Суббота, 07.12.2019, 04:31
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1469]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1099]
Hikoyalar to'plami [968]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1146]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [357]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4690]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [576]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [186]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [27]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 92
Гостей: 92
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Ноябрь » 11 » Ҳикоя: Сўқирнинг сўнгги куни
07:20
Ҳикоя: Сўқирнинг сўнгги куни
Октябрь ойининг қуёшли кунларидан фойдаланиб ишга берилган Собир ака ҳам томоғини бироз ҳўллаш, ҳам дам олиш мақсадида уват четига чиқиб, ҳалигина аёли қўйиб кетган чойнакдаги иссиқ чойдан пиёлага қуйди-да, чордона қуриб ўтирганча кўзларини хиёл қисиб ундан ҳўплади. Собир ака чойни шошилмасдан, бир қултум-бир қултумлаб ичар экан, пешонасидан тер чиқиб, бутун борлиғи яйради.

Собир аканинг мана шу ерга кўчиб келганига салкам ўттиз йилча бўлиб қолди. Аввалига отаси «Сенга қишлоқнинг этагидан жой олиб қўйдим, ўша ерга ҳовли қилиб чиқасан», деганида «Нега энди кенг ҳовлимиз бўла туриб, у ёққа уй солиб чиқарканман?» деб роса отасидан хафа бўлганди. Энди билса, отаси узоқни кўра билган экан. Ахир битта ҳовлида учта оила яшашининг ўзи бўладими? Чунки ака-укалар ўртасида гап қочмаган тақдирда ҳам овсинлар орасидан ола мушук ўтиб қолиши ёки кичкинтойлар сабаб дилхираликлар юз бериши мумкин-ку, тўғрими? Хуллас, Собир ака ўша пайтлари отасидан ҳам, онасидан ҳам, ҳатто акаси билан укасидан ҳам хафа бўлгани бор гап. Аммо у дилидагини тилига чиқармади, кўнгли ҳарчанд оғриса-да, қишлоқнинг бирор чақирим пастидаги кенг текисликка уй қурди. У пайтда ҳали биттагина қизи — тўнғичи Шаҳноза бор эди. Янги уйга кўчиб чиққач бирин-кетин яна тўрт фарзанд кўришди: икки ўғил, икки қиз. Эҳ-ҳе, орадан ўтган йиллар давомида Собир ака қандай кунларни кўрмади, қандай ишларни қилмади? Баъзан қозонга солишга гўшт у ёқда турсин, егани нон йўқ кунлари ҳам бўлди. Аммо эр-хотин ҳаммасига чидади. Аёли Гулсара бахтига омон бўлсин, роса меҳнаткаш. Эртадан кечгача чумолидек тиним билмайди. Чумоли-ку, қуёш ботганидан сўнг уясига кириб дам олар, бироқ Гулсара кун ботганидан кейин ҳам тинч ўтирмайди. Авваллари бекор қолди дегунча қўй жунини йигириб, ип қилар, кейин бу ипларни ҳар хил рангга бўяб гилам тўқирди. Шу тариқа ҳамма жойини гилам билан тўлдирди. Ҳатто бир неча марта бозорга олиб чиқиб яхшигина пулга сотдиям. Аммо кейинги пайтларда бозорда замонавий гиламлар кўпайиб, Гулсара тўқиган гиламларга талаб сусайди. Шу боис аёл ҳам гилам тўқишни камайтирди. Лекин гилам тўқимагани билан қишлоқ жойда иш озми. Ҳали сигир-бузоққа қараш, ҳали қўй-қўзиларнинг қайси томонга ўтлаб кетаётганидан бохабар бўлиш керак. Бунинг устига каттагина боғдаги мевали дарахтлару кўрган одамнинг кўзини қувнатиб ётган узумзорни айтинг. Қисқаси, ҳаракат қиламан, бирим икки бўлсин деган инсонга иш кўп. Лекин шу ўринда бир нарсани тан олиш керак. Собир ака шу ерга келиб меҳнатига яраша ризқ-насибали ҳам бўлди. Агар нолиса, ношукрлик бўлади. Худога шукр, икки қизини турмушга узатди, икки ўғли билан кичик қизи кўзга кўринган олий ўқув юртида таҳсил оляпти. Ҳаммаси мана шу меҳнатнинг, тиним билмай ишлашнинг ортидан…

Собир ака энди қўлидаги пиёлани ерга қўяман, деб турганида нохос сойнинг нариги томонидаги йўлдан машинанинг овози эшитилди. Қишлоқдаги машиналарни моторининг овозидан танийдиган Собир ака қўлини пешонасига соябон қилиб «Бегона машина келяптими?» дегандек йўлга қаради. Машина сойдан ўтиши билан ўнг томонга қайрилди. Демак, ё уникига, ё қўшниси Ҳусниддинникига келяпти. Машина боғ бошланадиган жойга етай-етай деганда тўхтаб, уловдан аввал ёшроқ йигит, кейин бир эркак тушди. Яхшилаб қараса, ёш йигит қўшни қишлоқдаги Абдумалик аканинг ўғли Ориф экан. Лекин унинг ёнидаги одам ким бўлди? Ие, Ориф ҳалиги кишининг қўлидан тутиб олдими? Собир ака уст-бошига теккан чангу тупроқларни қоқар экан, Ориф етаклаб келаётган одамга синчиклаб қаради. Қаради-ю, ҳайратдан донг қотди. Ажабо! Ахир бу ўзининг қалин дўсти Саъдулла-ку! Ҳа-ҳа, аниқ Саъдулла. Гавдаси ҳам, чап қўлини сал силтаб юриши ҳам худди ўзи. Лекин нимагадир кўзига қоп-қора кўзойнак тақиб олибди. Бунинг устига қадам ташлаши ҳам сал бошқачароқ, Худо сақласин, худди сўқир одамларга ўхшайди.

Собир ака ўзини мажбурлаб бўлса-да, келувчиларнинг истиқболига юрди:

— Ассалому алайкум, келинглар, меҳмонлар, келинглар!

— Ваалайкум ассалом, Собирбой, келинглар дейсанми, демайсанми, мана,      келяпман! — деди Саъдулла ака ҳазин, аммо баланд овозда.

— Келсанг, меникига келяпсан-ку, бегона эмас, келиб-кетиб юрган жойинг, — дея Собир ака аввал Ориф билан қўл бериб кўришди, кейин дўстига қучоқ очди.

Икки дўст қучоқлашиб кўришди. Собир ака меҳмонларнинг олдига тушиб, уларни уй томонга бошлади. Ҳозир уни учрашмаганларига деярли ўн беш йил бўлган Саъдулланинг кутилмаган ташрифи ҳайрон қолдираётган эди.

Гулсара опа  меҳмонхонага жой солиб, бир зумда дастурхон тузади-да, кейин нон-чой олиб келди ва «Сизлар бемалол гаплашиб ўтиринглар, мен овқатнинг тараддудини кўраман», дея ташқарига йўналди.

— Жўра, тўғрисини айтсам, мени бунақа кутиб оласан, деб ўйламагандим, — деди Саъдулла ака Ориф «Ишим бор эди», дея узр сўраб чиқиб кетганидан сўнг икки ўртоқ холи қолишгач.

— Нега унақа дейсан? Ёки ўртамиздан бирор гап-сўз ўтганмиди? — деди Собир ака гўёки ўзини гўлликка солиб.

— Собир, ёлғон гапириш сенга ярашмас экан, чунки доим тўғрисини айтиб юрган одам, барибир, ёлғон сўзлаётганда билдириб қўяди. Айниқса, кўзлари… Мен ҳозир сенинг кўзларингни кўрмасам ҳам билиб турибман…

— Агар мендан бошқароқ муомала кутган бўлсанг, демак, ўзинг шунга лойиқ нимадир қилгандирсан, лекин мен виждонимга қарши бирон иш қилмадим, шунинг учун ҳам сенинг олдингда ҳам, Яратганнинг олдида ҳам бошим тик. Илоҳим, охиригача шундай бўлсин, — деди Собир ака меҳмоннинг сўзини бўлиб.

— Сенинг-ку, бошинг тик, лекин менинг-чи?! — дея овозини бир парда баландлатиб гапирди Саъдулла. — Мен то шу кунгача «Қачон Собир менинг уйимга жанжал қилиб келар экан?» дея кутиб яшадим.

— Нега?..

— Негаки мендан ҳақингни талаб қилиб келишингни кутдим!

— Шунча йил бир синфда ўқиб, деярли бир жойда катта бўлиб мени яхши билмас экансан…

— Тўғри, умуман билмас эканман. Мана шунинг учун ҳам келдим-да!

— Келганинг яхши бўлибди, мен ҳозир қўшнимни чақириб келаман, қўрада битта қўзи бор, шуни сўяди, иккимиз маза қилиб гурунглашамиз, — дея Собир ака ўрнидан туришга чоғланди.

— Йўқ, аввал «Сендан гинадор эмасман, жўрачилигимиз яна давом этади», дея сўз берасан, кейин бошқа гапларни гаплашамиз! — деди Саъдулла ака. — Тўғри, бу гапни айтиш сенга осон эмас, лекин, жон жўра, менинг энди кўзим очилди! Балки, «Кўзинг очилган эмас, аксинча, кўр бўлиб қолган-ку!» дерсан, аммо ишон, баъзан кўп нарсаларни кўзинг кўр бўлса ҳам кўрар экансан…

— Қўй, Саъдулла, бунақа гапларни. «Ўтган ишга салавот», дейишади, нима бўлган бўлса, ҳаммаси тақдирдан. Буям Аллоҳнинг бир синови…

— Тўппа-тўғри айтдинг, буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг синови. Лекин бу синовдан мен ўтолмадим, жўражон, ўтолмадим. Нафснинг қутқусига учиб тўн кийишган дўстимга хиёнат қилдим.

Шу сўзларни айтганидан кейин Саъдулла ака кўзидан кўзойнагини олди-да, ёш тўла нигоҳини Собир акага тикди. Собир ака унинг ёшли кўзларига тикила олмай ерга қаради.

— Лекин ҳалиям кеч эмас, ҳалиям қилган хатомни тўғрилашнинг имкони бор. Фақат, фақат сен… Сен кечирсанг, чин дилдан кечирсанг бўлди! — йиғили овозда сўзини давом эттирди Саъдулла ака.

— Мен асли ўзи сендан хафа эмас…

Собир аканинг яна сўзлари бўғзида қолди.

— Ёлғон гапирма, энг яқин дўсти битта уйга тушириб кетади-ю, ким хафа бўлмас экан?!

— Гапим рост, Саъдулла…

— Гапинг ёлғон, Собир, ёлғон! Чунки авваллари исмимни атамасдинг, фақат «дўст» ёки «жўражон» деб гапирардинг. Менинг қишлоққа келганимни эшитсанг, учиб бизникига борардинг. Сен бормасанг, мен келардим. Ҳозир эса келганимдан буён бирор марта «жўражон» дейиш тугул «жўра» деб ҳам гапирмадинг. Лекин мен сеникига чин дилдан кечирим сўраб келдим… Шундай қилмасам виждон азобига чидай олмадим, тушуняпсанми, жўражон, чидай олмадим?! Бунинг қандай азоблигини сен билмайсан, чунки сен ҳеч қачон виждонингга қарши иш қилмагансан.

— Қўй, Саъдулла, бунақа гапларни, — деди энди ўзининг ҳам кўнгли эзила бошлаган Собир. — Ундан кўра, бошқа гаплардан, хайрли ишлардан гаплашайлик. Хотининг, бола-чақанг қандай? Ўғил-қизларинг ҳам катта-катта бўлиб, танимайдиган бўлиб кетишгандир? Айниқса, Самандаринг роса ақлли бола эди. Адашмасам, йигирма бешга кирди-ёв?

— Э-э, Собирбой, сен менинг дард қозонимни кавлама, мен сенга айтмай. Самандар мактабни битирар-битирмас тагига машина олиб бердим, ўқишга киритдим, қўлига истаганча пул бердим, аммо у бетайин болаларга қўшилиб, биттасининг уйига ўғриликка тушиб қамалиб кетди. Қизларимнинг икковиям эри билан ажрашиб, уйга қайтиб келган. Икки қиз бир-бири билан келишмайди, уйда ҳар куни жанжал. Хотин бўлса бизнес қиламан, деб бозорга чиқиб кетганди. Шундан бери тизгинини ушлатмайди. Уят бўлсаям айтаман, биз номигагина эр-хотинмиз, аслида, ҳаммаси бошқача… Аммо шу нопок хотин билан яшашга мажбурман, чунки эртамни ўйлаб, бир кун қаровсиз қолиб кетмайин, куним қариялар уйида битмасин, деб ҳаммасига чидашга мажбурман, — деди Саъдулла ака ва сўзлашдан тўхтаб, кўзойнагини қайтадан тақди.

