 Юз парваришида нималарга эътибор бериш керак? - Юз парваришида ҳеч қачон яқин дугонангиз, қўшнингиз ва танишингиз маслаҳатига таянманг. Чунки ҳар бир инсон юз териси турлича бўлади; - Юзни кун охирида тозаловчи воситалар билан тозаланг; - Намлантирувчи, озиқлантирувчи воситалардан кўпроқ фойдаланинг (тунда ҳам); - Қуёш нурларидан сақловчи кремлардан йилнинг ҳар фаслида фойдаланинг; - Кўз атрофига ажинлардан сақловчи ва озиқлантирувчи кремлардан фойдаланинг; - Кун давомида кўп суюқлик ичинг; - Қабзият, ошқозон касалликлари ва гормонал ўзгаришларни даволанг; - Ширинликлар, газли ичимликлар ва энергетиклар истеъмолини чекланг; - Соғлом уйқу рационига риоя қилинг; - Ажинларга қарши воситаларни ёшга кўра танланг; - Қуёшли кунларда қора кўзойнаклардан фойдаланинг (мимик ажинлар тушишини ёки кўпайишини олдини олиш учун); - Юз учун воситаларни яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|