Понедельник, 29.05.2017, 23:58
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 44
Гостей: 41
Пользователей: 3
phocajah, Aroccarync, SyncAduddy

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Май » 7 » ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН "ВАҲШИЙ" МУҲАББАТ!
22:10
ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН "ВАҲШИЙ" МУҲАББАТ!
Дам олиш жараёнида бадиий асарлар ўқиб, журналистикадан четлашдиму, аёллик вазифасидан лаззатландим... Аёл... Бу ном жуда катта маъсулиятни юклайди аёлга! У кўпинча кўнгил билан эмас, ақл билан иш тутишга интилиши лозим... Аммо баъзи аёлларимиз адашиб колишлари хам мумкин экан…БУНГА ИНТЕРНЕТ САБАБЧИ БЎЛАДИ...ИШОНМАЙСИЗМИ УНДА УШБУ ҲАЁТИЙ ВОҚЕАНИ ЎҚИНГ!

Анчадан буён журналистика соҳасидан четлашдим. Нега дейсизми? Дам олгим келди.. Ўз хоҳишим билан ариза ёзиб ишимдан кетгач, жуда чарчаган эканман, эркин қушдек ўзимни ҳис этдим. У ерда ижод қилиб анча чиниқдим, малакам ошди, ўша корхонанинг муассисидан ҳам миннатдорман, чунки ҳақиқий меҳнаткаш инсонларни тарбиялаб вояга етказади! Қайтиб боришимни сўраб чақиришди, аммо... эркинлик устунлик қилди. Уй бекаси бўлишни истадим. Айримлар бир газета очган экан, у ердан хайдалибди, деган гапни хам айтишибди. Аслида у газетага қизиқиб, тажрибамни амалда синашни истаб янги ғоялар билан ишга киришгандим. Айрим берилган ваъдалар ва талабларим амалга ошмагач, шартномани буздим. Дам олиш жараёнида бадиий асарлар ўқиб, журналистикадан четлашдиму, аёллик вазифасидан лаззатландим... Аёл... Бу ном жуда катта маъсулиятни юклайди аёлга! У кўпинча кўнгил билан эмас, ақл билан иш тутишга интилиши лозим...

ИНТЕРЕНЕТДАГИ МУХАББАТ

Яқинда бир аёл қўл телефонимга қўнғироқ қилди. Аёлнинг овози мендан нажот сураётгандек эди гўё...

- Менинг телефон рақамимни қаердан олдингиз? Сизни тинглашга вақтим йўқ.

-Агар мени тингламасангиз, ўзимни ўлдираман!

-Мен сизнинг дардингизни ёза олмайман, ахир. Ишламаяпман, уйда ўтирибман.. Истасангиз, бир журналист қизнинг рақамини бераман...

- Йўқ, менга сизнинг маслаҳатингиз керак. 

Аёлни уйга чақирдим. Бир пиёла чой устида суҳбат қурдик...

Бундан бир йил аввал, нуфузли корхоналардан бирида иқтисод бўлими бошлиғи бўлиб ишлардим. Ҳисобда озгина хатоларга йўл қўйган эканман, қамалишимга сал колди! Бор будимни сотиб қамоқ жазосидан қутилдим. Ишдан бўшагач, анча вақтгача ишсиз юрдим. Бирорта корхона ишга олмади. Умр йўлдошим билан тез-тез жанжаллашадиган одат чиқардик, чунки ичиб келиб мен билан уришадиган бўлди. Ахир мен учун машинасини сотишга мажбур бўлди-да. Уч фарзандни боқишнинг ўзи бўладими? Эрим машинасиз қолгач, "сен учун боримни сотдим, ернинг тагидан бўлса ҳам мошин олиб берасан”, деб тўполон кўтарди. Қайнсингилларим, қайнотам мен билан уришгани уришган. Қайнотамнинг кўзига карай олмайман, улар мени камоқдан сақлаб қолишдию, мен худди бир умрга муттаҳамдек ҳис қилдим ўзимни. Жанжаллар кескинлашавергач, эрим отасининг уйига бориб яшай бошлади. Мен фарзандларим билан не қилишимни, кимдан пул сўрашни билмайман. Бир неча бор пишириқ сотдим, харидор бўлмади, касодга учрадим. Эримга қўнғироқ қилиб пул сўраган эдим, "уч талоқ сенга”, деди. Ҳолатимни тасаввур қила олмайсиз! Ота-онам ўлиб кетган, укам қамоқда, Козоғистонда яшайдиган синглим эридан орттириб пул жўнатармиди?! 

Не қилишингни билмасанг, интернет дўстингга айланиб қоларкан. Хориждан иш қидириш мақсадида карточка сотиб олиб интернетдан нажот қидира бошладим. Кечаси билан компьютер қаршисида ўтираман. Вақтим самарасиз кетмади, шекилли, Италияда ишлайдиган бир йигит билан танишиб қолдим. Жуда ёқимтой кўринди. 

Эримдан аламимни олиш максадида, нотаниш йигит билан яхши гаплаша бошладим. Унинг севмай турмуш қурганлиги, буйрагининг касаллиги, раҳмимни келтирди. Раҳмимни келтирадиган одатлари бисёр эди! 

Бир куни буйраги шу даражада оғриди-ки, компютер қаршисида букилиб қолаёзди. Мен эса унга далда бериб турдим. Ёнидаги ўртоғи тез ёрдам чақирди. Ҳатто шифохонадан ҳам менга қўнғироқ қилиб соатлаб гаплашарди...

Мен ожиза, ёлғизликдан нажот излаган зот, унинг ширин сўзларига шу даражада илкишибманки, бутун олам ўзгарди, назаримда! Мен унга маҳлиё бўлдим, севгини энди туйдим! Севгининг нима эканлигини шу пайтгача англамаган эканман, опагинам! 35 ёшимда севиб колибман а?! Тоҳирнинг качон ишдан қайтиб, қачон интернетга киришини интизорлик билан кутардим.

Аҳволимни айтиб берганимдан сўнг менга 100 доллар пул жўнатди. Олдим. Ахир болаларни боқишим керак, кимдан олай?! Бир ойдан сўнг 200 жўнатди. Мен учун янги ҳаёт бошланди! Туни билан гаплашиб чиқардик. Мени ишга чақириши мумкинлигини айтганида фақатгина бир фикр миямда чарх урарди, фарзандларимни кимга ташлаб кетаман?

Эрим эса менинг ҳам, фарзандларимнинг хам борлигини умуман унутиб қўйганди. 

Тоҳирнинг муҳаббати туғён урди, ширин сўзларим шу даражада кучли эканки, мени кўргиси, мендан бўса олгиси келаверди. Туни билан йиғлардик: "Жоним, уйингиз, бўлса, машинангиз бор экан, шу ерда хам ишласангиз бўлади-ку! Нега мусофирчиликда сарсон-саргардонсиз?!” дердим уни кўргим келиб. Тоҳир компютеримга скайп ўрнаттирди. Энди бир-биримизни бемалол кўрадиган бўлдик. У туфайли моддий аҳволим яхшилана бошлади. 9 яшар ўғлимдан "бор, музлаткични очиб қара-чи, нималар бор”, дерди кулиб. Ўғлим фалон нарса бор, у нарса йўқ, дея, ҳисобот берарди Тоҳирга. Агарда уйда бирор егулик бўлмаса, мени уришиб, эртасигаёқ пул жўнатарди. Мен бирор марта пул юбор, демаганман! Эрим уйимизда нима бору, нима йўқлиги билан ҳеч қачон қизиқмасди. Доим мен бозорга чиқардим, доим мен пулни харажат қилардим. 

Тоҳирнинг эътибори остида мен аёллигимни ҳис этдим. Унинг меҳри, қайсарлиги, жавобгарлик ҳиссини ўз зиммасига олганлиги мени шу даражада ром этдики, усиз дунёни тасаввур эта олмайдиган бўлиб қолдим. Скайп қурғур ёқилган вақт ҳам бемалол ечиниб, уй кийимларини кияверардим. Бу қилиғим бошимга битган бало бўлишини қайдан билибман?! 

Шу тариқа тўққиз ой ўтди. Тоҳир ишини ташлаб, мени кўриш учун дийдоримга ошиқди. ”Мен энди Италияга қайтиб келолмайман, сен учун кетяпман. Никоҳ ўқитишим шарт”, деди келишидан олдин. Аэропортда ўзим кутиб олдим. Бўйи мендан пастроқ экан, қилиқлари хам негадир ёқмади... Ресторанда ўтирдик, сал жиркандим. Ресторандан чиқиб хайрлашдик. 

Кечаси соат учлар чамаси эрим қўнғироқ қила бошлади "Назира, мен ёмон туш кўрдим, менга хиёнат қилмадингми?!”. "Жиннимисиз... қандоқ ёдингизга тушдим?! Тинчликми?” Овозим қалтирарди, "талоғим бор-ку”, деб ўзимни овутардим. 

Эртасига Тоҳир билан бирга никоҳ ўқитиш учун муллага борадиган кунимиз, телефоним жиринглади. "Назира, уйдамисан? Гаплашиб олишим керак!” Бу эримнинг овози эди. Худди сезгандек... 

Тохирнинг уйида ишлари кўпайиб кетди. Биласиз, узоқдан келган одам зиёфатдан бери келмайди. Мен эса шу бир ҳафта ичида ўз муаммоларимни ҳал қилишим керак эди. Эрим чиройли, келишган, мулойим, ўқимишли инсон. Ҳар бир инсоннинг ҳам камчилиги бўлади, баъзида кўп ичади, кейин оиласида эрка ўсганлиги учун дангаса...Уни кўришим билан йиғлаб юбордим. Ахир деярли бир йил кўришмаганмиз! Аламим эса ичимни кемириб борарди? Қандай кечирай? Кечира оламанми уни?! Тоҳир-чи, унга берган ваъдаларим бор... Тўғри, менинг тенгим эмас, биз умуман мос эмасмиз, унинг ёқимсиз қилиқлари асабимни қўзитади... Лекин, эрим кўз очиб кўрганим, обрўйим... Бир ой хабаримни олмади-я!

-Ажрашишга ариза беринг. Талоғимни бергансиз!

-Йўқ, мен ажрашмайман, фарзандларимизни отасиз қолдириш гуноҳ! Талоғингни берган бўлсам, мен буни тан олмайман. Иккинчидан муллага борамиз, олам гулистон яна никоҳлаб қўяди. 

-Мен сиз билан яшашни истамайман! Оғир кунларимда мени ташлаб қўйдингиз! Қаердан пул топдинг? Ким сени боқди дедингизми?

-Кечир, сендан бошқаси менга керакмас! Мана арендага мошина олдим, энди ҳаммаси яхши бўлади. Ишларимиз юришиб кетади, билмадим нима жин урди, сени кўргим келмай қолганди. Кечир Назира, илтимос! 

Унинг ялиниб ёлворишлари қалбимни эритса-да, "кетинг бу ердан, мен сиз учун ўлганман!”, дейишга куч топа олдим. Эримнинг номардлигини баҳона қилиб, уйдан ҳайдадим. Мен Тоҳирни кутардим. Орадан уч кун утгач, у ажрашишга ариза берганлигини айтди. Аввалига қўрқиб кетдим, кейин эса... Кўз олдимдан йиғлаётган эрим кетмасди. 

Телефон жиринглади. Аёл овози: "Сиз Назирами?! Худодан қўрқмайсизми? Менинг фарзандларимни отасиз қолдираяпсизми, ҳали? Виждон борми сизда?! Агарда эрим мен билан ажрашса, сизни ер муштлаб қарғайман! Муддаосини айтганидан кейин отаси уйга қамаб қўйган. Мен болаларим билан онамнинг уйига келдим. Биздек камбағалларнинг уволи тутсин сизни! Юборган пулининг тайини йўқ, бор пулини фақат сизга юборган эканда! Худодан сизга қайтади ҳали!”. Бу гапларни эшитиб бошим айланди. Нима қилиб қўйдим? Мен, мусичанинг хам инини бузишга қўрқадиган аёл битта оилани бузяпманми?! Ахир у юборганди. Мен бир сум сўраганмидим?! Оилангга пул жунатяпсанми деб сўрардим-ку! Эркак зоти ҳам шу даражада ёлғончи бўладими? Тоҳир менга тез-тез қўнғирок қилиб ҳасратлашар, уйдагиларни тинчитиши билан мен билан учрашишни айтарди. 

Кўп ўтмай бир дугонам фирма очаётганлигини айтди, корхонага ҳисобчи керак экан. Уйда ўтириб бўлса ҳам ишларимни юритиб бергин пулини тўлайман деди у. Тоҳирга эрга тегиш ниятидан қайтганлигим учунми, йўлим очилди. Икки ҳафтада 200 доллар ишладим. Эрим бозоримни қилгани учун бу пулларни ундан яширдим ва Тоҳирни чақириб 200 долларини қайтариб бердим. 

-Буни хотинингга олиб бор. Мен ҳамма қарзимни бир ой ичида тўлайман, фақат бир илтимос, биз бошқа учрашмаймиз.

-Нима?! Учрашмймиз?! Сен меники бўласан, билдингми? Устингдан арз қиламан! Ҳамма СМСларинг менда бор. Эрингга кўрсатаман, яланғоч тушган суратларинг-чи, скайп қаршисида ечинганларинг эсингдами? Сен мендан қутилиб бўлибсан! Сен ҳали мени шунга чақирганмидинг! Мен сен учун ижарага уй олдим, ҳозир мен билан борасан!

Турган жойимда қотдим! Бундай жавобни, рости кутмаган эканман. У мени судраб таксига миндирди. Хаёлим ўзимда эмас, нима бўлаётганлигни англасам-да, ўзимни бошқара олмасдим. Бир уйга кирдик, ёлвордим, йиғладим, фойдаси бўлмади. Унинг жирканч баданини куриб дилим беҳузур бўлди. Ярим шиша коньякни симириб ичдим. У ёғини эслай олмайман...

Шу тариқа Италияга ёзилган смслар, яланғоч суратларим туширилган дисклар Тоҳир томонидан тез-тез эслатиладиган қуролга айланди. Бу жирканч хонадонга кундузи мен эмас, менинг оёқларим борарди. 

Эрим билан ярашдик, аниқроғи ўзи уйга келиб кетмайман энди, деб туриб олди... Никоҳ ўқитамиз, деган заҳоти ичимни бир илон тишлайди. Бир сесканиб тушаман. "Бирортага никоҳлашлари керак-ку, мен буни истамайман”, дейман секин. 

Шу тариқа орадан тўрт ой утди. Тоҳир оиласи билан ажрашди, мен учун ажрашди. "Болаларинги эрингга ташлаб, мен билан хорижга кетасан” дейди. Мен эса икки ўт орасида хонавайронман. 

Агарда эрим мени ўз ҳолимга ташлаб қўймаганида мен шу аҳволга тушармидим?! Синглим! Айтинг! Не килай, қайга борай?! Дардимни кимга айтай? Милицияга мурожаат қилай десам, шарманда буламан. Исбот ва далил бор. Тоҳир мени ўлгудек севади, икки бор менинг рад жавобимни эшитиб ўз жонига қасд қилганида шифокорлар умрини сақлаб қолишди. Мен аросатдаман! 

Меҳрга шунчалар зор эканман, бошимга балоларни орттирдим!

ДИЛШОДА МАТЧАНОВА

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 1112 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: севги, sevgi haqida, love history, севги хакида, Dramma, sevgi nima o'zi?, sevgi, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
>>> Gulsanam Mamazoitova o`ziga Ozodbek Nazarbekovdan boshqa munosib duetdosh kimligini aytdi
>>> ​Jan-Klod Van Dammning qizi otasidan o`zib ketdi
>>> Mashhurlarning noqulay vaziyatga tushishi...
>>> Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”
>>> Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслиги сабабларига ойдинлик киритилди
>>> Furqat Fayziev: “Filmlar, spektakllar...Bari unutiladi"
>>> Nigoraning Instagram`dagi surati tanqidlarga sabab bo`ldi(Foto)
>>> ​Farhod Maxmudov: “Baron”ni Shavkat Mirziyoev tomosha qilganini eshitib, g`ururga to`ldim
>>> Райҳон Лола билан муносабатлари ҳақида гапирди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari