 Таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, республика иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузилди:
1-гуруҳ — асосан ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар енгил жисмоний фаоллик, талабалар, ижтимоий фанларга оид мутахассисликлар, ЭҲМ операторлари, ўқитувчилар ва б. ЖФК (жисмоний фаоллик коэффициенти) — 1,4). Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 1800 — 2450 ккал;
2-гуруҳ — енгил меҳнат билан шуғулланувчилар — транспорт ҳайдовчилари, конвейер ишчилари, тикувчилар, савдо ходимлари ва б. ЖФК — 1,6: бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2100 — 2800 ккал;
3-гуруҳ — ўрта оғирликлардаги меҳнат, чилангарлар, созловчилар, станок ишчилари, бурғуловчилар, экскаватор ҳайдовчилари, тракторчилар ва б. ЖФК — 1,9. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2500 — 3300 ккал;
4-гуруҳ — оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар, қурилиш ишчилари, бурғулаш ёрдамчилари, кон қазувчи ишчилар ва б. ЖФК — 2,2. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2850 — 3850 ккал;
5-гуруҳ — ўта оғир жисмоний меҳнат, жуда юқори жисмоний фаоллик билан ишловчилар ЖФК — 2,4 — қишлоқ хўжалиги ишчилари, йиғим-теримга жалб қилинган пахтакорлар, кончилар ва б. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 3750 — 4200 ккал. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|