Четверг, 26.05.2022, 06:05
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4831]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2044]
Hikoyalar to'plami [1479]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2069]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10022]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1034]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [768]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 196
Гостей: 196
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Январь » 27 » «Келинлар қўзғалони»даги Аббос — туғруқхонадаги учрашув сабаб кинога қадам қўйгани ҳамда болалиги хақида
06:23
«Келинлар қўзғалони»даги Аббос — туғруқхонадаги учрашув сабаб кинога қадам қўйгани ҳамда болалиги хақида
«Келинлар қўзғалони» фильмидаги Аббос ролини ижро этган актёр Муҳаммаджон Раҳимов ёдингиздами? У ёш бўла туриб, кўплаб томошабинларнинг кўнглидан жой олганди. Машҳурликда улғайган болакай ким сабаб кино оламига кириб келган ва бугунги кунда нималар билан банд? Келинг, бу саволларга актёрнинг ўзидан жавоб олсак.

«Актёр бўлишимга туғруқхона сабаб бўлган»


— Кутилмаган тасодиф сабаб, кино оламига кириб келганман. Укам Муроджон Сергелидаги туғруқхонада дунёга келган. Отам иккимиз онамни кўриш учун туғруқхонага борганимизда, хонадаги аёллардан бири мени зимдан кузатган экан. Унинг турмуш ўртоғи Жашлиғ ака иккинчи режиссёр бўлиб фаолият юритар экан. Хуллас, онам у аёл билан яқин дугона бўлиб қолган. Аёл мени ширин ва уддабурон деб турмуш ўртоғига мақтагач, икки йилдан сўнг Жашлиғ ака мени фильмга таклиф этган. Қўлим сингани учун кино съёмкага бормайман, деб роса хархаша қилганман. Ота-онам қаршилигимга қарамай Элёр Эшмуҳаммедовнинг «Даҳонинг ёшлиги» фильмида эпизод ролни ижро этишимга кўндиришган. Хуллас, туғруқхонадаги учрашув сабаб кино оламига қадам қўйганман.

«Орзиқиб кутилган фарзандман!»


— Онам болалигида актриса бўлишни орзу қилган экан. Бобом билан бувим замонасининг диндор инсонлари бўлишгани учун қизларининг орзуларига қарши бўлишган. Шу боис, онам актёр бўлишимни мендан ҳам кўра кўпроқ истаган.

Оилада 11 та фарзанд бўлганмиз. Уч қиздан кейин туғилган ўғил бўлганим учун болаликдан менга бўлган эътибор бошқача эди. Ота-онам эринмай киностудияларга олиб боришар, сценарийни ёдлашимга кўмаклашишарди. Бошқа фарзандларда ҳам санъаткор бўлиш имконияти бор эди. Аммо улар бу соҳани эгаллашни исташмади.

«Рус тилини билмаслигим панд берарди!»


— Илк ролимни саккиз ёшимда ижро этганман. У пайтларда фильмларнинг суратга олиниши бугунгидан анча мураккаб эди. Фильмлар кинотасмада олингани учун қайта-қайта дубль қилиш қимматга тушарди. Шу боис, жиддий тайёргарлик ишларидан сўнг камера моторлари босиларди. Энг ёмони, у пайтларда фильмлар асосан рус тилида тасвирга олинарди. Мен эса бу тилни яхши билмасдим. Шундай бўлса-да, режиссёрдан танбеҳ эшитмаслик учун рус тилидаги матнни ёдлардим.

Илгари фильмларнинг деярли бари 3-4 ойлаб чекка қишлоқларда суратга олинарди. Тошкент шаҳрида камдан кам фильмлар суратга олинган. Ёш бола учун узоқ вақт уйидан, ота-она меҳридан айро яшаш осон эмас. Шунинг учун ҳар доим актёр бўлмайман, роль ўйнамайман, деб инжиқлик қилардим. Аммо бора-бора бундай муҳитга ҳам мослашиб кетдим. Актёрлар яқинларимдек бўлиб кетишганди. Ижодий жамоанинг эркатойи бўлганман, десам хато бўлмайди.

«Болалик гаштини ҳис қилмадим!


— Болалик гаштини ҳис қилмаганман, десам муболаға бўлмайди. Чунки 8 ёшимда кинога кириб келган бўлсам, 16 ёшимга қадар йилига камида 2 та фильмда суратга тушардим. Бола бўлиб истироҳат боғига борганимни ёки ёзни дам олиш оромгоҳида ўтказганимни эслолмайман. Аммо минглаб болалар ичидан актёр бўлиш бахти менга насиб этганидан хурсанд бўламан. Чунки бундай омад ҳаммага ҳам кулиб боқмайди.

«Келинлар қўзғалони»даги Аббос


— «Келинлар қўзғалони» фильмидаги Аббос роли учун кастинг ўтказилган. Унда 325-иштирокчи бўлиб қатнашганман. Фильмнинг суратга олиниши жуда қизиқ кечган. Ўзбекистон халқ артистлари Турсунхон Жаъфарова ва Наби Раҳимов каби устозлар билан бир фильмда суратга тушганимдан бахтиёрман.

Одамлар «Келинлар қўзғалони» бериладиган кун телевизор қаршисидан жилишмасди. Аммо отам раҳматли кибрланиб, юлдузлик касалига чалинишимга йўл қўймаган. Бирор марта суратга тушган фильмимни мақтаганини ҳам эслолмайман. «Ўғил бола ҳар ишни билиши керак», деб энг қийин ишларни менга буюрарди. Кўча-куйда одамлар ҳавас қиладиган актёр болача бўлсам-да, уйда ҳамма қатори эдим. Съёмкалардан қайтгач, укам билан ҳовли ишларини қилардик. Ғишт қуйиб, ўра қазиган кунларимиз ҳам бўлган.


«Кино бугун бор, эртага йўқ»


— Мактабни тамомлаган йилим бир гуруҳ ёш актёрларни Москвага жўнатадиган бўлишди. Жавоҳир Зокиров, Толиб Мўминов, Фаҳриддин Шамсиматов каби тенгдош ижодкорлар билан Москвага ўқишга борганман. Ўқишни тамомлаганимиздан кейин Москвада ишлаб қолишни таклиф қилишган. Аммо онам 7 та ёш бола билан қийналиб қолганликларини айтиб, Тошкентга қайтишимни сўрадилар. Турган гапки, онамга йўқ деёлмай қайтиб келдим. Мана шу воқеадан сўнг қайсидир маънодаги кинодаги фаолиятим тўхтади.

Кинодаги фаолият ҳеч қачон муқобил бўлмайди. Иш бирда бор, бирда йўқ. Аммо рўзғор ҳамиша қайнаши керак. Олдимда уч йўл бор эди: Москвага қайтиб бориш, кинода ишлаш ёки телеведениедан келаётган таклифни қабул қилиш. Мен вазиятни инобатга олган ҳолда, учинчи йўлни танладим. Ҳар ҳолда, телевидениеда ҳар доим иш бор ва шунга яраша маош берилади.


— Шу кунга қадар давлат телеканаларида турли лавозимларда фаолият юритдим. Иккинчи режиссёр, режиссёр, муҳаррир, маркетинг бўлими бошлиғи бўлиб ишладим. Лекин бирор марта фильмларга таклиф этишса, бирдан рад жавобини бермаганман. Чунки кинога бўлган меҳрим бўлакча. Агар фильм сценарийси ва менга аталган қаҳрамон характери маъқул келса, ҳамкорлик қилишга тайёрман. Аммо очиғини айтай, катта режиссёрлар мактабини кўргач, бошқалар билан ишлаш қийин кечар экан.

«Ёш болага катта гонорар тўлашган»


— Шунча фильмларда суратга тушгансиз, яхшигина гонорар олгандирсиз, деб кўп сўрашади. Ҳақиқатан ҳам яхшигина гонорар олганман. Аммо аниқ суммаси ҳақида билмайман. Чунки гонорарни ота-онам олишган, менга қанча пул топишимни айтишмаган. Балки буни кўп пул олар эканман, деб ҳаволаниб кетмаслигим учун шундай қилишгандир.

У пайтларда вояга етмаган болани 4 соатдан ортиқ ишлатиш тақиқланган экан. «Ўзбекфильм» мен билан узоқ вақтга шартнома тузарди. Шу боис, катта актёрларга қандай ҳақ тўлашса, менга ҳам шунчадан беришган экан.

«Бугунги кино профессионал эмас»


— Аввалги режиссёрлар  профессионал эди. Сон учун эмас, сифат учун интилишарди. Актёрлар ҳам ролни шунчаки ижро этмасди, унда яшарди. Ҳозир ҳам яхши ижодкорлар бор, аммо уларга нисбатан нопрофессионаллар кўп.

Мени ажаблантирган нарса, ҳозирги актёрларнинг кўпчилиги суфлёрга зарурат сезади. Агар актёр суфлёрнинг гапини такрорлаб турса, юракдан чиқмайди. Шунинг учун актёр, албатта, сценарийни аввалдан ўқиши, ролига тайёргарлик кўриши керак. Шунда роль ҳам бир-бирига ўхшаш бўлиб қолмайди.

«Фарзандларим санъаткор бўлмаганидан хурсандман»


— Орзуларим жуда кўп. Одам неча ёшга тўлишидан қатъи назар орзу қилишдан тўхтамас экан. Отам раҳматли мени тўйимни кўрмай, эрта оламдан ўтганлар. Шу боис, фарзандларим туғилган кундан бошлаб уларнинг тўйларини кўришни орзу қиламан. Тўнғич қизимни икки йил аввал турмушга бердим. Ўғлим инглиз тилини ўрганиб, логистика соҳасида ишлаяпти. Кенжа қизим эса олийгоҳга киришга тайёргарлик кўряпти. Фарзандларимнинг ҳеч бири санъат соҳасини эгалламаганига афсусланмайман.

Келажакда актёрлар фондини очишни режалаштираяпман. Вилоятда ижод қилаётган ва баъзи сабабларга кўра унитилаётган актёрларга моддий ва маънавий кўмак беришни ният қилаганман.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 160 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #xabarlar, #Yangiliklar, #news, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangilik, #ahborot, #uznews | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> Шаҳзода Матчонова иштирокида ушбу мавсумдаги учинчи фильм тақдимоти бўлиб ўтди
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> ​Shohruh rafiqasi Zlataning sof o`zbek oilasiga qanday ko`nikib ketgani haqida gapirdi
>>> САНЪАТКОРЛАР ОИЛАСИДА ЯНА БИР ЧАҚАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ
>>> Мурат Йилдирим Ўзбекистонга етиб келди
>>> DJ Piligrim имиджини тубдан ўзгартирди
>>> Lola bolalarni emlash borasida o`z fikrlarini bildirdi
>>> Алишер Файзнинг май ойидаги концерт кунлари ўзгарди



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari