Воскресенье, 28.05.2017, 00:28
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 42
Гостей: 38
Пользователей: 4
Scottmig, phocajah, Aroccarync, SyncAduddy

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Апрель » 29 » Kim Aybdor???
17:47
Kim Aybdor???
1. 
"Ўғлингиз вафот этди, олиб кетишингиз мумкин”. 
Дунёси қоронғу бўлди Абдураҳмон аканинг. 
Осмонлари энсиз бўлди Абдураҳмон аканинг.
Идорага йўл олди Абдураҳмон ака. 
Қадамлари ҳорғин-ҳорғин бўлди. 
Қадамлари ўзидай музтар-музтар бўлди. 
– Худрав бўмаған бола бовур-бовурингди қора қилайкан-да, райис бова, икки бетингди-да қора қилайкан. 
– Дуруст иш бўмапти, Абдураҳмон ака, дуруст иш бўмапти, – бош чайқади раис бобо. – Пешонангизда боракан-да, нима қиласиз? Бўлар иш бўпти, юк мошинди бераман, бориб опкенг! Норматга айтаман, йўл пули беради. 
Хазиначи икки юз сўм пул берди. Юк машинанинг ҳайдовчиси Бухорога бориб келгулик бензинни ғамлаб олди. 
Раис бобо қаттиққўл бўлгани билан қўл остидагиларнинг бошига иш тушса, мусибатзадаларнинг ёнида тик туради, қўлидан келган ёрдамини аямайди. Абдураҳмон акани раис бобонинг ўзи кузатиб қолди. 
– Турмадан ўликди тобутсиз чиқармайди, – деди раис бобо. – Мозорнинг ҳужрасида Ашурматти Афғонда ўлиб кеган улини тобути турибди, ҳар эҳтимолга қарши шуни орта кетинглар! 
Тобут яп-янгидай турган экан. 
Абдураҳмон ака тобутнинг ичига битта янги кўрпача солиб, машинага ортиб олишди. 
2. 
Йўл бўйи Абдураҳмон ака ўғлининг бебош бўлиб ўсгани, то шу бугунгача бошига фақат ташвиш келтирганларини ўйлаб-ўйлаб кетди. 
Ҳар замонда "Ҳа, бевош бола-я”, "Ҳа, даюс бола-я”, дея пичирлаб-пичирлаб кетди, Абдураҳмон ака. 
Абдураҳмон аканинг кўнглидан ўтаётган гапларни билиб-билиб кетди, Қобил ҳам. 
Ўртада гап бўлмади, сўз бўлмади. 
Фақат машина моторининг бир теккис гувиллаши эшитилди, холос. 
Каттақўрғондан ўтганларида бир киши қўл кўтарди. 
– Миндириб олайлик, бечора куйиб-пишиб, қўл кўтараяпти. 
Абдураҳмон ака бош ирғиди. 
Машина йўл четига чиқиб, тўхтади. 
– Илтимос, Карманагача олиб кетинг! – ўтинди йўловчи. 
– Майли, юқориға чиқиб олинг! 
Йўловчи юқорига чиқди. 
Машина йўлга тушди. 
Шу билан ўртада яна гап бўлмади, сўз бўлмади. 
Фақат машина моторининг бир теккис гувиллаши эшитилди, холос. 
– Худога шукур, уйимга бугун етиб борадиган бўлдим, – деди машинага чиқиб олган Фатхулла ўзига ўзи. – Каттақўрғонда қолиб кетаманми, деб қўрқувдим-а. 
Фатхулла тобутни кўриб, кўкрагига бир туфлаб қўйди. Аммо ўтиришга бошқа нарса тополмагач, тобутнинг бир четига омонатгина ўтириб, теварак-атрофни томошалаб кета бошлади. 
Сал ўтиб ёмғир бошлаб қолди. Фатхулла енгил кийинганидан афсусланди. Муздек ёмғир томчилари баданини гўё тешиб ўтиб кетаётгандек эди. Фатхулла нима қилишни билмай боши қотди. Ўйлаб-ўйлаб тобутнинг қопқоғини бошига тутиб олмоқчи бўлди. Қопқоғини олиб қаради-ю, яп-янги кўрпачани кўриб, қўрқуви нари кетди. 
"Э, бор-э, нима бўлса бўлди, ким кўриб ўтирибди? – ўйлади Фатхулла. – Янгигина кўрпача экан, қайтанга ётиб, маза қилиб кетаман” 
Шартта тобут ичига тушиб, қопқоғини ёпиб олди, Фатхулла. 
– Э, калламга қойилман, – деди Фатхулла ўзига ўзи. – Иссиққина экан. Уйгача ухлаб кетадиган бўлдим. Карманага етганда шопир барибир тўхтаб, уйғотади. 
Ҳақиқатдан ҳам сал ўтмай кун бўйиги чарчоқлари таъсириданми, машинанинг бир текис силкитиб, аллалаганиданми, ишқилиб, кўзлари илинди, Фатхулланинг… 
3. 
Мирбозорда икки киши қўл кўтарди. 
– Миндириб ол, савоб бўлади! 
Машинани тўхтатди, Қобил. 
– Жон ака, Бухорогача олиб кетинг, икки соатдан бери турибмиз, биттаям мошина тўхтамаяпти, – деди йўловчилардан бири. – Айтган пулингизни берамиз. 
– Ўн сўм берасиларми? – сўради Қобил, ўн сўм катта пул бўлган замонлар эди-да. 
– Берамиз, берамиз, ака, олиб кетсангиз бўлди. 
– Тепага чиқиб олинглар! 
Йўловчилар машинага чиқиб олишди. 
Машина йўлга тушди. 
Яна гап-сўзсиз кетавердилар. 
Фақат машина мотори бир теккис гувиллайди, холос… 
4. 
– Ҳа, яхши бўлди, – деди биринчи йўловчи. – Мирбозорда қолиб кетмадик, яхши бўлди, нима дединг, Йўлдошвой? 
– Нимасини айтасиз, Хайрулла ака, зўр иш бўлди. Йигирма беш сўмга ҳам рози бўлиб ўтирувдик-а? Ўн сўмгина билан етиб оладиган бўлдик, – деди Йўлдош дегани ва кўзи тобутга тушиб бир сесканди. – Хайрулла ака, манави… тобутми? 
Хайрулла ҳам кўкрагига бир туфлаб олди. 
– Булар ўлик олиб кетишяпти экан, – деди Хайрулла. – Сал эртароқ суюнибмиз-да, Йўлдошвой. 
– Тушамизми, Хайрулла ака? – сўради ўлик деган сўзни эшитиб, юраги така-пука бўлган Йўлдош. – Мен ўликни умримда кўрганим йўқ. Ўликдан қўрқаман. 
– Тушсак бошқа машина тўхтамаслиги аниқ, – деди Хайрулла. – Боя Мирбозорда қолганимиз ҳам бир нави эди, бу бегона ерларда тушиб қолсак, ким билади ҳолимиз нима кечади? Ўлик бўлса ўлик-да, нимасидан қўрқасан? Тобутда-ку, унга қарамай кетавер! 
– Нимасидан қўрқасан, дейсиз-у, ўзингиз ҳам қўрқиб бораяпсиз-ку? 
– Ўликдан қўрқмайдиган одам бор эканми? Қўрқаман, Йўлдошвой, қўрқаман. Аммо нима қиламиз, илож қанча? Энди шу ўлик билан битта машинада кетаверамиз. 
Иккалалари ҳам "ўлик”дан иложи борича узоқроққа сижишиб, қунишиб олишди. Тобут машинанинг тўрида бўлса, бу иккови энг охиридаги тахтага қапишиб қолишди. 
– Сассиқ ис келаяпти, Хайрулла ака, ўлик сасиб кетган, чоғи? – деб қолди бир маҳал Йўлдош. 
– Ҳа, ким билади булар ўликни қаердан олиб келишаяпти? Армиядан ўлиб келган солдатнинг ўлиги бўлса, поездда ким неча кун юрган, булар бу ёғига машинада олиб келишаяпти, сасиб кетади-да. Олдинлари музлатиб, дорилаб, тобутга солиб беришарди. Устидан темир тобут ҳам қилишарди, ҳаво кирмайдиган қилиб. Энди мана шунақа тобутга солиб, жўнатиб юборишаяпти, сасиб кетади-да, бечора ўликлар. 
Фақат ўликлардан бўлди, иккаласининг гапи. 
Фақат тобутда бўлди, иккаласининг кўзи. 
Машина ҳар силкиниб, тобут ҳар қимирлаганда "ағдарилиб кетмасин, биз ўликни кўрмайлик”, деб тобутнинг бир чеккасидан босиб туришди. Тобутни ағдарилиб кетгани қўймай кетишди. 
Фақат ўликлардан бўлди, иккаласининг гапи. 
Фақат тобутда бўлди, иккаласининг кўзи. 
5. 
Фатхулла уйғониб, оғзини катта очиб, келиштириб эснади. 
"Бешикда ётгандай маза қилиб ухлабсиз-ей, Фатхуллабой”, деб қўйди ичида. 
"Ёмғир ҳам тинган чиқар?” деб ўйлади Фатхулла. 
"Ухлаб қолиб, Карманадан ўтиб кетган бўлсам-а?” деб ҳам ўйлади, Фатхулла. 
"Йўғ-ей, Карманага етганимизда шопир уйғотган бўларди, ҳали етмагандирмиз?” деди ўзига ўзи Фатхулла. 
"Барибир каллани чиқариб, бир қараш керак, балки ёмғир ҳам тингандир, ётавериш ҳам жонга тегди”, деди Фатхулла. 
"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”, деб тобутнинг қопқоғини кўтарди, Фатхулла. 
6. 
Тобут қопқоғининг қимирлаётганини иккалови бирданига пайқашди. 
– Қимирлади! 
Буни Йўлдош айтди. 
– Э-э-э! Ла илаҳа иллалло! Ла илаҳа иллалло! 
Буни Хайрулла айтди. 
– А-а-а-а-а! 
Буни ким айтди, энди Қиёматгача билолмаймиз. 
Бу пайтда тобутнинг ичидан чиққан Фатхулла тобутнинг қопқоғини кўтариб, Йўлдош ва Хайруллаларга қараб, буларнинг қачон чиққанларини билмаганидан ҳайрон бўлиб қараб турар эди. 
– А-а-а-а-а! 
Буни балки Фатхулла айтгандир? Ким билади дейсиз. 
– А-а-а-а-а! 
Йўлдош машинадан жони борича сакради. 
– А-а-а-а-а! 
Орқасидан Хайрулла бошқа томонга қараб сакради. 
– Тўхтатинг! Тўхтатинг! – Фатхулла машина кабинаси томини муштлай кетди. 
Машина чайиллаб, йўл четида тўхтади. 
– Нима бўлди? – ҳайрон бўлди Қобил. – Ҳали Карманага етганимз йўғ-ов, нимага ҳовлиқасиз? 
– Улар тушиб қолди, – деди Фатхулла орқа томонни кўрсатиб. 
– Ким тушиб қолди? – сўради Қобил. – Нега тушиб қолади? 
– Ким билади, ўзларини отиб юборишди. 
– И-е, и-е, уккағарлар-ей, калласи борми уларди? 
Уччовлашиб орқага қараб чопишди. 
Эллик қадамлар нарида, йўл четида "вой-вой”лаб ётган Хайруллани кўришди. 
Хайрулла "ўлик”ни кўриб яна қочмоқчи бўлди, аммо қочолмади, иккала оёғи ҳам синиб, сонининг оппоқ суяклари шимини йиртиб, ташқарига чиқиб турар эди. 
Яна йигирма қадам нарида, йўлнинг ўртасида Йўлдош қонига ботиб ётар, калласи мажақланиб кетган, аллақачон ўлган эди. 
– Нима бўлди буларға? – ҳайрон бўлди Абдураҳмон ака. 
– Мен қаердан билай? – деди Фатхулла кўзлари пирпираб. – Нимага менга ундай қарайсиз? 
– Нимага бундай қилдиларинг? Энди мен энамди кўраман-ку? – бақирди Қобил Хайруллага. – Мелисага нима дейман? 
Хайрулланинг эса тилида биргина калима айланиб қолган эди: 
– Ла илаҳа иллалло! Ла илаҳа иллалло! 
7. 
Суд бир ойдан бери давом этаяпти. 
Судья айбдорни топа олмай хуноб. 
Ахир одам ўлган! 
Судья воқеа иштирокчиларининг ҳар бирига бир хил савол беради: 
– Сиз нега бундай қилдингиз? 
– Мен шулар йўлда қолиб кетмасин, савоб бўлади, деб олдин бир кишини, кейин икки кишини машинага чиқарганман, бошқа ҳеч нарса билмайман, – дейди Қобил. 
– Мениям билганим шу, тепада нима бўған, билмайман, – дейди Абдураҳмон ака. 
– Мен ёмғирдан пана экан, деб тобутнинг ичига кириб олувдим. Кейинги икки киши қачон чиққан, қаердан чиққан, билмайман. Ёмғир тиндимикан, деб деб тобутдан чиқиб қарасам, шу икки киши бақрайиб турган экан. Иккаласи бирданига ўзини машинадан отди. Билмайман, нимага ундай қилди? – дейди Фатхулла. 
Хайрулла бир ойки тузукроқ бир нима деёлмайди. Болалари уни ногиронлар аравачасида суд биносига олиб келишади. Хайрулла бинога кирганидан чиқиб кетгунича Фатхулладан кўзини олмайди.
– А-а-на шу-у-у ў-ўл-лит! – дейди зўрға овози чиқиб Хайрулла. – Тир-рил-либ тет-ти! Тир-рил-либ тет-ти! 
Судья айбдорни топа олмай хуноб. 
Сиз-чи? Сиз нима дейсиз, биродар? 
Сизнингча ким айбдор? 
Ахир… одам ўлган! 

Muallif:sevgi_farishtasi 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 800 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, Hikoya, хикоялар, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, bo'lgan voqealar, хадислар, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Dilfuza Ismoilova Ahmadboyga chuv tushgani haqida gapirdi
>>> ​Sevara Nazarxon va uning oilasi(Foto)
>>> Anvar Sobirov Shahlo Temirova bilan munosabatlarini “qonuniylashtirib” oldi (Foto va video)
>>> ​Asqar Hikmatov: “Rejissyorlar mendan foydalana olmayapti”
>>> Райҳон Лола билан муносабатлари ҳақида гапирди
>>> Шаҳзода Матчонова нега бундай расво тарзда суратга тушди? (фото)
>>> Jahongir Otajonov muxlislarini aldanib qolmaslikka chaqirdi
>>> Шоҳруҳхон: “Ўзимни хаваскор санъаткорлар сирасига қўшаман”
>>> Лола аёллардаги қайси хислатлар эркаклар эътиборини жалб қилиши ҳақида гапирди
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari