Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатидан бўлган 14 ёшли вундеркинд-бола олий маълумотга эга бўлди, деб хабар беради NDTV телекомпанияси.
Маълум қилинишича, Агастя Жайсвал Ҳайдарободдаги Усмони университетини тамомлаган ҳамда журналистика ва оммавий коммуникациялар мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга бўлган.
Ўсмир бошқа соҳаларда ҳам кўплаб муваффақияларга эришган: у стол тенниси бўйича миллий мусобақаларда қатнашади ва иккала қўлида ҳам бир хил ёза олади.
«Мен 14 ёшида бакалавр даражасига эга бўлган Ҳиндистондаги биринчи болага айландим», — дейди Агастя.
У ўзининг ота-онасига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган ва келажакда шифокор бўлишни орзу қилишини айтган.