Четверг, 28.05.2020, 08:01
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1795]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1336]
Hikoyalar to'plami [1235]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1302]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [161]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [444]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6062]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [725]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [311]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [12]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 73
Гостей: 72
Пользователей: 1
RichardBuimb

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Май » 8 » Кундошлар орасида юз берган аянчли фожиа
10:43
Кундошлар орасида юз берган аянчли фожиа
Шу вақтга қадар арвоҳларнинг мавжудлигига ишонмасдим. Энди эса бошқача фикрдаман. Арвоҳлар, нафақат бор, балки атрофимизда юриб, бизни ўтмиш, бугун ва келажакда юз бериши мумкин бўлган ҳодисалардан огоҳ этишига ишонаман.

Бу воқеа содир бўлганда мен ҳали университетда ўқирдим. Хуллас, қиш чилласида биз, уч қиз ижарада турган уйимизни бўшатиб қўйишимиз керак бўлиб қолди. Қаҳратонда кўчама-кўча юриб, ижарага уй излашдан ёмони йўқ. Уч кун қидириб, бир кампирнинг уйидан жой топдик. Камгап, қўрс, қовоғидан қор ёғадиган қари аёлни кўриб, ҳафсалам пир бўлди. Ижарага уй топган дугонамга қараб:

— Бундан тузукроғи йўқ эдими? Намунча бунингнинг турқи совуқ бўлмаса, — дедим норозилигимни яширмай.

— Ёқмадими, у ҳолда ўзинг топа қол истараси иссиғидан! — жавоб қилди у ҳам хафа бўлган оҳангда.

— Майли, вақтинча тура турайлик, яхшироқ жой топсак, чиқиб кетармиз-а, қизлар, нима дедингиз?

— Ҳаво бироз исисин, ўшанда жой топиш ҳам осонроқ бўлади. Унгача бу кампир бизни еб қўймас, — ҳазиломуз оҳангда сўзлади ижара уйни топишда жонбозлик кўрсатган, ўртамизда энг дадилроғи бўлган Умида.

Ўша уйдаги илк ҳафта тинч ўтди. Мен ҳатто "Биринчи тасаввур алдамчи бўлади, деганлари рост экан, мен кампирнинг ташқи кўринишига қараб ўзимча тўн бичибман-да”, деб ўйладим. Бу уйда бизу кампирдан бўлак ҳеч қаерда ишламайдиган такасалтанг ўғли, овози ҳам чиқмайдиган келини ва жонсарак икки набираси бор эди. Бизга ҳовлининг бир бурчагидаги хона насиб этганди. Хонамиз тор, пастқам ва деярли таъмирталаб бўлиб қолганди. Қорайган деворларга қараб, бу хонага бўёқ тегмаганига ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлгани сезиларди. Қорайган деворлар сабаб чироқ ёниқ бўлса ҳам хона ичкарисини ёруғ деб бўлмасди. Биз уч қиз аранг сиғадиган бу тор хонада ёлғиз қолишга қўрқардим. Диққинафас хонада гўё қандайдир шарпа кезиб юргандай, кўча совуқ бўлишига қарамай, ичкари дим, ҳаво йўқдай туйиларди. Хаёлимда ичкарида қолсам мени нимадир бўғаётганга ўхшарди. Нафасим тиқилиб, ташқарига югуриб чиқиб кетардим. Ўша кеча кеч уйқуга ётдик. Мен ётган сим каравот оғирлашгандай туйилди ва мен беихтиёр кўзларимни очдим. Тепамда менга ғамгин тикилиб турган бир аёлга кўзим тушди. Қош-кўзлари қоп-қора, жингалак сочлари ёйилган аёлнинг кўзидаги чуқур қайғу ва юзидаги изтиробнинг изларини аниқ кўрдим. Эгнида оқ ҳарир кўйлак, гўё эртакдаги маликаларга ўхшарди. У бир зум менга тикилиб турди-да, сўнг икки қўли билан томоғимдан бўға бошлади. Мен уни итаришга, чангалидан қутулиб кетишга қанчалар уринмай, бефойда эди. Дугоналаримни ёрдамга чақирмоқчи бўлар ва жон талвасасида типирчилардим. Энди тақдирга тан бериб, қимирламай қолганимда чироқ ёнди. Умида ёнимга келиб:

— Тинчликми, тур, кўзларингни оч, сенга нима бўлди? — деб сўради.

Мен кўзларимни очдим. Терлаганимдан устимдаги кийимларим жиққа ҳўл эди. Хаёлимда мен уйғоқдай эдим, дугоналарим эса ухлаган чоғимда тинимсиз алаҳлаганимни айтишди. Хуллас, ўша тун чироқни ўчирмай ухладик. Эртасига тунда ҳам шу воқеа такрорланди. Энди мен чироқ ўчса ҳам ваҳимага тушадиган бўлиб қолгандим. Тун яқинлашаверса, юрагим безилларди. Дугоналарим билан каравотларни бирлаштирсак ҳам гўё ўша аёл келиб, ҳар кеча мени бўғарди. Ўз-ўзидан иштаҳам йўқолди, бўлаётган воқеалар руҳиятимга таъсир этиб, шўх қиздан қўрқоқ қизга айландим. Қизларга ҳар тун содир бўладиган воқеа ҳақида сўзлаб бердим. Умиданинг қўлларидан тутиб:

— Илтимос, бу ердан кўчиб кетайлик, — деб ялиниб-ёлвордим.

— Майли, эртадан бошлаб ижарага янги уй излайман, тополмасам, ётоқхонага кўчишимизга тўғри келади, — деди у.

Шу пайт хонамизга кампирнинг келини кириб келди. У: "Қизлар чироқни ўчиришни унутишган бўлса керак. Қайнонам уйғониб қолса, уларга бақирмасин, ўчириб кела қолай”, деб келган экан. У учовимиз ҳам ухламаганимизни ва боз устига менинг йиғлаб турганимни кўриб, хавотирланди. Кўз ёшларим сабабини билгач, бир муддат ўйланиб турди-да: "Демак, ҳали ҳам руҳи безовта экан-да бечоранинг”, деди ғамга чўмиб. Учовимиз ҳам ҳайрат билан унга тикилдик.

— Уч инсоннинг ҳаётини издан чиқарган бу аянчли воқеа содир бўлганига жуда кўп йиллар бўлган, — дея ҳикоясини бошлади у. — Мана шу хона асли сиз тушингизда кўраётган ўша аёлга тегишли. У шу хонада яшаган қайнонамнинг кундоши.

Биз оғзимиз очилиб, анграйиб қолдик. Бироқ учовимиз ҳам савол бермай, ҳикояни охиригача тингладик.

— Ҳа, ҳа, ҳайратланманг, кундоши. Айтишларича, у беозор, ўз эрини жонидан ортиқ кўрадиган, унинг ҳаловати учун жонини қурбон қилишга тайёр аёл бўлган экан. Мен бу ҳикояни раҳматли қайнотамнинг синглисидан эшитганман. Хуллас, ўша аёл билан қайнотамнинг бахтли турмушида бир ягона кемтиклик — Худо фарзанддан қисгани эди. Ўн йил чақалоқ йиғиси чиқмагач, қайнотамнинг яқинлари рафиқасига кун бермай қўйишган. Аҳвол шу даражага бориб етганки, атрофдагиларнинг совуқ муносабатидан юраги зардобга тўлган аёлнинг ўзи ахийри умр йўлдошидан бошқага уйланишини ялиниб-ёлвориб сўраган, боз устига унга муносиб рафиқа ҳам топган. Ҳа, бундай аёллар юз йилда бир марта келса керак дунёга. Эрини шунчалар суйганки, унинг эртасини бегонага эмас, балки энг яқин дугонасига ишониб топширишни кўзлаган, яъни сиз кўриб турган шу кампир, менинг қайнонамга. У ўз вақтида турмушга чиқолмаган. Эри рафиқасининг кўз ёшларини артаркан, ўзи ҳам шу уйда қолиб, ҳеч қаерга кетмай бирга яшаш шарти билан дугонасига уйланишга рози бўлган. Тақдирнинг ўйинлари, чигал жумбоқлари кўп. Бу қандай юз берган билмадим-у, лекин бу хонадонда эр икки хотини билан яшашни бошлаган. Иккинчи хотини унга бир ўғил, яъни менинг турмуш ўртоғимни туҳфа этган. Бу ҳовлида чақалоқнинг дунёга келгани ҳақиқий бахт эди. Бундан, айниқса, тўнғич хотиннинг қувончи ичига сиғмас экан. У елиб-югуриб кундошининг хизматини қиларкан. Инсон бардош қилса-ку, чинакам бахтга эришади-я, бироқ у ҳар доим ҳам сабр қилавермайди. Айниқса, аёл зоти на иссиққа кўнади, на совуққа. Иккинчи хотин Худо ато этган неъматга шукрона айтиб яшашни истамай қолади. У эрини ва боласини кундошидан рашк қиладиган одат чиқаради. Эрининг биринчи хотинига бўлган муҳаббати чексиз эди. Бу эса иккинчи хотинга тинчлик бермасди, гўё юрагига қора илон кириб, жойлашиб олгандай, тунлари оромини ўғирлаганидан у кундошига кун бермай қўяди. Аёл зоти баъзан ниҳоятда калта фикрлайди-да. Рашк унинг кўзларини кўр қилиб қўйганидан қилишга ҳозирланаётган ишининг оқибатини ўйламасди ҳам. Бечора кундоши болага яқинлашмай қўйди. Эри хонасига кирганида ҳам кундошининг олдига чиқариб юбораверди. Ота-онасиникига кетиб ҳам кўрди, бўлмади. Эри, барибир, уни қайтариб олиб келарди. Бундай яшаш учаласига ҳам қанчалар азоб бўлганини тасаввур қиляпсизми? Хуллас, кундошидан қутулишга қарор қилган иккинчи хотин ўша машъум тунда эри ишдан кетганидан фойдаланиб, тўнғич хотиннинг хонасига кириб, уни ухлаб ётганида бўғиб ўлдиради. Ўша онда юрагини эгаллаган ўша қора илон секин ўрмалаб, чиқиб кетгандай бўлади. Унинг жодуси қаёққадир йўқолгач, қандай жиноят қилиб қўйганига фаҳми етади, бироқ энди кеч эди. Аёлни қотилликда айблаб, узоқ йилга озодликдан маҳрум этишди. Суйган аёлининг доғини кўтаролмаган эр эса тақдирнинг бу зарбасига бардош беролмади. Бола эса аммаларининг қўлида улғайди. Мана шунақа гаплар. Бу уйда неча марта турли маросимлар ўтказилганига қарамай, негадир ўша аёлнинг безовта руҳи ҳеч тинчимайди. Шу хонадан чиқиб кетаётган ижарачи қизларнинг еттинчиси бўласиз. Марҳуманинг руҳи тинчишини жуда истардим, бироқ бунинг учун нима қилиш кераклигини билмайман. Безовталик руҳ учун азоб.

Ўша уйдан чиқиб кетаётганимизда ўзимни анча енгил ҳис қилдим. Елкамдан худди тоғ ағдарилгандай эди. Кундошлар орасида юз берган аянчли фожиа ҳалигача мени ўйлантиради. Ҳаётдан эрта кетган аёлнинг кўзларидаги қайғу, юзларидаги изтироб изларини эсласам, руҳи ором топсин, деб ҳақига дуо қилиб қўяман.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 55 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #новости, #news, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #Yangiliklar, #Yangilik, #newsuz, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ. КЎСЕМ» СЕРИАЛИНИНГ БОШ ҚАҲРАМОНИНИ ЎЙНАГАН АКТРИСА КИМ?
>>> Улуғбек Қодиров Фарруҳ Соипов билан муносабати ва режиссёр сифатидаги илк иши ҳақида
>>> Sevinch Mo`minova Sharof Muqimov bilan oilasi buzilishi sabablarini ma`lum qildi
>>> ​Shahzoda: “Ravshan menga uylanmoqchi ekanligini birinchi bo`lib Lolaga aytgan”
>>> Асилбек Ниғматов “Ўзбекконцерт” қарорига видеомурожаат билан жавоб қайтарди (видео)
>>> Иброҳим Тотлисас 7 йиллик танаффусдан сўнг катта экранга қайтди
>>> Mashhurlar bolaligida ishongan yolg`onlar haqida...
>>> Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> Вайнона Райдернинг 11 ҳақиқати


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Май 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari