 Интернет тармоғида 26 январь куни соат 13.00 да Юнусобод туманининг Усто Ширин ва Ахмад Дониш кўчалари кесишмасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг расмлари тарқалди.
30 ёшли "Спарк” автомобили ҳайдовчиси Комил Б. 29 ёшли самарқандлик Фазлиддин Х. бошқарган "Нексия” автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида "Нексия” ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабабига аниқлик киритилмоқда. Шу ўринда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз изоҳларида йўл инфратузилмаси ҳолати бўйича шикоятлар билдиришган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ушбу ҳудуддаги йўл инфратузилмасининг ҳолатини ўрганиб чиқишди.
"Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига амалдаги светофорнинг иш тартибини ўзгартириш ва транспорт воситалари ва пиёдалар учун қўшимча светофорлар ўрнатиш бўйича ёзма кўрсатма йўналтирилди", - дейилган ИИББ хабарида. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|