Вторник, 19.11.2019, 14:19
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1427]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1047]
Hikoyalar to'plami [938]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1124]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [342]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4517]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [563]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [27]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Октябрь » 31 » Ҳикоя: Оқ отли шаҳзода
06:44
Ҳикоя: Оқ отли шаҳзода
Саккиз ёшли Самандар тандирнинг ўнг томонида туриб опаси Махфират ёпаётган нонларга чўп уриб тураркан, тез-тез девор оша қир томонга кўз ташлаб қўярди. Болакайнинг бесабр бўлаётганига сабаб бор, албатта. Чунки Самандар тенги етти-саккиз чоғли бола мана, салкам бир соатдан бери қирнинг орқасидаги ялангликда тўп тепишмоқда. Қани энди опаси ҳам тезроқ нонларини ёпиб бўлиб, укасига «кетавер», деб ишора қилса-ю Самандар ҳам қанот чиқаргудек Тешиктош томонга югурса. Бугун Самандар тенги болалар ўзларидан икки ёш катта Икромларнинг жамоасига қарши майдонга тушиши керак эди. Синфдоши Абдулазизнинг уни чақириб кетганига ҳам икки соатча бўлди. Самандар ўшандан бери опасининг кўзига мўлтираб қарайди. Аммо аксига олгандек, бу ёқда опаси эрта билан қориган хамир ҳалигача ошгани йўқ. Укасининг безовталигини кўриб турган Махфират икки-уч марта хамир тоғора устига ёпилган кўрпачани кўтариб, хамирдан озгина олиб, ҳидлаб ҳам кўрди. Лекин нима қилсин, хамир ҳали ошмабди, шунинг учун кўрпача устига яна битта кўрпачани ташлади-да, ўз иши билан машғул бўлди. Самандар эса хамирнинг қачон ошиши ва қачон нон қилиб ясалишини кутиб ўтираверди-ўтираверди. Болакайнинг хаёлида нақ бир аср ўтиб кетгандек бўлди ўзиям. Ниҳоят, Махфират опаси ҳовлига чиқиб, олдиндан ўтин солиб тайёр қилиб қўйган тандирга ўт ёқиб келди. Кейин кўрпачаларни тоғора устидан олиб, супрани авайлабгина ёйди. Сўнгра тоғорадаги хамирдан эпчиллик билан узиб-узиб олиб, супрага ташлай бошлади. Самандар бу жараённи жуда яхши билади. Ҳозир опаси деярли бир хил катталикда узилган хамир бўлакларини зувала қилади. Албатта, Махфират Самандардан кулча егиси келаётган ёки келмаётгани ҳақида ҳам сўрайди ва шундан сўнг битта зувалани бўлиб, кичик-кичик кулчалар ясайди. Кейин зувалаларни ёйиб, саватга теради. Бунгача Самандар тандир бошига бориб, чала ёнмаслиги учун ўтинларни туртиб-туртиб туради. Сўнгра опаси сават билан чиқиб, нонларни тандирнинг ўнг томонига қўйгач, косовни укасининг қўлидан олиб, тандирдаги чўғни ўртага тўплайди. Кейин тандир девори оқаргунча ошхонага бориб, кичикроқ пақирда сув келтиради. Шундан сўнг бошига онасининг катта рўмолини бўйни аралаш ўрайди-да, ўнг қўлининг тирсагигача енг тақади. Самандар нонларнинг устига навбати билан чўп ураверади, опаси ҳар сафар иссиқ тандирга бошини киритиб, нонларни ёпаверади. Шу тариқа 14-15 та нон ҳамда кулчалар тандир ичидан жой олади ва опаси тандирнинг оғзини ёпиб қўяди. Энди орадан маълум вақт ўтиши керак. Қолгани осон. Махфират опаси нонларнинг ранг олишини кузатиб туради ва челакдаги сувдан кафтига тўлдириб-тўлдириб, сал-пал қизара бошлаган нонларга сепади. Бирпасдан сўнг нафақат ҳовлини, балки, бутун қишлоқни ёқимли нон иси тутади. Лекин Самандарнинг иши ҳали тугамайди. У то нонлар пишиб, саватдан жой эгаллагунча кутиб туриши керак. Чунки баъзан тандирдаги ўт кўплик қилиб, нонлар куйиб қолиши мумкин. Шундай ҳолларда Самандар опасининг имоси билан тандирнинг ҳар иккала тешигини очади. Опаси бўлса қўлига косов олиб, чўғни тешикчалар томон суради-да, тафтни бироз камайтиради. Бу ёғи байрам! Чунки тандирдан энг аввал Самандарга аталган кулчалар чиқади. Болакай эса икки қўлига биттадан кулчани олади-да, опасининг «Ҳозир тандирнинг чўғига сув қўяман, бирпасда қайнайди, чой ичиб кетасан!» деган сўзларига эътибор ҳам бермасдан қирга — ўртоқлари футбол ўйнаётган яланглик томонга югуради.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. Самандар опаси тандирдан узиб, саватга ташлаган иккита қайноқ кулчани қўлига олиб, югура кетди. Шу чопганича ҳовлисидан уч юз метрча наридан оқиб ўтадиган ариққача тўхтамай борди. Кейин қўлларидаги кулчаларни ариқ ёнига қўйиб, бошини оқар сувга тиққанча ютоқиб сув ича бошлади.

— Ҳой бола, секинроқ ич, бўлмаса ҳозир ариқдаги сув тўхтаб қолади! — деди кимдир шу пайт.

Самандар ариқдан бошини кўтариб, «ялт» этиб овоз келган томонга қаради. Енги калта кўйлак, тиззалари оқариб кетган жинси шим кийган нотаниш бир йигит саман отининг жиловини тутганча кулимсираб турибди.

— Ассалом алайкум, — деди Самандар нотаниш йигитга қараб.

— Ва алайкум ассалом. Укам, яхшимисан?

Самандар бу саволга жавоб бермай ўзини гўёки кулчаларини сувга ботириш билан андармондек кўрсатди.

— Исминг ким, ҳой бола? — деб сўради биринчи саволига жавоб ололмаган йигит отининг жиловини бир қўлидан иккинчисига ўтказар экан.

Энди бу саволга жавоб бермаса бўлмайди.

— Самандар…

— Ў-ў, зўр исминг бор экан-ку! Мен ҳам шу боланинг исми Самандар бўлса керак, деб ўйлаб тургандим, — деди нотаниш йигит тағин кулимсираб. Кейин болакайнинг ҳайрон бўлганини кўриб, сўзларига изоҳ берди:

— Менинг ҳам сен тенги жияним бор, уям сенга ўхшаб сувга бошини тиқиб, келаётган сувни тўхтатиб қўяй деб шошилганча сув ичади. Исми — Самандар.

— Қайси қишлоқдансиз? — деб сўради бу сафар болакайнинг ўзи.

— Бу ердан кўринмайди, анча узоқда, — кулди йигит.

— Узоқ бўлса ҳам айтаверинг, бизлар ҳам унча-мунча жойларни биламиз, — ўзини худди катталардек тутиб жавоб қилди Самандар.

— Ўх-хў, зўрсан-ку! Олтинсойни биласанми?

— Биламан, кичкиналигимда икки марта отам билан тивит эчки опкелишга борганмиз…

— Ҳа, демак, ҳозир сен катта йигитсан. Шундайми?

— Албатта! Ҳатто қўй-эчкиларимиз Учдарага кетиб қолса ҳам бир ўзим бориб қайтариб келаман-ку! — деди Самандар ғурур билан.

— Унда сен ҳақиқатан катта йигит экансан-да! Учдарага кетаётганингда йўлингдан бўри чиқиб қолса нима қиласан? Қўрқиб орқангга қараб қочмайсанми?!

— Э-э, ака, бўри сизларнинг Олтинсойларингизда бўлмаса, бизда бўри тугул шоқол ҳам йўқ! Охиргисиниям ўтган йили қишда отам отиб келган.

— Зўр-ку! Ўтган йили қишда отанг яна нималар отиб келган?

— Бўлди, битта бўри! Шундан кейин отам касал бўлиб қолди. Ҳозир шаҳардаги шифохонада даволаняпти.

— Э-э, чатоқ бўпти-ку! Анча бўлдими даволанаётганига?

— Билмадим, у пайтда мен ҳали мактабга чиқмасдим.

Бу гапдан кейин йигит бироз ўйланиб қолди. Кейин отини етаклаганча Самандарнинг олдига келиб, болакайга қўл узатди:

— Қани, танишиб қўяйлик! Исмим — Рустам. Олтинсойданман.

Бу гапдан сўнг Самандар ҳам Рустамга ўнг қўлини узатди:

— Самандар Бобомуродов. Шу ерликман.

— Самандар, мен уч кундан бери икки орқа оёғида оқ-қора йўл-йўл чизиғи бор биямизни қидириб юрибман. Ёнида икки ёшли оппоқ тойи билан ҳали ёшига ҳам тўлмаган олақашқа тойчоғи ҳам бор. Мабодо қўйларингни боққани чиққанингда шу атрофларда кўзинг тушмадими? — дея сўради Рустам болакайнинг кўзларига тикилиб.

— Ёнида иккита тойи бор дейсизми? — саволга савол билан жавоб қайтарди Самандар.

— Ҳа, иккита, биттаси оқ, биттаси ола…

Рустамнинг гапи озғида қолди.

— Иккита тойи билан юрган байтални ўтган куни Учқўлнинг қўриғида кўргандим, — деди Самандар унинг сўзини бўлиб.

— Қаерда, қаерда?!

— Учқўлнинг қўриғида! Кейин адашмасам, Сайфиддин бобонинг отларига қўшилиб, Кенжабой камардаги буғдойга қараб кетди-ёв!

— Тўхта, тўхта, ука! Сал тушунтириброқ гапиргин-да! Ҳали айтган қўриғинг қаерда? Кенжабой камаринг қаер? — деди биясининг дарагини эшитган Рустам ич-ичидан хурсанд бўлганча.

— Мен билан ҳув анави қирга чиқсангиз, қўриқни ҳам кўрсатаман, Кенжабой камарни ҳам. Қани, юринг! — дея худди катталардек олдинга тушиб йўл бошлади Самандар ва бироз юргач, ортига ўгирилиб Рустамга қўлидаги кулчанинг биттасини узатди. — Кулча енг, ҳозиргина тандирдан узилган.

— Э-э, укам, бормисан? Ўзиям сен билан танишганимдан буён кулчангга қарайман, биттасини берармикин, деб, ҳеч индамайсан! — деди Рустам ўзининг хурсанд бўлганини яширмай. — Лекин бу кулча тишимнинг орасида қолиб кетадими, дейман-да. Бекорга иштаҳани очганим қолади…

Самандар зийрак бола эди. Йигитнинг нима демоқчилигини дарров тушунган бўлса-да, ўсмоқчилаб деди:

— Балки, отингизга сув билан арпа ҳам керакдир?

Бу гапдан сўнг Рустам маза қилиб кулди. У ёшгина болакайнинг бунчалик топиб гапиришини кутмаганди.

— Арпа керак эмас-ку, лекин битта нон олиб келсанг ёмон бўлмасди, — деди йигит кулгидан ўзини базўр тўхтатиб, — мен нон еяётган пайтим бечора от ҳам сал дам оларди-да…

— Бўлди, ака, сиз секин мана шу қирга қараб чиқаверинг, мен ғир етиб уйга бораман-да, нон олиб қайтаман, — деди бу сафар Самандар жиддий тортиб ва Рустамнинг жавобини ҳам кутмай, уйига қараб чопиб кетди.

Рустам кўп кутмади. Болакай кўрсатган қирга чиққанди ҳамки, пастда Самандарнинг қораси кўринди. Унинг бўйнида дурбин, бир қўлида чойнак, иккинчи қўлида тугунча бор эди.

Рустам отининг арқонини узун қилиб ташлади-да, иссиқ нон еб, устидан қайноқ кўк чой ичди. Бутун бадани терлаб, роса маза қилди ва шундан кейингина дурбин билан аллақаерларга қараб турган болакайга раҳмат айтди.

— Қаранг, ҳув анави теракзорни кўряпсизми? Ўша теракзорнинг ўнг томонидаги қирни-чи? — деди Самандар Рустамнинг диққатини ўзига тортиб, қўли билан анча узоқдаги ям-яшил теракзорни кўрсатаркан.

— Кўряпман. Хўш? — болакайга саволомуз тикилди Рустам.

— Ўша қирнинг нариги томони Кенжабой камар дейилади. Байталингизнинг шу томонга кетаётганини кўргандим. Камар бўлгани учун ҳам бу ердан кўринмайди. Лекин ҳу тепадаги Тешиктошга чиқсангиз, — дея қўли билан тоғ томонга ишора қилди Самандар, — ҳамма ер кўринади.

— Унда дурбинингни бериб тур, мен отимни шу ерда қолдириб, Тешиктошга чиқиб келаман, — деди боланинг катталардек сўзларни дона-дона қилиб гапиришидан ҳайрон бўлган Рустам.

— Бўлди, ака, керак бўлса, дурбинни ҳам берамиз, отингизга сув билан ем ҳам берамиз, фақат бир шартим бор, — дея Рустамга қаради Самандар. — Биянгиз топилганидан кейин эргашиб юрган тойларидан биттасини менга сотасиз.

— Бўлди, укам, бия билан тойлари топилсин, биттасини сенга суюнчига бериб кетаман! — деди Рустам кулиб.

— Мен сиз билан ҳазиллашмаяпман, суюнчига бермайсиз, сотиб оламиз. Худо хоҳласа, отам тузалиб, касалхонадан чиқиб келса, кейин менга от минишни ўргатади. Насиб қилса, катта бўлсам мен ҳам худди Зоир чавандоздек полвон бўламан.

Рустам нуроталик Зоир чавандознинг нафақат довруғини эшитган, балки ўзини ҳам танирди. Мард, танти, ҳалол инсон. Шу сабабли болакайнинг ақлига яна бир бор қойил қолди-да, дурбинни олиш учун қўл чўзди. Рустамга бўйнидаги дурбинни берган Самандарнинг футбол ўйнаш ҳам эсидан чиқиб, от билан андармон бўлиб қолди.

Орадан бир соатча вақт ўтди. Тешиктошга кетган Рустам қайтиб келди ва:

— Сен айтган камарда бирорта ҳам жонивор кўринмайди. Балки, бошқа жойга кетганмикин-а? — дея ҳамон отнинг атрофида гирдикапалак бўлаётган болакайга саволомуз тикилди.

— Э-э, Рустам ака, агар отларингиз ростдан ҳам Кенжабой камарга борган бўлса, унда буғдойга тушгани аниқ. Агар буғдойга тушган бўлса, демак, Нурали фермер уларни пунктга олиб бориб қамаган, — деди Самандар катталардек фикр юритиб.

— Тушунмадим, фермернинг буғдойзори билан сен айтаётган пунктнинг бир-бирига қандай алоқаси бор? — болакай айтган гаплардан ҳеч нима тушунмай елка қисди йигит.

— Жуда бор-да, Нурали фермер буғдойига тушган қорамол борми, ушоқ мол борми, йилқи борми, ҳаммасини ҳайдаб бориб ўша пунктга қамайди. Бир марта қўшнимиз Тошпўлат бобонинг сигирларини ҳам қамаб қўйган, — деди Самандар.

— Унда менга ўша пунктни кўрсат, тез бориб хабар олай, — дея кўзлари ёнди Рустамнинг.

— Анави кичкина қишлоқни кўряпсизми? — деб сўради болакай Рустамга қўли билан саккиз-ўн чоғли уйи бор қишлоқчани кўрсатиб. — Ўша қишлоқдан тўғри тепага қараб юрсангиз, тошдан қурилган иморат келади. Униям кўрдингизми? Ўша ер бир пайтлар совхознинг пункти бўлган. Шунинг учун ҳозир ҳам «пункт» деймиз.

— Тушундим, укам, тушундим, — деди Рустам болакайнинг жавобидан мамнун бўларкан. — Ўзи сенинг исмингни ўзгартириб Самандар эмас, Энциклопедия деб чақириш керак экан.

— Лекин, тўғриси, бу гапингизга тушунмадим, — дея кўзларини пирпиратди Самандар.

— Майли, ҳозирча тушунмай турақол, ўзи шундоқ ҳам роса ақлли бола экансан, — деди Рустам кулиб ва узангига ҳам оёқ қўймасдан бир сакраб отга минди-да, Самандарга қўл узатди:

— Омадингини берсин, укам, катта йигит бўл!

Рустамнинг отга чаққонлик билан минганини кўриб, оғзи очилиб қолаёзган Самандар индамай қўл тутди.

Рустам болакайнинг қўлини салгина сиқиб қўяркан сўради:

— Нонларни ким ёпганди, роса ширин экан?

— Опам ёпган. Махфират опам ёпган нонлар доим ўзи ширин бўлади, — деди Самандар.

— Опангга раҳмат айтиб қўй, агар отларим топилса, қайтишда ҳам қишлоқларингдан ўтаман. Топилмаса, унда мана шу қатор қишлоқлардан сўраб-сўраб Қоратовга қараб кетаман, — деди Рустам негадир бирдан кўзлари чақнаб.

— Агар отларингиз топилса, унда битта-яримтадан «Бозорчиларнинг йўли қайси?» деб сўранг. Ўша йўл Олтинсойга олиб чиқадиган энг яқин йўл, Лангар билан юриб овора бўлмайсиз, отам айтган, — деди Самандар.

Рустам болакайга қайта-қайта раҳмат айтиб, пунктни мўлжал қилиб кетди.

Орадан икки ой ўтди. Бу орада Самандарнинг шифохонада оғир касал бўлиб ётган отаси тузалиб уйга   қайтди. Отасининг сўзларига қараганда нотаниш бир йигитнинг шифохонада унга жуда нафи текканмиш. Яъни унча-мунчага топилмайдиган чет элда ишлаб чиқарилган қиммат дориларни топиб, унга текинга берганмиш. Аввало, Аллоҳнинг хоҳиши, қолаверса, ана шу дориларнинг кучи билан отаси         соғайиб кетибди.

Куз келиб, кунлар анча совиб, қирнинг ортидаги     ялангликда болалар футбол ҳам ўйнамай қўйишди. Самандар бўлса, одатига кўра, бўйнига отасининг дурбинини осиб олади-да, ҳар куни бир марта қир устига чиқиб, атрофни кузатади. Шундай кунларнинг бирида унинг кўзи узоқдан чанг кўтариб келаётган иккита оппоқ енгил машинага тушди. Машиналар тўғри Самандарларнинг қишлоғи томон келишарди. Болакай ўзича «Тошпўлат боболарникига меҳмон келаётганга ўхшайди», деб ўйлаб, машиналарга унча эътибор бермади. Аммо бу сафар Самандарни ҳайрон қолдириб, машиналар уларнинг уйи яқинига, тўғрироғи, қўшнисининг уйи ёнига келиб тўхтади. Енгил машиналардан олти-етти чоғли эркак-аёл тушиб, бир нималарни ўзаро гаплашди. Самандар эса ўша-ўша қирда ўтирарди. Шу пайт ёнидан «Ҳа, Самандар, Рустам акам суюнчини ҳам насия қилиб кетди, деб юрибсанми?!» деган баланд овоз келди-ю, болакай чўчиб тушди. Қараса, оппоқ от этаклаган Рустам турибди.

— Ассалому алайкум, Рустам ака! — деди Самандар кулиб.

— Ваалайкум ассалом, укажон, яхшимисан?

— Зўрман, Рустам ака, зўрман! Дадам тузалиб уйга келди! — деди қувончи ичига сиғмаган Самандар.

— Биз ҳам Бобомурод аканинг тузалиб кетганини эшитиб, бир ҳол сўрай деб Олтинсойдан келдик-да, Самандар полвон, — деди Рустам кўришиш учун қўл чўзаркан.

Самандарнинг исми ёнига биринчи марта «полвон» сўзи қўшилиб айтилиши эди, бу болага хуш ёқиб, роса хурсанд бўлди. Буни сезган Рустам:

— Қани, Самандар полвон, мана бу оқ отингизнинг жиловидан тутиб, бир уйингизга қараб йўл бошланг-чи! — дея кулди.

Самандар шошиб қолди. У Рустамнинг рост гапираётганини ҳам, ҳазиллашаётганини ҳам билолмаётганди.

— Нима?! Нима дедингиз?! — деди болакай турган жойидан оёғини узолмай.

— Ўшанда «Худо хоҳласа, отларим топилса, тойларидан биттасини мана шу болага суюнчига бераман», деб ният қилгандим. Айтганча, ўша куни отларни сен айтган пунктдан тополмадим. Одамлардан сўраб-суриштирсам, жониворларни Нурали фермер қувиб Қоратовга ўтказиб юборган экан. Ўша ёқдан, салкам Синтобдан топиб келдим. Шунга сенга биттасини суюнчига олиб келдим. Қани, энди уйга бошла ёки яна ўтган сафаргидек қирда меҳмон қилиб, кузатиб қўя қоласизми, полвон? Лекин мен шундай қилсанг ҳам розиман, — дея яна кулди Рустам.

Қувончи ичига сиғмай кетаётган болакай оқ отнинг жиловини тутганча йўл бошлади. Уларнинг худди ака-укалардек қирдан тушиб келаётганини кўрганлар эса ҳайрон қолишди.

Самандар уйига яқинлашгач, енгил машинадан тушган меҳмонларга салом берди-да, отни ҳовлига олиб кириб, ўртадаги қозиққа боғлади. Ўзи эса хурсандчилигини баҳам кўриш учун опасининг ёнига қараб чопди.

— Ҳа, укажон, бизникига оқ отли шаҳзодани бошлаб келяпсанми? — деб сўради уларнинг қирдан тушишини ҳовлида кузатиб ўтирган Махфират.

— Ҳа, оқ отли шаҳзодани бошлаб келдим, лекин у отини менга берди! — деди болакай хурсанд бўлиб Махфират опасининг юзи анордек қизариб кетганига эътибор ҳам бермасдан.

* * *

Орадан ўн кунча ўтиб, Самандарларнинг уйи ёнида оппоқ машина тўхтади ва уловдан катта-катта тугун кўтарган аёллар тушишди. Бу аёллар совчилар бўлиб, улар отаси бетоблиги сабабли уч йил аввал фотиҳаси бузилган ва ўшандан бери ҳеч ким совчи қўймаётган Махфиратни Рустамга сўраб келишганди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 38 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Гулчеҳра Эшонқулова яна она бўлди!
>>> Abdulla Qurbonov bir o`limdan qolgani haqida so`zlab berdi
>>> Jahongir Poziljonov beshinchi marta ota bo`ldi
>>> Севара Назархон Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳақида нима деди?
>>> Хонанда Шакира Испанияга солиқ тўлашдан бош тортганликда гумонланмоқда
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> ШАҲРИЁР ИЖОДИГА ОДАМЛАРНИНГ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДАЛИГИНИ БИЛИШ УЧУН ЎТКАЗАДИГАН “КИРА ОПЕРАЦИЯСИ” ҲАҚИДА
>>> ​Lola Ahmedova tinchini buzgan “muxlis”ini ruhiy kasalliklar shifoxonasiga joylashtirishga majbur bo`lgani haqida gapirdi
>>> “Муҳташам юз йил”даги Иброҳим ўзбек киносида?!
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlardan oilaviy fotosessiya(Foto)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari