Пятница, 09.12.2016, 16:29
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru

Онлайн всего: 149
Гостей: 147
Пользователей: 2
Eerfdekic, HengleyTat

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Декабрь » 3 » Илоҳий тоқлик ва муқаддас жуфтлик хусусида устоз ва шогирд суҳбати
20:33
Илоҳий тоқлик ва муқаддас жуфтлик хусусида устоз ва шогирд суҳбати
Устоз – Республика бош уронефрологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор,"Шуҳрат” медали соҳиби Жуманазар Бекназар.

Шогирд – тиббиёт фанлари номзоди, Турон Фанлар академияси академиги, олий тоифали жарроҳ, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси ва Халқ Табобати Академияси аъзоси Алижон Зоҳидий. 

Алижон Зоҳидий: 
– Шоир Абдулла Ориповнинг "Ёлғизлик” шеърида қуйидаги мисралар бор: 
Боболар гоҳида ўкинчга қолиб, 
Шоҳларнинг номига нома битганлар. 
Инсонлар шарафин хотирга олиб, 
Тангрининг ёдини зикр этганлар. 
Деганлар боқишиб сирли самога, 
Ёлғизлик ярашар фақар Худога. 
Дарҳақиқат, халқ орасида фақат Аллоҳи Карим ёлғиздир, жамийки тирик-нотирик мавжудот ва махлуқот борки, барчаси жуфтдир, деган тушунча бор. Сиз табобат ва ислом динини уйғунлаштириб олиб бораётган олим сифатида ушбу дунёқарашларни қандай баҳолайсиз? 

Жуманазар Бекназаров: 
– Бани Одам қўлидаги илмий манбалар орасида энг муқаддаси Қуръони Карим бўлиб, ундаги "Ихлос” сурасида Парвардигорнинг қуйидаги сифатлари баён қилинган: "Эй ( Муҳаммад с.а.в) у Аллоҳ ягона деб айт. Аллоҳ барча ҳожатлар сўраладиган зотдир. Туғмаган ва туғилмаган. Яъни унинг фарзанди ҳам , ота-онаси ҳам йўқ. Ва унга ҳеч ким тенг-ўхшаш бўлган эмас”. 
Ўзида энг улуғ ҳақиқатни жамлаган мазкур сура пайғамбаримизнинг шоҳидлик беришларича, моҳияти бўйича Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг. 
Тангри Таоло борлиқда ягона, яъни Аҳад бўлиб, у яратган барча мавжудотлар жуфт. 
Бирор фалокат, табиий офат оқибатида улкан сув уммони тўлқинлари аро ёки кенг музликлар, ададсиз саҳролар ичида ёлғиз қолган одам очлик, сувсизлик ёки совуқдан эмас, балки аксарият ҳолларда ёлғизликнинг ваҳимасидан жон таслим қилади. Башарият тарихида бундай мисоллар ададсиздир. Шунинг учун Ҳақ Таоло тақдир этиб белгилаган бу жуфтлик "Муқаддас жуфтлик” деб аталиши лозим. 

А.З: 
– Диний ҳамда тиббий манбаларда инсоннинг Муқаддас жуфтлигига оид маълумотларни шарҳлаб берсангиз. 

Ж.Б: 
– Илмий-диний манбаларда бу ҳақда жуда кўп битиклар мавжуд. Жумладан, Одам алайҳиссалом тупроқдан бино этилганидан кейин унинг қовурғасидан Момо Ҳаво яратилади ва хитоб қилинади: "Сизларни жуфт қилдик!” Ўша қутлуғ ондан бошлаб Аллоҳнинг халифаси учун жуфтлик тақдири азал бўлиб қолади. Ҳазрати Нуҳ набиюллоҳнинг давридаги улуғ тўфонда ҳам инсон аҳлидан 40 жуфт, бошқа жонзотлардан эса бир жуфтдан сақлаб қолинишига амр бўлган. Шу тариқа замонлар ўтиб, жуфтлик тушунчаси муқаддаслаша борди. Муҳтарам пайғамбаримиз с.а.в инсон жуфтлиги тушунчасини фарз эканлигини таъкидлаб, уйланишга лаёқатли бўла туриб ёлғиз яшашни ихтиёр қилганларни қаттиқ қоралади. Бу ҳақда ниҳоятда кўп ҳадислар сақланиб қолган. Сарвари олам саҳобалари билан йиғилганларида ҳамма вақти уларни дуо қилиб айтар эканларки: "Уйланиб, ўз-ўзларингдан кўпайинглар, токи рўзи-маҳшарда мен умматларим кўплиги билан фахрланай!” Саъда ибн Ваққосдан ривоят келтиришларича, ул зоти бобаракот тарки дунё қилиш ва дунёдан тоқ ўтишнинг макрухлигини кўп бора таъкидлаганлар. 
Илмий-тиббий нуқтайи назар билан қаралганда, инсон жуфтлигида ниҳоятда улкан мантиқ мавжуд. Жумладан, етук ёшдаги оилали одамлар орасида пешоб-таносил тизими аъзоларининг хавфли ўсмалари уйланмаган одамларга қараганда уч баробар кам учрайди. Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маъумотларига қараганда, бўйдоқликда ҳаёт кечирадиган одамлар орасида асаб-руҳий хасталиклар ва бузилишлар беш баробар, ўз-ўзини ўлдиришга мойиллик эса етти баробар кўп учрар экан. Шу билан бирга, бундай одамлар пала-партиш жинсий ҳаёт кечириши бу эса ўз навбатида жинсий йўл билан берилувчи сўзак, захм, трихомоноз, уреаплазма, токсоплазма, цитомегаловирус, герпес, юмшоқ шанкр, замбуруғли касалликлар, орттирилган иммун танқислиги синдроми, В, С, Д гепатитлари каби касалликларни юқтириб олишга шароит туғдиради. Иккинчи томондан эса, бундай шахслар зинодек гуноҳи кабирга қўл уришга мажбур бўладилар. Пайғамбаримиз зинокорнинг бу дунёда юзидан нур кетиб, уйидан барака кўтарилиши, боқий дунёси эса куйиб кетишини кўп бора таъкидлаганлар. 

А.З: 
– Аллоҳ яратган бошқа мавжудотлар жуфтлиги хусусида сўзлашсак… 

Ж.Б: 
– Қуръони Каримнинг "Зарийат” сураси, 49-оятида қуйидаги улуғ ҳақиқат яширинган: "Ва шоядки, эсласангизлар (ўйлаб кўрсангиз) ҳар бир нарсани жуфт қилиб яратдик. Кўриниб турибдики, борлиқдаги ҳар бир нарсанинг жуфт яратилишида ҳам Қуръони Каримнинг улкан илмий мўъжизаси ётибди. Ушбу оятлар Маккада илк бор нозил бўлган онлари одамлар бу маънони фақат тириклик оламигагина хос бўлса керак, деб тушунганлар. Кейинчалик илмий тараққиёт ҳар бир нарсада илоҳий жуфтлик мавжудлиги қоидасини топиб исботлади. Масалан, электр токи Қуръони Карим нозил бўлганидан қарийб 13 аср кейин кашф қилинди, бироқ у ҳам манфий ва мусбат электр зарядларининг қўшилишидан, яъни муқаддас жуфтликдан иборат. Инсон ирсиятининг асоси – хромосомалар ҳам пайғамбаримиз замонасидан 12 аср кейин кашф қилинган, аммо уларда ҳам муқаддс жуфтлик мавжуд. 
Атом кашф этилганида бу соҳанинг етакчи мутахассислари бир овоздан: Бу борлиқнинг асоси, энг кичиги ва бўлинмас зарраси, бундан ҳам кичикроқ нарса бўлиши асло мумкин эмас!” дейишган эди. Лекин орадан йиллар ўтиб Аллоҳ каломининг ҳақлиги яна бир бор ўз исботини топди: атом электрон ва протон номли илоҳий жуфтликнинг уйғунлашмаси экан! Инсоният ҳеч қачон бу жуфтликни ўзича ўзгартиришга қодир эмас! 
Кимёда анализ ва синтез, биологиядаги ассимиляция ва диссимиляция, анаболизм ва катаболизм жараёнлари ҳам ўзаро жуфт. Бундай мисолларнинг адоғи йўқ. 

