 Янги йил байрами кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Кўпчилик байрам дастурхонини безатиш ва таомлар тайёрлаш бўйича режалар тузишни бошлаб юборган бўлса ажаб эмас.
Ушбу салатни тайёрлаш учун тахминан 15—20 дақиқа вақт талаб этилади.
Зарур масаллиқлар
150 г «Айсберг» салат барги 100 г қайнатилган товуқ гўшти 60 г черри помидори 20 г пармезан пишлоғи
Соус учун:
2—3 бўлак саримсоқ пиёз 30 г маринадланган кавар (каперси) 200 г майонез
Тайёрланиши
1. 150 г «Айсберг» салат баргини йирик бўлакларга бўлиб чиқамиз.
2. 60 г черри помидорининг ҳар бирини тўрт бўлакка бўламиз.
3. 100 г қайнатилган товуқ гўштини тилим қилиб кесамиз.
4. Энди соусни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 2—3 бўлак саримсоқ пиёз ва 30 г каварни майда қилиб тўғраймиз.
5. Ва 200 г майонез билан аралаштирамиз.
6. Сўнг барча масаллиқларни идишга солиб, соус билан аралаштирамиз.
7. Тайёр салатни ликопчага солиб, устига қирғичдан ўтказилган 20 г пармезан пишлоғидан сепамиз.
Салатимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа! www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|