Питерборо (Aнглия, Камбрижшир) шаҳрида яшовчи 67 ёшли уста Питер Бекертон эски дивандан 1969 йилги мактубни топди. Унда келажак ҳақида аниқ башорат бор эди, деб ёзади The Mirror.
Эркак 1969 йил 23 февралда эски диванни таъмирлаш учун чақирилади. У диванни созлаётганда эски хатни топиб олади. Унинг муаллифи ҳаёти ва дунёси келажакда қандай бўлишини хаёл қилган 11 ёшли қиз эди.
Мактаб ўқувчиси кўп йиллар ўтгач, экранли телефон пайдо бўлишини ва у орқали суҳбатдошни кўриш мумкинлигини тахмин қилганди. «Деярли телевизордаги каби», – деб ёзган қиз.
Шунингдек, у телевизорлар ўзгариб, кичик қутиларидан катта экранларга ўтишини таъкидлаган. Мактаб ўқувчиси, шунингдек, уйлар ақлли бўлишини ва эшиклар тугмалар ёрдамида масофадан очилишини башорат қилган.