А.З: 
– Устоз, 50дан ортиқ илмий ихтиролар, кашфиётлар қилиб муаллифлик гувоҳномаси ҳамда патентлар олган, ўнлаб китоблар ёзган, инсон вужуди ва руҳиятини теран англаган олим, минглаб беморларни соғлом ҳаёт қучоғига қайтарган ҳозиқ шифокор сифатида инсон танасидаги жуфтликлар хусусида ҳам гапириб берсангиз… 

Ж.Б: 
– Ҳақ Таоло ўз халифасини ниҳоятда одиллик билан барча аъзо ва тизимларини мутаносибликда, ички ва ташқи муҳитнинг тақиқ ва тазйиқларига бардошли қилиб яратган. Имкониятлари кенг, ўзи эса шафқатсиз дунёнинг сарҳадларида яшовчан бўлсин деб аъзоларини жуфт қилиб берган. Кўриниб турган қўл-оёқ, кўз-қулоқлардан ташқари, ички аъзолари ҳам қўшалоқлик қонуниятидан ташқарида эмас. Буйраклар, буйрак усти безлари, ўпкалар, бош миянинг ярим шарлари, ички секреция безларининг жуфтликлари ёҳуд қўшалоқ бўлаклари мавжудлиги… Мазкур аъзоларнинг биттаси хасталанганида унинг жуфти барча вазифаларни ўз зиммасига олади, шу тариқа инсон ҳаёти ва насли қиёматгача давом этади. Баъзан эса кучли зарарловчи омиллар оқибатида ирсий дастур ўзгариб кетиб (мутация) илоҳий жуфтликка путур етади, бу ҳолат эса индивид мослашувчанлиги ва яшовчанлигига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, ягона буйрак билан туғилган одамларда пешоб-таносил тизими аъзоларининг касалликлари ниҳоятда оғир ва жадал кечиб буйрак етишмаслигидан ўлим юз бериши муқаррар бўлиб қолади. Илмий-тиббий адабиётларда ҳатто иккинчи буйрак йўқлигини билмасдан туриб хасталанган ягона буйракни олиб ташлаб (нефрэктомия) ўлим келиб чиққанлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. 

А.З: 
– 1994 йили бўлиб ўтган бир ҳодиса ҳеч эсимдан чиқмайди. Мен у йиллари Республика бўйича санитар авиация хизматида ҳисобда турар, ҳар ойда бир ҳафта бу хизмат турини кўрсатиш учун Республикамизнинг олис-яқин ҳудудларига самолётларда бориб келардим. Ана шундай хизмат сафари билан Нукусга учишимга тўғри келди. Беруний тумани марказий касалхонасига етиб келганимда кун кеч бўлган эди. Бир кун муқаддам 12 яшар ўғил болани автомашина туртиб кетган, зарба чап томонлама бел соҳасига тўғри келган экан. Бемор шошилинч равишда касалхонага ётқизилган. Навбатчи шифокорлар беморда чап буйракнинг шикастланиши, ички қон кетиши ташхиси билан шошилинч операцияга олганлар. Операция маҳали беморда чап буйракнинг юқори қутби мажақлангани, ундаги томирлар йиртилиши ҳисобига қон кетаётгани аниқланган. Жарроҳлик қонун-қоидаларига кўра, болалар жарроҳлигида операциялар аъзони сақлаб қолувчи характерга эга бўлиши, шифокор ҳар қанча қийналиб бўлса ҳам аъзони сақлаб қолишга ҳаракат қилиши керак. 
Аммо навбатчи жарроҳнинг малакаси камлигиданми, ёки мажақланган соҳа катталигиданми, ишқилиб шифокор шикастланган буйракни бутунлигича олиб ташлашган. Операциядан кейин беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, пешоб ажралмай қўйган, орадан 6-7 соат ўтиб тана ҳарорати кескин кўтарилган, нафаси сиқиб, қон босими ошиб кетган, бола тинимсиз қусган. Синчиклаб текширишлар болакайдаги ягона буйрак олиб ташланганини кўрсатди. 
Шошилинч ўтказилган тозалаш муолажалардан кейин аҳволи бир оз мувозанатлашган беморни Тошкентга, Республика болалар оператив нефрологияси бўлимига олиб келдик. Ўртача бир ойга яқин болакайнинг қонини гемодиализ муолажалари билан тозалаб, баҳоли қудрат ёрдам кўрсатдик ва бир ой ичида бола нобуд бўлди. Буйраксиз яшаб бўлмайди, ахир. 
Ушбу ўринда боланинг нобуд бўлишига бир қанча салбий омилларнинг уйғунлашиб келиши сабаб бўлган. Биринчидан, зарба ягона буйрак соҳасига тўғри келган, иккинчидан, навбатчи жарроҳ беморда иккинчи буйрак бор-йўқлигини, унинг функциясини текшириб ўтирмай, олиб ташлаган. Ваҳоланки, болалар хирургиясининг энг асосий принциплари – аъзони сақлаб қолувчи операциялар ўтказиш эди. 

Ж.Б: 
– Аммо ўсувчи вужудда ўз-ўзини мувозанатга солиш механизми шу қадар кучлики, етишмай қолган аъзо фаолиятини унинг қўшалоқ қисми бажариши мумкин. Бу ҳам илоҳий жуфтликнинг мўъжизаси. Тарихда бундай мисоллар талайгина. Юқумли хасталикларни эмлаш йўли билан олдини олишдек улкан ихтиро муаллифи Луи Пастер вафот этганидан кейин ўтказилган патолого-анатомик текширишлар қарийб ўттиз йил мобайнида у миясининг битта ярим шари билан яшаб, ижод этганлигини кўрсатди. Ўттиз йил муқаддам олим миясининг чап ярим шарига қон қуйилган. Мия қопқоғи очилганида мазкур ярим шар бутунлай бужмайганини кўришган. Шунга қарамай, олим ўзининг энг улкан ихтироларини ягона – ўнг ярим шар билан қилган. Мана, муқаддас қўшалоқликнинг яна бир тажаллийси! 

А.З: 
– Инсон вужудида қўшалоқ бўлмаган аъзолар ҳам бор, бунга нима дейсиз? Масалан, юрак, жигар, йўғон ва ингичка ичаклар… 

Ж.Б: 
– Юрак – моддий аъзо. У бутун танамиздаги барча аъзо ва тизимларни умр адоғига қадар қон билан таъминлаб туради. Аммо уни қалб аталмиш жуфтлиги ҳам мавжуд-ку! Биз унинг воситасида севамиз, қувонамиз, нафратланамиз ва изтироб чекамиз. Шунингдек, у энг олий ҳис-туйғуларимиз, орзу-умидларимиз манбаи ҳам. Муҳим бир моҳиятга эътибор берайлик! Юракнинг ўзи жуфт бўлмача ва қоринчалардан иборат. Биз юракни икки қоринча ва икки даҳлизчадан ташкил топган ҳамда муҳим илоҳий вазифани бажариш ишқида бирлашган деб аташга тўлиқ ҳақлимиз. Жигар хусусида ҳам шуни айтиш мумкин: у алоҳида нерв ва қон томир билан таъминланадиган иккита бўлак ва ўнта сегмент (бўлак)дан иборат. Ингичка ичакнинг айнан бир-бирига тенг оч ва ёнбош ичак қисмлари мавжуд. Киндикдан бир неча сантиметр юқорида қатъий ўрта чизиқ бўйлаб юқори ва пастки ичак тутқич артерияларидан алоҳида қон олувчи йўғон ичакнинг ҳам алоҳида иккита қисми мавжуд. Инсон наслини давом эттириш учун масъул хромосомалар ҳам бир-бири билан кесишган алоҳида таёқчалардан иборат. Ирсий дастурнинг асосини ташкил қилувчи ДНК ҳам аминокислоталардан тузилган ўзаро жуфт тасмачалардан иборат. Алахусус, инсон муқаддас жуфтликнинг оқилона уйғунлашмасидир. 
Устоз – Республика бош уронефрологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор,"Шуҳрат” медали соҳиби $CUT$Жуманазар Бекназар. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 375 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»

Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Друзья сайта

SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari