Воскресенье, 31.05.2020, 09:40
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1802]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1336]
Hikoyalar to'plami [1236]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1303]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [161]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [445]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6081]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [726]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [311]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [12]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 65
Гостей: 65
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Апрель » 28 » Лаънатланган касалхона
11:02
Лаънатланган касалхона
Ҳамкасбларим айнан шу касалхонани танлашимга қаттиқ қаршилик қилишди. Бу ердан ҳеч қайси олий тоифали шифокор соғ чиқиб кета олмас эмиш. Ахир бу нима деган гап, мен мутахассис, бу ердаги беморлар шунчаки руҳий хаста одамлар бўлса. Аввал бошиданоқ бу йўналишни танлашимга дадам қаршилик қилганди. Мана, ҳозиргача менга ҳадиксираб қарайди. Дарё бўйидаги бу касалхона ҳақидаги миш-мишларга-ку ишониб қолган отам эрта-ю кеч мени фикримдан қайтаришга уринади. Лекин, барибир, доимгидай фикримдан қайтмадим ва касалхонага бош шифокор бўлиб келдим.

Бу ерни файзли гўша деб бўлмайди. Атрофни қуюқ дарахтлар ўраб олган, негадир қуёш ҳам бу ерлардан ўз нурини аяйди. Ҳаво доим бўғиқ, субҳидам ва шом пайти қушлар бирданига чуғуллаб кетишни канда қилишмайди. Ўтлоқ устида пишган ғиштдан қад кўтарган бино беш қават бўлиб, одатий касалхоналардан катталиги билан ҳам фарқ қилади. Кун худди кузнинг хазонрезгили ва булутли пайтига ўхшаб тинч. Бу жойлар ҳатто баҳорда ҳам қуюқ ёки туманли. Касалхона ҳовлисида айланиб юрарканман, ишлаётган, супур-сидир билан овора ҳамшираларга, боғбонларга кўзим тушди. Фурсатдан фойдаланиб, бирма-бир танишдим. Улар гўё одам кўрмагандак менга ажабланиб ҳуркак нигоҳлар билан қарашди-да, ўзаро пичирлашиб олишди. Табиатан ўта оғир-босиқ бўлганим учун ҳам унча-мунча нарсага асабийлашмайман. Аслида, руҳий хасталикларни даволовчи жуда кўплаб докторларнинг ўзи ҳам яхшигина асабий бўлади.

Шу билан кеч тушди. Табиийки, бир кун давомида хоналарни айланиб чиқишга улгурмадим. Йўлак бўйлаб кетяпману, фақат ўзимнинг қадам товушларим эшитилади. Бирдан йўлакдаги чироқлар ўчиб-ёна бошлади. Олдимдаги йўлни кўра олмай, турган еримда тўхтадим. Узун йўлак бўйлаб тахминан ўртада қолиб кетганимни биламан. Орқа тарафдан қадам товушлари эшитила бошлади. Аввал секин-секин, кейин тезроқ ва югурган қадам товушлари. Адашмасам, ўн-ўн беш одам мен томонга чопиб келаётганди.

— Ким у? Тинчликми? Чироқ ўчдими? Тез-тез шундай бўлиб турадими?

Жавоб бўлмади. Қадамлар эса шундоққина атрофимда айланиб юришар, ғалати, тушунарсиз пичир-пичирлар эшитилаётганди. Бирдан қандайдир қўл кўзойнагимни тортиб олганини сездим.

— Бу нимаси? Ўйинни бас қилинг! Кўзойнагимни қайтариб беринглар!

Яна жавоб бўлмади. Аксинча, улар кула бошлашди. Бу кулгилар ингичка, жазавали, асабийлигидан маълумки, ёнимдагилар соғ одамлар эмас. Бу жуда хатарли ҳолат. Одатда, ҳар қандай касаллик тунда авжига чиқади. Шунинг учун ҳам беморларнинг кечаси яхши ухлашини таъминлаш муҳим. Лекин атрофимни ўраб турганлар қандай қилиб хоналаридан чиққанлиги, дори ичмаганлиги, назоратсиз қолганлиги мени ҳайратга солди. Қочишга шайланганимда, ортимдаги бақувват қўллар елкамга игна санчди-ю, улар яна қочиб кетишди ва шу он чироқлар ёнди. Ердан бир томони синган кўзойнагимни амаллаб топиб тақдим-да, елкамга қарадим. Оғриқнинг зўридан ҳатто овозим чиқмасди. Игнани тортиб олганимда эса унинг учидан бир томчи дори тушди. Бегона унсурни таний олмаган бўлсам-да, халатимнинг чўнтагига солиб, дарҳол муолажа хонасига ўзимни урдим. Яхшиямки, вақтида модда таъсирини кесувчи уколни елкамга юборишга улгурдим, акс ҳолда, билмайман, нима бўларди.

— Сизга нима қилди?

— Эй, Худо, елкангиз қонаяпти-ку!

— Доктор, бу ерлар хатарли, эҳтиёт бўлинг!

— Бу касалхонага тавқи лаънат теккан!

— Ҳа, ҳа, аниқ шундай!

Хонага шошилиб кирган ҳамширалар мени ўраб, роса ваҳима кўтаришди.

— Ҳеч қандай лаънатланган деган гап йўқ. Бу бемаъни миш-мишлар, холос. Аҳволим жойида, ундан кўра беморларга эътиборлироқ бўлинг.

Уларга гапим негадир ёқмаганди. Бир-бирига маъноли қараб қўйишаркан, фикрларига қўшилмаганим учун ҳафсалалари пир бўлгандай эди.

Эртаси куни нонуштадан сўнг беморлар билан суҳбатга шошилдим. Хоналар негадир бир хил, кул ранг бўлиб, пардалар очилмас, чироқ нурлари ҳам кўнгилни хира қилгудек даражада нурсиз эди. Ҳамшира йигит-қизларнинг айтишига қараганда, мендан аввалги бош шифокорнинг буйруғи билан шундай ҳолатга келган экан.

— Пардаларни очиб юборинг, йўқ, умуман бу рангдаги пардаларни олиб ташлаб, ўрнига мовий ёки яшил тусдагиларини илинглар, тувакларга гул ўтқазиб, дераза ёнига қўйинг. Чироқларни ҳам ёрқинроқларига алмаштиринг.

— Доктор, лекин касалхона бюджети унчалик катта эмас! — деди бақувват йигит кўзимга тик қарамай. Афтидан, унинг ортида турган бошқа ходимлар ҳам сўзларимни ёқтиришмаганди.

— Деворни ҳам мовий рангга бўяб, балиқлар, денгиз акс этган жиҳозлар билан хонани тўлдиринг. Маблағ топамиз, борини ишлатиб туринглар-чи!

— Улар, барибир, чиройли буюмларни қадрлашмайди. Уриб синдиришади, ҳаммаси телба…

— Улар хаста! — дедим паст товушда гапираётган ҳамшира қизнинг гапини дарҳол кесиб. — Гапни ўйлаб гапириш керак. Улар худди бола каби ночор, касал. Ахир бу бўғиқ ранглар, қақшаб ётган нурсиз хона уларни яна-да асабий қилади-ку! Ҳайронман, қайси аҳмоқ доктор шу оддий нарсаларни сизга тушунтирмаган! Айтганимни қилинг!

Беморлар билан танишиш жараёнида уларнинг ўтмишини алоҳида ўрганишим шарт эди. Малла сочли, озғин, бўйи узун қизга барча беморларнинг касаллик тарихини олиб келишни буюрдим. Негадир унга ҳатто бу гапим ҳам ёқмагандай туйилди. Ҳужжатлар билан танишиб ўтирсам, кучли чинқириқ овози эшитилди. Хонамдан шошиб чиқдим-да, тўртинчи қаватга, овоз келган томонга кўтарилдим.

— Менга тегманглар, мен телба эмасман! — дея сочлари тартибсиз бўлиб кетган аёл хона бурчагида дод солиб йиғлар, тинимсиз «Ўлдирманглар!» дея ҳайқирарди. Фельдшер йигит ва икки ҳамшира қиз уни тинчлантиришга уринишар, аёл эса жон ҳолатда ёлворарди.

— Нима бўлди?

— Доктор, бу аёл уни ўлдирмоқчи бўлишганида қўрқувдан стресс ҳолатига тушиб қолган. Ҳамма ҳақида «Мени ўлдирмоқчи» деган хаёлга боради, — деди ҳамшира қизлардан бири ёнидаги шерикларига қараб-қараб қўяркан.

— Бизни ёлғиз қолдиринг, ўзим гаплашаман.

— Доктор, биз… Ҳозир укол қилмоқчи эдик…

— Ҳадеб укол қилавериш ярамайди, холи қўйинг дедим сизларга!

Улар хонани базўр тарк этишди. Аёл эса қўрқувдан титраган кўйи тиззаларини қучоқлар, ўксиниб йиғларди. Уни сочидан силаб, жилмайдим. Қўлларидан тутиб, енгил массаж қилдим-да, индамай туравердим.

— Сиз яхши одаммисиз? — деди у бироз тинчланиб.

— Бу ерда ҳамма яхши, тинчланинг.

— Улар мени ўлдиришмоқчи!

— Сизни ҳеч ким ўлдирмайди, бунга йўл қўймайман, тинчланинг.

Аёлни ҳовлида бироз айлантириб юрдим. У ўз ҳаёти ҳақида ҳайратланарли даражада секин-аста гапириб берди.

Тушлик вақтида беморлар билан овқатланишга қарор қилиб, уларнинг ёнига тушдим.

— Доктор, бу ерда ўтиришингиз хавфли, — деди овқат сузаётган хўппа семиз аёл.

Унинг қовоқ уюшида аллақандай безовталик сезилиб турарди. Менимча, бу ердаги барча ходимлар ўзлари ишлайдиган касалхона ҳақидаги жамики миш-мишларга ишониб қолишган.

— Хавотир олманг, улар шунчаки беморлар!

Беморларнинг деярли барчаси ҳолсиз, ранги оқариб кетган алфозда овқатланишарди. Қизиғи, уларнинг ҳеч бири тўполон қилмасди. Одатда, беморлар ўзларини ҳатто овқатланиш жараёнида ҳам жуда ёмон тутишади. Бунга кўп гувоҳ бўлганман. Лекин улар… «Эҳтимол, бунга бошқа сабаб бордир», дея ўйлаб, суҳбат қуришга аҳд қилдим. Аммо ҳеч қайси бемор мен билан гаплашишни истамас, оғиз жуфтлашга уринишарди-ю, бирдан жим бўлиб қолишарди. Касалхонадаги икки кунлик иш кунимдан маълум бўлдики, бу ерда қандайдир сир яширинган.

— Беморларни ҳовлида сайр қилдиринг.

— Менимча, бунинг кераги йўқ, доктор, уларнинг устидан назоратни йўқотиб қўямиз, — деди буйруғимни ҳеч хушламаётган бақувват доктор йигит.

— Уларга тоза ҳаво жуда зарур, айтганимни қилинг!

У индамади. Ярим соатга қолмай, ҳамма касаллар ташқарида эди. Деразадан узоқлашишимни биламан, яна қичқириқ эшитилди. Ўзимни ҳовлига урдим. Боғда мен ҳужжатларни сўраган баланд бўйли, малла соч ҳамшира қиз чўзилиб ётар, уни сим билан бўғишганди.

— У ўзини бўғди, у ўзини телбалардек бўғди!

Овоз келган тарафга ўгирилиб, қўллари титраётган эркакка кўзим тушди.

— Телба, уни ўлдириб қўйдинг! — бақирган кўйи хаста эркак устига ташланган бақувват йигит ўзини қўярга жой топа олмасди.

— Ўзингизни босинг, у касал-ку! — дедим уни итариб.

Бемор эса тинмай «У телба экан, симни бўғзига қўйди-я, у телба экан», дея шивирлар, ўзига-ўзи гапириб яна нималардир дерди. Довдираб қолганим учун ҳамшира қизга базўр яқинлашиб, томирини ушлашга уриндим.

— Доктор, ҳожати йўқ, у ўлибди, — деди ҳамшира.

Ичимдаги овоз, барибир, текшириб кўриш керак, дегани учунми, қўлимни такрор узатдим. Шу пайт бақувват йигит бақириб мени тўхтатди:

— Сиз айбдорсиз, бизга ишонмадингиз! Булар одам эмас, жиноятчи! Ҳаммаси қотил!

— Улар бемор! Ҳаммани ичкарига олиб киринг! Қизнинг ҳам устини ёпинглар!

Виждон азобига ўхшаш ҳиссиётлар қуршовида қолган эдим. Юрагим сиқилиб дори ичдим-да, столга бош қўйганча ухлаб қолибман. Аллақандай шовқин таъсирида уйғониб кетганимда, соат миллари ярим тунни кўрсатарди. Яна югуриб йўлакка чиқдим. Ташқарида шаррос ёмғир қуяётганди. Адашмасам, бонг товушига ўхшаш товуш ертўладан келди. Ҳайҳотдай касалхонада ҳеч ким кўринмас, навбатчи, қоровул ҳам бу овозга қизиқмаётгани ажабланарли.

— Бу ерда ким бор?

Яна ўша кулгилар жарангларди. Нима учундир энди дағ-дағ титраётгандим. Аксига олиб чироқлар ҳам липиллар, бунга қўшилган бонг ва кулги овози асабни эговларди. Бу ерда туриш хавфли деган фикрда ертўладан чиқмоқчи эдим ҳамки, эшик зарб билан ёпилди.

— Бу қандай телбалик, ҳозироқ…

Гапимни давом эттиролмай қолдим. Чунки кимдир мени бўғаётганди. Ўша кимнингдир кучли жуссаси мени эзғилар, нимжонгина елкаларимни орқага тортар, мен эса типирчилаганча унинг чангалидан чиқишга тиришардим. Нима учундир жонимга қасд қилмоқчи бўлган аллакимлар мени ўлдиришмади. Бирдан яна эшик очилди, чироқ ёнди. Ютиниб-ютиниб, хонамга ёш боладай югуриб кирдим ва эшикни қулфлаб олдим. Керакли дориларни ичдим-да, фикрларимни жамлашга уриндим. Касалхонага келганимга энди икки кун бўлишига қарамай, бу оғир ҳаво, асаббузарликлар мени жинни қилаёзганди. Бироздан сўнг ҳаво етишмай ташқарига чиқдим.

Ортимга ўгирилишимни биламан, қаршимда у кулиб турибди. Ҳа, ўша, кундуз куни бўғиб ўлдирилган малласоч ҳамшира. У менга жилмайди, мен эса телбанамо алфозда бақириб юбордим.

— Сизга нима бўлди, доктор?

— Ҳамшира тирик экан! Ана у! — дедим кўзларимни катта очганча.

— Нималар деяпсиз? У ерда ҳеч ким йўқ!

— Доктор, ўзингизни ғалати тутяпсиз, бизни қўрқитманг!

Қаршимда ивиб кетган кўйи жилмайиб турган ҳамшира қизни мендан бўлак ҳеч ким кўрмаётганди. Мен уни ушлаб кўрмоқчи бўлиб талпинганимда эса ҳалиги бақувват йигит яна мени ушлаб қолди.

— Докторни ичкарига олиб киринг, бечора чарчабди!

Эрталаб қаттиқ бош оғриғи билан кўзимни очдим. Кечаси ёмғир ёғаётганда хонамга олиб киришгани ва тинчлантирувчи укол қилишгани ёдимда, холос. Лекин уколдаги дори иси жуда таниш. Тажрибамдан маълумки, касалхонадаги одатий дорилар бу қадар кучли бўлмайди. Агар ўрнимда оддий одам бўлганида, ҳалигача ётган бўларди. Ўзимга бир нечта таъсир кучини камайтирадиган укол қилдим-да, йўлакка чиқдим. Ташқарида ҳамон ёмғир ёғарди. Узоқдан яна ўн-ўн бештача одам деярли югуриб кела бошлади. Мен эса уларнинг юзини аниқ кўра олмай ҳолсизланганча йиқилдим. Қулоғимга фақат «Бунисининг жони қаттиқ экан», деган гап чалинди, холос.

Қарорим қатъий эди. Бу касалхонадаги ҳамма беморлар ҳам касал эмаслигига ишончим комил. Ўтган уч кун давомида кимлардир менинг бу ердан қочиб кетишим учун роса ҳаракат қилишяпти. Беморларнинг орасига жиноятчилар кириб олишган, деган фикрда ҳушимга келсам ҳам ўзимни ухлаганга солиб ётавердим. Ярим тун. Касалхонадаги учинчи тун. Ҳамма ер сув қуйгандек жимжит. Ёмғир тинган, осмонда эса янги ой кўринарди. Шу пайт қулоғимга яна ўша бўрининг увиллашига ўхшаш ғалати товуш эштилди. Овоз чиқармай хонамдан чиқишга уриндим. Лекин эшик қулф экан. Эҳтиёткорлик билан дераза орқали қўшни хонага ўтиб олдим. Ҳар бир хонага эринмай кириб чиқдим. Ажабланарлиси, ҳамма беморлар ўрнида жимгина ухлашар, увиллаган, ҳиринглаб кулган товушлар эса авжига чиқаётганди. Зим-зиё йўлак бўйлаб юрарканман, титрай бошладим. Ёш боладай юзимдан тер ҳам оқарди. Ҳамма ерни кезиб чиқдим. Фақат ертўла қолганди. Оёғим тортмаса-да, дағ-дағ титраган кўйи зинадан пастга тушдим. Қўлимдаги фонарнинг нурларини камайтирганча, эшик тирқишидан қарадим. Ертўла ичкарисини чирсиллаб ёнаётган гулхан ёритиб турар, гулхан атрофида эса юзига ниқоб тортган шарпалар айланарди.

— Аввалги докторларни бир кунда йўқотардик. Бу галгиси анча ақлли кўринади.

— Унда уни ўзимиз билан олиб қоламиз.

Гап мен ҳақимда кетаётгани аниқ эди-ю, одамлар ва уларнинг бу иши номаълум. Улар орасида аёлларни ҳам кўрдим. Биринчи кун кўзойнагимдан айрилганим учун ҳам уларни аниқ кўролмагандим.

— Сен ролингни яхши ўйнадинг, шунга яраша ҳақингни оласан!

— Бу ерда ҳаммамиз ҳам яхши актёрмиз!

Яна кулги кўтарилди. Уларни танимаётган бўлсам-да, руҳий хаста эканлигига ишончим комил. Мақтов эшитган қиз ниқобни олиб, аллақандай қизил суюқликни пешонасига суртди ва ўгирилди. Уни кўрдим-у, қўлимдаги фонарни тушириб юбордим. Чунки бу ўша, ёмғирли тунда боғда бўғизланган қиз, унинг атрофидагилар эса касалхона ходимлари эди. Тирқиш ортидан ҳаммалари сергак тортиб, эшик томон юриб келишаётганини кўрдим. Юрак уришим тезлашиб, қочишга ҳаракат қилардим-у, лекин оёқларим ўзимга бўйсунмасди. Зиналардан ҳансираб кўтарилаётганимда эса яна кучли қўллар мени тутиб қолди.

Ана ўша кундан буён шу касалхонадаман. Беморлик давримнинг етмиш еттинчи куни. Гапларимни эшитган янги доктор менга ишонмади. «Ҳали ҳаммаси жойига тушади», деди-да, хонасига чиқиб кетди. Беморлар билан ўтган кунларимда шуни аниқладимки, бу ердаги касалларнинг кўпи, аслида, соғлом. Шунчаки улар кучли таҳдидлар натижасида қўрқиб қолишган. Ҳамшира ва ходимлар эса руҳий хасталикнинг ўта кучли даражасида. Фақатгина бақувват доктор бу телба ходимларни ўз ноғорасига ўйнатиб, уларнинг жиловидан тутиб тураркан. Бизга ҳар куни тинчлантирувчи дорилар беришади. Натижада ҳатто фикрлаш ҳам қийин кечяпти. Бу ишларнинг асосий сабабини ҳам яқинда аниқладим. Беморларнинг кўпчилиги бадавлат одамлар. Уларнинг танишлари, қариндошлари томонидан касалхона ҳисобига катта миқдорда пул келиб тушади. Ҳар сафар янги келган бош шифокор бу ердаги асл ҳақиқатни билмай ё қочиб кетади, ёки орамизга қўшилади. Бизнинг сўзларимизга эса ҳеч ким ишонмайди. Бу касалхонага ҳақиқатан ҳам, тавқи лаънат теккан кўринади!

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 34 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #news, #xabarlar, #habarlar, #Yangilik, #uznews, #ahborot, #новости, #newsuz, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Rayhon G`ANIEVA: “Hammasini Yaratganning hukmiga tashlagandim...”
>>> ​Jahongir Otajonovning Yulduz Usmonovaga javobi sahnada jarang sochdi (Video)
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА УНИ “ЎЗБЕКЧА КИМ КАРДАШЬЯН” ДЕГАНЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ
>>> ​Bahrom Nazarov nima uchun san`at institutini tashlab ketgani haqida so`zlab berdi
>>> ХОСИЛА РАҲИМОВАНИНГ УЧИНЧИ НАБИРАСИГА НИМА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИЛДИ?
>>> ​MUXLISA AZIZOVA. KANN FESTIVALIDA QATNAShGAN ILK O`ZBEK REJISYoRI BILAN SUHBAT(EKSKLYuZIV)
>>> Хонанда Фарруҳ Комилов иккинчи бор ота бўлди
>>> ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВА ВА ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВАНИНГ ЖАНЖАЛИ ҚАНДАЙ ЯКУН ТОПДИ?
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> “Qizlarimizni qizg‘anaman”. Dilnoza Kubayeva yosh aktrisalarning kiyinishi, o‘zini tutishi va kinodagi faoliyati haqida


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari