Вторник, 26.09.2017, 03:03
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 12
Гостей: 11
Пользователей: 1
Porfiriynot

Yangiliklar Olami

Главная » 2016 » Декабрь » 23 » Хилватдаги ожизалар қарғиши урди…
19:56
Хилватдаги ожизалар қарғиши урди…
Балки ўқувчилар орасида мени танийдиганлар чиқиб қолар. Чунки шу вақтгача неча-неча хотин-қизларнинг қарғишларига сабаб бўлганман. Бугун эса ўзимнинг ҳеч кимга айтмаган ножўя ишларим ҳақида сўзламоқчиман…

Мен туғилганимда отам "Ўғил фарзандли бўлдим, энди менинг ҳам давомчим бор”, деб роса қувонган экан. Уч қиздан кейин дунёга келганим учун исмимни Аллоҳга шукур бўлсин деб, Шукурилло деб қўйишибди. Ўғил фарзанд отанинг фахри, онанинг умиди бўлар экан.  Ота-онам менга ўзгача меҳр қўйишди. Қўлимга белкурак ушлаш тугул, совуқ сувга ҳам урдиришмасди, опаларим билан жанжаллашсам доим мени ҳимоя қилишарди. Шунинг учун ҳам ўзимни ҳаммадан кучли ҳис этардим. Кўча-кўйда ҳам доим бошим осмонда, мағрурланиб юрардим. 9-синфни зўрға тамомлагач, ўқимайман, деб туриб олдим. Отам мендан ранжиган бўлсалар ҳам тезда буни унутиб, бир новвойга шогирдликка берди. Аввал ҳечам пешонам терлаб нон топмаганим учун анча қийналдим. Икки ойдан сўнг отамнинг даккиларига қарамай шогирдликдан кетдим. Кейин отам яқин дўстининг дўконига сотувчиликка қўйди. Ҳисоб-китобни пухта қилмамадим, бунинг устига уч-тўрт сўмни ишлатганим учун узоқ ишлолмадим. Бундан буён ўзим хоҳлагандек ҳаёт кечиришга киришдим. Табиийки, отам менга кундалик харажатларим учун пул беришдан бош тортди. Ўз билганимдан қолмасам, ота демаслигимни айтиб, кўчага ҳайдади. Ёш эканман, ҳали олдимда қандай синовлар турганини тасаввур ҳам қилмай, уйдан кетдим.

Аввалига турли дўстларимнинг уйида тунадим. Уларнинг ота-онасига ёмон кўринсам ҳам бир дастурхонда овқатландим. Аммо истаган уйда уч кундан ортиқ меҳмон бўлолмас экансиз, гап-cўзлар жонга тегиб, яшаш жойимни ўзгартиравердим. Отам бир неча марта ялиниб келса ҳам, эртага бораман, индинга бораман, деб ваъда берардим, уйга қайтишни истамасдим. Бир куни мактабдаги дўстимни кўриб қолдим, унга яшашим учун уй кераклигини айтдим, озгина пул қарз бериб туришини илтимос қилдим. У бошқа таклифи борлигини айтиб қолди:

— Мен ҳозир бир акахоним билан квартирада яшаяпман. Уй аслида уники. Сени жон деб таклиф қиламан, эвазига бизга ёрдам берасан. Мениям иш билан таъминлаган, мана, еб-ичишимга уч-тўрт сўм топиб юрибман.

— Нима иш қилишим керак?

— Шуҳрат ака нима қил, деса ўшани қиласан. Тилингга ҳушёр бўлсанг, тил топишиб кетасан.

Ўшанда менга барибир эди. Яшашим учун жой, ейишим учун овқат тополсам, қизлар билан кинога тушиш-у чойхоналарда маишат қилиш учун чўнтагимда пул бўлса — бор-йўқ орзу-ҳавасим шулардан иборат эди. Шу ниятда ўғрилар гуруҳига қўшилдим. Ота-онам билан икки кун бўлсам, уч кун Шуҳрат аканинг хилватхонасида яшардим. Сўраган пулимни бергани учун ўша кезларда Шуҳрат акадан жуда миннатдор эдим.

Турли кўчаларда, ҳар хил инсонларни тунардик. Аввалига иш ўрганишим учун мени томошабин сифатида олиб боришарди, кейинчалик ўзимни мустақил ишга қўядиган бўлишди. Болали аёлларнинг бўйнидаги тилласи борми, қизларнинг қимматроқ сумкасими, хуллас, ҳеч нима назаримдан четда қолмасди.

Бир куни Шуҳрат ака менга ўғриликнинг сир-асрорларини ўргатаётиб шундай деди:

— Агар қўлга тушмай, тинчгина кунингни кўрмоқчи  бўлсанг, ожиза аёлларни тунагин. Улар сенга хеч нима қила олишмайди. Уларнинг кўзларига тик қарама. Ишингни бажаргин-у, туёғингни шиқиллат. Агар қўлга тушгудек бўлсанг, ҳеч қачон шерикларингни сотма.

Шу кундан бошлаб мен ўғриликни тузуккина касб қилиб олдим. Ишимни ниҳоятда хотиржам амалга оширардим. "Устозим” айтганидек шаҳар кўчаларида ёлғиз кетаётган аёлларни, қизларни қидириб, шеригим билан пайт пойлаб ишга киришардик. Дўстим рақами ечилган машинада туриб мени пойлар, мен эса югургилаганча "ўлжа”га отилиб, бўйнидаги тилласими, қўлидаги сумкасими, юлиб олиб, таниш машина томонга чопардим  ва у ердан қорамизни ўчирардик. Ортимиздан "дод” деб қолган аёлларни устидан кулиб, мазах қилардик, улар қанчалик қийналишса, биз шунча хурсанд бўлардик. "Ишлаб топган нон”имизни Шуҳрат акага берардик. У ҳамма йиғилган буюмларни сотиб, бизга ўз улушимизни берарди. Арзимас пулларга эга бўлсак ҳам негадир нолимасдик, балки осон пул топганимиз учун ҳаммасига рози бўлиб яшайверардик.

Бир куни ғалати воқеа бўлди. Ўшанда биринчи марта виждоним қийналиб, қилган ишимдан афсуслангандим. Ҳар доимгидек "ишлаш учун” кўчага чиқдим. Писта чақиб бир чеккада ўлжани пойладим, одамлар камайгач, бир аёлнинг изига тушдим. Онам қатори бу аёл қўлидаги сумкасини маҳкам ушлаб, шошмайгина кетиб борарди. Унга рўпарадан яқинлашдим. Қарама-қарши келган пайтимда тезлик билан аёлни туртиб, қўлидан сумкасини юлиб олдим. У менинг қаердан келиб қолганимни ҳам тушунмай, ён-атрофга қараб бақира кетди:

— Ҳой, мусулмонлар!.. Ёрдам беринг... Қани, қаерга кетдинг, уйинг куйгур?! Қаердасан!.. Топганинг яхшиликка буюрмасин, илоҳим... Аллоҳ жазоингни бергур.... Кўзим хиралиги каммиди менга, эй Худо…

Унинг охирги гапи юрагимга санчилгандек бўлди. Машинага зўрға етдим. Оёқларим биринчи марта қалтираб, қилган ишимдан жуда афсусландим. Ҳатто дўстим тўхтатиб қолмаганида сумкамни эгасига қайтармоқчи ҳам бўлдим. Анчагача ўша аёл кўз олдимдан кетмади. Шерикларим эса мени кўнгил бўшликда айблаб, мазах қилишарди.

Шу тариқа орадан йиллар ўтиб кетди. Ёшим ҳам анча улғайган. Бу йиллар мобайнида ишлаб топган пулларимга янги уй олдим, тагимда охирги русумда машина. Ишларим аъло даражада кетаётган пайтда Худойим бир синов билан синади. Мен Покиза исмли бокира, тарбияли, чиройли қизни севиб қолдим. У бутун ақлимни ўғирлаганди. Уйланиб, оила қуришни, болаларимни вояга етказишни истардим. Бироқ у менга турмушга чиқармикан? Мени фақат шу савол қийнарди. Аввалига рад этди. Тинч қўйишимни айтди. Ниятим жиддийлигини ва келажакда унга уйланишимни гапирганимда кўнгли сал юмшагандек бўлди ва гапларимни жимгина эшитди. Шундан сўнг биз тез-тез учрашадиган бўлдик. Энди мени ундан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмасди, қилаётган ишимни ҳам четга суриб қўйдим. Бир куни у менга ноқулай савол бериб, довдиратиб қўйди:

— Шукур ака, ўзи нима иш қиласиз? Ҳечам касбингиз ҳақида гапирмайсиз-а? Ёки бу пулларни отангиздан оласизми?

Тинмай сўзлайдиган тилларим шу пайт айланмай қолди. Жим туришдан фойда йўқ, шубҳаланиишини истамадим.

— Кичик бир бизнес. Дўконим бор, шуни юргизаман, - калламга келган  биринчи фикр шу бўлди.

У ишонди шекилли, бошқа бу ҳақда сўрамади. "Энди битта дўкон очмасам бўлмайди” деб ўйладим. Қўлингда маблағ бўлса ҳеч гап эмас экан, кўп ўтмай Покизага айтган дўконимни ишга туширдим. Энди аввалга ҳамкасбларим билан кам кўришадиган, бутун вақтимни Покиза ва янги бизнесимга бағишлайдиган бўлдим. Ўзимни яхши ўғилдек тутиб, ота-онам билан яшай бошладим. Яқинларим менинг ўзгариб, мулойим бўлиб қолганимдан хурсанд эди. Покизага совчи бўлиб боришди. Висол оқшомимиз катта тўйхонада ўтди.Биз бахтли турмуш кечира бошладик. Эски танишларим билан алоқани уздим. Аввалги қилган ишларим худди тушда бўлиб ўтгандек эди. Аёлим ҳам жуда пазанда, меҳрибон эди. Бир йил ўтмай у менга қиз фарзанд ҳадя этди. Қизимга ҳаётимнинг маликаси бўлсин, деб Малика деб исм  қўйдик. Қизим мактабда аъло баҳоларга ўқиди. Ягона кўзмунчоғимга шундай яхши тарбия бера олганимдан фахрланардим. Аммо бир куни бошимизга бахтсизлик тушди. Уй телефонимга нотаниш одам қўнғироқ қилиб, Тўлаганова Малика  шу ерда истиқомат қилишини сўради. Жавобимни эшитгач, Малика ҳозир шифохонада эканини, тезда етиб келишимни сўради. Маликамни кўча безорилари тунаб, қаршилик кўрсатгани учун дўппослаб кетишибди. Бу хабарни эшитиб юрагим тўхтаб қолаёзди. Ҳеч нарсани тушунмаган, ранги оқариб кетган хотинимни машинага ўтқазиб касалхонага олиб бордим. Касалхонада қизимни кўрдим-у, дод деб юборай дедим. Покиза эса ҳушидан кетди. Шифокорлар мураккаб операцияни амалга ошириш учун бизнинг розилигимиз кераклигини айтишди. Қизим бошидан қаттиқ зарба еган эди. Бир томондан эса терговчилар турли саволлар билан мурожат қилишарди. Шундай вазиятда ота-она "Қайси гуноҳим учун?” деган саволни ўзига беради. Мен эса ҳаммасини тушуниб турардим, ўзимни бурдалаб ташлагим келарди. Бир пайтнинг ўзида ҳам виждон азоби, ҳам фарзандимнинг дарду алами қийнар эди.

Жарроҳлик операцияси икки соат давом этди. Ниҳоят шифокор чиқди.

— Қизингизнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришдик. Бош мия қаттиқ жисм билан уриш натижасида жароҳатланган. Кўзлари кўрмай қолиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр туриш керак.

Бутун умр қулоғим остида кўзи ожизнинг қарғиши жаранглаб турарди. Менга эмас, ҳаётимнинг ёлғизгина маъноси, ойдек қизим Маликамга қайтди. Қизимнинг умрини, келажагини хатоларим барбод қилди. Минг ҳаракат қилмайлик, бошқа фарзанд кўрмадик. Аёлларнинг заифалигидан фойдаланиб қон қақшатганларим учун жазоим шу бўлса керак. Шу кунгача қилган ишларимни ҳатто хотинимга ҳам айтмаганман. Бу даҳшатли сирим ич-этимни еб адо қиляпти. Сизларга ёзиб барча аёллардан истиғфор сўрамоқчиман. Пушаймондан энди фойда йўқ бўлса-да, тиз чўкиб айтаман, мени кечиринглар, азиз аёллар!                                                                  
Шукуриллонинг мактубини Зебинисо ҒИЁСОВА оққа кўчирди

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 361 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #xabarlar, #news, #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar, #newsuz, #новости, #uznews, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Gulsanam Mamazoitova qalblarni larzaga keltiruvchi qo`shiq yaratdi(Video)
>>> O`zbek shou-biznesi vakillari oilasida farzand dunyoga keldi
>>> Ғуломжон Ёқубов "отарчи" билан санъаткорнинг фарқини эслатиб қўйди
>>> Aktyor Javohir Zokirov Jasurbekning ota-onasiga hamdardlik bildirdi
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> Anjelika Esimbetova va Abror Baxtiyarovichning to`yi bo`ldimi?
>>> Шаҳзода Матчонова иштирокида ушбу мавсумдаги учинчи фильм тақдимоти бўлиб ўтди
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> Филипп Киркоров Тошкентда концерт беради
>>> 13 ЁШИДА МАШҲУР БЎЛГАН ЎЗЖАН ДЕНИЗ: «ОНАМГА БЕРГАН ВАЪДАМНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИМ…»


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Декабрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari