Понедельник, 27.02.2017, 10:06
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 65
Гостей: 65
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Апрель » 20 » Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
20:14
Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
У ҳамиша танқидлар қуршовида, боиси бачканаликда айблашади. Кўринишадан жахлдор бу аёл билан суҳбатлашиш жуда мароқли. У болаларча соддалиги, ҳақиқий ўзбекка хос бўлган жайдарилик, чапаниликни йўқотмаган. Ҳатто тилёғламалик қилишни, журналистлар билан суҳбатларда фикрларини зарқоғозга ўраб етказишни ҳам билмайди. Қандай ўйласа, шундай гапиради. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаевага хос самимийлик билан бўлиб ўтган суҳбатимизда ҳам хонанда ҳар қандай танқидий руҳдаги саволларимизга ҳам очиқ-ойдин жавоб берди.

— Шу кунларда сизни топиш анча қийин бўлиб қолган. Ўтган ҳафта газетамиз орқали ҳам бу ҳақида ёзгандик.

— Хабарим бор. Лекин "излаган имкон топар”, дейишади. "Асалхўжаевани топиб бўлмайди”, деб ёзган журналист қиз астойдил қидирганида албатта топган бўларди! Мана сиз топдингиз-ку.

— Кўпчилик журналистларнинг айтишича, айтмоқчи бўлган гапингизни тўлиқ етказиб беролмас экансиз....

— Йўқ, янглишяпсиз. Саволларга аравани қуруқ олиб қочмасдан, дангал жавоб беришга ўрганганман. Тўғри, баъзи санъаткорларга ўхшаб, фикрларимни адабий қилиб етказиб беролмасам-да, айтмоқчи бўлган гапимни тушунарли ва лўнда қилиб гапириб қўя қоламан. Лекин ҳамма журналистларни ҳам саводли, гапларимизни худди ўйлаганимиздек қоғозга туширишади, дейиш қийин. Уйимга келиб интервью олиб кетишади. Берилган саволлар, суҳбатдан мамнун бўлиб қоламан-да, газетани қўлимга олгач, суҳбатдан кўнглим тўлмайди.

— Нималар Мавлуда Асалхўжаеванинг ғашига тегади?

— (Жаҳли чиқиб) Одамлар мени ТВда кўриб "Вой шу ёшида айтган қўшиғини қара, бас қилса бўларди”, дейишлари жуда ғашимга тегади. Ҳам ёшларбоп, ҳам катталарга ёқадиган қўшиқлар айтгим келади. Чунки бугунги замон шуни талаб қиляпти. Тингловчиларнинг талаби ҳам шу. Ушбу талабга жавоб берсанггина санъат қозониди қайнайсан. "Сиз каттасиз, ёшларни катта йўлга олиб боришингиз керак”, деган танбеҳларни тўғри қабул қиламан. Лекин бир ўзимнинг қай бирига кучим етади? Атрофимда биз билан бирга ижодини бошлаган ва давом эттириб келаётган бирорта санъаткорни кўрмаяпман.

—Бугун ғашингизга тегишга мажбурман! "Унутма”, "Алам қилар”, "Хиёнат” каби одамларнинг кўнглига яқин, "хит” қўшиқларингиз ҳозир йўқдек. Мавлуда Асалхўжаеванинг ижодида аввалги халқоналик йўқолган.

— Кечирасиз-у, фикрингизни мутлақо рад этаман. Халқона қўшиқларни тингловчиларнинг ўзлари эшитишмаяпти.

— "Гилос” номли қўшиғингиз миллий услубда бўлса-да одамларга ёқяпти-ку!

— Бу қўшиқни илк бор 2008 йилдаги концерт дастуримда куйлагандим. Ўшанда одамлар бу қўшиққа унча эътибор қилишмаган. Энди қаерга бормай, шу қўшиқни сўраб, "янги қўшиғингиз яхши чиқибди”, дейишяпти. Демак, бу қўшиқнинг даври энди келибди.

— Нега доим турк қўшиқларини кўчириб куйлайсиз?

— Ҳар бир қўшиқни қонунан сотиб олиб куйлайман. Ўтган йили таҳририятга ўша қўшиқларни сотиб олганим ҳақидаги хужжатларни олиб боргандим. Аслида у қўшиқлар туркларники ҳам эмас. Улар ҳам мусиқаини греклардан олишган. Устига устак хорижий қўшиқларни ўзбекчалаштирган  битта мен эмасман. Истаган хонандани кўрсатинг,  қайси қўшиғи қайси халқники эканини айтаман. Бу билан ҳамкасбларимнинг "инига чўп суқиш” ниятида эмасман. Ҳозир шоу-бизнесда қўшиқни хорижий мусиқа билан бошлаб,  ўртасига ўзбекча оҳанг  қўшиб, охирини яна бошқача қилиб тугатиш урфга кирган. Гўёки улар қўшиқни ўғирламаган, шунчаки, ўхшаш бўлиб қолган. Мен эса буни ўзимга эп кўрмайман. "Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич”, деб бежиз айтишмаган.

— Қўшиқларингиз ҳамон севги, хиёнат ҳақида. Оила, ота-онага ҳурмат, ватанпарварлик, панд-насиҳат  тарзидаги қўшиқларингиз деярли йўқ.

— Бор, фақат бундай қўшиқларим одамлар эътиборидан четда қолиб кетади. Кўплари тингловчиларга етиб боришга ҳам улгурмаган. Лекин мухлислар доим замонавий, ҳозиргидек қўшиқларимни яхши кутиб олишади. Ватан ҳақида ҳам ажойиб қўшиқлар куйлаганман, лекин негадир тингловчилар назарига тушмаган. Яқинда бир қиз "Севсангиз аввал шу Ватанни севинг...” деб куйлаб чиқди. Мусиқаси ҳам, сўзлари ҳам жуда таниш. (Кулиб) Кейин билсам бу қўшиқни бир неча йил илгари ўзим куйлаган эканман. Ҳатто қўшиқларни ўзим ҳам унутаёзганман.

— Тўйларда доим туркча  қўшиқларни куйлашингизнинг сабаби нимада?

—Имкони бўлса вақт топиб, мен билан тўйларга борсангиз яхши бўларди. Қанчалик ўзимизнинг миллий қўшиқларни куйлашга урунмай одамлар келиб, "Шўх бола”ни, "Чал-чал”ни айтинг”, деб кетишади. Ҳатто қайси қўшиқларни айтишимни аввалдан ёзиб берадиганлар бор. Ишонсангиз "Шўх бола” қўшиғини айтишни шунчалик ёмон кўраманки, сизга буни тушунтириб беролмайман. Бир-иккита тўйларда куйламасликка ҳаракат қилсам, одамлар "ўшани айтинг”, деб келаверишади. Илож қанча, уларнинг талабини бажариш бизнинг вазифамиз.

— Биласизми, негадир баъзи аёллар сизни ёқтиришмайди?

— (Жаҳли чиқиб) Жуда ошириб юбормадингизми? Эътиборингиз учун асосан аёлларнинг талаблари билан тўй-ҳашамларга таклиф қилишади. Хўш, қайси аёл мени ёмон кўраркан? Рисоладагидек санъаткор бўлсам, бировнинг тўйида жанжал кўтармасам, аксинча хурсандчилигига шерик бўлиб, хизматини кутганидан зиёда қилиб чиқиб кетсам...

— Жаҳлингиз чиқишини билгандим. Айтмоқчи бўлганим, сиз кўпроқ аёллар дардини куйласангиз ҳам мухлисларингизнинг кўпчилиги – эркаклар.

— (Кулиб) Шунақа демайсизми? Бу ҳақда сира ўйлаб кўрмаган эканман. Мухлислар аёлми, эркакми муҳими эътиборда эканимиз, бизни тинглашаётгани! Аёллар тилидан айтаётган қўшиқларим, эркакларнинг юрагига етиб боряптими, демак мен ҳақиқатдан ҳам аёллар хонандасиман. Сизга бундан бошқа қандай исбот керак?

— Аввал санъаткорнинг тўйга чиқиши уят саналарди. Бугун эса бу оддий ҳолга айланган. Баъзилар ҳатто тўйга чиқиб, пул топиш учун санъаткор бўляпти.

— Гапингизда жон бор. Лекин мен халқимизнинг яхши кунида хизмат қилишни айб санамайман. Чунки, бугун санъаткорга бўлган қараш, эътибор аввалгидан анча фарқ қилади. Ҳозир қаерга бормайлик одамлар уйининг тўрига ўтказиб, хурматимизни жойига қўяди. Аммо бундан ҳаволанмаслик керак. Қарсак чалиб осмонларга кўтарадиган ҳам, ерга тушириб қўядиган ҳам шу халқ. (Кулиб) Талабалик йиллларимдаги бир воқеа ёдимга тушди: Биринчи курсда ўқирдим. Дугонам билан ўқишимиз йўлагида қўшиқ куйлаб ўтирсам, ёнимга бошқа босқичда ўқийдиган Мирзабек Холмедов келиб қолди. "Сизга бир гап айтсам майлими?” деди. "Ҳа, гапиринг”, дедим. "Мавлуда, жуда чиройли қўшиқ айтаркансиз, тўйга таклиф қилсам борасизми?” деса бўладими. У вақтлар Мирзабекнинг сочлари узун, жингалак эди. "Ҳали сен мени тўйга таклиф қилмоқчимисан?” деб сочига ёпиша кетганман. Зўрға ажратиб олишган. Ховуримдан тушиб кафтимга қарасам жаҳл устида Мирзабекнинг бир тутам сочини юлиб олган эканман. (Кулиб) Ҳалигача бу воқеаларни кулиб эслаймиз.

— Синглингиз билан бўлиб ўтган суҳбатда "Опам қайси қўшиғига клип суратга олишни билмайди. Қайси қўшиққа клип олсам экан, деб маслаҳатлашади-ю, барибир ҳафсалангизни пир қилиб, ўз билганидан қолмайди”, деганди.

— Гули аввал ўзини билсин! "Опа қайси қўшиғимга клип олай?” деб 4-5 та қўшиқни олиб келади-да, "мана бунга ол”, десам "хўп” деб кетиб, ўз билганидан қолмайди.

— Сиз ҳақингизда гап очилгудек бўлса "Асалхўжаева турмуш ўртоғи билан ажрашиб бўлган. Улар бирга яшашмайди, Давлет ака оғир касалликка чалинган”, деган гапларни эшитамиз.

— Аллақачон бундай гапларга қулоқ солмайдиган бўлиб кетганман. Эл оғзига элак тутиб бўлармиди? Ҳар кимнинг оиласида қандай вазият эканини, турмушидаги кам кўстларини фақат тўрт девор билади, холос. Тўғри, Давлетнинг бироз вақт тоби бўлмади. Ўзим бош бўлиб, шифокорларга қаратдим. Шукр, бирга яшаб келяпмиз. Худди айбдор кишидек ҳадеб "бирга яшаяпмиз, ишонмасангиз келиб кўринг”, деяверишдан чарчадим.

— Мавлуда Асалхўжаеванинг ҳануз ўз мавқеини ушлаб келаётганининг сири нимада?

— (Узоқ ўйланиб) Садоқатда! Халққа, оилага, санъатга, дўстларга бўлган вафода. Ёш санъаткор қизларимизга ҳам оилангиз, яқинларингиз, Ватанга садоқатли бўлинг, деб маслаҳат бераман. Ҳаётим давомида нимагаки эришган бўлсам, ҳаммасининг ортида тинимсиз меҳнат, бедор  тунлар ётибди. Бировнинг турмушини бузмадим, оиламни ярим йўлда ташлаб кетмадим. Фарзандларим, оиламнинг келгуси тақдирини вақтинча бежирим кўринган нарсаларга алмашмадим. Шукр, бугун оилада ҳам, жамиятда ҳам, санъатда ҳам ўз ўрнимни топдим!

— Оилангизда ҳамманинг ташвиши сизнинг гарданингизда. Сира хотиржам ўтирганингизни кўрмаганман.

— Оиламдагилар, ука-сингилларимга ота ўрнида ота, она ўрнида онаман. Ташқаридан қараганда залворли ва ташвишли кўринган турмуш тарзига кўникиб кетганман. Сўзларимни оила бошлиқлари, катта фарзандлар яхши тушунишади.

— Қачон кўнглингиз хотиржам бўлади.

— Қачонки ёнимдагилар кулиб турса.

Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 1711 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Узбек шоу бизнеси, Shou-Biznes, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 3.0/1

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> E`tirof-2016 taqdimot marosimidan lavha
>>> ​Шаҳзода Муҳаммедова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди
>>> Гуласал Абдуллаева “Бевафо ёр”га атаб куйлади
>>> Сардор Мамадалиевнинг Инстаграмдаги сурати кескин танқидларга учради
>>> Машҳурлар ҳаётларидаги энг уз-у-у-у-ун кун ҳақида сўзлаб бердилар
>>> Gulsanam Mamazoitova qalblarni larzaga keltiruvchi qo`shiq yaratdi(Video)
>>> ​Lola sovg`a evaziga biror mahsulotni reklama qiluvchi shou-biznes vakillarini qoraladi
>>> Даврон Кабулов Канизанинг оиласи бузилишига сабабчилиги ҳақидаги даъвога муносабат билдирди
>>> Каниза ва “Миллион” ўртасидаги жанжал давом этмоқда:“Даврон Кабулов, инсонга инсоф керак”
>>> 2016 йилда “юлдуз”ини топган машҳурлар


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari