Вторник, 26.03.2019, 07:04
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [808]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [591]
Hikoyalar to'plami [493]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [925]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [147]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [105]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2150]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [249]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [46]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Февраль » 21 » Ҳикоя: Иллат
07:30
Ҳикоя: Иллат
Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи «Бир ғийбатлашай», деб кирганида унинг Қуръон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир муддат пойлаб ўтирди.

— Узр, қўшни, банд эдим, бирор кун бемалол чойлашармиз-а, — деди қўшниси китобдан бош кўтариб.

Аёлнинг аччиғи чиқди. Орадан бир-икки кун ўтказиб, бир нимани баҳона қилиб кирганида эса суҳбатлари қовушмади. Бир ҳамсоясидан шикоят қилиб: «Мен уни Худога солдим», дея гап бошлаган эди, қўшни аёл: «Ҳар банданинг ҳукми Аллоҳнинг қўлида. Бировнинг айбу нуқсонини муҳокама қилиб ўтириш сиз билан бизнинг ишимиз эмас, ундан кўра болаларингизга яхшилик, оилангизга барака сўраб дуо қилинг. Кенг феъл бўлинг», дея насиҳат қилди.

«Кечагина маҳалламизга кўчиб келиб, бугун менга ақл ўргатяптими бу хотин?!» деган ўй ич-этини тирнаб, уйига қайтди. Ўзини босишга ҳарчанд уринмасин, сира эплай олмади. Устига-устак «Нега унинг рўзғори бадастир, нимага у бой-бадавлат кишига турмушга чиққану, менинг эримнинг иши юришмайди?» деган хаёллар, «Ҳа, ҳамма нарсаси етарли, бой-да, бу камбағалга нима десам ҳам бошини эгиб ўтиради, деб ўйлаяпти, шекилли», деган ўйлар унга тинчлик бермасди. Тўртинчи куни «Бир адабини берай, сира эсидан чиқмайдиган сабоқ бўлсин, ўз-ўзидан бўйни қисилиб қолади ҳали», дея режа туза бошлаган ҳам эдики, дарвозаси тақиллаб, қўшни аёл кириб келди.

— Ассалому алайкум, опа, яхши ўтирибсизларми? Қўй сўйгандик, гўштидан сизларга ҳам илиндик, — деди у қўлидаги пакетни узатиб.

Шайтоний бир ўй унинг ич-этини тирнаб ўтди: «Энди садақамга муҳтож деб ўйлаяптими?»

— Керакмас, бекорга овора бўлибсиз!

— Нега унақа дейсиз? Кўшни ҳақи бу, олмасангиз хафа бўламан.

— Биз қўй гўшти емаймиз, — тилидан шу гап учди-ю, ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. — Ҳа, қўй гўшти емаймиз, ўзи шусиз ҳам қон босимим ошиб туради. Бошқаларга берақолинг. Буни еб тағин «Тез ёрдам» чақириб ўтирмайлик…

— Сизга атаб олиб чиқувдим, ўзингиз емасангиз бошқа бировга берарсиз, олинг энди шуни, — дея қўшни аёл қўлидаги гўштни айвондаги музлаткич устига қўймоқчи бўлди.

— Йў-йў-ўқ, керакмас дедим-ку, обкетинг буни, қўйманг бу ерга! Бўлмаса, ҳиди ҳамма ёқни тутиб кетади ҳозир!

У шоша-пиша пакетни олиб қўшнининг қўлига тутқазди. Аёл музтар бир аҳволда қайтиб чиқиб кетди.

«Ғурурим ўлсин, олаверсам бўлмасмиди, бу ёқда эримнинг ишлари ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Рўзғоримда тишга босадиган бир бўлак гўшт ҳам йўқ, аслида», деган ўйда ошхонасига кирди. Ярим кило картошка, икки дона пиёз, уч-тўртта бужмайган сабзидан бошқа ҳеч нарса йўқ. «Очимдан ўлсам ҳам бу хотиннинг қўлидан нарса олиб емайман», дея яна ўзини-ўзи овутди. Пиёзни жизиллатиб, устидан картошкани ташлаб апил-тапил қовурди-да, сув қуйиб, бир сиқим гуруч билан мастава қилиб қўя қолди. Шу маҳал қўшнининг ҳовлисидан чиққан қовурдоқ иси димоғига урилди. Бирдан яна жаҳли чиқиб кетди. «Қўй сўйдим деб мақтанишини-чи, ҳали мен ҳам сенлар каби бой бўлиб қоларман»…

Эртаси куни маҳалла оқсоқоли эшик қоқиб келди.

— Маҳалладан ёрдам пули сўрагандингиз, унинг иложини қилолмадик, лекин оилангиз учун бир ҳомий топдик. Фақат кимлигини айтишимизни истамаяпти, — оқсоқол шундай дея машинаси юкхонасини очди:

— Манавиларни тушириб олинг. Маҳалладан ёрдам…

Аёлнинг рўзғори анчадан бери бунчалик бут бўлмаган эди. Қандай бадавлат одам экан-ки, сабзи-пиёзию совунидан тортиб, ёғи, лаҳм гўшту унигача унутмабди. Яна бозордаги энг сархил мева-сабзавотлардан олганини айтмайсизми?..

— Раис бува, мана шу аризани бир кўрсангиз, — деди у оқсоқолни кузатаётиб.

Турган жойида аризага кўз югуртирган маҳалла раиси унга таажжубланиб қарарди:

— Эсингиз жойидами? Бу қўшнинг тиш дўхтири бўлса, маҳаллада ҳаммага яхшилик қилса…

Раис бирдан жим бўлди-да, э хайф сенга, дегандек қўл силтади.

— Бой бойга боқар бўлмасин, оқсоқол, — деди аёл. — Агар аризамни эътиборга олмасангиз, юқорига ёзаман, юқорига… Ўз кўзим билан кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин, деб даъват қилди.

— Ёмон йўлга юр демабди-ку…

— Ҳо-о-о, эртадан кейин рўмол ўра дейди, кейин бирорта оқимга рўпара қилиб қўйса, бошимни қайси тошга ураман?..

Кўзлари чақчайиб-чақчайиб гапираётган аёлнинг сўзларини жимгина эшитган раис бошини эгиб, оғир хўрсинганича аризани папкасига солди.

Уни кузатган аёл сергўшт, серёғ палов, гўштли сомса пиширди-да катта чинни косага ошдан босиб ҳамсоясининг эшигини тақиллатди.

— Бизниям рўзғоримиз бутун, қўшни, мана ёғлиққина палов қилдим, сизгаям илиндим, қўшни ҳақи! — деди бироз иддао аралаш оҳангда.

— Барака топинг, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Рўзғорингизга барака берсин.

Қўшни аёл ўзгача бир мамнунлик билан унинг қўлидан косани олди. Алқай-алқай идишини бўшатиб, мева-чевалар билан ўрнини тўлдирди.

— Болаларга олиб чиқинг, қўшни, бирам суюнтирдингиз мени…

«Тавба, уйида ҳамма нарсаси етарли бўлсаям, кўзи оч эканми бунинг, бир коса ошга шунча суюнадими одам», деб ўйлади аёл…

* * *

— Аризам нима бўлди, раис бува, бу қўшнимнинг уйини ҳеч ким текширмаяпти-ку. Маҳалла бедарвозами энди? Ёки сизниям оғзингизни мойлаб қўйишдими булар?

— Барака топгур, бундан яхши қўшнини тополмайсиз, — деди оқсоқол. — Керакли жойдан келишди, суриштиришди. Бир яхши одамлар экан. Бекорга туҳмат қиляпсиз қўшнингизга…

Аёлнинг оқсоқолдан ҳафсаласи пир бўлди. Аризасини кўтариб туман марказига борди. Вилоятга чиқди… Бу орада қўшнисининг уйига беш-олти марта пўрим кийинган, папка кўтарган кишилар келишди. Қўшни аёлни аллақайси идорага суҳбатга чақиришгани ҳақида маҳаллада шивир-шивирлар кучайди. Икки марта «Тез ёрдам» машинасида уни касалхонага олиб кетишди. Буни кўриб: «Мана шунақа бўлади қўшнини менсимаслик, ҳали бойлигинг ҳам сенларга ёрдам беролмайди», деган ўйда аёлнинг кўнгли кўтарилаверди…

— Эшитдингизми, тиш дўхтиримиз кўчиб кетаётган экан, қўшни аёл касалхонадан тўғри янги уйига кетганмиш, — деган гапни қўшниларидан эшитганида кўнгли яна бир газ ўсди.

— Ажаб бўпти, олифтагарчилигини бошқа жойга бориб қилсин, ўзи бизнинг маҳалламизга боп одамлар эмасди улар, алламбало эскичами… — деди тиржайиб.

Бу гапдан кўнгли кўтарилиб, ўз-ўзича хиргойи қилиб, ёғлиққина ош қилай деган ўйда ошхонасига кирди-ю, бир ярим йил ичида биринчи марта гўшти қолмаганини, рўзғорининг баракаси учганини кўрди.

Бир кун пойлади, икки кун пойлади, ҳар ойда икки марта хабар оладиган оқсоқолнинг қораси кўринмади. Охири «Раис бува ҳомийнинг менга ажратган нарсаларини ўзи уйига олиб кетган бўлмасин тағин, чиқиб бир пўстагини қоқиб келай», деган ўйда важоҳат билан маҳалла идорасига отланди.

— Сизларга ҳомийлик қилаётган одам ён қўшнингиз эди, — деди оқсоқол. — Барака топишсин, иймонли-инсофли кишилар эди улар. Эр-хотин: «Биз яхши еб-ичиб, қўшнимиз ёвғон шўрва билан кун кўрмасин, ўзимга рўзғор қилганимда уларга ҳам қўшиб оламан, фақат биз бераётганимизни айтманг, тағин кўнгли ўксимасин», деб қаттиқ тайинлашган эди. Сиз эса уларга тинчлик бермадингиз. Қўшнилар ҳамма ёмонлигингизни кўриб-билиб туриб ҳам сизга яхшилик илинаверишди. Ғийбат қилганингиз етмагандек, туҳмат ҳам қилдингиз. Ундай қилманг, деган гапимизга сира қулоқ солмадингиз. Охир-оқибат бечора қўшниларингиз маҳалладан кўчиб қутулишди… Ҳаёт шунақа, Аллоҳ бизга кимни восита қилиб ризқу насиба бераётганини унутиб, баъзида шундай ношукрлик қиламиз…

Аёл оқсоқол яна нималар деганини эслолмайди. У карахт бир аҳволда эди.


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 57 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> “Rio-2016” sovrindori Shahram G`iyosov Shahzodaning yangi klipida suratga tushdi(Video)
>>> Озодбек Назарбеков аҳоли учун қўп қаватли уй қураётгани ростми?
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> ​Феруза Собитова. Турмуш ўртоғининг шарти, чиллахонадаги дуо ҳамда ўғилчасининг “яхши” ва “ёмон” онаси
>>> ​Yulduz Usmonova ogohlantiradi!
>>> ​Хонанда Зиёда оғир жудоликка учради
>>> Шаҳзода Матчонова нега бундай расво тарзда суратга тушди? (фото)
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> ​DJ Piligrim uylanish uchun internet orqali o`ziga mos qiz izlayapti
>>> ​Shahzoda Muhammedova kameralar ishga tushganidan so`ng har kuni jarima to`layotganini ma`lum qildi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Февраль 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari