Среда, 25.04.2018, 03:52
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Март » 26 » Ишларим юришмаяпти, мени ўқитиб қўйишган...»
15:49
Ишларим юришмаяпти, мени ўқитиб қўйишган...»
Тан олайлик, бирор-бир муаммога рўбарў келсак, албатта, унинг осонроқ ечимини излаймиз. Ва кўп ҳолларда бу отинойию домлаларга мурожаат қилиш, фол очтириш каби амалларда ўз ифодасини топади. «Тўғри-да, ҳамма шундай қилади!» дейишингиз мумкин, аммо бу қанчалик тўғри? Умуман, жамики масалаларнинг бош сабабчиси — иссиқ-совуқ эканлигига ишонч қаердан пайдо бўлади? Ё сеҳр-жоду қилинган одамнинг ўзига хос белгилари борми? Эҳтимол бу шунчаки ўз-ўзини алдаш, пулни ҳавога совуриш ё пашшадан фил ясашдек гапдир. Эр-хотин муносабатларининг бузилиши, омадсизлик, хасталаниш ва яна бошқа-бошқа вазиятларда илму амалнинг дахли йўқдир балки... Хуллас, кўпчиликни қизиқтирган ва ҳамиша баҳсли мавзу юзасидан мутахассисларга юзланамиз.

Мутахассис – Наргиз САТТАРОВА, руҳшунос.

Инкор этилмайди, аммо...

Ноёб қобилиятли кишилар бор ва биз уларни инкор этиш ё қилаётган ишига нисбатан шубҳа билан қараш фикридан йироқмиз. Қай бири чинданам инсонларга фойдам тегсин, деб ният қилган, қайсиларининг нияти ғализ, буни ҳам муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Бугун нишонимизда сиз, яъни илму-амал ёрдамида ҳаётини ўзгартирмоқчи бўлганлардир!

Бошига иш тушган инсон нима учун «дами ўткир домла»га боради сизнинг-ча? Саволнинг жавоби жуда оддий: юзага келган вазиятга нисбатан масъулиятни ўз елкасидан соқит қилиб, бошқа бир инсоннинг гарданига ташлаш! Ана энди вазиятни кенгроқ таҳлил қиламиз. «Ишларим орқага кетаяпти, лекин мен айбдор эмасман!», «Сўнгги пайтларда эрим менга совуқ муомалада, жеркигани-жеркиган, бироқ мен айбдор эмасман...», «Қайнонамнинг мени кўрарга кўзи йўқ... менинг айбим йўқ бунда... бирор нима қилиб беринг, тўйиб кетдим-эй баридан!» Аҳамият берган бўлсангиз, уч хил вазиятда ҳам айбдорлар атрофдан изланмоқда. Душманлар, кўролмайдиганлар ва яна маъшуқаларни йўқ қилиш эса домлаю отинойиларнинг чекига тушаяптики, «Эҳтимол ҳаммаси ўзимга боғлиқдир, илму амалнинг алоқаси йўқдир» деган фикр унут бўлаёзади.

«Учтасига бордим, яхшимас экан!»

Ўзи ёки яқинларини иссиқ-совуқ қилинган дея ҳисоблаётган кишилар биргина домлаю отинойи билан кифояланишмайди. Аввал таниш-билишлар тавсия қилганига борилади, у ердан яна кимларнингдир дараги чиқиб, ҳаракатланиш йўналиши ўзгаради. «Тезроқ ва яхшироқ таъсир қиладиганига бораман!» дейишади тағин. Бироқ бундай амаллар лотереядек гап, омадингиз келса-ю хўп-хўп, ўша муаммодан халос бўларсиз. Бироқ бунинг акси бўлса, балога қолган яна домлаю отинлар бўлишади! «Қанчасига бордим, бирортасидан наф чиқмаяпти, янаям кучлироғини билмайсизми?» дейишади кейин.

Шахс сифатида етук бўлмаган, илми етишмаган, масъулиятни елкасига олишдан қўрқадиган, тан ола билишни истамайдиган бир сўз билан айтганда, «Іаётимда муаммо бор ва уни ўзим ҳал қиламан» деёлмайдиганлар бошларига тушган савдоларни сеҳр-жодудан кўришади.

Бола позицияси

Іаётингизда содир бўлаётган ҳар бир воқеликка ўзингиз сабабчисиз. Бирор мушкулликка дуч келсангиз, билингки, бу сиз учун берилаётган имконият: ниманидир ўрганиш, ривожланиш, янада етук шахс бўлишингизга туртки улар. «Мени ўқитиб қўйишган» дея танимаган-билмаган инсонларнинг истиқболига ошиқиш эса психологияда бола позицияси дейилади. Негаки айнан болалар, қилаётган хатти-ҳаракатлари учун жавоб бера олишмайди. Хўш, сиз бола даражасидамисиз?

Хавфли томони йўқ, дейсизми? Бор!

«Ноёб қобилият»ли кишилар «қабулхонаси» турли хил тутатқилар, ноодатий нарса-буюмлар, китоблар, тошлар билан безатилган бўлади. Булар инсонни транс ҳолатига солиб қўяди. Яъни онг бутунлай очилиб, бу вақтда қандай ахборот янграса, у тўғридан-тўғри онг остига тушади. Онг ости худдики шудгор қилинган ер, унга қандай уруғ эксангиз, у, албатта, униб чиқади.

Тасаввур қилинг, «Уч ойлик умринг қолган», «Эрингнинг бошқа оиласи бор», «Яқинларинг орасида сени кўролмайдиганлар кўп», «Қайнонанг хонангга нарса сепиб қўйган», «Овсинингнинг қўлидан ҳеч нима ема» каби хабарларни эшитдингиз, шу заҳотиёқ онгингиз қабул қилган маълумотга мослаша бошлайди. Уни шу ҳолича сингдиради ва у ҳақида ўйлар пайдо бошлайди. Соддароқ айтганда, эшитганларингизни (ҳатто улар янглиш бўлса ҳам) ўзингиз ҳаётингизга олиб кирасиз, шакл-шамойилини ҳосил қиласиз. Негаки, фикр қуввати инсон ҳаётига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади.

Динда дуо тақдирни ўзгартиради дейилади, психологияда эса бунинг талқини яхши ўй-фикрларни хаёл қилиш деганидир.

«Фалон фолчи қизингнинг турмуши бўлмайди деганди, айтганидек бўлди-ю» дейишингиз мумкин, бироқ бу вазият фолчининг башорати деб эмас, балки ўйларингиз ҳосиласидир. Ахир туну кун шу ҳақида хаёл қилавердингиз-ку! Астойдил ишонган экансиз, ёнингизга келди. «Дўстингдан ҳазир бўл дейишганди, ростанам у мени чув туширди», дейди айримлар. Ўйлаб кўрилса, бу каби маълумотни эшитгандан сўнг ўзингиз дўстларингиздан шубҳалана бошлагансиз ва табиийки юзага келган ҳолатда сизнинг ҳам айбингиз бор.

Ўрганиш ҳисси пайдо бўлади, негаки...

Ҳадеб домлаю отинларга мурожаат этиш бора-бора мойилликни пайдо қилади. Чунки бундай вазиятларда сиз назоратни қўлдан чиқарасиз. Қарабсизки, оддийгина ҳаётий масалаларни ҳам мустақил ҳал қила олиш қобилиятингиз йўқолиб боради. Қанча пул сарфлаяпсиз, вақтингиз, асабларингиз, ҳеч бирини ўйламайсиз-да ахир. Ваҳоланки, сизни ҳеч ким ўқитмаган, назар-нафас кирмаган бўлиши ҳам мумкин.

Кимнингдир соғлиги, иши, оиласига таъсир кўрсатиш, ҳатто, эримни ўзимга иситаман деган аёллар ҳам хато қилишади. Негаки бундай амалларнинг барчаси инсон иродасига қарши қилинадиган ишлар. Қолаверса, руҳга таъсир кўрсатиш уни заифлаштириши мумкин. «Эримни қайтариқ қилдиргандим, аввалига яхши бўлиб қолди, кейин бўлса соғлигида муаммолар, ишида жиддий ўзгаришлар бошланди, ҳозир бир бурдагина бўлиб қолган» деган гаплар қулоғингизга чалингандир балки. Булар тинимсиз ўқитишнинг асоратларидир. Сизнингча, эрини қайтармоқчи бўлган аёл иймонли кишиларга юзланадими, йўқ, фол кўрадиган, иссиқ-совуқ қиладиганлардан қўним топади у. Натижаси эса...

«Айтишларича, ўзгариб қолибман...»

Кўпчиликнинг тилидан тушмайдиган гап: «Аввалгидек эмассиз, ўқитишган». Хўш, ўқитилган кишига хос белгилар қандай? Одамовилик, париншонхотирлик, камгаплик, кайфиятсизлик, соввуққонлик, демоқчимисиз? Эҳтимол, бу физиологик жараёнлардир. Ахир юзага келган вазиятларга нисбатан организмимиз, қолаверса, руҳиятимизнинг ҳам жавоб реакцияси бор-ку, наҳот шуларни ўйламасак. Ёки оддийгина кўнгил қолиши деган тушунчалар борки, эрининг узоқлашиб бораётганидан нолийдиган аёллар, аввало ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишгани маъқул.


Динимизда нима дейилган?

– Яқинларим менга «Сен жаҳлдорсан, қўрс ва қўпол бўлиб кетаяпсан. Илму-амал қилишган сени, ўқитиб юбор дейишаяпти. Шу тўғрими? Чинданам сеҳр-жоду қилинган одам ўзгариб қоладими?

Ш.Д., Тошкент вилояти

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ, Юнусобод тумани бош имом-хатиби, Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси, «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби:

— Бу каби фикрлар бекор гап. Эрталаб ва кечқурун ўқиладиган Расуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган суннат дуоларни ўқиб юрсангиз кифоя.

– Тез-тез тобим бўлмай қолади, дугонам дам содириб юр, деётганди. Чинданам бу ёрдам берадими?

Э.Л., Тошкент шаҳри

– Дам солдириш жоиз, масалан, кўз текканда, кўнгил безовталигида ёки бирор дардга чалинганда, киши ўзига-ўзи дам солиши мумкин. «Фотиҳа», «Оятул курсий», «Ёсин», «Кофирун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Нос» сураларини ўқиб дам урилса, Аллоҳ изни билан фойдаси бўлади. Агар бу ишнинг уддасидан чиқолмасангиз, тақводор (ишончли, дуоси мустажоб) инсонга дам солдирса ҳам бўлади.

– Ойдинлик киритиб берсангиз, сўнгги вақтларда ишларим орқага тортган. Шунга ўзимга ўққитириб юрмоқчиман. Мумкинми шундай қилишим?

А.Д., Самарқанд вилояти

– Динимизда маълум шартлар асосида дам солиш жоиз, бу юқорида айтганимиздек, кўз текканда, инсонга жин зарар қилганда ва шунга ўхшаш ҳолатларда. Буни халқона тилда «ўқитиш», «қайтарма қилиш», дейишади. Кўз тегиши, ҳасад каби иллатлар ишнинг орқага кетишига сабаб бўлиши мумкин. Агар сизда шундай гумон бўлса, Қуръон оятлари билан дам солдириш мумкин. Иш юришмаганда, кўпроқ истиғфор ва саловат айтиш тавсия этилган. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 61 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Обид Асомов 6 йил аввал тарқалган “калтаклангани” ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
>>> Шоҳруҳхон: “Ўзимни хаваскор санъаткорлар сирасига қўшаман”
>>> ​Shahzoda Matchonova: “Shaxsiy hayotimdan ko`nglim xotirjam!”
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ўзига янги автомобиль совға қилди(Фото)
>>> САРДОР РАҲИМХОНГА ТОЖИКИСТОНЛИК МУХЛИСЛАРИ ОТ СОВҒА ҚИЛДИ (фото ва видео)
>>> ​Lola Ahmedova tinchini buzgan “muxlis”ini ruhiy kasalliklar shifoxonasiga joylashtirishga majbur bo`lgani haqida gapirdi
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> Севинч Мўминова шоу-бизнес вакиллари билан дўстлашмаслигига изоҳ берди
>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Март 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari