 Таниқли америкалик актёр ва режиссёр 61 ёшли Мэл Гибсон тўққизинчи бор ота бўлди, деб ёзади "Вести”. Қиз фарзандни актёрнинг учинчи рафиқаси 26 ёшли Розалинд Росс дунёга келтирди.
Жуфтлик оиласидаги бахтли ҳодиса 20 январь куни Лос-Анжелесда юз берди. Янги туғилган қизчага Ларс Жерард Гибсон деб исм қўйилди.
"Улар ҳаяжонда. Мэлнинг қувончи чексиз. Улар ўз уйларида, ҳамма соғ-саломат ва бахтиёр”,—дейди Мэл Гибсоннинг танишларидан бири.
Актёрнинг Ларс Жерарддан ташқари яна саккиз нафар фарзанди бор.
Улардан етти нафари актёрнинг Робин Мур билан биринчи никоҳидан туғилган. Актёр биринчи рафиқаси билан 21 йил бирга яшаган. 2009 йилда актёрнинг иккинчи рафиқаси,россиялик модель Оксана Григорьева ҳам қиз фарзандни дунёга келтирган эди. Орадан бир неча ой ўтиб, жуфтлик катта машмаша билан ажрашган эди. Мэл Гибсон тўққизинчи фарзандининг онаси Розалинд Росс билан 2015 йилда танишган. У ўз интервьюларидан бирида Розалиндни бир кўришдаёқ севиб қолганини айтган эди.
www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|