Пятница, 15.12.2017, 09:23
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 108
Гостей: 103
Пользователей: 5
jtaletgddi, VladilenBom, etaletzlga, ProtasiyWoony, tolikkk

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 14 » Ёғоч кавуш
07:44
Ёғоч кавуш
Исажон СУЛТОН

Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яъни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган.
Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир.

Ронзян деб аталмиш қишлоқда бир одам яшар эди. У қотма, озғин киши бўлиб, жуда қашшоқ ҳаёт кечирарди. Фан-Фёнг деган бойнинг бепоён далаларида сув кечиб шоли етиштирар, кийгани этиги бўлмагани учун доимо оёқяланг юрар, қиш ойларида эса бир бўлак терини оёғига ўраб, устидан арқон бойлаб оларди.

Бу одам ўзига ўхшаган бир чоракорнинг фарзандига уйланган, ҳозир бир қизи бор эди.

Қизалоқ ҳали кичкина, масъум, уйда ҳар доим ҳам егулик топилавермаса-да, турмушнинг заҳматларидан бехабар, отаси келганида қаршисига югуриб чиқиб кутиб олар, кундузги таассуротларидан бижир-бижир сўйлаб ҳам берарди. Хёнг деб аталадиган бутанинг катта япроғига гуруч солиб ер эдилар, чунки уларнинг идиш-товоғи ҳам йўқ эди.

Қизча жуда ширин эди. Қийиқ кўзчаларидан ўт чақнар, қайда бир гул-чечак кўриб қолса, митти бармоқчалари билан узиб келиб, отасига ё онасига тутадиган ажойиб маъсума эди.

Ота ҳам қизини жуда яхши кўрарди. Гоҳо бойнинг бепоён шолипояларида ишлаётганида ёки кечалари уйқуси ўчиб кетганида, кун келиб катта бўлганида қизимни қандай бахтли қилсам экан, деган ўй сира тинчлик бермасди.

Бор-йўғи биттагина қизи бор, ахир. Хуан-Шининг ўзи эсини танибдики, меҳнатдан боши чиқмайди. Бир нима орттириш у ёқда турсин, топгани кун кечиришга етади, холос. Ота агар иш шундай кетаверса, вақт-соати келиб ўзи каби қашшоқ бирортасининг ўғлига хотин бўлишини ҳамда шу ажойиб қизалоқ ҳам умрининг охиригача шолипояларда меҳнат билан умрини ўтказишини сира истамасди.

Буни ўнглашни биттагина йўли бор, деб ўйларди ота. Уям бўлса шоличи бойга хотинликка бериш. Шоличи бой ниҳоятда бадавлат, хотинлари кўп, аммо пули ундан ҳам кўп. Ўшанга берсам, турмуш заҳматлари чарчатмайди, менга ўхшаб бели букилиб заҳмат чекмайди, қайтанга, ипак кийимларга ўраниб, бола-чақасини катта қилиб ўтиради.

Шоличи бой семиз, кўзларини ёғ босиб кетган киши бўлиб, гавдасини кўтаролмагани учун уни аравага солиб юришар, баъзан тахтиравонга солиб ҳам келишарди.

Хуан-Ши ундан-бундан юқори табақа кишиларига қанақа қизлар ёқишини суриштирди.

Айтишларига қараганда, ингичка гавдали, оёқлари жуда кичкина қизлар маъқул эмиш. Қизи эса онасига тортди, яъни суяги йирик бўлиб ўсмоқда. Хуан-Ши ўйлай-ўйлай, ўша маҳаллар урф бўлган деб эшитганини қилишга аҳд қилди, яъни ёғочдан кичкина кавуш ясади-да, қизчасининг оёғига кийдириб қўйди.

— Отажон, бу нарса оёғимни қисаяпти, оғрияпти, — деб зорланди қизча. Сўнг ерга ўтириб, митти бармоқчалари ила кавушни чиқаришга урина бошлади.

— Ҳой қизча, — деди Хуан-ши болтани кўрсатиб. — Агар ечадиган бўлсанг, оёғингни мана шу болта билан чопиб ташлайман!
Қизчаси қўрқди. Оғриқ сезилиб турган қоп-қора кўзчаларида ҳуркиш ифодаси пайдо бўлди.

— Хўп-хўп, ота, ечмайман, — деди шоша-пиша, итоат билан.

Хуан-Шининг юраги ачишса-да, боламни келажагини ўйлаб шундай қилаяпман-ку, деган ўй таскин берар эди. Бугун у жуда чарчади. Оёқларини шолипоя сувчаёнлари, зулуклари чақиб ташлаган, билаклари ачишар, тани ором истар эди. Бола ҳаёт нималигини қайдан билсин? Ҳали вақти келганида, шу қашшоқлик гирдобидан чиқаргани учун отасидан миннатдор бўлади, албатта. Ўзига қўйиб берсанг, ота яшаб ўтган қаттиқ кунлар унинг ҳам бошига келсинми? Боласининг жони ҳозирча оғриса оғрисин, бу уқубат ортида қизчанинг бахтли келажаги турибди, ахир.

Бундай ўйлар кўп эди. Хуан-Ши шуларни ўйлаб ётди. Қишлоқ чанги ҳавода туриб қолган, шабада эсмас, у чанг аста-секин экинлар, дарахтлар узра қўнмоқда эди.

Кунлар ўтар, қизалоқ қўрққанидан ёғоч кавушни кечалари ҳам ечмасди. Гоҳида оёғи жуда оғриганида сувга солиб ўтирадиган одат чиқарибди. Хуан-Ши аввалига уни койимоқчи бўлди, кейин ўйлаб қараса, бу ишнинг фойдали томони ҳам бор экан. Чунки ёғоч сувда юмшаб, оғриқ озайгани, қизалоқнинг жони ором олгани билан, орадан бир оз вақт ўтгач, яна қурийди, қуруқшагани сайин янада қаттиқроқ сиқади.

Хуан-Шининг ҳаётида ўзгариш рўй бермас эди. Ҳар кун бир вақтда туриб нонуштасини қилиб, ортганини қопчиғига солиб даласига йўл олади. Иш ниҳоятда заҳматли: сув бостирилган охири кўринмас далаларда ингичка майса бўлиб ўсган шолини қолдириб, бегона ўтларни бирма-бир юлиб чиқиш керак. Куз келганида шоли ўрилади, дасталаб қуритишга қўйилади, шунда қоровуллик ҳам қилиш керак. Бу ишда кучуклар кўмак беришади, қушу ҳайвонларни ҳуркитиб вовиллаб юришади. Кейин оқлаш мавсуми келади, қопларга солинган шолиларни араваларга юклаб, қайгадир олиб кетишади. Шундан кейин дала ҳувиллаб қолади, унга яна сув қўйилади, ағдариб чиқилади, шу билан мавсум ниҳоясига етади. Бир-икки қоп гуруч Хуан-Шига ҳам тегади, шунда емиш мўл бўлиб қолади.

Йиллар ўтди. Қизнинг аввалги болаларча мусаффолиги йўқолди, у отасидан ўзини олиб қочадиган бўлди.

Ниҳоят, қиз ўн учга тўлиб-тўлмас, Хуан-Ши муддаосини Шолибойга билдиришга қарор қилди.

Бой далага келавермас эди. Хуан-Ши анча вақт фурсат пойлаб юрди. Ниҳоят бир куни Шолибой келармиш, деган гап тарқалди. Йўллар, чайлалар супуриб-сидирилди, у муҳтарам зотга атаб бир шийпон қурилди. Ниҳоят, улкан гавдаси тахтиравонда ялпайиб Шолибой келди.

Сариқ ипак кийимлари ҳилпирар, семиз бармоқларига катта-катта узуклар тақиб олган, оёғидаги йилтироқ шиппагининг ўзи бир қишлоқнинг хирожига тенг экан.

Чоракорларнинг бари энгашиб таъзим қилиб турардилар. Шолибой бир амаллаб тахтидан тушиб, алпанг-талпанг қадам ташлаб улар олдидан ўта бошлади.

Хуан-Ши ҳаяжонда эди.

Мана, фурсат етди. Агар ҳозир журъатсизлик қилса, шунча йилдан бери ўйлаб юрган нияти амалга ошмай қолади. Бойнинг кайфияти ёмон эмас шекилли, балки жаҳли чиқмас, бечорага мурувват кўрсатар?

— Жаноб, — деди Хуан-Ши, томоғи қуруқшаб.

Шолибой тўхтаб, у тарафга ўгирилди. Шунда Хуан-Ши унинг бўйни бурилмаслигини, балки бутун гавдаси билан ўгирилишини пайқади. Бу улкан гавда, йўғон бўйин елкага битиб кетгани учун бурилмайдиган бўлиб қолган экан.

— Ким менга «Жаноб» деди?

— Мен, — деди Хуан-Ши. — Шу… сизга бир совғам борийди.

— Совғами? — деди Шолибой. — Совға бизга ёқади. Қанақа экан?

«Ёлғиз бир қизим бор, атай оёқчаларига кишан кийдириб ўстирганман», демоқчи бўлди Хуан-Ши, аммо гапиролмади, бойнинг салобати унинг тилини бойлаб қўйган эди.

— Шу… қизим, — дея олди холос.

Аъёнлар Хуан-Шининг ниятини дарҳол илғашди.

— Муни бир қизи бор, — дейишди Шолибойга. — Митти, озғин, жонсизгина қизалоқ. Ўшани сизга ҳадя қилмоқчи.

— Митти, кичкина эканми? — деб сўради Шолибой ва қаттиқ кулиб юборди. Унинг диққатини шу ерда учиб-қўниб юрган сариқ чумчуқ тортган эди. — Ана у чумчуқчалик эканми?

Бу ғалати кулги Хуан-Шини янада эсанкиратиб қўйди.

— Йўқ, жаноб, чумчуқча эмас, — деди оғриниб. — Сизга жуда мос.

— Менга жуда мос эканми? — деди яна бой. — Бу фикр каллангга қайдан кела қолди?

— Сиз кичкина оёқчаларни яхши кўрармишсиз.

— Мен сираям яхши кўрмайман, — деди Бой. — Чунки кўзим хиралашиб қолган. Мен ёмон кўраман.

Ёнидагилар хохолаб кулишди. Ҳозир бой Тан сулоласида урф бўлган сўз ўйини қилмоқда эди, аммо Хуан-Ши олий табақа саройларига хос санъатни қайдан ҳам тушунсин?

— Син-шу, сенга хотин керакми? —  деди Шолибой ёнидаги қотма, тишлари тўкилиб кетган чолга қараб. — Керак бўлса, ана, олақол. Оёқчалари ҳам митти эмиш.

Аъёнлар яна кулишди.

— Йўқ. Менга хотин керакмас, — деди Син-шу деган чол.

Шундан кейин Шолибой йўлида давом этди, аъёнлар чуғур-чуғур қилишиб ортидан эргашишди.

— Тўхтанг… Ахир… — демоқчи бўлди Хуан-Ши, аммо тили яна айланмади.

Хуан-Шининг руҳи тушиб кетди.

Ҳаётида мазмун қолмагандай туюлди.

Энди нима қилсин?

Ҳозир кулбасига борса, кавушини тақиллатиб қизи чиқиб келади. Бечоранинг шунча чеккан азоб-заҳматлари беҳуда кетди. Энди қизига қайси юз билан «Еч шу ярамас матоҳни» дейди?

Бу ерлардан бошимни олиб кетсаммикин, деб ўйлади у.

Шу фикри ўзига маъқул келди.

Узоқ-узоқларда Тиёншон бошидаги кўк музларию оқ қорлари билан савлат тўкиб ярқираб турарди. Умр бўйи етишиб бўлмас мусаффоликлар ўша ёқлардадай туюларди. Лекин қалбни оғир юк эзар экан, у мусаффоликлар ором бера олармиди? Кошки бирор кор-ҳол рўй берса-ю, хотирамдан айрилиб қолсам, дея орзу қилди Хуан-Ши. Ҳа, Тиёншон азим, улуғвор, балки бағрида ваҳший ҳайвонлари ҳам бордир? «Ўша ёққа жўнасам-у айиқ ғажиб кетса яхши бўларди» деб ўйлади у.

Айиқ ғажиб кетса… қишлоқдагилар уни сираям маломат қилишмайди. Қизи эса тақдирига тан беради. Онаси билан биргалашиб, яна Шоличи бой далаларида ишлаб, эл қатори кун кечираверишади, аммо…

Шу қарорга келди Хуан-Ши ва Тиёншон томон кетди.

Шундан сўнг уни биров кўрмади.

* * *

Ота ғойиб бўлганидан сўнг она-бола шоли далаларида ишлай бошлашди. Вақти келгач, бева хотин қизини ўша атрофдаги бир кишининг боласига узатди.

Йиллар ўтиб, фарзандли бўлди. У тенгиларнинг бари далаларда бирдай меҳнат қилар эдилар. Шолибой ҳам ўлиб кетди, бепоён шолипоялар семиз-семиз болаларига қолди.

Шундан сўнг давр тезлашди, у шитоб аро одамларнинг қиёфалари кўздан ғойиб бўлди. Тан сулоласининг ҳукмронлик даври ҳам тугаб кетди.
Яна йиллар ўтгач, ўша кичкина қизча мункиллаган кампирга айланди.

Энди меҳнатга ярамай қолган, кулбасининг олдида қиём вақтигача, иссиқ қайтганидан кейин эса шомгача ўтирар, атрофини ўраб олган болаларга ҳар турли воқеаларни айтиб берарди.

Айниқса, ёғоч кавуш ҳақидаги хотираларини гапиришини яхши кўрарди.

— Отам бениҳоя раҳм-шафқатли киши эди, сизлар билмайсизлар, — дер эди. — Қизим шу теваракнинг энг гўзали бўлсин дея, ўз қўллари билан ёғочдан кавуш ясаб берган эди.

— Ўша маҳалларда император саройида кичкина оёқчалар урф бўлган экан, — дер эди. — Умри заҳматда ўтган отажоним муҳташам саройлардаги одатларни қайдан била қолибди? Кизгинам олийнасаб даргоҳларга мос бўлиб ўссин, деганини айтмайсизми?

Кейин болаларни етаклаб қириб, кулба тўрига авайлаб қўйилган ўша матоҳни кўрсатарди. Кавуш вақт ўтиши билан қорайган, иссиғу совуқларда чатнаб ёрилган, кўрган киши бу матоҳни одам қандай кийиб юриши мумкин деган хаёлга келарди.

Кампирнинг энг ардоқли нарсаси мана шу кавуш бўлиб қолди, уни еру кўкка ишонмас, ҳатто, ўлиб қолсам, қабримга қўйинглар деб васият қиларди.

Бутун умри меҳнат билан ўтгани учун, эслашга арзигулик ҳеч нимаси йўқ эди. Фақат, болалик мусаффоликларида дарак берадиган, еру кўкка ишонмайдиган битта ашёси бор эди, холос. У ҳам бўлса, меҳрибон ота севимли қизалоғига қачонлардир ўз қўллари билан ясаб берган кичкина, жинчироқ монанд кавуш.

Эски, ёғоч кавуш…

2015 йил

Ҳикоя ёзувчининг «Боғи Эрам» китобидан олинди. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 316 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Shahzoda Lolaning ijodiga munosabat bildirdi
>>> ДУНЁГА МАШҲУР ВИЗАЖИСТ АСАЛ ШОДИЕВА УЧУН ОБРАЗ ЯРАТДИ(ВИДЕО)
>>> “Super kelinchak” Diananing ayni damdagi hayoti haqidagi savolga ​Saida Rametova javob berdi
>>> ​Ilmira Rahimjonova: "Mashaqqatlarga bo`y bermaganni hayot sindirolmaydi"
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> Dmitriy Dyujev o`zbekistonlik talabaning filmida suratga tushdi (Foto)
>>> Aktyor Javohir Zokirov Jasurbekning ota-onasiga hamdardlik bildirdi
>>> Oyxon Iforzodaga Shoh Alimovich “Mersedes” sovg`a oldi
>>> ШОҲРУҲХОННИНГ УКАСИ, АКТЁР МУҲАММАДАЛИ УЙЛАНМОҚДА
>>> ​Marhum suxandon Nasiba Maqsudova “Yil e`tirofi” deb topildi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari