Суббота, 23.01.2021, 06:44
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2393]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1574]
Hikoyalar to'plami [1371]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1467]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [168]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [530]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [7483]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [828]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [30]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [456]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [57]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [37]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 53
Гостей: 53
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Декабрь » 14 » «Лирик бўлмаган комедия». «Омадли жентльменлар» фильми ҳақида
06:20
«Лирик бўлмаган комедия». «Омадли жентльменлар» фильми ҳақида
«Омадли жентльменлар» криминал комедия фильми 1971 йил Александр Серий томонидан «Мосфильм» киностудиясида суратга олинган бўлиб, унга сценарий Георгий Данелия билан ҳамкорликда ёзилган эди. Фильм катта экранларга 1971 йил 13 декабрда чиқарилиб, тезда машҳурликка эришди. 1972 йилдан телевидение орқали узатилишни бошлаганида, бир йил ичида 65 миллиондан ортиқ марта кўрилди. «Дарё» ушбу фильмнинг сиёсий аҳамияти ва у ҳақдаги қизиқарли фактлар ҳақида ҳикоя қилади.

Бу натижа ўша давр учун мутлақ рекорд бўлиб, ўзининг актуаллигини узоқ вақт сақлаб қолди. Фильм ушбу феноменал муваффақиятга ўзидаги иборалар, иқтибос ва суҳбатлар сабаб эриша олди. Фильмда ролларни Евгений Леонов (Евгений Иванович ва Доцент), Георгий Вицин (Гаврила Петрович), Савелий Крамаров (Фёдор Петрович), Раднер Муратов (Василий Алибобоевич), Эраст Гарин (Николай Мальцев) ва бошқалар ижро этган эди.
Сюжет

Ўрта Осиёда археологик қидирув қилаётган Николай Мальцев ўз жамоаси билан Александр Македонскийнинг олтин дубулғасини топиб олади. Бир гуруҳ ўғрилар эса бу дубулғани ўғирлаб кетади. Археолог Москвага қайтганида ўғри билан қиёфадош бўлган боғча мудири — Евгений Ивановични учратади. Милиция ходимлари асл жиноятчиларни қўлга олади, лекин улар олтин дубулға қаерда эканини айтмайди. Ҳар қанақа йўл билан археологик топилмани қайтаришга уринган милиция ходимлари Евгений Ивановични Доцент бўлиб яшашига кўндиради.

Евгений Доцент қиёфасида шериклари Гаврила ва Фёдор (ғилай) олдига қўшилади. Евгений милиция ходимлари билан бирга тузган режага кўра, у хотирасини йўқотган, олтин дубулғани қаерда эканини эслай олмаётган бўлади ва уни топишда шерикларидан фойдаланиши керак эди. Лекин муаммо пайдо бўлади: дубулға қаерда эканини Доцентдан бошқа ҳеч ким билмас эди. Энди улар янги режа қўллайди — ўғриларга қамоқдан қочишга ва дубулғани топишга шароит яратиб бериш. Лекин воқеалар режалаштирилганидай юз бермайди, қочиш давомида Василий ҳам уларга қўшилиб олади.

Евгений шериклари билан қамоқдан қочади ва дубулғани қидириш давомида биргаликда яшай бошлайди. У Доцент кўринишида дубулға ҳақида кўпчиликдан сўрайди, лекин ҳеч нарса топа олмайди. Бу вақтда ҳақиқий Доцент қамоқдан қочишга муваффақ бўлади. Милиция Евгенийни огоҳлантиради, у ўз ишини охирига етказишини айтади. Доцентнинг ўзи ҳам олтин дубулғани қидиришни бошлайди.

Евгений шериклари билан кўл олдидаги музликдан дубулғани топганида, Доцент аллақачон уларни ўша ерда кутаётган бўлади. Бир-бирига икки томчи сувдай ўхшаш Евгений ва Доцент дубулға учун курашади, Доцент энди тўппончани чиқарганида эса Василий, Гаврила ва Фёдор уларнинг ҳар иккаласини ҳушидан кетказади. Улар Доцент ва Евгенийни милицияга, дубулғани археологга топширади. Фильм озодликка чиққан Василий, Гаврила ва Фёдорга Евгений барча ишларни айтиб беришга шошилиши билан якунланади.
Таҳлил

«Омадли жентльменлар» фильми кинорежиссёр Александр Серийнинг энг муваффақиятли картинаси ҳисобланади. Фильм катта экранларга чиққанида томошабинлар узоқ вақт давомида уни Георгий Данелия томонидан суратга олинган, деб ўйлайди. Александр Серий эндигина қамоқдан озод бўлгани ва моддий қийинчиликлари сабаб Данелия олдига фильмни суратга олиш таклифи билан чиқди ва биргаликда сценарий ёзишни бошлайди. Данелия, ўз навбатида, фильмни суратга олиш учун ҳомийлик вазифасини ҳам бажарди.


Фильм асосий эътиборини бошқа комедиялардан фарқли равишда севги ришталарига эмас, балки дўстликка қаратган. Бошланиш саҳналаридаги қўшимча қилинган «лирик бўлмаган комедия» ёзуви ҳам бунга ишора саналар эди. Аммо фильм ўзи билан жиноят оламини аҳоли орасида «романизацияси»га сабаб деб кўрилиб, кўплаб цензураларга учрашни бошлади. «Омадли жентльменлар» фильми жиноятчилар бош ролда тасвирланган илк совет киноси ҳисобланиб, ўзидан сўнг «жиноий» феномен қолдирди. 1972 йилдан кейин кўплаб фильмларда жиноятчилар бош ролда чиқа бошлади. Ундан олдин эса фақат чет эл киноларида жиноятчилар бош ролда кўрсатилган эди. Ушбу омил сабаб аввалига фильм цензурага учради.

Фильм муваффақиятига асосий омил бўлган жиноий ибораларнинг барчаси Серий томонидан қўшилди. Режиссёр бу ибораларни қамоқда бўлган вақтида қайд қилиб келган бўлади. Ушбу «кўча тили» деб аталган жаргон сабаб фильм ўзининг табиий кўринишини сақлаб қолган. Лекин айни шу омил сабаб катта экранларга чиқиши узоқ муддат талаб қилган. Леонид Брежневнинг ўзи кинокартинани томоша қилганидан сўнг намойиш чекланишига сабаб кўрмаганини айтиб, кинотеатрларга йўл очиб беради.
Суратга олиш ишлари

Фильмнинг сурат олиш ишлари 1970 йил декабрдан то 1971 йил апрелигача давом этган ва анча машаққатли кечган. Бошланиш саҳналаридаги Ўрта Осиё деб таништирилган жой, қамоқ саҳналари ва ўғриларнинг бир-бири билан танишган жойлар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган. Фильмда амалга ошириш энг қийин бўлган саҳна иштирокидаги лавҳа бўлиб, ушбу қисқа воқеа учун салкам бир ой вақт сарфланган.

Кастинг ҳам узоқ вақт талаб қилган, бош ролдаги Евгений Леоновдан бошқа барча актёрлар бир неча бор ўзгарган. Фильмда Леоновнинг харизматик фаолияти яққол кўриниб турган. Бундан ташқари Василий ролини ижро этиш учун актёр топиш энг узоқ вақтни талаб қилган, Раднер Муратов эса илк катта роли орқали машҳурликка эришишни бошлаган.

2006 йили фильмнинг 35 йиллигига Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида бош қаҳрамонлар учун ҳайкал ўрнатилди.

2012 йилда эса фильм «Жентльменлар, омад!» номи остида қайта ишланган. Ундаги барча воқеалар деярли бир хил бўлиб, фақатгина давр ўзгариши: 1970 йилларнинг 2010 йилларга кўчиши кузатилди.


Хулоса

Барчамизга қадрдон бўлган кинокомедия «Омадли жентльменлар» даврлар алмашиб, йиллар ўтса-да, ҳалигача энг кўп қайта кўриладиган севимли фильмларимиз қаторидан жой олган. Бунинг асосий муваффақиятлари деб, шубҳасиз, актёрлар маҳорати-ю, уларнинг сценарийда ёзилган ажойиб гапларини мисол қила оламиз. Бош ролдаги Евгений Леонов самимий тарбиячи ва қўпол жиноятчи образлари орқали томошабинларга шедевр комедияни тақдим этган. Воқеалар давомидаги қаҳрамонларга ишлатилган лақаблар ва жараёнларга нисбатан жаргонлар кинонинг қизиқарли тус олишини таъминлаб туради.

Шу сабаб, фильмнинг суратга олинишига ҳисса қўшиб, ўзидан буюк из қолдирган ижодий гуруҳ аъзоларига бемалол «Омадли жентльменлар» иборасини ишлатсак ҳам бўлади.

Фаррух Адҳамжонов тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 25 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #ahborot, #xabarlar, #Yangilik, #Yangiliklar, #uznews, #новости, #news, #habarlar, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Rayhon xit-paradga endi boshlovchilik qilmaydi
>>> Шаҳзода Муҳаммедова ўзига янги автомобиль совға қилди(Фото)
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Ғуломжон Ёқубов ёшларга тақлиди, актёрликка ҳавас ва аёлларни севиши ҳақида
>>> Shahzoda Muhammedovadan yangi noodatiy fotosessiya (Foto)
>>> Абдулла Ориповнинг қизи отаси ҳақида тайёрланган кўрсатувдан ғазабланганини айтди
>>> Иброҳим Тотлисас 7 йиллик танаффусдан сўнг катта экранга қайтди
>>> Хонанда Фарруҳ Комилов иккинчи бор ота бўлди
>>> “SETORA*TANHO” guruhi: “Xato qilmasak, tajribaga ega bo`lmasdik”
>>> Нилуфар Усмонова болалиги, тушунмай куйлаган қўшиғи, қизининг ўзига ўхшамаслиги ҳақида(Эксклюзив)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET
Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari