 Шунингдек, хонанданинг туғилган куни билан ҳам табриклаган
Юлдуз Усмонованинг «Муҳаббат» таронасини куйлаб ижтимоий тармоқларни «портлатган» наманганлик қизлар мазкур қўшиқни янгича талқинда куйлади.
Улар таронанинг мусиқасини эмас, шеърини ўзгартирган. Шунингдек, сўзларида ўз ҳиссиётларини намоён этган. Бундан ташқари, қўшиқ орасида Ўзбекистон Примадоннасини 58 ёши билан табриклашган.
«Муҳаббатни куйлаганим ёдимда Бахтдан роса қувонганим ёдимда Юлдузхоним ифорлари ёдимда Истакларга етакладинг, муҳаббат», дейилади қўшиқ сўзларида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Муҳаббат» қўшиғини ковер қилган наманганлик қизлар билан учрашди ва совғаларини топширганди. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|