Имрон Хон ҳокимиятдан кетганидан кейин биринчи оммавий митинг ташкил қилди. Митинг Пешоварда бўлиб ўтди ва унда собиқ бош вазир популистик нутқ сўзлади.
- Ёшлар, эшитинглар! «Ла илааҳа иллаллоҳ» калимаси сиздан Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг олдида тиз чўкмасликни талаб қилади
- Менинг истеъфоимдан Ҳиндистон, Исроил ва исломофоблар роса хурсанд бўлди. Бугун мен бизнинг мустақиллигимиз учун кураш шу кундан бошланишини айтмоқчиман. Мен токи ҳукумат сайлов ўтказишга рози бўлмагунча кўчада ўз халқим билан бирга бўлмоқчиман.
- Америкаликлар, биз сизларнинг кечиришингизга муҳтож эмасмиз. Сизлар ким бўпсизлар-ки, биз сиздан узр сўрасак?!
- Бу 70-йиллардаги Покистон эмас. Бу ижтимоий тармоқлар бор Покистон, ҳеч ким бу ёшларни тўхтата олмайди