Пятница, 19.07.2019, 19:18
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1122]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [765]
Hikoyalar to'plami [658]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1030]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [220]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3158]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [420]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [105]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [16]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 59
Гостей: 59
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Июнь » 15 » Катта Лангар Қуръони: Ҳақиқатми ёхуд афсона…
20:16
Катта Лангар Қуръони: Ҳақиқатми ёхуд афсона…
Катта Лангар Қуръони мавзусини теран тушуниш учун аввал Муқаддас Китоб, яъни Қуръони Карим тарихига назар ташлаш жоиз. У пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Жаброил алайҳиссалом воситасида Аллоҳ томонидан нозил қилинган. Қуръони Карим Ислом динининг асоси, қонун-қоидалари, Аллоҳнинг ўз бандаларига нисбатан буйруқлари акс этган илоҳий китобларнинг охиргисидир.

Қуръони Карим дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий келишига мос равишда, босқичма-босқич, оғзаки шаклда жамланган.

Қуръонни яхлит ҳажмда ёд олганларнинг сони қанча бўлгани тўғрисида олимларнинг фикрлари турлича. Айрим олимлар, Имом ал-Бухорийнинг ҳадисларидан бирига асосланган ҳолда, Қуръон ҳофизларининг сони 7 та бўлган деб ҳисоблаганлар. Яна бир ҳадисда Қуръонни ёддан билганларнинг сони тўртта, деб кўрсатилган, тарихчилар эса ўнлаб кишилар Қуръонни ёддан билганлар, деб ҳисоблайдилар. Тарихий ҳақиқат эса шундан иборатки, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганларнинг сони беҳисоб бўлган. Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кўп ўтмай содир бўлган Ямама яқинидаги жангларда ҳалок бўлганлар ичида етмишдан ортиқ қори саҳобаларнинг бўлгани ушбу фикрга далил бўла олади. Бу тўғрида имом Мовардий шундай дейди: "Ушбу тўртликдан бошқа ҳеч ким Қуръони Каримни комил ёд олмаган, деб чегаралаш мумкин эмас. Зеро, саҳобалар турли шаҳарларга тарқаб кетган эдилар”.

Айни пайтда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни ёзма кўринишда сақлашга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. Қуръон нозил бўлаётган пайтида ҳали қоғоз муомалада бўлмаган. Набий алайҳиссаломга ваҳий кела бошлаши билан, саҳобалар қўл остиларида ёзувга яроқли нима топсалар, шунга сураларни ёзиб олганлар. Хусусан, дарахт пўстлоғи, матолар, тери, ясси тошлар, курак суяклари… Пайғамбаримиз вафотларидан сўнг ички қуролли низолар оқибатида кўплаб қориларнинг вафот этишлари оқибатида Қуръоннинг йўқолиб кетиш хавфи туғилган.

Шунда халифа Абу Бакр (р.а.) саҳобалардан ҳайъат тузиб, уларнинг қўлларида сақланаётган суралар ва оятларни жамлатганлар ва китоб шаклига келтирганлар. Жамланган Қуръони Карим пайғамбаримизнинг бевалари Ҳафса (р.а.)га сақлаш учун топширилган. Учинчи халифа Усмон ибн Аффон пайтларида Қуръонни ўқиш, Қуръон тажвиди масалаларида ихтилофлар келиб чиққан. Чунки Қуръон турли ҳолатларда ҳар хил қоидаларга амал қилинган ҳолда ўқилган. Аҳвол шу даражага етиб борганки, мусулмонларнинг бирлигига раҳна тушиш ҳолатлари келиб чиқа бошлаган. Шунда халифа Усмон ибн Аффон саҳобаларнинг қўлида сақланаётган Қуръон қисмларини, халифа Абу Бакр тўплатган китоб шаклидаги Қуръонни олиб келтиради ва яна ҳайъат тузиб, мукаммал китоб ҳолида жамлайди.

Халифа Усмон жамлатган Қурон нусхаларининг бири Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланади ва жуда кўпчилик олимларнинг фикрича, бу айнан асл, биринчи нусха ҳисобланади. Ушбу тарихий манбаларни айтиб ўтаётганимизнинг сабаби шуки, Аллоҳ бизни мана шундай буюк бир неъмат билан тақдирлаган.

Энди бевосита Катта Лангар Қуръони тақдирига эътибор қаратсак. Қашқадарё вилояти Қамаши туманида Катта Лангар қишлоғи бор, атрофи тоғли ҳудуд. Ана шу қишлоққа XIV аср бошларида дарвешлар, сўфийлар кўчиб келганлар. Муҳаммад Содиқ деган ўз замонининг машҳур тасаввуф шайхи шу томонларда қўним топиб, қишлоқ масжидига асос солади. Мазкур табаррук манзил аввал ҳам, ҳозир ҳам зиёратгоҳ вазифасини ўтаб келмоқда. Унда Муҳаммад Содиқнинг отаси ва ўғиллари ҳамда ўзларининг қабрлари бор. Маълумки, тасаввуф тарихида Яссавия, Кубровия, Нақшбандия каби сўфийлик тариқатлари бўлган. Биз зикр этаётган қишлоқда эса Ишқия тариқатининг шайхлари фаолият юритганлар.

Кўпчилик учун кема лангарини англатадиган сўз, ўрта асрларда қароргоҳ, дарвешлар учун қурилган хонақо маъноларида қўлланилган. Соҳибқирон Амир Темур даврида дарвешлар, сўфийлар алоҳида эътибор билан эъзозланган ва улар учун махсус лангархоналар барпо этилган. Уларнинг аксарияти шажаралари Пайғамбар алайҳиссаломга ёки у кишининг куёвлари Ҳазрат Алига ёки набираларига бориб тақалади, дейилади. Ишқия шайхлари Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга муҳаббат боғлаш мумкинмас, деган йўлни тутиб, асосан Яратганнинг зикри билан ҳаёт кечирганлар. Таассуфки, Катта Лангарга Ишқия шайхлари қаердан келиб қолишгани, уларнинг миллатлари номаълум. Йиллар, асрлар оралиғида шайхлар ўзбеклашиб, маҳаллий аҳоли билан қариндош бўлиб кетганлар. Баъзи манбаларда уларнинг ироқлик эканликларига ишоралар учрайди. Лекин илмий жиҳатдан ушбу тахминлар чуқур ўрганилмаган. Эътиборли томони шундаки, айнан Ишқия шайхлари ўзлари билан бирга Катта Лангар Қуръони деб аталаётган Қуръонни олиб келишган. Ушбу муқаддас китоб Иккинчи жаҳон урушидан олдин ҳам, кейин ҳам олимлар томонидан маълум даражада тадқиқ этилган. Таъкидланишича, урушдан олдин Қуръон тўлиқ, яъни 498 саҳифадан иборат бўлган. Кейинчалик саҳифаларнинг сони камайиб боргани тасдиқланган. 2003 йилда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Пьер Шювен деган олим Дин ишлари бўйича қўмитага Катта Лангар қишлоғидаги Қуръон саҳифалари йўқолиб кетаётганини маълум қилади. Тез фурсатда олим ва уламо Абдураззоқ Юнусов (Аллоҳ раҳмат қилсин, ўша пайтлар мусулмонлар идораси раиси ўринбосари вазифасида эдилар) хизмат сафарига юборилади. У киши қишлоқ аҳли билан маслаҳатлашиб, уларнинг розилигини олиб, Қуръоннинг қолган 12 саҳифасини Тошкентга олиб келади. Ҳозир Лангар қишлоғида айнан шу 12 саҳифанинг хаттотлар томонидан кўчириб берилган нусхаси сақланмоқда. Асл нусха эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музейида махсус шароитларда асраб келинмоқда.

Катта Лангар Қуръонининг яна бир саҳифаси Ўзбекистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар институтида, бир алоҳида саҳифа Мусулмонлар идораси кутубхонасида, яна икки саҳифа Бухоро ўлкашунослик музейида сақланмоқда. Бухородаги саҳифалар ўз вақтида амирнинг ўғлига тегишли кутубхонадан музейга олинган. Шундай қилиб, юртимизда жами 16 саҳифа Катта Лангар Қуръони деб аталган ноёб Қуръон қўлёзмаси сақланади. 1998 ва 2003 йиллари Санкт-Петербурглик қуръоншунос олим Ефим Ризван уни тадқиқ қилади ва Голландияда рентген углерод таҳлилидан ўтказади. Аниқланишича, мазкур Қуръон VIII-IX асрларга тегишли экан. Россиянинг Шарқшунослик қўлёзмалар институтида Катта Лангар Қуръони деб аталган Қуръоннинг 81 саҳифаси борлиги маълум. Айрим мутахассислар Катта Лангар Қуръонининг 81 саҳифасини машҳур шарқшунос олим Крачковский  Россияга олиб кетган, деган фикрни илгари сурадилар. Аслида, тарихий маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 30-йилларидаги очарчилик даврида Нофаль исмли ливанлик арабнинг беваси Қуръон саҳифаларини Крачковскийга сотган. Унинг эри октябрь инқилобидан аввал Россия Мудофаа вазирлигида араб тилидан сабоқ берган. Мантиқий хулоса шуки, нусхаларни Санкт-Петербургга Нофаль олиб келган, у ҳам кимдандир сотиб олган ёхуд унга кимдир асраб қўйиш учун берган бўлиши мумкин. Ливанлик арабнинг Ўзбекистонга келиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳеч қайси манбада бу ҳақда маълумот йўқ. Энг қизиғи, Франция миллий кутубхонасида худди шундай ўлчамларда, худди шундай ёзувда Қуръон саҳифалари сақланмоқда. Унинг бир қисмини Наполеон Бонапарт Мисрни босиб олган чоғида, фаранглар консули коллекция йиғиш мақсадида харид қилади. Ватанига қайтгач, Франция миллий кутубхонасига топширади. Париж миллий кутубхонаси, Петербург қўлёзмалар институти ва биздаги саҳифалар бир-бирини тўлдиради. Бизда бор қўлёзма саҳифалари уларда йўқ, улардаги саҳифалар бизда йўқ. Катта Лангар Қуръони ҳақидаги тарихий маълумотлар мана шулардан иборат.

Ҳозир "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси асосида юртимиз илмий-тарихий ва маданий ёдгорликларининг чет эл коллекцияларидаги асл манбалари ўрганилмоқда.

Шу ўринда бошқа бир қизиқарли маълумотга тўхталиб ўтсак. Англиянинг Бирмингем шаҳрида XX аср охирларида бир аспирант йигит тасодифан кутубхонадан икки саҳифа Қуръонни топиб олади. Қизиғи, ёзув усули ва ўлчами бир хил бўлишига қарамай, улар Катта Лангар Қуръони саҳифалари эмас, Усмон Қуръонига ҳам мос келмайди. Бу икки саҳифа олимлар томонидан қайта-қайта текширилди. Жумладан, ўтган йил Бирлашган Араб Амирлигининг қўлёзмалар марказидан экспертлар атрофлича ўрганишди. Саҳифалар халифа Абу Бакр даврида ёзилган бўлиши ва Усмон Қуръонидан ҳам, Катта Лангар Қуръонидан ҳам қадимийроқ эканлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. Лекин Бирмингемдаги Қуръон билан Катта Лангар Қуръони саҳифалари, албатта, қиёсий ўрганилиши керак, негаки, иккала Қуръон ҳам ҳижозий ёзувида битилган. Шу боис илм аҳлини катта ишлар кутиб турибди.

Усмон Қуръони ҳамда Катта Лангар Қуръонининг юртимизга келиб қолганлигининг ўзи илоҳий мўъжиза. Ана шундай улуғ мукофотга сазовор бўлганлигимиз юртимизга берилган барака ва фаровонликдан далолатдир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси марказига тарихимиз, аждодлардан қолган буюк илмий-маърифий меросни тадқиқ қилиш, уни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш вазифаси юклатилган. Мамлакатимизда сақланаётган Қуръони Карим қўлёзмалари ҳам ана шу мероснинг таркибий қисми сифатида тадқиқ қилинмоқда.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 23 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА УНИ “ЎЗБЕКЧА КИМ КАРДАШЬЯН” ДЕГАНЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ
>>> ​Yigitali Mamajonov ikkinchi marotaba uylanmoqda
>>> Шаҳзода турмуш ўртоғи билан ажрашгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
>>> “Jahongir Otajonov” deb nomlangan futbolkalar sotuvga chiqariladi(Foto)
>>> ​Farhod Maxmudov: “Baron”ni Shavkat Mirziyoev tomosha qilganini eshitib, g`ururga to`ldim
>>> Shahzoda: “Rayhon bilan do`stligimizni endi qaytarib bo`lmaydi”
>>> ​Sharof Muqimovning aktrisa Sitora Alimjonovaga uylangani rostmi?
>>> “Муҳташам юз йил” сериалидаги актёр наркотик билан қўлга олинди
>>> Усмонованинг "Сен ва мен учун" дастури энди вилоятларда. Қачон ва қаерда? Батафсил таништирамиз!
>>> ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВАНИ “МАНҚУРТ” ДЕБ АТАДИ


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari