Четверг, 09.07.2020, 07:44
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1917]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1372]
Hikoyalar to'plami [1267]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1317]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [165]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [456]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6260]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [739]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [312]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [27]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Май » 28 » ҚИМОРБОЗНИНГ МУҲАББАТИ…
07:37
ҚИМОРБОЗНИНГ МУҲАББАТИ…
 Ё ЖАМШИД!..

Мансур қиморбознинг бўйи нақ икки метр келади. Кенг елкали. Ёши элликка бориб қолган бўлишига қарамай, ҳамон ичкилик, аёл деса ўзини томдан ташлайди. Икки юзида чандиғи бор. Айтишларича, бу чандиқлар ўн йилча аввалги пичоқ излари экан. Ўшанда катта қимордан сўнг ичкилик бўлибди. Мансур бир сумка пулни қўлтиғига қисганча, гандираклаб уйига кетаётса, бор пулини бой бериб нима қилишни билмай қолган томмаҳаллалик Ҳайдар қиморбоз ёнига бир-иккита норғул йигитларни олган-у, Мансурнинг йўлини тўсган. Ўртада муштлашув бошланган. Ҳайдар кўрдики, уч бирдай эркак ҳам Мансурни йиқита олмаяпти. Шунда аламига чидолмай, юзига икки марта кетма-кет пичоқ тортиб юборган…

Ҳайдар яқинда қамоқдан чиқди. Лекин Мозорбошидаги Бадир бобонинг қиморхонасига кела олмади. Мансурдан чўчиди…

— Туринглар, Мансур ака келаяпти!.. — Етмишни қоралаб қолган Бадир бобо қўлидаги ароқ тўлатилган пиёлани тез дастурхонга қўйди-да, қиморбозларни қўли билан имлаб туришга ундади.

— Жамоат жам-ку-а? — силкиниб-силкиниб кулганча Бадир бобонинг елкасига қоқиб қўйди Мансур ўзи учун ажратилган тўрдаги жойга ўтираркан. — Қани, ўтирайлик!.. Бобой, бир дуо қилинг-чи!..

— Ўзларидан бўлсин, қиморбоз!.. — икки қўлини кўксига қўйиб бош эгди қария. — Ҳарқалай, биз манави зормандадан пича олиб қўйдик! Гуноҳ бўлар-ов!..

— Вей, бобой, қачондан бери гуноҳни ўйлайдиган бўп қолдингиз? — кулди Мансур. — Кечагина-а?.. Анави Тожинисани… Ўмонсиз, бобой!.. Қариб қолсангизам сира қуйилай демайсиз!..

— Ҳа… Энди… Ўзлари бош бўлиб тургандан кейин…

— Бўпти, омин, Худо ҳаммамизнинг ризқимизни бутун қилсин! Ошиғимиз олчи бўлаверсин!..

— Оллоҳу акбар!..

Саккиз эркак бараварига юзларига фотиҳа тортишди.

Бадир бобо эса, шоша-пиша бўш пиёлалардан бирига ароқ қуйиб Мансурга узатди.

— Эрталабдан-а, бобой! — афтини бужмайтириб ароқни қўлига олди у. — Қандай бўларкин?

— Қанддай бўлади, иним, қанддай!.. Шу зорманда бўлмаса, оёқ қурғур қалтираб ошиқ тепишгаям ярамай қолади-да!..

— Жа шумсиз-да, бобой!.. Бўпти, ҳой Тўра пакана, ошиқларни буёққа чиқар!..

Ўттизларга кирган қиррабурун, букрироқ йигит даст ўрнидан туриб токчадаги косалар ичидан тўрт дона ошиқни олди-да, Мансурнинг қўлига тутқазди.

— Хўш, кимда пул йўқ? Пули йўқ одам бугун ўйнамасин… Нимага индамайсанлар? Оғзингга толқон солволганмисан ҳамманг?.. Вақтида айтиб қўйларинг!.. Кейин аммамни бузоғига ўхшаб мўлтираб турсанг кечирмайман. Биласанлар!..

Ҳеч кимдан садо чиқмагач, Мансур ошиқларни дастурхон устига ташлади ва пиёлага қуйилган ароқни ичди.

— Бобой бугун ўйнамайди. — деди у ўрнидан қўзғолаётиб.

— Нимага? — Бадир бобонинг ранги бирдан ўзгариб бир-бир чўнтакларидан даста-даста пул чиқараётган қиморбозларга қараб чиқди. — Бу нима деганингиз, қиморбоз? Қариянинг бели ҳали бақувват.

— Бугун чўтал йиғасиз.

— Ҳа-а, шунақа демайсизми? — Бадир бобо шу гапдан кейингина юзлари ёришиб жилмайди. — Бўпти, қани, мен дастурхонни йиғиштирай-чи бўлмаса!..

— Хўш, ким қанча тикади? — ўтирганларга юзланди Мансур.

Ўртага биринчи бўлиб Тўра пул ташлади.

— Юз минг тикдим!

— Мен икки юз минг тикаман! — дея чўнтагидаги икки даста мингталикни ўртага қўйди Содиқ исмли чўтир юз, қирқларга кирган йигит.

— Ў, зўрсанлар-ку!.. — деди Мансур қиморбоз йигитларга маъноли боқиб. — Тўра, огоҳлантириб қўяй, ўтган сафаргига ўхшаб ютқазиб қўйсанг, ялиниш йўқ. Бугун менга пул жудаям зарур. Катта ўғлим Маъруфга «Нексия» оберишим керак. Уқдингми?

Тўра бош ирғади.

— Яхши. Унда мен бир милён сўм тикдим!.. — Мансур қийиққа тугиб қўйилган пулларни ўртага сочиб юборди. Ўтирганлар бараварига оҳ тортиб юборишди. — Кўрдиларингми, мен доим таваккал қиламан! Мабодо ютқазсам, баъзи бир ярамасларга ўхшаб пичоқ кўтариб йўл тўсмайман.

Ошиқни биринчи бўлиб Содиқ тепди. Омади келмади. Одатга кўра, яна бир бор унга имкон берилди. Лекин ошиқлар аксига олгандек бу сафар ҳам тик турмади. У бошини эгганча даврадан чиқиб токчадаги ароққа ёпишди. Навбат Тўрага етди. У бўйнини қисган кўйи ошиқларни қўлига олди. Ҳозир ўртадаги пулларга кўз ташлагани сайин шу қадар ютиб олишни орзу қилардики, ҳатто ҳаяжондан қўллари билинар-билинмас титраб қўярди.

— Гарткам!..

Ошиқлар тўрт тарафга сочилиб кетди. Биронтаси ҳам тик тушмади…

Иккинчи марта ҳам шу ҳолат такрорланди…

Хуллас, Мансур қиморбоз ҳар галгидек бошқаларни чув туширди. Фақат… Бурчакда ғужанак бўлиб ўтирган Норбой исмли новчадан келган, боши кал йигит Мансурга умидвор тикилиб турарди.

— Нега тикилиб қолдинг? — сўради Мансур жиддий тортиб. — Кейинги икки партияни қарзга ўйнаганингни ҳамма кўрди. Ҳа энди камбағалгина йигит, тўртта боласи бор деб қўйиб бердим. Қанча қарз бўлганингни биласан-а?..

— Ҳа.

— Қанча?.. Эсингдан чиқиб кетмадими ишқилиб?

— Тўрт юз минг.

— Маладес, ўғил бола. Бошинг бекорга кал бўлмаган экан. Хотиранг чаккимас. Бунақанги вақтларда баъзи бировларнинг хотираси тўхтаб қолади-да!.. Майли, сен ўзимизникисан. Бир ой муҳлат сенга. Пулларни худди шу ерда санаб оламан сендан.

— Раҳмат, ака!.. — Норбойнинг чеҳраси ёришиб икки қўлини кўксига қўйди…

Мансур эса, пулларни шошилмасдан сумкага жойларкан, орасидан бир даста мингталикни чиқариб Бадир бобога узатди.

— Бу сизнинг улушингиз, бобой!.. Манавини эса, Тўра олади-да, ғиз этиб шаҳарга тушиб келади.

— Ака, нима опкелай? — пулларни чўнтагига жойлаш асносида Мансурга юзланди Тўра.

— Нима опкелардинг?!. Қизларнинг зўрларидан опкел!.. Бугун бобойни би-ир ишлатайлик, ха-ха-ха-ха!..

Кулгига бошқа қиморбозлар ҳам зўрма-зўраки жўр бўлишди. Йўқ, ҳурмат юзасидан эмас, Мансурдан азбаройи қўрққанликлари учун шундай қилишди…

Ютқазиш алами барчаларининг юрагидан олиб бўлганди…

 

ҚИМОРБОЗНИНГ ТАЪРИФИ

 

Мансур ҳовлисига кириб келганда, хотини Меҳри опа тандирга нон ёпиш билан овора экан. Эрини кўрди-ю, қўлидаги енгчаси ҳам унутиб югурганча унга пешвоз чиқди.

— Яхши келдингизми, дадаси? — шошилиб Мансурнинг қўлидаги сумкани оларкан, сўради у. — Чарчамадингизми?

Мансур ширакайф кўзларини қисганча Меҳри опага тикилди.

— Сендақа айёр хотинни кўрмаганман. — деди у ғўлдираб. — Қўлимда пул борлигини биласан-да! Шунинг учун қачон қараса пилдираб югурасан.

— Бекорларни айтибсиз!.. Мен сизга текканимда ҳемирингиз йўғиди чўнтагингизда!.. Нимага туҳмат қиласиз?..

— Бўпти, жаврайверма!.. Болалар қани?..

— Уччала ўғлингизам мактабга кетган. Сабоҳатни ҳозир гузарга картошка опкел деб жўнатгандим… Чой-пой ичасизми?..

— Ичмайман… Пулларни эҳтиёт қил! Анавиларга қўшиб қўй!.. Эртага Маъруф ўғлимга «Нексия» олишга бораман…

— Ростдан-а? — хурсанд бўлиб кетди Меҳри опа. — Вой тилингизга шакар, дадаси!.. Ишқилиб, бахтимизга соғ-саломат бўлинг!.. Фақат… Шу қимор ўйнашингиздан доим хавотирдаман-да!..

— Ўчир овозингни!.. Нима қилсам, сенларни деб қилаяпман!.. Қимор ўйнашимдан хавотирда эмиш… Бор ишингни қил!.. Ҳе онангни!..

Меҳри опа тилини тишлади. Эри кайфи ошганда уришдан ҳам тоймаслигини билади. Шунинг учун индамайгина тандир томон равона бўлди…

Мансур эндигина каравотга чўзилиб кўзларини юмганди-да!..

Ташқарида кимнингдир ғўлдираган овози келиб шартта ўрнидан турди-ю, деразадан ҳовлига қаради…

Бадир бобо келибди.

— «Тинчликмикан? — хаёлидан ўтказди Мансур. — Ҳозиргина уйидан келдим-ку!.. Нима бало бўлдийкин яна?..»

— Ҳа, бобой, нима гап? — сўради у остонадан туриб.

— Юринг, зўр гап бор! — деди Бадир бобо кўз қисиб. — Ташқарига чиқайлик!

Мансур йўл-йўлакай оёғига калишини илиб бобонинг ортидан эргашди.

— Анжонда қиморбоз танишларим борлигини билардингиз. — гап бошлади Бадир бобо уёқ-буёққа ўғринча қараб олгач.

— Хўш?

— Ўшалар бир йигитни жўнатишибди. Ҳозиргина келди. Бирпас ўтирди уйда. Айтишича, уёқдагилар ҳам сизнинг таърифингизни эшитишган экан. Катта ўйин бўлармиш. Сизниям таклиф қилишибди. Йигит сизни ўзиминан опкетмоқчи.

— Шунақа денг? — бошини қашлади Мансур. — Эртага машина олишга бормоқчийдим-ку!.. Қандай бўларкин?

— Э, қанақа машина, қиморбоз?.. Катта ўйин бўлармиш деяпман-ку!.. Бориб бир эзиб келсангиз нима бўпти? Ҳа энди, сизниям бир кўриб қўйсин улар!..

— Ютқазиб қўйсам-чи? — кулди Мансур. — Унда нима бўлади?

— Сиз-а?.. Хафа қилаяпсиз, бўтам, хафа қилаяпсиз!..

— Бўпти, сиз кетаверинг, ҳозир орқангиздан етиб бораман…

 

МЕН АНЖОНЛИКДАН ЗЎРМАН

 

Мансур қиморбоз Бадир бобо кетиши билан тез кийинди-да, йўлга тушди. У жуда қизиқиб қолганди. Анжонда кўп бўлганди-ю, қимор ўйнамаганди.

— Баччағарлар-ей, — кўнглидан ўтказди у қадамини тобора тезлатиб. — Менминан ўйнагилари кепти-да. Яхши, кўрамиз, ўша Анжонликлари қанақайкин… Бели синиб қолмасмикан ишқилиб?..

Қариянинг уйига кириб келганда, баланд бўйли, мўйловдор, ўттиз ёшлар чамасидаги бир йигит чой ичиб ўтирганди. Мансурни кўрди-ю, шоша-пиша пиёлани бир четга қўйиб ўрнидан турди.

— Ассалому алайкум, қиморбоз. — дея сўрашиш учун қўл узатди у сирли жилмайиш қилиб.

— Хуш кепсиз, меҳмон! — Мансур ҳам унга қўлини узатиб сўрашган бўлди ва тўрга ишора қилди. — Қани, ўтирсинлар, меҳмон!

— Менинг исмим Ғолиб. — дея ўзини таништирди Анжонлик меҳмон. — Ҳа энди… Бизам сизнинг йўлингиздан бораяпмиз секин-аста, ака.

— Камтарлик қилманг, ука. — кулиб қўйди Мансур. — Бизам жа Худо эмасмиз. Оддий қиморбозмиз холос…

— Оббо сиз-ей, — тўсатдан кулиб юборди Ғолиб. — ахир сиз ҳақингизда бутун Анжон гапираяпти. Шунинг учун уёқдаги акаларимиз… Мана мени юборишди атайин… Таърифингизни эшитишган… Қолаверса, қиморбоз зоти бир-бириминан яқин таниш бўлса, нимаси ёмон?.. Фақат йўқ дея кўрманг. Хафа бўламиз-а!..

Мансур бир муддат ерга боққанча ўй суриб қолди.

— Биласизми, — деди ниҳоят бошини кўтариб деразадан ташқарига безовта қараб оларкан. — мен-ку, боравераман. Локигин… Акаларингизни мабодо хафа қилиб қўйсам…

— Буёғидан кўнглингиз хотиржам бўлсин, ака. — унинг сўзини бўлди Ғолиб. — Бизам ҳарқалай қиморбозмиз. Ўйинда… Кечирасиз-у… Ҳезалаклар хафа бўлади. Бизда унақалар йўқ…

— Шунақа денг?.. Хўп, борганимиз бўлсин… Қани, Худо ёр бўлсин… Ҳозироқ жўнаймиз.

— Қиморбоз, ҳозироқ жўнамоқчимисиз? — ҳазил аралаш сўради Бадир бобо. — Бугун ош қилиб меҳмонни сийламоқчийдик…

— Кейин сийлайверасиз. Ҳозирча тезроқ йўлга тушмасак бўлмайди… Ҳадемай кеч тушиб қолади… Катта ишларни ҳеч қачон орқага суриб бўлмайди. Қани, Ғолиббек, биз тайёр!..

— Менга қаранг, қиморбоз, — унинг йўлини тўсиб қулоғига шивирлади қария. — ёнингизга йигитлардан биронтасини олволинг, ҳарқалай узоқ юрт…

Мансур кулиб юборди.

— Бу нима деганингиз, бобой? Мени Мансур қиморбоз деб қўйибди. Мен фақат ўзимга ишонаман… Сиз унақа… Хафа қилманг-да одамни!..

— Ҳа энди айтдим-қўйдим-да! — бошини эгди Бадир бобо. — Ишқилиб, Худонинг ўзи ёр бўлсин!..

— Бўпти, биз ҳам тайёрмиз. Турдик бўлмаса.

Мансур шоша-пиша чопонини тўғрилаб, бир миллион пулни қўйнига жойлади ва ташқарига йўл олди…

 

ЮТИШ БУНАҚА БЎПТИ

 

Мансурни Анжоннинг қоқ ўртасидаги тор кўчалардан бирида кутиб олишди. Ҳаммалари машинага ўтириб худди шу кўча бўйлаб бир чақиримча йўл юришгач, ҳайдовчи машинани кўкимтир дарвоза рўпарасида тўхтатди.

— Ана, етиб келдик. — дея кулимсиради Ғолиб Мансурга. — Мана шу ҳовлида Анжоннинг манаман деган қиморбозлари ошиқ тепишади. Омадингизни берсин, ака!..

— «Манаман деганмиш. — кўнглидан ўтказди Мансур ҳовлини менсимайгина кўздан кечираркан. — Ҳали кўрамиз қанақа манаман эканларингни…

Ичкарида беш-ўн чоғли одам ўтирарди. Мансур кириши билан ҳаммалари ўрниларидан туришди.

— Бу киши Мўминбой акамиз. — тўрда турган қориндор, эллик ёшлардаги одамни таништирди Ғолиб. — Халоскоримиз бўладилар. Мабодо ютқазиб қўйсак ҳам, ҳеч биримизни хафа қилмайдилар… Хуллас, жўрабошимиз бу киши… Бу акамиз эса, — Ғолиб Мансурга юзланиб таништиришда давом этди. — ўша ўзларинг билган қўқонлик Мансур қиморбоз…

— Қани, меҳмон ўтирсинлар! — тўрдан жой кўрсатди Мўмин ака. — Сиз ҳақингизда кўп эшитганмиз. Ҳурматингиз бор…

Ҳаммалари ўтиришди. Бўй йигитлардан бир нечтаси югуриб-елиб дастурхонга ароқ, турли ичимликлардан келтириб қўйишди. Кўз очиб юмгунча ош ҳам тортилди.

— Ана энди асосий ишга ўтсак ҳам бўлади. — ош еб бўлингач, ширакайф Мўмин ака тепаларида қўл қовуштириб турган йигитлардан бирига ишора қилди. — Дастурхонни йиғиштирларинг!..

Ҳурмат юзасидан Мансурнинг қўлига ошиқларни тутқазишди.

— Меҳмон, ўзингиз бошлаб берасиз-да энди! — деди Мўмин ака жилмайиб. — Майли, «Ставка»ниям ўзингиз белгиланг!..

Мансур бирпас ўйланиб тургач, чўнтагидан икки даста мингталик чиқарди.

— Бошланишига икки юз минг тикаман!..

— Жуда яхши. — Мўмин ака ҳамон кулимсираб чўнтагидаги пулларни ўртага ташлади. — Менам шунча тикдим!..

Мансур ўрнидан туриб ошиқларни гилам устига қўйди.

— Гарткам!..

— Қойил, қиморбоз! — дея кулди Мўмин ака ошиқлардан кўз узмай. — Айтишларича боракан. Қани, энди бизам бир омадимизни синаб кўрайлик-чи!..

Афсуски, шу кеча негадир ҳеч кимнинг омади келмади. Нақ икки соатлар ичида ўртага икки миллионча пул тикилганди. Ҳаммаси Мансурга ўтиб кетди. Анжонлик қиморбозлар безовталаниб, бир-бирларига ўғринча имо қила бошлашди. Мансур ҳаммасини сезиб турар, тезроқ бу уйдан кетмаса, кўнгилсизликка йўлиқишини ҳис қила бошлаганди…

Шунда ҳам сир бой бермади. Пича ўтириб ароқ ичган бўлди. Уёқ-буёқдан гапириб, мезбонларни чалғитмоқчи бўлди. Аммо шивир-шивирлар борган сари кучайиб борар, ораларидан кимлардир тез-тез ташқарига чиқиб келишар, бу бошланажак жанжалдан дарак экани аниқ эди… Охири бўлмади. Мансурнинг тоқати тоқ бўлди. Кириб келгандаги ҳолат билан ҳозиргиси буткул тескари эканига яна бир карра амин бўлгач, секингина пулларни йиғиштириб сумкага жойлади.

Анжонлик қиморбозлар эса, Мўмин акага умидвор тикилишди. Кимдир Мансурни чиқариб юбормасликка қарор қилди шекилли, югуриб бориб остонага туриб олди…

— Йўқ, оғайни, — ниҳоят шерикларининг ниятларини уққан Мўмин ака ташқарига отланмоқчи бўлган Мансурнинг йўлини тўсди. — қиморбоз бунақанги номард бўлмайди-да!.. Узоқдан келгансиз, бугун меҳмонимизсиз. Ҳеч қаёққа кетиш йўқ.

— Мен яхшиси меҳмонхонада тунай қолай. — деди Мансур қиморбоз Мўмин акага совуқ тикилиб. — Мана, ўйин ҳам тугади. Сизларни уринтириб нима қиламан?..

— Йўқ, йўқ, ўтирмасангиз бўлмайди. — Мўмин ака четроқда қўл қовуштириб турган йигитлардан бирини имлади. — Ҳой Қўйсинбой, акангнинг сумкасини ҳов анави токчага қўй! Каллангминан жавоб берасан!..

— Хўп бўлади, ака! — йигит секин келиб сумкани Мансурнинг қўлидан олмоқчи бўлди.

— Йў-ўқ, бу сумка менга халал бермайди. — кулди Мансур айёрона кўз қисиб. — Ўнимда олиб ўтиравераман!.. — Шу аснода хаёлан сўкиниб қўйди:

— «Итдан тарқаганлар-ей, қуруқланишни бошлаяптими дейман?.. Бобой тўғри айтган экан шекилли… Ҳа майли, қараб туришгин, менам осонликча жон берадиганлардан эмасман. Бунақанги номардчиликларнинг кўпини кўрганман… Энангни учқўрғондан кўрсатиб кетмасамми ҳаммангни!..»

— Майли, майли, — Мўмин ака вазиятни бироз юмшатиш учун гап оҳангини бирдан ўзгартириб ўрнига ўтиришга чоғланди. Лекин Қўйсинга боши билан сирли ишора қилиб қўйишни ҳам унутмади. — сумка нима бўпти? Келаверинг, қиморбоз, бугун омадингиз келиб, ҳаммамизни қойил қолдирдингиз. Ана шу учун би-ир тўйиб ичайлик!..

Мансурнинг ўтиришдан бўлак иложи қолмади. Гарчи, юраги ғаш тортиб кетаётган бўлса-да, таваккал дастурхон атрофига чўкиб, Мўмин ака узатган ароқ тўла пиёлани қўлига олди…

 

ТУНГИ БОСҚИН

 

Қиморнинг кўчаси тор. Унга кириб қолган одам шу сабабли ҳам қайтишга йўл топа олмай қийналади. Бу ҳолат манаман деган қиморбозни-да четлаб ўтмайди…

Мансур умри бино бўлиб тўсиқларга камдан-кам йўлиққан. Йўлиққанлариям ўз қишлоғида, ўзи таниган одамлар орасида кечганди…

Бу кечада…

Унга даҳлиздан жой кўрсатишганди…

Кўзи кетиб қолган экан. Нариги хонадаги шивир-шивирлардан уйғониб кетди…

Қулоғини динг қилди.

Овоз Мўмин аканики эди.

— Менга қара, — уқтирарди у кимгадир. — секин даҳлизга чиқ. Анави мақтанчоқни уйғот. Гаплашиб қўймасак бўлмайди… Бе, қаёқдаги хариб келиб бизни шилиб кетса, алам қилади-да! Нима дединг, Қўйсин?..

— Тўғри айтасиз, ака, — маъқуллади Қўйсин. — индамай пулларимизни шилиб кетаверадими?.. Бунақаларга қўйиб берсангиз нималар қилмайди…

— Хўш, нима қилиш кераклигини биласанми?

— Билмай ўлибманми, ака?.. Яхшилаб тепкилаймиз, бўлди-да!..

— Йўқ, каллани ишлат!.. Тўполонминан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Айёрлик қиламиз. Қани, чақир буёққа!..

— «Ҳа, булар мени чув туширишмоқчи. — кўнглидан ўтказди Мансур аста ўрнидан қўзғоларкан. — Майли, кўрамиз…»

— Ие, ака, уйқу қочдими? — эҳтиёткорлик билан эшикни очиб ичкарига қадам босган Қўйсин Мансурнинг ўтирганини кўриб ҳайрон бўлди. — Ў бирор камчилик борми?

— Йўғ-э, ҳаммаси жойида. — деди Мансур сир бой бермай. — Ҳа энди ёш ўтган сари кам уйқу бўп қоларкан-да одам, ука!..

— Тўғри, тўғри… Ака… Кечирасиз-у, Мўмин акам йўқлаётганди сизни… Албатта… Малол келмаса… Зўрлаш йўқ, меҳмон… Фақат айбга буюрмайсиз-да энди!.. Ухламаётганингизни сезган эканлар…

— Йўқ, йўқ, гап бўлиши мумкинмас. Хижолатчилик йўқ… Йўқлаган бўлсалар, чиқамиз. Ўзим ҳам зерикиб ўтиргандим…

У тез ўрнидан туриб кийинди-ю, Қўйсиннинг ортидан нариги хонага йўл олди…

 

БАЛОХЎРЛАР

 

— Ие, меҳмон, безовта қип қўйдикми? — Мўмин ака ясама мулозамат билан Мансурни қарши олди.

— Йўғ-э, безовта бўлганим йўқ…

— Биласизми, меҳмон, уйқу қурғур ҳадеганда келавермади. Шунинг учун боя айтганимдай сизминан би-ир чақчақлашсам дегандим.

— Бажонидил, бизам чақчақлашамиз деб келганмиз-да!.. — деди Мансур кулимсираб.

Аммо билиб турардики, ҳозир-ҳозир Мўмин ака ёрилади. Узоқ жим ўтиролмайди.

Кутганидек бўлди. Мўмин ака ёнидаги йигитларга бир-бир қараб ўзича томоқ қирган бўлди-да, чўнтагидаги ошиқларни секин ўртага ташлади.

— Энди… Айбга буюрмайсиз, меҳмон. — дея сўз бошлади у. — Ҳалиги ўйин сал ўхшамай қолди чамамда. Тўғриси, кўнглим тўлмади. Шунга… Бошқатдан тағин ўйнаб кўрсакми… Нима дейсиз?..

— Шунақа денг?.. — Мансур бош қашиганча мезбонларга боқди. — Майли, биз ўйиндан ҳеч қачон қочмаганмиз.

— Мана бу бошқа гап. Хўш, қанчадан тикамиз?..

— Пулингиз борми ўзи? — Мансур бу гап оғзидан қандай чиқиб кетганини ўзи ҳам пайқамай қолди. Лекин ичида нотўғри гап айтганини сезган бўлса-да, сездирмай жиддий ўтираверди.

— Ие, ҳали шунақами? — Мўмин ака кўзлари қинидан чиққудай ўрнидан туриб кетди. — Анжонликни ким деб ўйлаяпсиз окаси?.. Хафа қилдингиз мени!..

Шу пайт орқадан боши аралаш келиб тушган мушт Мансурни полга қулатди.

— Ҳай, ҳай, бу нима қилганларинг? — Ғолиб Мўмин акага кўз қисиб юмалаб ётган Мансурни кўтариб турғазди. — Меҳмоннинг ҳурмати йўқми?.. Қўйинглар-э, кап-катта одамлар…

Бироқ ўзи ҳам тепкига жўр бўлди…

— Бас қилинглар!.. — Сал қурса ҳушини йўқотаёзган Мансурни ўрнидан турғазаркан, йигитларни тўхтатди Мўмин ака. — кечирасиз, йигитлар сал ҳовлиқиб кетишди… Майли, шу ўйинни ўйнамасак ўйнамабмиз…

Қўйсин ҳезланиб Мансурнинг тепасига келди.

— Ака, ҳозир уйдан чиқиб кетмаса, абжағини чиқариб юбораман буни!.. — дея қичқирди у қўлларини мушт қилиб. — Сизни ҳақорат қилишга нима ҳаққи бор?..

— Бўпти, ўзингни бос, ука! Чиқиб кетади. Биз тегмаймиз. Ўзиям бўлганича бўп қолди… Лекин пулларни қолдириб кетади…

Мансур юз-кўзларидаги қонларни артиш асносида бир-бир тепасидагиларга қараб олди… Ва кутилмаганда ўрнидан сапчиб туриб аввал Мўмин акани, кетидан бошқаларини дўппослай кетди…

Қанча дўппослади, билмайди. Ҳеч ким қарши мушт туширишга улгурмади…

Бир маҳал қараса, бештаси полда думалаб ётибди. Қолганлари жуфтакни ростлаб қолишган… Қўлига пичоғини олди-да, аста ташқарига мўралади. Ҳозир у биронтаси яна қўл кўтарса, сўйиб ташлашга тайёр эди. Кўзлари ғазабдан ёнарди… Хайрият, ҳеч ким йўқ экан… Қайтадан ичкарига кирди… Ўтганларнинг тепасига яқин бориб бир-бир пичоқ ўқталди.

— Қимирлама!.. Қимирласанг, сўяман!.. Ҳезалаклар!..

Энди тезроқ бу ердан кетмаса бўлмасди… Мансур шоша-пиша ҳар тарафга сочилиб кетган пулларни қайтадан йиғиб қўйинга жойлади-ю, ташқарига қараб чопди…

 

ТАНИШУВ

 

— «Бопладим. — қоронғиликда югура-югура серқатнов кўчалардан бирига чиқиб олган Мансур ўзича пичирлаб қўйди. — Мени расво қилмоқчи бўлишди-я қанжиқлар!.. Йиқитиб бўпсанлар!.. Мени Мансур қиморбоз деб қўйибди!.. Лекин бобойга қулоқ солмай чакки қилган эканман… Умуман, нимагаям келдим ўзи шу ерларга?.. Хом сут эмган банда.»

Йўл-йўлакай орқасига қараб қўйди. Хайрият, ҳеч ким йўқ. Демак, тақдирга тан беришган. Ў ҳайиқишган. Ким билсин яна?..

У чўнтагидаги соатни олиб қаради. Тонг отай деб қолибди.

— «Қани, шаҳарга етиб олай-чи, — ўйлади у. — кеийн бир гап бўлар. Ҳали қорин тўйғазишим керак… Ишқилиб, тағин бир балога йўлиқмасам бўлди…»

Мансур машина тўхтатиб ўтиришга қўрқди. Ҳаллослаганча эски шаҳарга етиб борди ҳамки, тонг отиб кўчаларда одам кўпая бошлади.

— «Пулим бўлса, бор. — деди ўзига ўзи. — Бир шиша ароқ оламан-да, кабоб билан ичиб оламан. Ана шунда аламимдан чиқаман… Кейин секингина қишлоққа қайтаверсам ҳам бўлади…

Эндигина «қаҳвахона» деб ёзилган бино томон қадам ташлаганди. Бир бурчакда қимтинибгина ўтирган бир аёлга кўзи тушиб қолди.

Аёл кўҳликкина экан. Қишлоқданлигини эгнидаги узун кўйлак-лозимдан пайқади.

Бир қараб қўйиб индамай кетавермоқчи бўлди-ю, аммо аёл йиғлаётгандек туюлиб, таққа тўхтади.

— Синглим, нега йиғлаяпсиз?.. — сўради яқин бориб.

Аёл ялт этиб тепасида турган Мансур қиморбозга қаради.

— Йўқ… Ўзим… шунчаки…

— Ие, одам ҳам шунчаки йиғлайдими? Кўринишингиздан мусофирга ўхшайсиз. Менам мусофирман. Балки ёрдамим тегиб қолар, синглим!.. Тортинмай айтаверинг, нима бўлди ўзи?..

Аёл секин ўрнидан турди-да, рўмолининг учларини тўғрилаб олди.

— Мардикор ишлашга келгандим…

— Сиз-а?.. — унинг сўзини бўлди Мансур қиморбоз. — Йўғ-э!.. Шундай кўҳлик, фариштадек аёл…

— Э, ака, ёшим қирққа борганда фаришталигим қоптими?.. Тирикчилик тошдан қаттиқ бўларкан. Иккита болам бор…

— Эрингиз-чи? Ишламайдими?..

Аёл лабларини тишлаб оҳиста бош эгди.

— Ажрашиб кетганмиз…

— Ҳ-ҳа-а… Кечирасиз… Кечирасиз… Хўш, нима бўлди? Иш тополмадингизми?

— Йўқ, топгандим. Пича пул ҳам ишлагандим. Кечаси ижарада бирга ётган шериклардан қайсидир бири пулларимни, паспортимни ўғирлаб қочиб кетибди… Инсофсиз экан… Шунга…

— Гап буёқда денг?.. — Мансур қиморбоз муштларини тугиб атрофга ўйчан тикилиб қолди. — Ҳа, бу дунёда номардлар кўп, синглим… Хафа бўлманг, ҳаммаси яхши бўлади!.. Айтганча, қаерликсиз ўзи?

— Қўқонликман.

— Ие, бир жойдан эканмиз-ку!

— Сизам ўша ёқданми? — Аёлнинг беихтиёр чеҳраси очилди.

— Албатта-да!.. Қани, юринг, анави қаҳвахонага кириб аввал тамадди қилайлик, кейин бир гап бўлар!..

 

СЕВИБ ҚОЛДИМ ШЕКИЛЛИ

 

— Ўшингиз нечада ўзи? — ароқ баданини қиздира бошлаган Мансур аёлга янада қаттиқроқ тикилиб сўради. — Ҳарқалай, мана танишдай бўп қолдик…

— Ўттизда.

— Ҳали ёш экансиз… Менинг исмим Мансур. Сизники-чи?

— Ҳамида.

— Биласизми, Ҳамида, бекор қипсиз буёқларга мардикор ишлашга келиб. Мардикор аёллар ҳақида қишлоқда ҳар хил гап-сўзлар юради…

— Биламан. — деди Ҳамида бош эгиб. — Лекин… Нима қилай? Болаларим ёш, яхши егиси келади…

— Тўғри, аммо сиздай оқила, кўҳлик аёлга… Ҳа майли, энди буёғига нима қилмоқчииз?..

— Билмадим.

— Кетаверайлик унда. Майли, мен пулдан ёрдам бервораман. Худога шукр, йўқ эмас, бор…

Аёл бош чайқади.

— Йўқ, келганимга энди уч кун бўлди. Дарров қишлоққа кириб борсам, «Ўла» дейишайдими оғзига кучи етмаганлар?!. Ҳозир кетолмайман. Қолаверса, бегона одамлардан ҳеч қачон пул ололмайман…

Мансур охирги пиёлани кўтараркан, бошини чангаллаганча бир муддат жимиб қолди…

Хўш, нима қилсин?.. Бу аёл ҳозир ҳамма нарсага тайёрга ўхшайди туришидан. Ўзи сир бой бермагани билан кўзлари айтиб турибди… Эриям йўқ экан бунинг устига. Пул бўлса бор… Қишлоққа боргани билан нима қиларди?!. Йўқ, аёл ҳам ундан ниманидир кутаяпти. Айта олмаяпти холос. Пайтдан фойдаланиб қолмаса, бир умр армонда ўтади…

Кел, бир Анжонга келиб қолибди. Шундай кўҳлик, боши очиқ аёлни Худонинг ўзи юбориб турган бўлса… Кўнглини овламаса, хурсанд қилиб кетмаса, гуноҳ бўлади… Айтишади-ку, боши очиқ аёлнинг кўнглини кўтариш савоб бўлади деб!..

— Ҳамидахон, — ичкилик туфайли тили сал ғўлдирай бошлаган Мансур бошини кўтариб ташқарига ишора қилди. — тўғриси, мениям ҳали-вери кетгим йўқ. Ҳа энди бир Анжонга кеп қопмиз. Бир айланиб, томоша қип кетмасак, яхши бўлмаса керак… Келинг, иккаламиз бирор меҳмонхонадан жой олсак-да, бир-икки кун айлансак. Нима дейсиз?..

— Вой, сизминан-а?.. Йўқ, мен бегона эркакминан бир хонада ўлсам ҳам турмайман.

— Сиз мени нотўғри тушунманг-да!.. Алоҳида-алоҳида хона оламиз. Кундузлари шаҳар айланамиз. Кечқурун меҳмонхонага келамиз-у, ўз хоналаримизга кириб кетаверамиз. Жонимизга тегишиминан қишлоққа жўнаймиз… Менга қаранг, пулдан хижолат бўлманг! Мен сизга ёрдам қиламан дедимми, тамом!.. Қиморбознинг гапи битта бўлади!

— Ие, сиз ҳали… қиморбозмисиз? — Ҳамиданинг кўзлари катта-катта очилиб, Мансурга қўрқув аралаш тикилиб қолди.

— Нега қўрқиб кетдингиз? — кулиб юборди Мансур. — Қиморбоз бўлсам нима қипти? Қиморбозам одам…

— Йўқ, йўқ… Қўрққаним йўқ… Шунчаки…

— Мана бу бошқа гап. Хўш, менинг таклифимга нима дейсиз?

Ҳамида елка қисди.

— Билмасам… Қандай бўларкин?.. Ҳайронман… Агар сўзингизда туриб алоҳида-алоҳида хона олсангиз…

— Гап битта, Худо битта, Ҳамидахон!.. Қани, кетдик бўлмаса!.. Вақт ўтмасин.

— Айтганча… — Ҳамида беихтиёр иккиланиб бошини чангаллади. — Менин паспортим йўқ-ку!.. Киритишмайди меҳмонхонага.

— Э, буёғини менга қўйиб беринг!.. Ҳаммасининг жазоси пул, юринг!..

 

БУЗУҚ НИЯТЛИ ОДАМ

 

Икковлари шаҳар четроғидан бир меҳмонхона топиб жойлашишди. Мансур айтганини қилиб, Ҳамидани ҳам озгина пул эвазига меҳмонхонага жойлаштирди…

Хоналар тайин бўлгач, бирга-бирга шаҳар айланишди…

Лекин Мансурнинг ичи қизиб борар, тезроқ кеч тушишини, нияти амалга ошишини истарди…

Йўл-йўлакай «нима деркин?», деган хаёлда Ҳамиданинг қўлтиғидан олиб кўрди. Индамади…

— «Ҳа, — дея ўйлади Мансур. — кўнаркан… Бе, биздай эркакка кўнмай ўлибдими?..»

Кечки пайт овқатланиб мехмонхонага қайтишлари билан Мансур шоша-пиша чўмилиб, ўзига қараб олган бўлди-ю, аста Ҳамиданинг хонасига йўл олди…

— Кечиринг, Ҳамидахон, — ўзини оқлаган бўлиб ичкарига кириб борди у. — ҳали эртага ўхшайди. Бирпас гаплашиб ўтирсакми девдим…

— Майли, — Ҳамида қиморбозга ер остидан боқиб кулиб қўйди. — қарши эмасман…

Шу тобда негадир Мансурнинг тилига гап келавермас, хаёли қандай қилиб аёлга яқинлашиш-у, мақсадини билдиришда эди…

— «Нимага бўшашиб кетаяпман? — ичида ўзига ўзи савол берарди у. — Илгари бундай эмасдим-ку!.. Шартта белидан олардим… Йў-ўқ, бунақаси кетмайди… Ахир, уям кутаяпти!.. Тезлатиш керак…»

Мансур секин ўрнидан турди-да, Ҳамидага яқин борди. Аёл ниманидир сезиб даст ўрнидан турди.

— Ҳа, Мансур ака, бирор нима керакмиди?..

— Албатта-да, жоним! — хириллади Мансур. — Ўш болалар эмасмиз-ку!.. Ҳарқалай, иккаламизам турмуш кўрганмиз… Қачонгача мени қийнайсиз?.. Келинг!..

— Вой, қараб турибди!.. — Ҳамида эндигина белига юборилган қўлларни қайириб ташлаб ўзини орқага олди…

Мансур қўрқиб кетди… Ахир, ким кўриши мумкин? Хона ичкаридан тамбаланган бўлса!..

— Ким қараб турибди? — жонҳолатда эшик томон юриб атрофни кўздан кечира бошлади Мансур. — Ҳеч ким йўқ-ку!..

Ҳамида кулиб қўйди.

— Бор, сизни кузатиб турибди.

— Қўйинг-э, Ҳамидахон, — қўл силтаб жойига ўтирди Мансур. — ҳазилингизам бор бўлсин. Ким кузатарди?..

— Ҳов анави зот! — осмонни кўрсатди Ҳамида. — У зот ҳаммани кузатиб туради. Гуноҳкорларни кечирмайди…

— Э, шунақа демайсизми? — норози бош чайқади Мансур. — Мен бўлсам, биронтаси пойлаб турибдими деб ўйлабман…

У қайтадан ўрнидан туриб Ҳамидага яқинлашди.

— Қўйинг, Ҳамидахон, мени қийнайверманг энди!.. Ўлай агар, ҳеч қачон бунақанги ҳолатга тушмаганман… Тан оламан, илгари юрагим бақувват эди. Ҳозир эса…

— Унақа деманг, — бирдан хомуш тортди Ҳамида. — мен сиз ўйлаган аёллардан эмасман… Биламан, ҳозир қийналиб турибди, бунинг устига эри йўқ, бир марта бирга ётишга кўнади деб хаёл қилгансиз. Ҳечам-да!.. Мен… Шунчаки… Сизни бир жойдан экан, ҳалол одамга ўхшайди деб ўйлаб… Тўғриси, менга шу пайтгача ҳеч ким бу қадар юракдан меҳр кўрсатмаган… Қачон қараса, ўзим куйиб, ўзим ёниб яшаганман… Қўйинг, менга бунақа қилиқлар қилманг! Шундоғам жонимдан тўйиб кетган аёлман…

— Кечиринг, — деди Мансур бирдан бўшашиб. — мен… Умуман, бундай қилмоқчимасдим… Шайтон йўлдан урди шекилли… Майли, яхши дам олинг!.. Фақат… Мендан хафа бўлманг!.. Кечиринг!..

 

ҚАЙТИШ

 

Мансурнинг уйқуси қочди. Соат тунги ўн иккиларга қадар бошини чангаллаганча деразадан ташқарига термулиб ўй суришдан нарига ўтолмади…

— «Менга нима бўлди ўзи? — ўйларди у. — Нега бу аёлга шунчалар тез боғланиб қолдим?.. Бир кун бўлди холос-ку танишганимга!.. Нима учун унга қўполлик қила олмадим. Бир гапи билан бўшашдим-қўйдим?.. Йў-ўқ, Ҳамида оқила аёлга ўхшайди… Гап-сўзларидан маълум… Ў уни севиб қолдимми?.. Хотиниминан йигирма йил бирга яшаб севиш нималигини билмаган одам-а?… Йўқса, бунчалик ич-этимни еб ўтирмасдим-да!.. Меҳрини биринчи кўрганимдаям юрагим қилт этиб қўймаган. Дангал-дангал гапираверганман ҳаммасини… Тўхта… Менинг ёшимда севиб қолиш… Даҳшат-ку!.. Наҳотки, севги дегани шу бўлса?.. Наҳотки, шу нарса одамни қўйдай ювош қилиб, латтадек бўшаштириб қўйса?.. Энди нима қилиш керак?.. Нима қилай?.. Ортиқ бир ерда қамалиб ўтира олмайман-ку!.. Ўрилиб ўламан… Ҳа, унга айтаман. Ҳаммасини тўкиб соламан… Болалар бўлса, пешонасидан кўрар… Меҳри… Э, у нима қиларди?.. Менинг йўлимни тўсиб олармиди?.. Зўр келса… Қўйвораман уни… Болалар катта бўп қолишган. Битта онасини боқиб олишга кучлари етади… Мен энди ўзимниям ўйлай-да!.. Қачонгача ўшани деб… Э, токайгача ўша Меҳрининг олдига югураман? Билсайкан… Мабодо кўнса, икковиминанам яшайвераман… Ҳарқалай, қимор ўйнаб турибман…»

Мансур даст ўрнидан турди-да, елкасига костюмини илиб яна Ҳамида ухлаётган хонага чиқди.

— Ким у? — ичкаридан Ҳамиданинг уйқу аралаш овозини эшитган Мансурнинг юраги янада тезроқ ура бошлади.

— Менман, Ҳамидахон, илтимос, бир дақиқага қараб юборинг!..

— Нима ишингиз бориди?

— Бир гапни айтиш эсимдан чиқибди. Ҳозир айтмасам бўлмайди…

Эшик очилди.

— Тинчликми, Мансур ака?..

— Ҳамидахон, мен ухлай олмаяпман… Қийналиб кетдим… — Мансур гапирарди-ю, аъзойи бадани титрарди. — Ўлай агар, ҳеч қачон бунақанги ҳолатга тушмаганман. Қачон қараса, зўрлик қип кун кўрганман… Лекин…

— Бирор ерингиз оғрияптими?.. — безовта оҳангда сўради Ҳамида.

— Менга… Менга турмушга чиқинг!..

Ҳамида бу гапни эшитиб оғир уф тортди.

— Қўйсангиз-чи, Мансур ака! Оилангиз бор, болаларингиз катта бўп қолишгандир… Нима кераги бор бу гапларни?..

— Кераги бўлмаса, олдингизда бош эгмасдим… Ишонинг, сизни яхши кўрдим!.. Менинг ёшимда яхши кўриш дегани даҳшат, Ҳамидахон, даҳшат!.. Ялинаман, пичоқсиз сўйманг мени!.. Майли, нима шартингиз бўлса, бажараман… Фақат…

— Хотинингиз-чи?.. У нима бўлади?..

— Уёғидан кўнглингиз хотиржам бўлсин!.. Тушунтираман… Кўнади, кўнмай қайга борарди?!.. Жа зўр келса қўйвораман уни… Сиз… Сиз розилик берсангиз бас!..

Ҳамида бошини эгган кўйи бир муддат жимиб қолди…

Ҳақиқатан, бу кутилмаган гап эди…

Бундан вазиятларда ҳар қандай аёл ҳам довдираб қолади. Гарчи ичида жон деб турса-да, қўққисдан бирор гап айтишга қўрқади…

— Келинг, шу гапни эрталаб гаплашайлик! — деди ниҳоят у бошини кўтариб. — Мен… Ҳозир бир нарса дейишга ожизман… Ахир, бу умр савдоси…

— Хўп, Ҳамидахон, эрталаб бўлса эрталаб-да!.. Хайрият, кўнглимни сал бўлсаям тинчлантирдингиз… Бўпти, яхши ётиб туринг!..

Мансур барибир ухламай тонг оттирганди. Соат еттига занг уриши билан шоша-пиша юз-қўлини чайиб, кийимларини кийгач, Ҳамиданинг ҳузурига ошиқди…

— Мен ўйлаб кўрдим. — деди Ҳамида Мансурга пиёладаги чойни узатаётиб. — Бир-биримизга тўғри келмас эканмиз.

— Нега, Ҳамидахон?

— Сиз қиморбоз экансиз. Мен бўлсам, унақа одамлардан қўрқаман… Яна бир умр куйиб ўтайми?.. Қолаверса, бировларнинг оиласини бузиб бахт топиб бўлмайди… Мен бу нарсани ҳазм қилолмайман…

Мансурнинг муштлари тугилди.

— Шунақами?.. — қўлидаги пиёлани стол устига қўйди-да, ўрнидан туриб кетди у. — Агар шунинг ўзи бўлса, қасам ичиб айтаманки, қиморни ташлайман. Оиланиям бузмайман. Муросаминан иш битирамиз…

— Қиморни ташлай олмайсиз. — Мансурга тикилди Ҳамида. — Мен жуда яхши биламанки, бу гапларингиз ҳозирча айтилаётган, кейин унут бўлиб кетадиган гаплар…

— Сиз менга тегсангиз бас, ташлайман!.. Онамнинг арвоҳиминан қасам ичаман!.. Хўш, менга турмушга чиқасизми?.. Айтинг, мен сизга ёқаманми ўзи-йўқми? Фақат тўғрисини айтинг!.. Бўлмаса… Ўзимни ўзим бир нарса қип қўйишданам тоймайман… Ҳа, мен шунақа одамман!..

Ҳамида тескари қаради. Бирозлик сукутдан сўнг кўзларида пайдо бўла бошлаган ёш томчиларини арта-арта шивирлади.

— Ўқмасангиз… Шу ерларда сизминан юрармидим…

— Раҳмат сизга, азизам! — Мансур секин келиб Ҳамиданинг билагидан тутмоқчи бўлди.

— Йў-ўқ, — аёл худди кечагидек унинг қўлларини қайириб ташлади. — кеча нима дегандим. Ҳов уёқда кўриб турибди… Аввал тўй қилиб олинг, кейин… Фақат… Хотинингизнинг ҳам розилигини оласиз… Бусиз бўлмайди, тушунинг!..

Мансур овозининг борича хохолаб кулиб юборди.

Бу кулги Худо уриб қўйган бир қиморбознинг тўғри, пок йўлга қайта бошлаганидан бир нишона эди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 50 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #ahborot, #uznews, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #xabarlar, #newsuz, #news | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Nargiza Salmonovaning muxlislaridan biri u tufayli oilasi bilan ajrashganini ma`lum qildi
>>> ​Yigitali Mamajonov bo`lajak rafiqasi bilan qanday tanishgani haqida gapirib berdi
>>> Ўзжан Денизнинг илтимоси инобатга олинди
>>> Мэл Гибсоннинг учинчи рафиқаси унга тўққизинчи фарзандни ҳадя қилди
>>> ​Jasur Umirov Asal Shodievaga atab kuylagan qo`shig`ini o`zgartirgani sababiga to`xtaldi
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> 2016 йилда фарзандли бўлган машҳурлар
>>> ​Lola sovg`a evaziga biror mahsulotni reklama qiluvchi shou-biznes vakillarini qoraladi
>>> ​Лола ҳар бир она фарзандига тез-тез айтиши лозим бўлган 6 та иборани санаб ўтди
>>> Шуҳрат Қаюмов лабини пешонасигача шишириб, ТВга чиқаётганларни танқид қилди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Май 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari