола, тўхта, жавоб қайтарма, яна ажиналар акамнинг овозига ўхшатиб чақираётган бўлмасин! — дея ваҳима қилди Феруза қўрққанидан эрининг қўлидан маҳкам тутиб.

— Ойи, индамаса, ажинанинг олдида ити ҳам бўлади, дейсиз-а? Ахир чақираётган аниқ отам-ку?! — деди Сарвар бу сафар ишонч билан.

Чиндан, ит етаклаганча бақириб келаётган одам Элдор экан. У аввал болалар билан бирма-бир кўришди. Сўнгра укасига қучоқ очди:

— Намунча қолиб кетдинглар йўлда?..

* * *

Меҳмонлар қий-чув билан ҳовлига кириб боришганида Яхшигул момо ётадиган уйнинг чироғи ўчиқ эди.

— Катта уйга кира қолайлик, энам сал чарчаган экан, ҳалигина ётган эди, — деди Элдор меҳмонхона томон йўл бошлаб.

— Тўхтанг, ака, аввал энамнинг олдига кириб, кўришайлик. Кейин… — деди Сардор онаси ётадиган уйнинг эшигини оҳиста очиб, ичкарига кираркан.

— Мен бу болага айтдим, телевизорингни ҳам уйингга олиб кет, деб. Олиб кетмайди-да, ярим кечасиям эшикни ғийқиллатиб очиб келаверади. Ҳали бунинг орқасидан хотини билан бола-чақасиям келади, — дея норози бўлиб гапирди Яхшигул момо эшик очилганидан сўнг.

Онасининг бу гапларини эшитган Сардор кулди. Кейин:

— Ассалому алайкум, эна, чироқни ёқаверайми? — деб сўради.

— Вой, овозингга энанг қоқиндиқ, болам! Ёқасан, албатта, ёқасан-да! Сен шунча жойдан Янги йилни биз билан бирга нишонлайман, деб бола-чақангни минг бир ташвишга қўйиб келасан-у, чироқни ёқмаймизми, болажоним? — дея ўрнидан ирғиб туриб ёнида аллақачон ухлаб қолган набирасини турткилади Яхшигул момо. — Дилфуза, тур, қизим, Тошкентдан аканглар келди! Тез бориб ойинг билан дадангни уйғотиб кел! Ўзиям ҳали товуқ катагига кирмасдан ўз-ўзининг уйига кириб кетган булар! Бундай байрам кунлари ўтирмайдими биз билан бирга телевизорда концерт томоша қилиб?!

Бу гапларни даҳлизда эшитиб турганларнинг ҳаммаси кулиб юборишди. Айниқса, қайнонасининг шунақа гапларини эшитса маза қиладиган Феруза чин дилдан, кўзларидан ёш чиқиб кетгунча кулди. Мана шу кулги билан унинг йўлда тортган азоблари ҳам чиқиб кетгандек эди.

— Эна, ҳадеб мени уришаверсангиз ҳам, мана, Тошкентдаги эрка келинингиз билан набираларингизни олиб келдим. Суюнчисига нима берасиз?! — дея ҳазиллашган бўлди Элдор.

— Суюнчисига нима берардим, январнинг ҳам пенсиясини бермай қўя қоласан-да, болам! — деди қувонганидан меҳмонларни ўтқизишга жой тополмаётган Яхшигул момо.

Уйни яна гулдурос кулги овози босиб кетди. Бу пайтда соат миллари тунги ўн иккига бир неча дақиқа қолганини кўрсатиб турарди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 46 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Муниса имижини ўзгартирдими? Аниқ жавоб бизда!
>>> Ботир Қодиров Умра амалларини адо этди
>>> Jahongir Otajonov muxlislarini aldanib qolmaslikka chaqirdi
>>> ​Farhod Maxmudov: “Baron”ni Shavkat Mirziyoev tomosha qilganini eshitib, g`ururga to`ldim
>>> Насиба Абдуллаева ўзи учун қайта кашф қилган ўзбек эстрада хонандаси ҳақида гапирди
>>> Отабек ва Муқаддас барчани ҳайрон қолдирмоқда! Наҳотки, улар...
>>> Озодбек Назарбеков тўғри гапирди, лекин...
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Ҳар ойнинг иккинчи жума кунида тўйларда бепул хизмат қиламан!
>>> Azamat Axrorov Shaxzoda Muhammedova bilan «Asal oyi»da...


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari