 Халифанинг бир неча солиқчиси жуда камбағал бир деҳқондан солиқ тўла деб қисти-бастига ола бошлади. Деҳқон сариқ чақам ҳам йўқ деб қасам ичар, ялиниб-ёлворар, аммо солиқчилар унинг гапига қулоқ солмасди. Давлат солиқчилари охири унинг гапига ишониб, жаҳлдан деҳқоннинг кулбасига ўт қўйиб юборишди.
Бечора деҳқон додлаганича нуқул бир гапни қайтарар эди: — Бу инсонийлик эмас, ҳайвонийликдир. Бу инсонийлик эмас, ҳайвонийликдир! Иттифоқо, шу ердан девона Баҳлул ўтиб қолди, деҳқоннинг гапини эшитиб, унга деди: — Оғайнижон, аксинча, бу инсонларнинг иши. Зеро, бир ҳайвоннинг бошқа ҳайвон уйига ўт қўйганини сен ҳеч кўрганмисан? www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|