Пятница, 22.03.2019, 07:06
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [794]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [585]
Hikoyalar to'plami [489]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [925]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [147]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [104]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2132]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [247]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [46]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 64
Гостей: 64
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Февраль » 26 » КАРИМ КИССАВУР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
10:01
КАРИМ КИССАВУР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Бугун Карим киссавурнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Эрта тонгданоқ иши юришмади. Келишиб олишганми, бекатда биронта ҳам тиқилинч автобус топа олмади. Таваккал бир хўппа семиз аёлнинг сумкасига қўл чўзганди, бобиллаб берди. Сал қурса, мелисага кўндаланг бўлаёзди. Карим киссавур тушдан кейин шалвираганча ортга қайтди. Қовоғидан қор ёғиб, учраганни тепиб, муштлаб, сўкиб ташлагиси келаверди. Аммо бу киссавурларга хос одат эмас. Киссавурнинг бармоқлари узун бўлгани билан муштлашувдан нарироқ юради. Мелисабозликка тоби йўқ. Қолаверса, ўзидан зўрроғи чиқса, таёқ еб қолишдан чўчийди. Шуларни ўйлаган кўйи Карим киссавур шаҳардан чиқаверишдаги кўримсизгина қаҳвахонага кирди. Азалдан одати шу. Шоҳона ошхона, ресторанлардан нарироқ юришга интилади. Ортиқча пул тўласа, кейинроқ беҳуда сарфлаган пулларни ўйлаб таъби тирриқ бўлишини билади.

— Мениям бошқалардан камим йўқ-ку, — ўзича эшитилар-эшитилмас сўзланиб бир четдаги стол қаршисига чўкди Карим. — Худойим, биласан, ҳар куни ўзингдан сўрайман! Биров пулини олдириб мени қарғасаям, барибир ўзингга илтижо қиламан. Қарғиши ўзига уришини сўраб ёлвораман. Кўриб турибсан, неча уч кундан бери ишим юришмайди? Ахир, мендаям рўзғор, хотин бор! У киссавурлигимни билмасаям, мардикорчилик қилади деб ўйласаям, хотиним. Уйга нимадир олиб келади, қўлимга пул тутқазади, янги кўйлак ёки тақинчоқ олиб беради деб умид қилади. Сен марҳаматингни дариғ тутаверсанг, қандай хотинимни хурсанд қиламан? Э, ҳаётларигаям, рўзғорларигаям тупурдим! Бугун… Майли, бугун ичаман, кайф-сафо қиламан. Эртага, бўлмаса индинга ризқимни берарсан, Худо? Ризқ бераман деб яратгансан-ку биз киссавурларниям!..

Оқ-у қизил оғу аралаш жигарига ургач, Карим киссавур одатдагидек қачонлардир мурғак гўдаклигида уни бировларга ташлаб, бошқага эрга тегиб кетган онаси Жўрахон опанинг гўрига ғишт қалашга тушди.

— Сенам энамидинг? — деди у кимсасиз тор кўчалардан бири ўртасида қаддини ғоз тутган ҳолда чайқалиб тураркан. — Кўчаларда сарсон қилдинг мени. Ўша ҳароми эрингга тегиб кетаётганингда, сен кетган машина ортидан дод деб йиғлаганча қолавердим. Бир марта ортга ўгирилиб, менинг кўнглимни сўрашга ярамадинг. Буям майли, оч қолган пайтларимда уйингга бетимни сидириб ташлаб бўлсаям бордим. Ўша каталакдай ҳовлингда ризқим боракан, озми-кўпми териб едим. Нима қилай? Мениям сенда ҳақим бориди. Бир даста пулни кўрпанг қатидан олганим учун мелисага чопибсан. Қўшниларинг айтишган. «Карим, энанг нуқул сени қарғайди, ёмонлайди» дейишган. Мелисага чопганингниям ўша қўшниларинг айтишган. Мана, кўрдингми, бугун учинчи кун, сира ишим юришмаяпти. Насибамни тополмай аламимни ичкиликдан оляпман. Қарғишларинг уряпти мени, уряпти!.. Кўнглинг ҳайитдагидай бўлар мени шу аҳволда кўрсанг? Албатта, мен ким бўпман?!. Ўша баттол эрингдан уч болани орттиргансан. Шулар мендан кўра ортиқроқ, азизроқ сенга. Лекин билиб қўй, тағин бир марта қарғаганингни қулоқма-қулоқ эшитиб қолсам, тамом, тўнимни тескари кияман! Билгинки, ўшанда жондан тўйган чиқаман. Сени… Ўлдираман, эна, ўлдираман! Мана шу қўлларимминан ўлдираман! Менгаям сендай энанинг кераги йўқ, билдингми, йў-ўқ!?.
* * *
Карим кириб келганда, хотини Хурсаной тандир қаршисида хомуш турган кўйи қўлидаги косов билан тандирдаги кулни ҳиссиз ковлаштирарди.

Эрини кўрди-ю, баттар қовоғи уйилди.

— Ҳа, тағин нима бўлди? — сўради кайфи янада таранглашиб Карим. — Ўзи бўларим бўлиб турибди. Ким арпангни хом ўриб қўйди яна?

— Ишингиз бугунам юришмадими? — Хурсаной асабий лаб тишлаб саволга савол билан жавоб қайтарди. — Ичиб олганингизга қараганда, иш тополмагансиз-а бугунам?

— Ҳа, тополмадим, — бошини қуйи солди Карим. — Эртага топилиб қолар.

— Сиз бировларнинг лойини ташиб, картошкасини чопиб, эски уйини бузиб юраверинг. Энангиз…

— Энам? Қайси энам?

— Битта энангиз бориди шекилли? — деди Хурсаной қўл силтаб. — Ўша энажонингиз, сизни бир вақтлар мелисага берган энангиз бугунам қарғабди сизни. Сиз… Ўғримишсиз, киссавурмишсиз…

— Ўчир чакагингни! — бақирди Карим титраб. — Ким айтди сенга, ким? Энам нега қарғабди? Нима деб қарғабди?

— Ўша Карим балога йўлиқмаса розимасман дебди. Ана, Лутфиниса опа гап топиб келди. Ундай болам йўқ деганмиш. Роса қарғаниб, сўзланганмиш!..

— Шунақами? — деди Карим муштларини тугиб. — Аниқ қарғабдими?

— Вой, Лутфиниса опага зарилми ёлғон гапириб? Ё энангизни билмайсизми?

— Ўлдираман уни! — хириллаб атрофга аланглаганча нимадир қидиришга тушди Карим. — Мана шу қўлларимминан бўғизлайман!

— Вой, бу нима деганингиз? — Хурсаной чопа келиб эрининг елкасидан тутди. — Энди бир камим қамоқхонага «пердачка» ташишмиди? Кўрган куним етмайдими? Ўлдирмайсиз! Қўлингизни қонга булғаганингизга арзимайди у хотин.

— Унда нима қилай? Индамай қарғиш эшитиб ўтираверайми?

— Уйига боринг-да, сигирининг биттасини индамай етаклаб чиқинг! Ҳақингиз бор сизниям! Анави қора мўнди эридан бўлган болалари ҳар куни сут-қатиқ ичади-ю, сиз ичмайсизми? Сиз ердан чиққан қўзиқоринмисиз? Боринг, ҳақингизни талаб қилинг, Карим ака!..

Хурсанойнинг бу гапидан сўнг Карим сал шаштидан тушган каби бўшашди.

— Тўғри айтасан, хотин, — деди у ерга чирт этиб тупуриб. — Ўлдириб барака топмайман барибир. Ҳа, сигирини етаклаб келаман. Қани, кўрай-чи, бу сафар ҳам мелисага чопармикан. Агар-чи, мелисага югурса, ишон, сенинг маслаҳатинггаям қулоқ солиб ўтирмайман. Ўлдираман ундай энани!..

— Тўғри айтдингиз, — деди Хурсаной жонланиб. — Агар шундай қилса, менам миқ этмайман. Билганингизни қилинг! Уйига ўт қўясизми, балога йўлиқтирасизми, ўзингиз биласиз. Боринг, Карим ака, вақт кетмасин! Сигирни, ўзингизнинг ҳақингизни ажратиб олинг! Қарғанганларига пушаймон есин у шум кампир!..

* * 

Жума бўлгани сабабми, ўгай отаси ҳовлида кўринмади. Карим киссавурлик одати зўр келиб жуда эҳтиёткорлик билан онаси яшайдиган ҳовлига кирди. Жўрахон опа ҳам негадир кўрина қолмади. Карим барибир ҳушёрликни қўлдан бермаслик илинжида айвонга ўтди-да, очиқ дераза орқали ичкари уйга ўғринча кўз ташлади. Хонада Жўрахон опа ҳовлига терс ўгирилганча жойнамоз устида ўтирар, Яратганга нола қиларди.

— Худойим, ўзинг гувоҳсан, — дерди у йиғи аралаш. — Тўнғичим Каримжонни ўзингдан тилаб-тилаб олгандим. Нима қилайки, тақдир экан, отасиминан ажрашдим. Аммо боламни атайин, ёмонлик кўрсин деб ташлаб кетмаганман, худойим! Бегона эркакнинг кўзига мўлтирамасин, кўнгли ўксимасин деган ниятда тоғасига қолдиргандим. Агар шу хатойим бўлса, мени жазолайвер! Боламни фалокатлардан, касофатлардан асрасанг бас! Неки бало бўлса, ўзимни кўндаланг қилавер!.. Уни, суюкли ўғлимни ҳеч қачон мелисага бермаганман. Ёмонларнинг бўлар-бўлмас ғийбатига учиб мендан юз ўгирди болам. Ахир, паҳлавондай ўғлимга ёмонликни раво кўрармидим? Яратган эгам, боламга инсоф бер, мартабасини улуғ қил, ишларига ривож бер! Болагинамни бир умр қўлини юпқа қилиб қўйма, худойим! Уям катта-катта ишларда ишласа, топгани баракали бўлса дейман! Агар шу фарзандимга яхшилик ато этмасанг, менинг жонимни ол, мени дўзахларга дўмбира қил! Жонимдан тўйиб кетдим, ахир! Фарзандимнинг бир марта эна дейишига зорман! Қайноқ меҳримни берсам, болам-болам қилсам дейман! Қўша-қўша неваралар кўрсам, Каримжоним яйраб-яшнаб юрса, киссаси пулга тўла бўлса, егани олдида, емагани ортида қолса дейман! Жон худойим, нолаларимни ўзинг ижобат қил! Мен… Гуноҳкор бандангни ўзинг кечир! Каримжонимнинг умрини узоқ қил!..

Бу нолалар ҳақиқатан дардли ва аянчли эди. Ҳатто умрида шафқат, диёнат нелигини билмай яшаган Карим киссавур ҳам онанинг фарёдини эшитиб донг қотди. Кайфи тарқаган каби ҳушёр тортди. Оёқ-қўллари ўзига бўйсунмай, на кетишни, на тураверишни билди. Юрагининг аллақаерида номаълум тафт пайдо бўлиб аъзойи баданини куйдираверди. Бу оловнинг жазаваси вужудини ўз исканжасига олди-ю, кўзларига ёш қўндирди. Тош қалбига илиқлик ато этди. Хаёлларини чалкаштириб, хўрсинишга, ҳаяжонланишга, тўлғонишга ундади.

«Мени… Алдашибди, — кўнглидан ўтказди Карим ўта сергаклик билан ортга тисланаркан. — Энамдан совитишмоқчи бўлишибди. Хотиним… Уям алдабди. Энам мени яхши кўраркан. Менга ёмонлик тиламаскан. Мени мелисага бермаганакан. Мен… Адашибман, аҳмоқлик, мунофиқлик қилибман. Ахир… Нега мараз одамларнинг, товуқмия хотинимнинг гапларига қулоқ тутдим? Нимага энамнинг қалбига қулоқ солмадим? Нима учун шундай аёлга вақтида меҳр кўрсатмадим? Дуосини олмадим? Нега? Нега? Нега?..»

Карим киссавур бир неча дақиқа ичида буткул бошқа одамга айлангандек эди. Шу кунгача қилиб юрган номақбул ишларидан қаттиқ афсус чека бошлаганди. Қўйиб беришса, хонага чопа кириб онасининг оёқлари остида тиз чўкишни, ҳўнграб-ҳўнграб йиғлашни, дод деб волидасидан узр сўрашни хоҳлаётганди. Лекин ундай қилмади. Кийимлари, ўзидан таралаётган ёқимсиз ҳидлар билан она кўзига кўринишни маъқул топмади. Аста-аста дала йўл бўйлаб ўз уйи томон кетиб бораркан, эртага янги кийимларини кийиб, бозордан майда-чуйда харид қилиб, онасидан албатта хабар олишни, астойдил кечирим сўрашни, дуо олишни кўнглига тугди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 40 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)
>>> ​Dilfuza Ismoilova Ahmadboyga chuv tushgani haqida gapirdi
>>> ​Asqar Hikmatov: “Rejissyorlar mendan foydalana olmayapti”
>>> ​Bexosiyat uy
>>> ​Robert De Niro rafiqasi tufayli yomon filmlarda ham suratga tushishga majbur bo`lmoqda
>>> Райҳоннинг келинлик либосидаги суратлари эълон қилинди(Фото)
>>> ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВА ВА ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВАНИНГ ЖАНЖАЛИ ҚАНДАЙ ЯКУН ТОПДИ?
>>> ​MUXLISA AZIZOVA. KANN FESTIVALIDA QATNAShGAN ILK O`ZBEK REJISYoRI BILAN SUHBAT(EKSKLYuZIV)
>>> Абдусамад ЖЎРАБОЕВ ЁШ ТОМОШАБИНЛАРНИНГ БАFРИКЕНГ АКТЁРИ
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА УНИ “ЎЗБЕКЧА КИМ КАРДАШЬЯН” ДЕГАНЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Февраль 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari