Бутун дунё CОVID-19 билан овора бўлиб турган ҳозирги даврда Хитойда Нипаҳ номли вирус тарқала бошлади. Ушбу вирус дунёга навбатдаги пандемияни олиб келиши мумкинлигини айтилмоқда. Ҳозирда унинг ўлим даражаси 75 фоизгача баҳоланмоқда.
«Нипаҳ вируси – бу янги пайдо бўлган юқумли касаллик бўлиб, у катта ташвиш туғдиради. Нипаҳ хоҳлаган пайтда кенг тарқалиб кетиши мумкин. Ушбу вирус дори-дармонларга чидамли бўлиши мумкин” дейди Голландияда жойлашган Тиббиёт фонди ижрочи директори Жаясрее К Иер.
Нипаҳ камёб вируслардан бўлиб, у мевалар билан озиқланадиган кўршапалаклар орқали тарқалади. Унга чалинган одамларда гриппга ўхшаш аломатлар сезилади ёки беморларнинг миясига зарар етиши мумкин.
ЖССТ берган маълумотларга кўра, Нипаҳ энсефалит (миядаги жиддий касаллик) ёки миянинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
2018 йилда Ҳиндистоннинг жанубий штати Кералада ҳам Нипаҳ вируси тарқалган ва ўшанда 17 киши мазкур касаллик сабаб ҳаётдан кўз юмганди. Шундан кейин Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлар Кераладан музлатилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишни вақтинча тақиқлашди.
Ўша пайтда соғлиқни сақлаш расмийлари Бангладеш ва Ҳиндистондаги Нипаҳ эпидемиясига одамларнинг хурмо шарбати ичишганини сабаб қилиб кўрсатганди.