Понедельник, 16.07.2018, 11:28
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [524]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [446]
Hikoyalar to'plami [340]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [790]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [29]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [451]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [63]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 56
Гостей: 56
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Июль » 13 » Ислом Каримовнинг 1986-1989 йиллардаги фаолиятига оид эссе эълон қилинди
14:28
Ислом Каримовнинг 1986-1989 йиллардаги фаолиятига оид эссе эълон қилинди
Ушбу эсседа Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолиятининг энг долғали даврларидан саналган 1986-1989 йиллар хусусида сўз боради. Ўша кезлар у Қашқадарё вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимида фаолият юритган. Қашқадарё Ислом Абдуғаниевич учун ташкилотчилик ва арбоблик борасида тажриба орттиришда ўзига хос майдон, келгусида мамлакат бошқарувига кўтарилишида эса пиллапоя бўлди.

Муаллиф — Қурбонали Камолов 1987-1989 йиллари И.А.Каримов билан бирга Қашқадарё вилоят партия қўмитасида дастлаб ахборот шўъбаси мудири, сўнг инспектор лавозимида фаолият юритган.

    У ёнбошдан бу ёнбошга безовта ағдариламан, қани энди кўзим илинса! Юзидан қатъият зуҳур этиб турган, кўзлари киборларча қисилган раҳбарнинг ўктам ва ҳукмфармо овози ҳеч қулоғим остидан кетмайди:

    – Мени Каримов дейдилар. Бир марта гапирадиган одамман. Эртагаёқ обкомга ишга чиқ. Акс ҳолда, алломаи замон бўлсанг ҳам, сени танимайман, танишни ҳам истамайман.

    Гап шундаки, бир кун аввал ишлашдан бош тортгандим. Партия идораларида 15 йил фаолият юритган камина, не тонгки, Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси XVI Пленуми қарорига кўра партиявий тозалаш рўйхатига тушиб, "Кашкадарьинская правда” вилоят газетасига юборилдим. Ҳўлу қуруқ баравар ёнгани одамга алам қилади. Барча кадрлар алиштирилсин деган мазмунда топшириқ берилган, тозалаш бўйича аввалдан фоиз ҳам белгиланган экан.

    Буёғини сўрасангиз, таъбир жоиз бўлса, тасодиф сабаб И.А.Каримовнинг эътиборига тушиб қолдим. Қашқадарё вилоят партия қўмитаси биринчи котиби лавозимида иш бошлаганидан бир неча ой ўтиб у Қаршида Ғалаба куни муносабати билан учрашувда маъруза қиладиган бўлди. Тадбирга икки кунгина қолган, аммо Ислом Абдуғаниевичга тайёрланган маъруза матнлари ҳеч маъқул келмас эди.

    Ўша кунлари у "Кашкадарьинская правда” муҳарррири В. Соснинни ҳузурига чорлаб сўрайди:
    – Наҳотки, бутун бошли вилоятда дурустроқ ёзадиган журналист бўлмаса?! Вақтим бўлганда-ку, ўзим билардим.
    – Биттаси бор, – деб жавоб беради В. Соснин, – фақат у "собиқ”лардан-да.
    – Нима фарқи бор! Ҳозироқ олдимга юбор!

    Шундай қилиб, у мени кутилмаганда чорлаб қолди. Кўзларини қисганча синовчан боқиб сўради:
    – Эрталабгача маъруза ёза оласанми? Шундай бўлсинки, эшитган одамнинг қалбини титратсин.
    – Ҳаракат қилиб кўраман, – деб жавоб бердим.

    Ўша куни ва туни билан бош кўтармай ишладим, мавзуга оид талай маърузаларга кўз югуртирдим, қаламни тишлаганча таъсирли жумлалар топишга уриндим. Ёздим, ўчирдим, яна қайта ёздим. Эрталаб соат саккизда уйқусизликдан қизарган кўзларимни ишқалаганча беш саҳифали матнни қўлтиқлаб қабулхонага келдим. Хонага ошиғич кириб келган Ислом Абдуғаниевич ортимдан юр дегандек сўзсиз ишора қилди. Саноқли сониялар ичида матнга кўз югуртириб чиққач, ўзига гапиргандек эшитилар-эшитилмас мулоҳаза юритди-да, сўнг:
    – Мана, ҳарқалай, қоралама бор-ку. Қани, ўтир! – деди.

    Ўзи эса енг шимариб таҳрирга киришиб кетди. Матн қизилга бўялиб, нақ лолазорга айланди, ёзганларимдан фақат "Ҳурматли ўртоқлар” деган жумлагина омон қолди.
    – Қани, – деди у, – мошинкада тер-чи. Кўрамиз қандай чиқди экан.

    Ярим соатдан кейин янги матн ҳам беаёв таҳрирга учради. Ҳар бир хатбоши, ҳар бир гап, ҳар бир жумлани муҳокама қилдик.

    Ишни тугатиб кетаётганимда И.А.Каримов бундай деди:
    – Издиҳомда менга кўринадиган олд қаторда тургин.
    Айтганидек қилдим. Мингларча шаҳарлик жам бўлган: фахрийлар, ишчилар, хизматчилар, талабалар. Ислом Абдуғаниевич нутқ ирод қиларкан, қоғозга ақалли бир марта ҳам қарамади. Титроқ овози ҳаяжонини фош этар (илгари бундай катта издиҳом қаршисида гапирмаган эди, ахир), бу эса нотиқнинг самимиятидан дарак берар эди. Минбарга яқинроқда турган кекса аёл намланган мижжаларини дастрўмол билан артар эди. Ўзимнинг ҳам томоғимга нимадир қадалгандек эди. Сираси, учрашув жуда ҳаяжонли тарзда ўтди.
    Мана, обкомда ишга таклиф қилинганимга сабаб бўлган воқеанинг мухтасар баёни. Кейин нима бўлди дейсизми, албатта, идорага бордим. Хонам калитини тутқазишди. Ислом Абдуғаниевичнинг ўзи мени ёрдамчи-котиб деб атаган бўлса-да, орадан бир ой ўтиб камина расман инспектор сифатида ишга тасдиқландим. Асосан маъруза, нутқлар тайёрлаш, хуллас, матн ёзиш билан боғлиқ барча юмушларда ёрдамлашдим.
    И.А.Каримов билан ишлаш ҳам осон, ҳам қийин, асосийси, қизиқарли эди. Гоҳида бир неча саҳифа матнни бадиҳагўйлик билан шариллатиб айтар, мен эса уста стенографистлардек оғзидан чиққан гапларни қоғозга тушириб олишга ҳаракат қилардим. Дам-бадам фавқулодда дадиллик билан оҳорли ғояларни таклиф этар, бу жиҳатдан у замонасидан анча илгарилаб кетганига кейинроқ амин бўлганман.

    …1988 йил. Қайта қуриш – янгича ёндашув ва ечимлар даври. КПСС Марказий Қўмитаси вилоят партия қўмиталаридан таклифлар сўради. Ислом Абдуғаниевич одатига кўра қўлини шими чўнтагига солганча, хонанинг у бошидан бу бошига бориб келган кўйи:

    – Савдо, маиший хизмат, умуман, барча хизмат кўрсатиш тизимини хусусий мулкдорлар тасарруфига ўтказишни таклиф қиламиз, – деб қолди.

    Эски партократ эмасманми, беихтиёр унга хавотирли боқдим.
    – Ёз, ёзавер, қўрқма! – деди у бунга жавобан.

    Билмадим, эҳтимол, тор доираларда бундай ғоялар муҳокама қилингандир, аммо кенг жамоатчиликка очиқ-ошкора айтилмагани аниқ эди. У вақтда ҳатто кооперативларга ўгай кўз билан қараларди-да.
    Ёки яна бир мисол. КПСС Марказий Қўмитасидан И.А.Каримовга Қозоғистонда шаҳар ва туман партия қўмитаси биринчи котиблари минтақавий семинарида чиқиш қилиш таклифи юборилди.

    Унинг қуйидаги исёнкор мулоҳазаси яна менинг хавотиримни кучайтирди:
    – Партиянинг иқтисодиётга аралашуви тўғри эмас. Бу соҳани иқтисодчи, молиячи ва хўжалик мутахассисларига қўйиб бериш керак. Партия эса халқ ичида сиёсат юритсин…
    – Қанақасига партия раҳбарияти иқтисодиётга аралашмайди? – дея эътироз билдирдим. – Ҳар бир ҳужжатда бунга алоҳида боб ажратилган-ку.
    – Ёз, ёзавер, – деди Ислом Абдуғаниевич ўзига ишонч билан.

    Марказий Қўмитанинг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларини бирлаштириш бўйича якдил тўхтамига қарши чиққани-чи! Бу иш юқорида пишитиб бўлинган эди, аммо И.А.Каримов ўзига хос қатъият билан Қашқадарёнинг алоҳида ҳудуд бўлиши лозимлигини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан асослаб бера олди. Бу борада ер-сув манбаларидан то анъаналар, одатлар ва удумлардаги фарқларга қадар – талай салмоқли далиллар келтирилди. "Қашқадарё йигитлари бухоролик қизларга уйланмаслиги” ҳам эътибордан четда қолмади.

    Билишимча, Ислом Абдуғаниевич бу масалада атайин Москвага бориб, олий раҳбарият билан гаплашган. Айтишларича, Москвадаги музокаралар кейинроқ И.А.Каримов номзодининг республика раҳбари лавозимига илгари сурилишига ҳам таъсир кўрсатган.

    Ислом Абдуғаниевич – буни алоҳида таъкидлашни истардим – нафақат кенг қамровли тафаккур, айни чоқда, ҳаёт маромини бехато илғайдиган савқитабиий соҳиби ҳам эди. Ким нима дардда экани, кимга нима лозимлигини яхши биларди. Фикрим тасдиғи сифатида Чироқчи тумани Чияли қишлоғидаги сайловолди учрашувини келтирсам.
    У вақтлар Чиялида каттагина эскибозор бўлиб, у ердан тақчилу танқис буюмларни ҳам топиш мумкин эди. (Қайнатиб пиширилган қўй гўшти – яхнани айтмайсизми! Оғзингизда эриб кетади!) Бу ерга нафақат қўшни туманлар, бошқа вилоятлардан ҳам одам келарди.

    Алҳосил, Чияли сайловчилари билан учрашувда И.А.Каримов қуйидаги воқеани сўзлаб берган эди. Қўшни туманлик бир қария ўша машҳур бозорга келибди. Эшагидан хуржунни олиб, харид учун раста оралабди. Бозорни кеза-кеза хуржунини қаерга қўйгани ҳам ёдидан кўтарилибди. Бозорнинг охири кўринмайди, боз устига, одам кўп. Хўш, сомон орасидан игна топиб бўларканми?! Қария кечгача сабр билан кутибди. Бозор ёпилганидан кейин йўл-йўл хуржунини растадан топибди. Қария харид қилган моллар бус-бутун турган экан!

    – Чияли халқи ана шундай ҳалол, омонатдор, – дея сўзларини якунлади Ислом Абдуғаниевич.
    Ўқ нишонга урилган эди – одамлар уни олқишларга кўмиб юборди. Сайловда ҳам кўпчилик унга овоз берди.
    Дарвоқе, шарқона донишмандлик, гоҳида айёрлик И.А.Каримов фаолиятида бот-бот намоён бўлган ва унга қўл келган эди. Қашқадарё – ўзига хос ҳудуд. Ўша йиллари кадрлар сиёсати, умуман, бошқарувга вилоятдаги турли уруғлар, хусусан, араб уруғи кучли таъсир кўрсатар эди. У кезлар демократия деганлари "нашъу намо” топган эди-да (ўша вазиятни бундан бошқача таърифлаб бўлмайди). Уруғ-аймоқ етакчилари ўз номзодларини райком котиблиги ёки совхоз директорлигига ўтказиш учун бир тўда одамни обкомга кескин талабу таҳдидлар билан юборар эди. Милиция уларни ҳайдашга журъат қилмасди. Сурбет тўда эса калтак-таёқ кўтариб раҳбарлар хонасигача кириб борарди. Мана шундай бошбошдоқлик ҳукм сурар эди.

    Шундай шароитда Ислом Абдуғаниевич уруғ-аймоқчиликка қарши курашиш йўлини топа билди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ёрдамида тўдабошиларнинг шахсини аниқлайди, уларнинг таржимаи ҳолини ўрганиб, энг оғриқли нуқталарини топади ва шу йўли билан таъсир кўрсатади. Масалан, намойиш ташкилотчисининг ўғли ёки арзанда жиянининг ишхонасига текширув гуруҳини юборади. Кейин эса уруғ бошлиғи обкомга узрхоҳлик қилиб келади: маъзур тутинг, бир қошиқ қонимиздан ўтинг. Шу тариқа уруғ-аймоқчиларнинг ақлини киргизиб қўйди: улар ўз ҳаддини билиб юрадиган бўлади.
    Ўша демократия муҳитида И.А.Каримов аста-секин бош кўтараётган тажовузкор диний мутаассиблар, миллатчи ва маҳаллийчи гуруҳларга қарши курашмоқ учун қанчалар сиёсий ирода ва донолик кўрсатди экан! Ульянов туманида – араб, Косонда эса тожик автономиясини ташкил этиш ғоялари қанчалар қимматга тушмоғи мумкин эди?! "Бирлик” ҳаракатининг айрим вакиллари, турли этник гуруҳ "пешво”лари билан учрашиб, улар танлаган йўл хато ва хатарли эканини англатишга қанча фурсат ва қувват сарфлади экан?! Кези келганда Ислом Абдуғаниевич "бирлик”чиларнинг айрим оқилона фикрларига қулоқ солган эди.

    Сўнгги йилларда, хусусан, И.А.Каримов мамлакат раҳбари бўлган кезлар уни айримлар "диктатор” деб атади. Мен уни бундай сифатламаган бўлар эдим. Одам вазиятни соғлом ақл билан баҳолаши керак. Осиё минтақаси шароитида бошқача бўлиши мумкин эмас. Озгина бўшанглик қилсангиз, жамиятни ағдар-тўнтар қиладиган, "рангли инқилоб”лар уюштириб, ҳокимиятни ағдарадиган, бошбошдоқликни авж олдирадиган кучлар майдонга чиқади. Бунга истаганча мисол келтириш мумкин. Шу боис Ислом Абдуғаниевич халқ тинчлиги ва осойишталигига бирламчи вазифа сифатида эътибор қаратди.

    Аҳамиятсиз туюлса-да, ўз тажрибамдан бир мисол келтирсам. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида "Народное слово” республика газетасининг Қашқадарё вилояти бўйича ўз мухбири бўлиб ишлар эдим. Ўша кезлар нарх-наво ошиши оқибатида Қарши бозорида рўй берган тўполонлар ҳақида мақола ёздим. Мақола сабаб вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби А.Отажонов, таҳририят раҳбарияти ва шахсан камина И.А.Каримовдан эшитадиганимизни эшитдик! Гўё бутун мамлакатни тартибсизликларга тарғиб қилган эмишмиз.
    Айни ҳодиса учун Ислом Абдуғаниевични мен қаттиққўл ёки темир интизомли арбоб деб атар эди, минбаъд "диктатор” эмас. Ҳа, у барча муҳим масалаларда бош-қош бўлиб, бутун масъулиятни дадил ўз зиммасига олган. Аммо бу дегани барча қарорларни ўз билганича қабул қилган дегани эмас. Бирор масалани бюро ёки пленум муҳокамасига қўйишдан аввал "оқиллар кенгаши”ни чақирган. Унга саноат бўлими мудири А.Зайниев, партия комиссияси раиси А.Фармонов, қишлоқ хўжалиги бўлими мудири Т.Каримов ва бошқа бир қатор хўжалик мутасаддилари кирган. Зикр этилган дастлабки икки арбоб кейинроқ навбати билан Қашқадарё вилоятига раҳбарлик қилган.

    И.А.Каримов ходимларнинг касбий маҳорати ва айни чоқда, садоқатини алоҳида қадрлаган. Раҳбарлик лавозимларига уруғ-аймоғи, қариндош-уруғи ёрдамида ёки бошқа йўллар билан ўтириб олган ташаббуссиз, уқувсиз кимсаларга асло тоқат қилмаган. Аммо Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси XVI Пленумида барибир асосий мақсад амалга ошмади – бутун партия бошқарувини ҳалол ва профессионал кадрларга алиштириш имкони бўлмади. Ротация қоидасига кўра, партия раҳбарияти бошқа вилоятлардаги бўш-баёв ходимларни бот-бот Қашқадарёга юборар эди… Ислом Абдуғаниевич лаганбардор ва хушомадгўйларни хушламас эди. Бундай кимсалардан нафратланар, уларни жини суймасди. Номларини айтмай қўяқолай, аммо бу тоифа кадрлар орасида вилоят раҳбарлари, ҳатто обком котиблари бор эди. Уларнинг аксари Марказий Қўмита номенклатурасига кирган, шу боис уларни ишдан бўшатиш амримаҳол эди. Ислом Абдуғаниевич, аслида, Марказий Қўмита билан ҳам кўп-да ош-қатиқ эмас эди. Бунинг ўзига хос сабаблари бор эди, албатта. Тошкент элитаси кучайиб бораётган рақобатчидан халос бўлиш учун И.А.Каримовни республика ҳукумати раҳбари муовинлигидан Қашқадарё вилоятига "сургун” қилган, деган гаплар ҳам юрарди. Кейинроқ Ислом Абдуғаниевич мамлакат раҳбари бўлгач, элитанинг бир қисми Ўзбекистондан бош олиб кетади, айримлари вилоятларга "астробод” қилинади.

    И.А.Каримов ҳалол ва покиза виждонли инсон эди. Кўп йил биттагина костюм ва кўйлакда юрганига гувоҳман, аммо кийими ҳамиша озода ва дазмолланган бўларди. Таом борасида ҳам инжиқлик қилмасди, алламаҳалгача ишлаган пайтлари бир бурда нону тушёнкага қаноат қилар эди. Меҳнаткашлик қон-қонига сингиб кетган эди. Ишни биринчи ўринга қўяр эди. Қашқадарёда раҳбар бўлган йиллари мамлакатнинг бўлажак етакчиси бир ўзи обком дачасида яшаган. Менимча, бу ҳам бежиз эмас. Илгари бу ердан собиқ вилоят раҳбарлари ва уларнинг оила аъзолари олдига илтимос билан келувчиларнинг қадами узилмас эди, энди эса бунинг имкони йўқ эди. Ислом Абдуғаниевич яқинлари – рафиқаси Татьяна Акбаровна, севимли кенжа қизи Лола, тўнғичи – Гули-Гугушани (уни ўша кезлар шундай атарди) қанчалар соғинганига ўзим гувоҳман. Кейинроқ тўнғич қизининг айби билан уларнинг ораси бузилди…
    Бир гал ўлим тўшагида ётган ўғлимни оёққа турғазган шифокорнинг укаси илтимос қилиб қолди. Ислом Абдуғаниевичдан яқиндагина ишдан бўшатилган ОБХСС бошлиғини лавозимига қайтаришни сўрашим зарур эди. Байрам куни навбатчи бўлгани ҳолда маст ҳолда қўлга тушган экан. Илтимос қилган одам ҳар қанча харажат бўлса қочмаслигини ҳам қистириб ўтган эди.

    – Эсинг жойидами, нималар деяпсан?! – дедим капалигим учиб. – У қандай одамлигини билмайсан-да! Дори-дармон учун тийин-тийинигача ўзи тўлайди, овқат учун биров пул тўлашига икки дунёда рози бўлмайди.
    Одамнинг юзи иссиқ, ҳар қанча эътироз билдирмай, ахийри хонаси келганда бу ҳақда сўраб кўришга ваъда бердим. Тез орада бунга имкон ҳам туғилди. Одатдагидек, қандайдир мавзуда матн ёзишимиз керак эди. Иш кўнгилдагидек кўчди. Ислом Абдуғаниевич ҳар қачонгидан бардам, тетик эди. Фурсатдан фойдаланиб минг истиҳола билан танишимнинг илтимосидан гап очдим. И.А.Каримовнинг кайфияти бирдан бузилди, мени дарғазаб алфозда, еб юборгудек нигоҳ билан сўроққа тутди:

    – Ҳали хизматинг учун ширинкома ҳам ваъда беришгандир?

    Оғиз очолмай қолдим, ўша лаҳза уятдан ер ёрилсаю ерга кириб кетсам деб ўйладим.

    – Қулоқ сол, – деди Ислом Абдуғаниевич, – сен гапирмадинг, мен эшитмадим. Эсингдан чиқарма: мен Каримовман. Тушундингми? Мени Каримов дейдилар. Минбаъд бундай илтимослар билан бошимни қотирма.
    Бу воқеа сабаб узоқ вақт кўнглим хижил бўлди. Бу ҳам етмагандек бир неча кундан кейин ишга кечикиб қолдим, идорага соат 8 да эмас, 11 да бордим. Одатда, дунё, иттифоқ ва республикадаги ҳолат бўйича кунлик шарҳ тайёрлар эдим. Ўша куни, табиийки, шарҳ тайёрлашга ҳам улгурмадим. Кун бўйича хонада ўтирдим, аммо Ислом Абдуғаниевич бирор марта мени йўқламади. Эртаси куни қабулхонага шарҳни қолдирдим. Аммо кечгача на телефон орқали сўради, на хонасига чақирди. Авваллари ҳеч бундай бўлмаган эди. Учинчи кун ҳам шу алфозда ўтди.
    Айбдор эканимдан бўйин товламайман, аммо бунчалик қаттиқ хафа бўлишини кутмаган эдим. Учинчи кун кечқурун бор журъатимни йиғиб, И.А.Каримов хонасига кириб бордим. Айб иш устида қўлга тушган болакайдек оёқларимни қалтирар эди. У менга эътибор бермай, қандайдир ҳужжатни варақлаб ўтирар эди. Эндигина ортимга қайтиб чиқмоқчи бўлиб турганимда, менга таниш истеҳзоли овоз янгради:

    – Хўш, нима ишинг бор, прогулчи?

    Агар болам ёки хотинимнинг тоби бўлмади, дея турли важ-карсонлар тўқисам борми, кавушимни тўғрилаб қўйиши аниқ: алвидо, Каримов! Унга ёлғон гапириш у ёқда турсин, ҳатто бунга уринмаган ҳам маъқул. Нақ рентген ускунаси дейсиз, хаёлингиздаги фикрни ҳам бехато ўқирди. Буни мен яхши билардим. Гавдам оғирлигини дам у оёғимга, дам бу оёғимга солиб, хижолатдан ер чизиб турардим.

    – Москвадан дўстларим келган эди, – дея гап бошладим, – Неча замондан бери кўришмаган эдик. Алламаҳалгача ўтирдик. Тўғри, озгина анави зормондадан ҳам ичдик. Хуллас, ухлаб қолибман.

    – Ухлаб қолганмиш, – деди Ислом Абдуғаниевич ҳам гина, ҳам таъна оҳангида. – Иссиғида олдимга кириб, тўғрисини айтсанг бўлмасмиди? Мен ҳам эркакман, ахир! Аҳволингни тушунардим. Майли, борақол, уйқучи! Бунақа томоша бошқа такрорланмасин. Биласан-а, мени Каримов дейдилар.

    Бу улкан арбобнинг билиму маҳорати, хусусан, иқтисодиётда ёрқин намоён бўлди. Сир эмас, у Қашқадарёга келгунга қадар Тошкентдаги йирик корхоналарда хўжалик бошқаруви борасида катта тажриба тўплади, Молия министри, Республика Давлат план комитети раиси бўлди. Иқтисодий билимдонлик – унинг олмосдек серқирра фаолиятининг бош фазилатларидан эди. И.А.Каримов бир неча ой ичида Қашқадарёдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни тўлиқ ўрганиб, ҳудудни ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди. "Ёнбошлаб ётган” ҳудуд тез орада оёққа туриб, дадил одимлаб кетди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичи қўшиб ёзиш маҳсули бўлган ҳужжатларда эмас, амалда ўсди.

    Гап шундаки, ўша йиллари қўшиб ёзишга қарши кураш фавқулодда муҳим аҳамият касб этган эди. Машҳур "пахта иши” эса дастлаб бунга маълум маънода таъсир кўрсатган бўлса-да, кўпроқ зарар ва зиён келтирган. Ўша кезлар сўриб-суриштириб ўтирмасдан бегуноҳ бригадирлар, ҳатто табелчилар қамоққа ташланди. Қашқадарёда ҳам "Гдлян террори” кўланкаси кириб бормаган бирор хўжалик, бирор оила қолмади. Кадрларнинг ўрта табақасини яна тиклаш, қўрқув муҳитига барҳам бериш ва ҳокимиятни ишончни қайтариш лозим эди.
    Қисқа муддат ичида барча туман ва хўжаликларни кезиб чиққин Ислом Абдуғаниевич вазиятни теран англар, кўплаб бригадир ва фермерларни номма-ном билар эди. Хусусан, у бригадир Лев Ким билан (уни ўзига хос тарзда "Лёва” деб атар эди) илиқ муносабатда эди. Илгари у пиёз етиштириб, яхшигина ҳосил кўтарар эди. Кейин эса пахтачиликка ўтганди. И.А.Каримов у билан бир пиёла чой устида соатлаб гурунглашар, дала кезар, суҳбатлашар эди. Шу тариқа ушбу хўжаликда ўрта табақа кадрлар учун мактаб-семинар ташкил этилди, у ерда минглаб пахтакор бригадир ва деҳқонлар тарбияланди.

    Айтиш жоизки, Ислом Абдуғаниевич ишда ҳамиша кутилмаган ёндашувлар ўйлаб топиб, амалга татбиқ этар эди. Бу борада сўз бораркан, у Тошкент қишлоқ хўжалиги машиналари заводида ишлайдиган эски қадрдонларидан вилоятни оталиққа олиб, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш, пахта териш машинаси ҳамда комбайн механик-ҳайдовчиларини ўқитишда ёрдам кўрсатишни сўраганини қайд этиш ўринлидир. Бу эса биринчи йилиёқ ўз самарасини берди.

    Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аммо, барибир, И.А.Каримов учун одамларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳожатини чиқариш бош масала эди. Бу борада қуйидаги ҳодисани эсламасам бўлмайди.
    Қиш тонгларининг бирида Ислом Абдуғаниевич обком биносига эндигина кириб кетаётганда кекса рус аёли:

    – Ўтинаман, дардимга қулоқ тутинг! – дея йўлини тўсиб чиқди.
    Қўриқчи милиционер шошганча аёлни четга олиб ўтмоқчи бўлган эди, Ислом Абдуғаниевич уни тўхтатди. Сўнг аёлга юзланиб, сўради:

    – Қулоғим сизда, нима демоқчи эдингиз?

    – Уйингиз иссиқ, ёруғ, ҳамма нарса муҳайё бўлса керак, шундай эмасми? – дея ёзғира кетди аёл. – Биз каби оддий одамлар яшайдиган микрорайонда эса қувурлар иссиқ кўрмаётир. Газ босими камлиги боис хоналарни иситиш имконсиз. Бир коса овқат пишириш учун ҳам анчагина вақт кетади. Иссиқ сув бир неча соатга берилади, бу ҳам мунтазам эмас.
    И.А.Каримов аёлнинг арзи ҳолни диққат билан тинглаб, унга маънавий далда берди. Аёл ҳақидаги маълумотларни ёзиб олишни сўради. Мен эндигина ишни бошладим, аммо элбурутдан айбдорман, деди куюнчанлик билан. "Шундай бўлгани маъқул. Ишни эл-улусга ғамхўрликдан бошлаш керак”. Ислом Абдуғаниевич дастлаб Қашқадарёда, кейин мамлакат раҳбари лавозимида ана шу бош қоидага амал қилди. Одамлар уни ҳурмат ила "ота” деб атагани ҳам бежиз эмас.
    Бояги аёлнинг арзи натижаси тез орада маълум бўлди. Бир ярим-икки ойдан кейин кечқурун пленум учун маъруза тайёрлаётган эдик. Нафас ростлаб ўтирганимизда Ислом Абдуғаниевич:

    – Юр, ҳалиги аёлдан хабар олиб келамиз, – деди қолди.

    Шаҳар ижроқўми раиси А.Шукуровга бу борада топшириқ берилгани ва керакли чоралар кўрилганидан хабардор эдим.
    Микрорайонга бирорта қўриқчисиз бордик. Обкомдан аёлнинг уйигача 10 дақиқалик йўл экан. Эшикни тақиллатдик. Аёл И.Каримовни таниб, ўтқазгани жой тополмай қолди.

    – Раҳмат, Худо ярлақасин Сизни! Кам бўлманг, Ислом Абдуғаниевич! Сизга қанча миннатдорлик билдирсам кам! – дея алқарди боёқиш.
    Хонадонга кирдик. У ердан янги бўёқ ҳиди келарди. Хонадон бошдан-оёқ таъмирланибди: дераза ромлари соз ҳолатга келтирилиб, янги ёғоч пол ётқизилибди, сантехника янгиланиб, кафель плиталари алиштирилибди. Хоналар илиқ, бутун микрорайонда бўлгани каби иссиқ ва совуқ сув ҳам бор.

    – Кўрдингми, – деди Ислом Абдуғаниевич хонадонни мамнун кўздан кечираркан, – барибир одамлар корига яраш яхши-да.

    Кейин ҳам неча бор қўшни микрорайонларни айландик. И.А.Каримов ҳар гал аҳолининг хоҳиш-истагига диққат билан қулоқ солар, бу каби учрашувлар бўйича берган топшириқлари ижросини қатъий назорат қилар эди. Мана шундай – муболағасиз буюк инсон билан ишлаш бахтини раво кўргани учун тақдиримдан миннатдорман. У мамлакат ва Қашқадарё тарихида, шунингдек, менинг ҳаётимда ўчмас ном ва ёруғ хотиралар ила қолди.
    Пешонада бор экан, рафиқам буйрак поликистози хасталигига чалинди. Бу асли бедаво дард. Мавриди билан Ислом Абдуғаниевичга бу ҳақда айтдим. У шифо тилаб, рафиқамни зудлик билан Тошкентдаги 16-шифохонанинг Д.Арустамов мудирлик қилаётган буйрак бўлимига олиб боришни таклиф қилди. Шу ернинг ўзида унга қўнғироқ қилди. Маълум бўлишича, И.А.Каримов ўша шифокорда даволанган, қолаверса, у билан дўстона муносабатда экан. Салкам ярим йил давомида ҳар ой рафиқамни Тошкентга олиб бордим, аммо барибир уни асраб қола олмадик. Ислом Абдуғаниевич биринчилардан бўлиб менга таъзия билдирди ва дафн маросимини ташкил этишга ёрдам кўрсатиш борасида топшириқ берди.

    Вақт ўтгани сари Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг нурли сиймоси ва хайрли амаллари янада ёрқинроқ намоён бўлаверади. Кўчаю майдонлар, таълим даргоҳлари ва хиёбонлар, даҳаю мавзелар унинг номи билан аталади. Лола Каримова-Тилляева ва унинг сафдошлари бу борада дастлабки ишларни аллақачон бошлади.

    Истардимки, Тошкент, Самарқанд ва Қаршида хотира ёдгорликлари ўрнатилиб, музейлар ташкил этилса ва камина қаламига мансуб унинг Қашқадарёдаги ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган ушбу эссе ҳам турфа экспонатлар қаторидан муносиб ўрин олса…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 6 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #xabarlar, #news, #ahborot, #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar, #новости, #uznews, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> НИЛУФАР УСМОНОВА ҚИЗИНИНГ ЯНГИ СУРАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ (ФОТО)
>>> Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага видеомурожаат йўллади(Видео)
>>> Gulchehra Eshonqulova qaynonasi bilan munosabatlari haqida gapirdi
>>> Улуғбек Раҳматуллаевга дуэтдоши 5 савол билан мурожаат этди
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Машҳурлар ҳаётларидаги энг уз-у-у-у-ун кун ҳақида сўзлаб бердилар
>>> ​Rayhon xit-paradga endi boshlovchilik qilmaydi
>>> Абдулла Қурбонов: "Автоҳалокат атай уюштирилганди..."
>>> ЮЛДУЗЛАР ГОНОРАРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ХОНАНДАЛАР ВА АКТЁРЛАР ҚАНЧА ПУЛ ТОПАДИЛАР?
>>> Интернет оламидаги янги блогер ўзбек клипидаги хатоликларни топди...


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari