Японияда валиаҳд шаҳзода Акисино расмий равишда тахт ворислари ичида биринчи сифатида эълон қилинди, деб ёзмоқда "Reuters”.
Таъкидланишича, шаҳзода Акисино отаси тахтдан воз кечганидан ҳамда ўтган йили акаси, император Нарухито монарх бўлганидан кейин тахт меросхўрига айланган биринчи шахс деб топилган.
54 ёшли Акисино тахтнинг учта потенциал меросхўрларидан бири бўлиб, у билан боғлиқ маросимлар апрель ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси сабабли қолдирилган.
Япония қонунларига кўра, тахтни фақат эркаклар эгаллаши мумкин, шунинг учун Нарухитонинг ягона авлоди, 18 ёшли малика Айко император бўла олмайди.