Хонага сукунат чўкди. Собирнинг бу жимликни бузишга ҳадди сиғмади. Орадан беш дақиқача вақт ўтди. Бир неча марта чуқур-чуқур уҳ тортган Саъдулла ака, ниҳоят, яна сўзлай бошлади:

— Эсингдами, сеникига охирги марта вазирликка кўтарилиб, бошқарма бошлиғи бўлишдан аввал пул сўраб келгандим? Сен эса ўшандаям мени қуруқ қайтармадинг, битта уйга етадиган пул бердинг. «Ўз номингга уй ол, Ватан қил, одамнинг энг аввал Ватани бўлиши керак, шунда кўнгли хотиржам бўлади», дединг. Мен эса «Мана шу оладиган уйим сеники, қачон ўғил-қизларинг катта бўлиб Тошкентга борса, уйни бўшатиб бераман ёки бошқа уй олиб бераман. Бу яхшилигингни умримнинг охиригача унутмайман, агар қилган яхшилигингни билмасам, кўзим кўр бўлсин!» дея қўлимга нонни ушлаб қасам ичдим. Лекин амал, пул, катта-катта давралар одамни ўзгартириб юбораркан. Мен ҳам бошқарма бошлиғи бўлгач, казо-казоларга қўшилиб, аста-секин ўшаларга мослашдим. Шу ҳолда ўзимдан юқоридагилар билан қалин бўлиб боравердим. Пул кўп жойда маишатнинг ҳам зўри бўлар экан. Хуллас, бошим зиёфату еб-ичардан бўшамай қолди. Бора-бора ҳамма ишни таниш-билишлар ва албатта, пул билан битирадиган бўлдим. Бу ёқда хотиннинг қўлига айтган пулини бердим. Орадан беш-олти йил ўтиб, Назира мени одам ўрнида кўрмай қўйди. Унинг учун мен фақат пул олиб келадиган машина эдим, холос. Кунларнинг бирида Назиранинг менга хиёнат қилаётганини билиб қолдим. Аммо «Э-э, билган ишини қилмайдими? Ўзим ҳам    нечтаси билан шакаргуфторлик қилиб юрибман-ку!» дея унга индамадим. Биламан, ҳозир менинг бу гапларимни эшитиб, мени даюс экан, деб ўйлашинг аниқ. Аммо ўша пайтда амалда ўтирганим сабабми, ишқилиб, юрган йўлимда олдимдан гўзал аёллар чиқар ва уларнинг кўпи ишини битириш учун ҳеч нарсадан, ҳатто эрига хиёнат қилишдан ҳам тап тортмасди. Шу тариқа вақт ўтиб кетаверди. Бир куни эса ҳаётимдаги энг катта хатолардан бирини қилдим. Яъни сенга пулингни қайтариб бердим. Аслида, мен сендан пул олаётганимда шу пулга уй олиб, қачон қайтарсам уй қилиб қайтаришимни айтгандим. Аммо… Аммо айтиш бошқа экан, уни лафзида туриб бажариш бошқа экан. Қисқаси, бир хаёлимга келган пайтида «Собирнинг пулини бериб қўяй», деб ўйладим-да, сенга икки миллион сўм бериб юбордим…

— Мен эса ўша икки миллион сўмнинг ярмига томир отган икки йиллик теракдан олиб, сой томонга экиб ташладим. Қолганига мевали дарахт сотиб олдим. Ҳозир ҳар бир теракка юз эллик мингдан харидор чиқиб турибди. Олма, ўрик, бодомлар ҳам аллақачон ҳосилга кириб, яхшигина фойда келтиряпти. Шундай экан, ҳеч нимадан сиқилма, Саъдулла, — деди бу сафар Собир ака суҳбатдошининг сўзини бўлиб.

— Лекин мен сени алдадим, дунёдаги биттагина дўстимни, мен учун борини ҳам беришга тайёр жўрамни арзимаган пулга сотдим! — дея бўзлади Саъдулла ака.

— Ҳаётда нимаики иш бўлмасин ҳаммасида бир ҳикмат бўлар экан, Саъдулла. Бир жойдан зарар қилсанг Худойим бошқа жойдан бунинг ўрнини тўлдириб қўяркан. Тўғри, ўшанда икки миллион пулни бериб юборганингда аввалига «Ие, Тошкентда уч хонали уйнинг пули шунча бўлармикин? Бу бола нега бундай қилдийкин?» деб роса жаҳлим чиққан. Ҳатто бир хаёл уйингга бориб жанжал қилмоқчи ҳам бўлганман, аммо кейин бундай қилсам одамлар «Анави икки жўрани қаранглар, бир пайтлар тўн кийишган дўст эди, энди уч хонали уйнинг пулини деб бир-бирининг кўзини ўйишга тайёр душманларга айланибди», деб гапирмаслиги учун бундай қилмадим. Ва тўғри қилган эканман, вақт ҳаммасини жой-жойига қўйиб қўяр экан, — деди Собир ака босиқлик билан.

— Сенинг шу феълингга беш кетаман-да, жўражон, — дея кулимсиради Саъдулла ака. — Ҳамиша кенглик қиласан ва шунинг учун ҳам доим бошинг тик, бизга ўхшаб тилинг қисиқ бўлиб, ерга қараб ўтирмайсан.

— Энди тўппа-тўғри бўлишнинг сира иложи йўқ, шундай экан, жилла қурса сал тўғрироқ бўлишга уринамиз-да, — деб кулди Собир ҳам. — Чунки эгри ўсган дарахт шохининг баҳридан ўтиш керак. Тўғри ўсган шохни эса ҳеч ким қирқмайди.

— Мен аҳмоқ эса сен ҳозир айтган оддий ҳақиқатни ўз вақтида англамадим… — бўғзига яна йиғи тиқилди Саъдулла аканинг. — Аммо ҳали ҳам кеч эмас. Бу шу маънодаки, ҳали ҳам мени кечиришингга кеч эмас. Мени, мен нонкўр, яхшиликни билмайдиган, хиёнаткор дўстингни кечир. Бу дунёда юзим қора бўлиб яшадим, эрта-индин Яратганнинг ҳузурига ҳам қора юз билан кетаман, ҳеч бўлмаса, сен мени кечир, ҳеч бўлмаса, сенинг олдингда юзим ёруғ бўлсин, жўра.

— Эй, Саъдулла, қаердаги гапларни гапирасан-а? Бу дунёда бегуноҳ ким бор? Айтишади-ку, «Беайб Парвардигор», деб. Сиқилма, ҳаммасини кўргувчи Зот кўриб-билиб турибди. Ўзи ҳаммасига баҳо беради…

— Шундай, жўра, шундай, лекин бир оғиз «Кечирдим, сендан хафа эмасман», дегин, — дея Собирга илтижоли   тарзда қаради меҳмон.

— Биринчидан, мен сендан хафа эмасман. Айтдим-ку, унинг ўрнига нималар қилганимни. Иккинчидан, сендан хафа бўлганимда олдингга чиқиб, уйга таклиф қилмасдим, менинг феълимни биласан! — деди Собир ака бироз қизишиб.

— Раҳмат, жўра, раҳмат! — деди Саъдулла ака ва ўнг қўли билан костюмининг ички чўнтагини пайпаслай бошлади. — Мана бу сен берган уйнинг пули…

— Яна қанақа пул, Саъдулла?! Мен сенга ҳозир нималар дедим?! — жаҳл билан сўзлади Собир ака.

— Энди, жўра, кечириш бошқа, ўртага катта пул тушган ишнинг орқасини тоза қилиб кетиш бошқа. Мен сенинг рози-ризолигинг учун келдим. Айтдим-ку, хотиним нақ анаконданинг ўзи, номимдаги уйларни сира-сира соттиргани қўймайди, шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши уйдагиларга билдирмай бир танишимнинг номига уй олиб қўйгандим. Ўшани сотиб, пулини олиб келганман. Ҳеч бир хижолатсиз олавер, чунки бу пуллар сенинг пулларинг.

Шу сўзларни айтгач Саъдулла дастурхон четини пайпаслаб қўлидаги пул солинган конвертни ўша ерга қўйди. Кейин бир нуқтага тикилганча жим бўлиб қолди.

— Мен бир марта сендан уйимнинг пулини олганман, энди иккинчи марта яна пул олмайман! — деди чиндан жаҳли чиққан ва шу сабабдан юзи қизара бошлаган Собир ака бақиргудек бўлиб.

— Лекин бу пуллар сеники! Хоҳласанг ол, хоҳламасанг ҳовлига чиқиб ўчоққа ёқиб юбор, бу ёғи сенинг ишинг! Лекин мен бир оёғим гўрда бўлсаям олдингга келиб, бир оғиз «Кечирдим, хафа эмасман», деган сўзларингни эшитдим. Менга шунинг ўзи бас… — деди Саъдулла ака чуқур уҳ тортиб. — Биласанми, жўра, сенинг шу сўзларингдан сўнг елкамдан босиб турган шундай катта тоғ қуладики, қанчалик енгил    тортганимни тасаввур ҳам қилолмайсан. Мен ана шу юк билан яшаб келаётгандим, оғайни, мана шу юк мени ўлишга қўймаётган эди…

— Саъдулла, сени бир яхши мулла топиб ўқитиб юбориш керак, жин урган одамга ўхшб гапирадиган бўлиб қолибсан, — деди Собир ака дўстига ачингандек қараб.

— Мени жин эмас, ўзим ичган қасам урган, жўражон… Ўшанда сендан пул олганимда «Қилган яхшилигингни билмасам кўзим кўр бўлсин!» деганман. Мана, кўр бўлиб қолдим, — дея Саъдулла ака ҳўнграб йиғлаб юборди.

— Э-э, ҳар нарсани бир нарса деб гапираверма, жўра, — деди Собир ака. — Агар бунақа қасам ичгани учун ҳамма кўр бўлиб қолаверса, биласанми, дунёни сўқирлар босиб кетарди…

Шу куни Собир ака меҳмоннинг шарафига қўзи эмас, қўй сўйиб, оғайни-қариндошлари, қўни-қўшниларини чақирди. Гурунг кечга қадар давом этди. Шом пайти Собир аканинг ўзи дўстини ота уйига олиб бориб қўйди. Саъдулла ака ўзига пешвоз чиққан укасига «Келинга айт, менга отамнинг уйига жой солиб берсин», деди-да, ҳовлида анча пайт укаси билан гаплашиб ўтирди. Сўнгра ичкарига кириб ўринга ётаркан мамнун жилмайиб қўйди. Бу унинг сўнгги куни эди…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 62 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Умидахон тўйхона жанжал кўтарди!?
>>> ЗАВҚЛАНИБ ИШЛАШНИ ИСТАЙСИЗМИ? 10 ТАВСИЯ БИЛАН ТАНИШИНГ!
>>> “Qizlarimizni qizg‘anaman”. Dilnoza Kubayeva yosh aktrisalarning kiyinishi, o‘zini tutishi va kinodagi faoliyati haqida
>>> Alisher Fayz konsertida 4200 muxlisi bilan selfi tushdi(Foto)
>>> СИТОРА АЛИМЖОНОВА: "КЎНГИЛ ҚЎЙГАНИМГА ТУРМУШГА ЧИҚЯПМАН"
>>> ​ШАҲНОЗА ОТАБОЕВА БАРЧА МУХЛИСЛАРИНИ ТУҒИЛГАН КУНИГА ТАКЛИФ ҚИЛДИ
>>> Райҳоннинг келинлик либосидаги суратлари эълон қилинди(Фото)
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ва Муқаддас Саъдуллаева:​ “Бир-биримизнинг номимизни оқламагунча тинчимаймиз”
>>> «Шайтанат» китоби, киноси, прототиплари ва... ҳаммаси ҳақида (видео)
>>> ​Egasiga etib bormagan “maxsus yuk”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari