Среда, 26.06.2019, 09:06
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1050]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [738]
Hikoyalar to'plami [634]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1001]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [196]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2910]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [392]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [85]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [13]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 52
Гостей: 52
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Июнь » 1 » Ит ва мушуклар эгалари диққатига! Сиз уй ҳайвонларини асраш қоидалари билан танишмисиз?
19:14
Ит ва мушуклар эгалари диққатига! Сиз уй ҳайвонларини асраш қоидалари билан танишмисиз?
Уй ҳайвонлари эгаларининг ҳаммалари ҳам бу масалага жиддий қарашмайди. Ит ва мушук боқиш қоидалари қонунчилик билан аниқ белгиланган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 8-июлдаги 202-сон Қарорида акс этган.
Сиз учун уларни тақдим этамиз.

1. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни (хизмат итлари бундан мустасно) сақлаш тартибини белгилайди ҳамда итлар ва мушукларнинг барча эгалари, шу жумладан юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Итларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва вакцинация қилиш

2. Аҳоли пунктларида итлар рўйхатга олиниши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бу тегишли ветеринария бўлимлари томонидан амалга оширилади.

3. Рўйхатга олиш итларни дастлабки вакцинация қилишда амалга оширилади. Итларни рўйхатга олишда итларнинг эгаларига белгиланган тартибда итларни рўйхатга олиш гувоҳномаси берилади.

Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш итларни такроран вакцинация қилишда амалга оширилади. Бу ҳақда итларни рўйхатга олиш гувоҳномасига тегишли белги қўйилади.

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қилади.

5. Зотидан қатъи назар, 3 ойликдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда вакцинация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

6. Итларни рўйхатга оладиган ветеринария бўлимлари:

•    вакцинация қилишда харажатлар белгиланган тартибда қопланган ҳолда рўйхатга олиш гувоҳномасини ва жетон шаклидаги рўйхатга олиш белгисини (итнинг бўйинбоғига маҳкамланади) ёки микрочиплар (тери остига киритилади) беришга;

•    итларнинг эгаларини ушбу Қоидалар билан таништиришга мажбур. Бу ит эгасининг итни рўйхатга олиш гувоҳномасига қўйиладиган имзоси билан тасдиқланиши керак.

Итлар ва мушукларни сақлашга нисбатан қўйиладиган талаблар

7. Санитария-гигиена ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш итлар ва мушукларни сақлашнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

8. Барча итлар, зарур ҳолларда эса улар билан бирга сақланадиган бошқа қутуришга мойил ҳайвонлар ҳам уни қўллаш бўйича йўриқномада назарда тутилган тартибда қутуришга қарши эмлаш вакцинаси билан профилактик эмланиши шарт.

9. Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади.

Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда - атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади.

10. Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари — эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

11. ҚУЙИДАГИЛАР:

•    итлар ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлаларда, шунингдек ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш;

•    қўриқчи итларни таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;

•    итлар ва мушукларни умумий овқатланиш корхоналарига, озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш;

•    итлар ва мушукларни кўпчилик борадиган жойларда (пляж, ҳовуз, фаввораларда ва ҳоказоларда) чўмилтириш ёки ювиш;

•    маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшдан кичик болаларнинг итларни сайр қилдириши;

•    итлар билан жамоат жойларида бўлиш ва жамоат транспортига чиқиш тақиқланади, ушбу Қоидаларнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

•    олдини олиш мумкин бўлган итлар ва мушукларнинг ўлишига ёки жароҳатланишига олиб келган итлар ва мушукларни ташлаб кетиш, уларга жароҳат етказиш, уларни қаровсиз ҳолда қолдириш, уларга озор бериш ёки жисмоний ва маънавий азоб бериш, уларга нисбатан бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш;

•    итлар ва мушукларни санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш тақиқланади.

12. Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, бу ерлар ҳар доим озода сақланиши керак.

Итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур.

Ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак. Жетонда итнинг лақаби, ит эгасининг манзили, телефон рақами кўрсатилиши керак.

Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.

13. Итлар ва мушукларни транспортнинг жамоат транспортидан бошқа барча ер усти турларида олиб юришга рухсат берилади.

Кичик итлар ва мушукларни жамоат транспортида уларнинг соғлиғига хавф солмайдиган ва улар қочиб кета олмайдиган кўчма қурилмаларда, шунингдек йўловчиларнинг хотиржамлиги бузилишини истисно этган шартларга риоя қилган ҳолда олиб юришга рухсат берилади.

14. Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида етовсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олиниши керак.

Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни тутиш одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш ва бошқа зарарли касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонларни тишлаб олишини бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.

Тутиб олинган итлар, зотидан қатъи назар, 5 кун мобайнида ит тутиш хизматларида сақланади ва ит эгаси мурожаат қилган ва итнинг уники эканлиги (рўйхатга олиш гувоҳномаси, ветеринария гувоҳномаси) тасдиқланган ва сақлаш харажатлари тўланган тақдирда эгасига қайтарилиши мумкин.

Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тутиб олинган, касаллик белгилари бўлмаган зотли итлар сақлаш харажатлари тўлангандан кейин манфаатдор шахсларга берилиши мумкин.

15. Кўчмас мулк эгалари ёки унда хўжалик юритадиган шахслар ўз объектлари ва ҳудудларида қаровсиз қолган ҳайвонлар бўлишига ёки уларни овқатлантиришга йўл қўймасликлари керак. Бундай ҳайвонлар пайдо бўлган тақдирда дарҳол шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими ходимларини чақириш зарур.

16. Ит ва мушукларни сотиб олиш, сотиш, олиб келиш ва олиб кетишга ҳайвоннинг соғлиғи тўғрисида ветеринария ҳужжатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Итлар ва мушуклар эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

17. Ҳар қандай ҳайвон эгасининг мулки ҳисобланади ва ҳар қандай мулк сингари қонун билан муҳофаза қилинади.
18. Ҳайвон эгасидан суднинг қарорига кўра ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича олиб қўйилиши мумкин.

Итнинг эгаси ўз итини етовга боғланган ҳолда ва тумшуқбоғда чекланган вақт мобайнида ёлғиз қолдириш ҳуқуқига эга.

19. Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур:

•    атрофдаги одамлар ва ҳайвонларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зарур чораларни кўриш;

•    итларнинг қўшнилар тинчлигини бузиб тинимсиз вовиллашига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

•    итлар ва мушукларнинг умумфойдаланишдаги жойларни (кириш жойларини, зинапоя майдончаларини, лифтларни, болалар майдончаларини, йўлкаларни, йўлакларни, кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган ҳудудларни ва ҳоказоларни) ифлос қилишига йўл қўймаслик;

•    умумфойдаланишдаги жойларда итлар ва мушуклар қолдирган экскрементларни олиб ташлаш;

•    итлар ва мушуклар қолдирадиган экскрементларни дарҳол йиғиштириб олиш учун ўзи билан анжом олиб юриш;

•    итларни сотиб олишда ва бошқа жойга кўчганда уларни тегишли ветеринария бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек зарур маълумотларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маълум қилиш;

•    итларни рўйхатга олиш гувоҳномасини тақдим этиш ҳамда итларни текшириш ва касалликнинг олдини олувчи эмлаш учун ветеринария бўлимига олиб келиш;

•    тегишли ҳудудга киришда ит борлиги тўғрисида огоҳлантирадиган тахтача ўрнатиш;

•    ит ёки мушук одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган тақдирда уни дарҳол текшириш ва 10 кун муддат ажратиб қўйиш учун ветеринария бўлимига олиб келиш ҳамда биринчи ва такрорий ветеринария кўриги ҳақидаги маълумотномани ветеринария бўлимидан олиш ва уни тишлашдан жабрланган шахсга дарҳол топшириш;

•    ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинганлиги ҳақидаги ҳар бир шубҳаланишда дарҳол ветеринария бўлимини хабардор қилиш ва уларни ажратиб қўйиш учун зарур чоралар кўриш;

•    касал итлар ва мушукларни ҳайвонлар ажратиб қўйиладиган махсус хизматларга топшириш;

•    итлар ўлган тақдирда ветеринария бўлимига, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар бериш ҳамда ўлган итнинг жасадини ташлаб юбормаслик, уни итни рўйхатга олиш гувоҳномасини илова қилган ҳолда туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига топшириш.

Ҳайвонлар эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари

20. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари:

•    кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил қиладилар, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этадилар;

•    одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун ветеринария бўлимларига олиб келадилар;

•    ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли давлат ветеринария бўлимлари билан биргаликда иш олиб борилишини ташкил этадилар, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантирадилар.

21. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

•    тегишли ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қиладилар;

•    ўлган ва дайди итлар ҳамда мушуклар аниқланганда бу ҳақда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар қиладилар;

•    ҳайвонлар қутурганлигига шубҳаланилганда қисқа муддатларда ветеринария бўлимларига ва соғлиқни сақлаш органларига хабар қиладилар.

22. Ветеринария бўлимлари:

•    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида итларни қутуришга қарши мажбурий вакцинация қилишни ҳар йили белгиланган муддатларда ўтказадилар;

•    қутуриш аниқланган тақдирда карантин зонасидаги ва таҳдид зонасидаги қутуришга мойил барча ҳайвонларни қутуришга қарши профилактик вакцинация қиладилар;

•    ҳайвонлар учун антирабик вакциналарнинг зарур захирасини яратадилар;

•    ветеринария ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган қутуриш профилактикаси бўйича бошқа ветеринария тадбирларини ўтказадилар;

•    ветеринария талаблари бажарилишини назорат қиладилар.

23. Соғлиқни сақлаш органлари:

•    жабрланганлар мурожаат қилган тақдирда қутуришга қарши вакцинацияни тезкорлик билан ўтказадилар;

•    қутуриш юқиши хавфи таъсирида бўлган аҳоли гуруҳини (қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари, ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда ихтисослаштирилган овчилик бригадаларининг овчиларини) мунтазам равишда вакцинация қиладилар;

•    фуқаролар учун антирабик вакциналар ва иммуноглобулиннинг зарур захирасини яратадилар.

Ушбу Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш

24. Ушбу Қоидаларга риоя этилишини ички ишлар органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қиладилар.

25. Ушбу Қоидалар бузилган тақдирда белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.

26. Ушбу Қоидалар бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексигамувофиқ амалга оширилади.


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 22 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​МУСИҚИЙ БИЛИМСИЗ КОНСЕРВАТОРИЯГА КИРГАН САРДОР РАҲИМХОН НИМА САБАБДАН ЎҚИШНИ ТАШЛАБ КЕТГАНИ ҲАҚИДА ГАПИРДИ
>>> ЗИЁДА ҚОБИЛОВА МАРҲУМ ОТАСИ ҲАҚИДАГИ ЎЙЛАРИ БИЛАН БЎЛИШДИ...
>>> ​Tamila behayo suratlari va videosini tarqatish kimga kerak bo`lgani haqida gapirdi
>>> ​Мавлуда Асалхўжаева тўйларда унинг номини сотиб, пул топаётган “қиёфадоши”дан нолиди
>>> ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВ: "БИЗЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИБ ҚЎШИҚ КУЙЛАЙДИГАНЛАР­ ҚЎРҚИШСИН..."
>>> Миллионлаб қалбларни забт этган турк актёри уйланди(Фото ва видео)
>>> 2016 йилда фарзандли бўлган машҳурлар
>>> СЎЗ МЕГАН ФОКСГА
>>> ​ШОҲЖАҲОН ЖЎРАЕВНИНГ ТАРОНАСИГА РАҚС ТУШГАН ХОРИЖЛИК АЁЛ ИНТЕРНЕТНИ “ПОРТЛАТМОҚДА” (ВИДЕО)
>>> Шаҳзода Матчонова нега бундай расво тарзда суратга тушди? (фото)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari