Воскресенье, 23.09.2018, 01:17
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [549]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [471]
Hikoyalar to'plami [373]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [815]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [50]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [750]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [85]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 30
Гостей: 28
Пользователей: 2
MarkWhofs, petramig

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Август » 31 » Катта интервью: Мбаппе ҳозирдан кейинги мундиални ўйламоқда...
09:45
Катта интервью: Мбаппе ҳозирдан кейинги мундиални ўйламоқда...
Килиан Мбаппе ўтган мавсум Франция чемпионатида энг ёрқин юлдузлардан бири эди. Энди мухлис ва мутахассислар унинг Лига 1да мутлақ «гегемон»лик қилишини кутмоқдалар.

Ваҳоланки, Франция элит дивизионида Неймар ҳам бор. Кўпчиликнинг франциялик ёш иқтидор томон «оғиши» сабаби тайин: унинг ЖЧ-2018да кўрсатган ўйинлари.

Қолаверса, мундиал қаҳрамонларидан бирининг ўзи ҳам France Football нашрига берган интервьюсида янги мавсумга тождорларга хос виқор ҳамда кучли иштиёқ билан тайёргарлик кўрганини таъкидлади.

«ҒОЛИБ ЧИҚИШИМИЗНИ АВВАЛДАН БИЛГАНДИМ»

- Хорватларга қарши кечган финал якунида аввало, миянгда нималар чарх урди?

- Кубок бизники! Ниҳоят, унга тегинишим, қўлимга олишим, баланд кўтаришим мумкин! Сўнгги ҳафталар фақат шу ўй билан тер тўккандик. Очиғи, кубокни бошим узра баланд кўтариш хаёли бутун вужудимни қамраб олганди.

- Ўзи бу фикр қачон туғилганди?

- Мусобақа бошланмасидан олдин ғолиб чиқишимизни билардим. Турнир давомида ишончим ортиб борди, тобора кучлироқ ўйнадик. Зеро, жамоамизда ҳамма ғалаба ҳақида ўйларди. Ахир 50 кундан кўпроқ бирга юргандан кейин қандайдир сохталикка ўрин қолмайди.

- Хўш, чемпион бўлишингларга айнан қайси пайт узил-кесил ишонч ҳосил қилдинг?

- Уругвай термасини енгганимиздан кейин. Тўғри, аргентиналикларга қарши кечган ўйин ҳам муҳим аҳамиятга эга эди. Лекин айнан чорак финалдаги ғалаба кучимизга куч қўшди. Чунончи, уругвайликларни ўз қуроллари билан таслим этдик. Годин, Суарес, Кавани - стандарт вазиятлар усталари. Қаранг, биз рақиб дарвозасини айни шу усул воситасида ишғол қилдик.

- «Лужники»да ўта хотиржам кўриндинг, ўйиндан кейинги нишонлаш чоғи ҳам алоҳида ажралиб турмадинг, бу ғалабага қаттиқ ишонганинг самарасимиди?

- Аслида ўша лаҳзаларда қувончдан бўкиришга ҳам тайёр эдим. Лекин негадир босиқроқ бўлишни маъқул кўрдим. Балки рақиблар шундоқ ёнимизда туришгани учун озгина хижолат қилгандирман... Ахир хорватлар биздан бор-йўғи 5 қадам нарироқда маъюс тургандилар. Нима, уларнинг олдида шодликдан осмонга сакрашим керакмиди?

- L~Equipe  нашри маълумотларига ишонсак, ярим финал ва финал учрашувларида саломатлигинг талаб даражасида бўлмаган. Лекин буни яширдинглар, нега?

- Футбол қоидаси шундай. Ҳа, Бельгия термасига қарши кечган ўйинда умуртқам жароҳатланди. Бироқ буни ҳеч кимга сездирмадик. Шифокорларга раҳмат - имкон қадар ёрдам беришди, оёққа турғазишди. Агар рақиблар жароҳатланганимни билишганида, оғриқли нуқтага зарба бериб, мени сафдан чиқаришга уринишлари ҳеч гап эмасди. Шу туфайли муаммони сир сақладик.

«ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - ФАОЛИЯТИМНИНГ БИР ПОҒОНАСИ»

- Асосий чўққи забт этилди. Энди яна нимани орзу қилиш мумкин?

- Ўйлашимча, жаҳон кубогини ютган футболчиларнинг 70 фоизи хотиржам тортиши мумкин: «Мақсадга эришдим, бундан буюкроқ орзу йўқ». Мен эса бошқачаман - бу атиги бошланиши. Дейлик, финал оқшомидаёқ навбатдаги мундиал ҳақида ўйлай бошладим. Иштиёқ шу қадар кучлики, ҳаммаси қайта такрорланишини истайман. Ўзимга айнан табиатан ғалабага чанқоқлигим ёқади. У шундай моторки, тўхташга имкон бермайди. Ҳаттоки, ғалабадан завқланишга ҳам вақтни қизғонаман!

- Балки бу ёшлик шижоатидир...

- Шубҳасиз. Эҳтимолки, 32 ёшда, яъни фаолиятимнинг сўнгги босқичида бошқача ўйларман. Ҳозир эса энди 19 ёшни қарши олдим, камолот йўлидаман. Келажакда қандай марраларга кўтарилишим маълум эмас. Лекин билганим шуки, ЖЧ - фаолиятимнинг бир поғонаси. Бунгача «Монако» таркибида ЧЛ ярим финалига чиқиб, дастлабки муваффақиятни қайд этгандим. Кейин «ПСЖ» сафига қўшилиб, янги босқичга киришдим. Мана, Россия мундиалида навбатдаги поғонага чиқдим.

- Зафарли финалдан сўнг «еттинчи осмон»дан ерга тушиш учун қанча вақт керак?

- Шахсан мен жуда тез пастга тушдим - ўйин тугагач, футболдаги қисқа йўлим бир зум хаёлимда гавдаланди. Умуман, Парижга қайтиш чинакам синов бўлди. Автобусда кета туриб, йўл четидаги одамлар кўплигидан ҳайратландим: «Наҳотки, шунча оломон фақат бизни кутиб олиш учун тўпланган?!»

«МУВАФФАҚИЯТИМИЗНИ ФАХРИЙЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИШДИ»

- Финал ҳуштаги янграганидан кейин сени биринчи бўлиб ким қучгани ёдингдами?

- ...

- Усмон Дембеле.

- Ҳа, айнан у. Ахир биз дўстмизку - тенгдошмиз, қизиқишларимиз ҳам деярли бир хил. У аввалига «Барселона»да муаммоларга дуч келди, бу вақтда имкон қадар далда бериб турдим. Мен ҳам «ПСЖ»да муайян қи-йинчиликларни бошдан кечирдим. Муҳими, Усмон доимий тарзда қўнғироқ қилиб, кўнглимни кўтарди.

- Чемпион жамоа кийиниш хонасида қандай воқеалар юз берди?

- Алоҳида эътиборга лойиқ деярли ҳеч нарса. Чунки тез орада президентлар кириб келишди: Путин, Макрон, Инфантино... Улар бир-бирларини шампань шароби билан чўмилтира бошладилар. Мен эса томошабин вазифасини ўтадим. Бундай лаҳзаларда SMS ёзишни ҳам, суратга олишни ҳам четга суриб қўя қоламан - ҳаммасини хотирага муҳрлаш маъқул.

- Қизиқ, Эммануэль Макрон айнан сенга нима деди?

- Ғалаба билан қутлади ва кейинги 15 йил шундай зафарли бўлишига тилак билдирди. Якунда қачондир «Марсель» либосида майдонга тушишимга умид билдирди. Мен эса бу жуда мушкул эканлигини таъкидладим.

- Льорис, Канте, Погба ва Менди каби турлича табиатга эга ўйинчилардан қандай қилиб аҳил жамоа шакллантириш мумкин?

- Барчамизни ўзаро ҳурмат боғлаб туради. Биз худди аҳил оиладекмиз, ажойиб муҳитда фаолият юритамиз. Тўғри, менга ўхшаган ёш футболчиларда баъзан бепарволик кузатилади. Аммо ҳар ким ўз ўрнини яхши билади. Фахрийларга доимо ҳурмат билан қараймиз.

Чунки улар ватан равнақи учун кўп тер тўкишган. Жумладан, терма жамоанинг зафари йўлида ҳам. Айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзимизни жамоанинг ҳақиқий аъзолари сифатида ҳис қилдик ва эмин-эркин тўп сурдик.

«РАМИ МАЙДОНГА ТУШМАДИ, ЛЕКИН МАНФААТ КЕЛТИРДИ»

- Айтчи, агар Дембеле, Товен ва Менди каби дўстлдаринг ёнингда туришмаганида ҳам, шунчалик муваффақиятли тўп сура олармидинг?

- Футбол нуқтаи-назаридан олганда, ҳа. Чунки табиатан ғалаба учун мослашганман. Аммо майдон ташқарисида анчайин мураккаб вазиятга тушиб қолардим. Ахир бу йигитлар билан доимо ҳамнафасман. Тўғри, улар оз ўйнадилар, лекин ёнимда бўлишганининг ўзи жуда асқотди.

- Вазифа адо этилганидан кейин сал очиқроқ гапирса ҳам бўлади...

- Яширмайман, мундиалга қадар «Муҳими - жамоа» тушунчасига оддий атама сифатида қарардим. Яъни муваффақият учун 14 нафар савияли ўйинчи етарли, деб ўйлардим.

Мундиал давомида эса 23 нафар футболчининг ҳар бири муҳим ўрин тутишини тўлиқ англадим. Агар таркибга биргина нолойиқ номзод қўшилса ҳам, жамоа таназзулга учраши мумкин. Хайриятки, мураббий аҳил жамоа шакллантириш уддасидан чиқди.

- Хўш, унда бирор марта майдонга тушмаган Одил Рами ҳақида нима дея оласан?

- Ҳа, у ўйнагани йўқ, ҳаттоки, чигал-ёзди машғулотларида ҳам қатнашмади. Аммо Одил жамоада «ўт олдирувчи» мақомида эди. Демакки, Рамисиз анча қийналардик. Ишонмасангиз, йигитлардан сўранг - ҳамма шундай жавоб беради.

- Қизиқ, Одил жамоа учун айнан нима қилди?

- Кўтаринки кайфиятини йигитларга юқтирди, бой тажрибаси билан ўртоқлашди. Йигитлар уни диққат билан тинглашади. Айнан шу сабаб, Рами машғулот чоғи менга тасодифан жароҳат етказганида, уни ҳимоя қилгандим. Бироқ матбуот вакиллари шундай шовқин кўтаришдики, асти қўяверинг...

«ДЕШАМ 90 ДАҚИҚА ТАНБЕҲ БЕРСА ҲАМ ЧИДАЙМАН»

- Демак, Дешам 100 фоиз ҳақ, у таркиб тузишда ҳеч қандай хатога йўл қўймаган...

- Шахсан мен шундай фикрдаман. Дангал айтаман - мураббий супержамоа шакллантирди. У ҳар биримиз жамоага нима бера олишимизни аниқ билади. Савияли таркибнинг ўзи билан йирик турнирда ғолиб чиқиш мушкул.

Мана, турнирда кўплаб юксак маҳорат соҳибларини кўрдик. Аммо уларга чемпионлик насиб этдими? Шундай экан, муваффақият учун жамоада ўзгача муҳит шаклланиши шарт.

- Ўнг қанотда айниқса, Павар билан ажойиб дуэт ҳосил қилдинг.

- Очиғи, мундиалгача уни яхши танимасдим. Агар инсон сифатида яқинроқ билганимда, янада самаралироқ ўйнармидик. Бу жуда муҳим. Чунки у ортимда тўп суради, хатоларимни тузатиши керак. Айтишим керак, Паварнинг «Штутгарт»даги ўйинларини ТВ орқали кузатганим анча асқотди.

- Дидье Дешамнинг қандай янги қирраларини кашф этдинг?

- Терма жамоага 2017 йилнинг мартида чақирилган бўлсам, ҳозиргача менга муносабати заррача ўзгаргани йўқ. Тўғриси, мураббий хусусида фикр билдиришим ноқулай. Кўпчилик Дешамни жиддий киши сифатида эътироф этади.

Аксинча, у кўнгли очиқ инсон, ҳаммамиз билан илиқ муносабатда. Барча йигитлар  - 7 марта майдонга тушганлар ва умуман ўйнамаган Одил Рами билан ҳам доимий алоқада.

- Учрашувлар пайти доимо мураббийга яқин бўлдинг, ахир қанотда ўйнайсан...

- Ҳа, мунтазам равишда танбеҳ эшитишимга ҳам тўғри келди. Жумладан, Австралия термасига қарши кечган ўйиндан кейинги муҳокамада. Лекин нолимайман - қанча танқид бўлса ҳам, кўтараман. Чунки мураббий аввало, менинг манфаатим, жамоа фойдасини ўйлайди.

«НЕЙМАРДАН SMS-ХАБАРЛАР ОЛИБ ТУРДИМ»

- 19 ёшда жаҳон тождори бўлиш ҳаётингни нечоғли ўзгартирди?

- Айтарли ўзгариш йўқ. Дейлик, «ПСЖ»даги талабчанлик қандай бўлса, шундайлигича қолди.

- Лекин юксак мақом зиммангга янги масъулиятларни юклайди.

- Шу кунга қадар ўзимга нисбатан талабчанликни сира бўшаштирган эмасман, бунга мундиалнинг ҳам алоқаси йўқ. Ҳа, энди машҳурлар сафига қўшилдим. Лекин факт шуки, агар 1-2та ўйинни яхши ўтказолмасам, чемпион эканлигим унутилади.

- Тўғри, аммо ЖЧдан аввалги ва кейинги ҳаётинг ўртасида катта тафовут бор, шундайми?

- Албатта! Умид қиламанки, ғалаба салмоғи тобора ортиб боради. Ахир тарихий натижага эришдик. Айни шу зафар барчамизга трамплин вазифасини ўташи лозим. Чунончи, футбол тарихида ўчмас из қолдиришни мақсад қилганмиз.

- Яъни...

- Энди «ПСЖ» билан ЧЛда зафар қучишни истайман. Жамоам ҳозирча буни уддалай олган эмас. Юксак савияли футболчи доимо юқори чўққиларни кўзлаши керак. Биттаси забт этилдими, навбат иккинчисига... Асосийси - мундиалдаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлаш!

- Шу пайтгача «ПСЖ» етакчиси ҳисобланган Неймар билан муносабатинг қандай?

- Балки бу гапим ажабланарли туюлар, лекин Россияда биз доимий равишда ўзаро SMS алмашиб турдик.

- Бу яхши, аммо унинг етакчилик мақомига асосий даъвогарсан, муаммо туғилиши мумкинми?

- Йўқ, асло. Ўртамизда ўзаро ҳурмат бор. Жамоа сафига қўшилганимда, Неймар бундан мамнун эканлигини яширмаганди. Менимча, сўзлари самимий. Муносабатимиз ўзгармаслигига ишонаман. Тўғри, битта режамиз амалга ошмади.

- Қандай режа?

- ЖЧ ярим финалида майдонда тўқнашишни ўйлагандик. Лекин Бразилия термаси ортга вақтлироқ қайтди...

- Мундиалдаги муваффақият таъсирида «Олтин тўп» ҳақида ҳам ўйлаяпсанми? Сенингча, бу йил сов-ринга асосий даъвогарлар бешлигига кимларни қўшиш мумкин? 

- Кучли бешликми? Роналду, Модрич, Варан, Неймар. Бешинчи номзод ўзимман. Э, тўхтанг, Месси қолиб кетди-ку. Бу вариант нотўғри...

МАЪЛУМОТ УЧУН

Килиан МБАППЕ

Туғилган санаси ва манзили: 1998 йил 20 декабрь, Бонди (Париж яқинидаги шаҳарча)

Амплуа бўйича: ҳужумчи

Ўйнаган клублари: «Монако» (Франция) - 2015-2017; «ПСЖ» (Франция) - 2017-...

Франция чемпионатида: 69та ўйин, 31та гол

Европа Чемпионлар Лигасида: 17та ўйин, 10та гол

Франция терма жамоасида: 22та ўйин, 8та гол

Ютуқлари: жаҳон чемпиони - 2018; ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони - 2016; Франция чемпиони - 2017, 2018; Франция кубоги соҳиби - 2018; Франция Лига кубоги соҳиби – 2018

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари | Просмотров: 22 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #Yangiliklar, #uznews, #xabarlar, #news, #habarlar, #newsuz, #Yangilik, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Муниса Ризаеванинг “Сенсиз” кечасидан лавҳа... (видео)
>>> Санъаткор солиқ тўламайди?! Мавзу давом этади...
>>> ​Jorj va Amal Klunilar egizak farzand kutmoqda
>>> OBID ASOMOV UChINChI QIZINI TURMUShGA BERMOQDA
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> ​Jasur Umirov Asal Shodievaga atab kuylagan qo`shig`ini o`zgartirgani sababiga to`xtaldi
>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> ​Sharof Muqimov: “Sevinch menga qizimni ishonib topshirgisi kelmaydi”
>>> Tohir Sodiqov Biznes-Lady izlamoqda


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari