Улар биргаликда қўшиқ куйлаган
«Россия Примадоннаси»нинг турмуш ўртоғи, таниқли сатирик актёр Максим Галкин фарзанди Гарри Галкинни илк бор катта саҳнага олиб чиқди.
Максим Галкин Россиянинг «Первый» канали орқали эфирга узатиладиган «Две звезды. Отцы и дети» кўрсатувида биринчи марта ўғлини саҳнага олиб чиқди ва улар дунёга машҳур француз таронаси «Non, Je Ne Regrette Rien»ни ижро этди. У ўғли билан куйлаган қўшиқни Instagram’даги шахсий саҳифасига ҳам жойлаган. Илк бор катта саҳнага чиққан Гарри Галкиннинг вокал йўналишдаги қобилияти ва французча сўзларнинг маромида талаффуз этиши залдаги томошабинларни ва ҳакамларни лол қолдирди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларидан бири машҳур хонанда Игорь Крутой ота ва болани бирга саҳнада кўришидан мамнунлигини ва унинг бу соҳада қобилияти борлигини айтиб ўтган.
«Гарри ҳақиқатдан ҳам истеъдодли, биз сизларни бирга саҳнада кўришдан мамнунмиз. Ажойиб куйладингиз», — дейди Игорь Крутой.
Маълумот учун, Алла Пугачёва ва Максим Галкин 2011 йилда турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Элизабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор. Жуфтликнинг 8 ёшда бўлган фарзанди Гарри Галкин вокал бўйича махсус машғулотларга боради.
Аввалроқ, Максим Галкин Алла Пугачёва ҳозирда қандай иш билан шуғулланаётганини маълум қилганди.