Пятница, 09.12.2016, 06:47
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 5 » Мен сендан баландман!
10:26
Мен сендан баландман!
Шу номли вирусдан эҳтиёт бўлинг!

Яқинда бир шум хабар тарқалди…
Зокир ака ва Замира янга келин тушираяпти. Катта базмхона, қариндош-уруғ, хешу ақрабо йиғилган. Ҳамманинг кайфияти хуш, хандон. Барчанинг нигоҳи келин-куёвнинг йўлига қадалган. Уларнинг шоҳона қадамлару салона-саллона кириб келишларини кутишаяпти. Иккала томон ҳам масрур. Ахир, тўй!
– Куёвжўралар келишди!
– Келин келаяпти!
– Мусиқани бошла!
Мусиқа бошланиб кетди. Овоз кучайтиргичларнинг зўридан тўйхона титрагудек бўлди. Лекин тўйхона олдидаги ғала-ғовур мусиқадан-да баландроқ чиқди. Ҳамма ўша томонга югурди. Қий-чўв, оҳ-воҳ тўйхонани титратди. Она ҳушини йўқотди, ота йиқилди…
Воқеа аслида бундай бўлганди. Келин-куёв тўйдан аввал шаҳарнинг энг сўлим, эътиборли жойларида сайру саёҳат келмоқчи бўлишди. Улар ўйлаганидек, шаҳарда қад кўтарган бир қанча ҳайкаллару тарихий обидалар, фотосалонларга кирилди. Кафе-барлар обод қилинди. Икки ёш шарафига қадаҳлар кўтариш шу ернинг ўзидаёқ бошланиб кетди. Эътиборли томони шундаки, базму жамшидда иштирок этганларнинг барчаси ёш йигит-қизлар эди. Уларга қолса, тўйни шу ернинг ўзида ўтказиб қўйгудек.
– Э, меҳмонлар кутиб қолди. Ресторанда тўй бошланиб кетди! Қани, тезроқ йўлга чиқайлик! Бу даъват барчани ҳушёр торттирди.
Ёшлар машиналарга югуришди. Қарийб йигирматача енгил автомобиллар иномаркани ўртага олишди. Улар шу тариқа шаҳарнинг энг тиғиз кўчаларидан ўта бошлади. Келин-куёв машинаси ортида ҳосил бўлган тирбандлик тобора узайиб борди. Йўловчилардан кимдир танбеҳ берса, бошқаси «майли, тўй-да, ёшлар бир яйрасин» қабилида индамай машиналар карвонига эргашди. 
Чопоғон бўлмаган от ҳам чопағонини кўрганда ўзини кўрсатсам дейди. Илдамроқ бўлишга интилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Юрагида «ўт» чақнаб турган йигитлар имиллаб юришдан зерикди чоғи, тагидаги «шунқор»га зўр беришди. Секин-аста тартиб бузилди ва ёшлар таъбири билан айтганда, «боса-бос» бошланди. Бундай кўнгилхушлик қаршисида келин-куёвнинг иномаркасини бошқараётган йигит ҳам ўзини тийиб тура олмади. У ҳам бирин-кетин сафдошларни қувиб ўтди. Унга йўл бермаётган икки шоввозга кўрсатиб қўймоқчи бўлди-ю бошқарувни йўқотди. Учта машина тўқнашиб, ҳар томонга сочилгандагина юракдаги «ўт»лар босилди. Ҳамма муздек…
Бу воқеани эшитган ота-она бўлажак келини ва жигаргўшасининг тасодифан омон қолганини эшитиб, ҳаяжоннинг зўридан ҳушини йўқотди. Хайрият, оз-моз тан жароҳатини ҳисобга олмаганда, ҳеч кимнинг жонига зарар етмабди. 
Сабаб 
Бу каби нохуш ҳолатлар сўнгги вақтларда тез-тез қулоғимизга чалиниб қолаяпти. Айниқса, тўй куни ўтказилиши анъанага айланиб бораётган машиналар карвони, пойгачиларнинг эрмаги ортидан келаётган кўнгилсиз ҳодисалар жабрини тортаётганлар кўпаймоқда. 
Бир-икки йилча аввал бундай машмашаларнинг олдини олиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида қатор чиқишлар қилинди. Маҳалла фаоллари, ён-атрофдагиларга сўзи ўтадиган фаолларнинг саъй-ҳаракати, баъзиларнинг шахсан ташаббуси билан дабдабалар бироз пасайгандек бўлди ҳам. Айрим маҳаллаларда машиналар сонини тўрттадан оширмаслик, келин-куёв саёҳатида ҳам маълум меъёрлар белгилангани ҳақиқат. Гўё ҳаммаси тартибга келиб қолгандек бўлди.
– Кўчамиздан ўн-йигирматалаб машиналарнинг юқори тезликда ўтиб кетишини кўриб, юрак ҳовучлаб ўтираман, – дейди Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Зебо Ҳамроқулова. – Шусиз ҳам гавжум ва марказий кўчага яқин жойда яшаганимиз учунми, фарзандларимиз, набираларимиз катта йўлга чиқиб кетмадимикан, дея хавотирда юрамиз. Фараз қилинг, тобора машиналар билан тўлиб бораётган йўлларимизда бир-бирини қувлаб келаётган автоулов эгалари тасодифан йўлга чиқиб қолган одамни туртиб кетмаслигига кафолат борми? Ахир, бундай ҳодисалар ортидан жабр кўраётганлар қанча? 
Бу – масаланинг биринчи томони. Яъни, кўчаларимизда автомобилларнинг тирбандлиги оқибатида кўплаб кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмоқда. Айниқса, бугунгидек тўйлар мавсуми бошланган бир паллада ҳар куни «пойга»га гувоҳ бўлашимиз ҳеч гап эмас. Зебо опа ташвиш тортганича бор. Наинки кўчадаги йўловчи, балки ўша машиналарни бошқариб кетаётганлар, техниканинг ичида тантанага ошиқаётган ёшлар ҳам хавфдан холи эмас. Бундай завқли онларни тарихга муҳрлаётган тасвирчининг ҳаёти эса бугунги кунда алпинистларнинг тақдиридан-да хавфлироқ бўлиб қолмоқда. Ахир елиб бораётган машинадан ярим белгача ташқарига чиқиб олган видеочидан қанча эпчиллик талаб қилинишини тасаввур қилиш қийин.
Масаланинг иккинчи томони эса исрофгарчиликка бориб тақалмоқда. Бир сўз билан айтганда, куёвжўралар ЗАГСга жалб қилаётган техникаларга кетаётган маблағни туя кўтараман, деб бели синса керак. Машиналарни кўпайтириб, куёвга «ёрдам» қилаётган жўралар ўша маблағ эвазига келин-куёв учун бирор арзигулик нарса совға қилиши ҳам мумкин-ку. 
Исроф
Бир танишим ўғлининг тўйига Озодбекни олиб келаман, дейди. «Ўртоқ, сен унақа катта қўшиқчини олиб келадиган даромадга эга эмассан. Бундайроғи ҳам бўлар» деб кўринг. Балога қоласиз. 
Ўша ошна билан анча тортишдик. Тўй бир кунда ўтади, кетади. Фалон пул сарфлаб казо-казони айтиб келганинг билан эртага биров «қойил қилдинг» демайди. Шундай деган тақдирда ҳам фойдаси йўқ. Бекорга қарзга ботасан, деб ҳам уни қайтаролмайсиз. 
– Қарзга ботиб бўлсаям, Озодбекни олиб келаман! Ният қилганман, ният!
Яшаворинге, ният ҳам эви билан-да. Тушунмайди киши, баъзи бировлар ўзининг кимлигини кўрсатиб қўймоқчими ёки ўғлига келин туширмоқчими? Тўйнинг файзи, тароватини наҳотки икки-учта фонограмма қўшиқ белгилаб берса? Баъзиларнинг қайсидир хонанда «вируси»ни юқтириб олганини кўриб, кулгинг қистайди. Қайсидир янги бир «юлдуз»нинг нархини кўтариш учун миллионлаб сарфлашга оғринмайди-ю кўча чангитиб юрган ўғлига «Ол, мана бу пулга тадбиркорликни бошла» дейишга келганда…
Қизиқиб кўрдик. Бугунги тўйларга бир-иккита видеочи келса, айб саналаётган экан. Беш-олти нафар тасвирчи-ю икки-учта фотограф тўйда хизмат қилиши анъанага айланиб улгурибди. Бири келин тарафни, бири куёв тарафни, бошқаси меҳмонларни, яна бирови ресторанни, қолганлари осмон билан ерни олаётганмиш. Бу аҳил жамоа тўй охирида барча тасвирларни бирлаштириб, махсус студияларда монтаж қилишаркан. Гўзал келиннинг модделлардан қолишмайдиган суратларидан иборат фотоальбоми-ю монтаж қилинган тасвирнинг нархи – 300 дан 500 гача. «Кўки»да!
Баъзи бир маданиятда илгарилаб кетганлар эса тўйхонани безатиш учун махсус гуруҳни чақиришаяпти. Улар декорация билан шуғулланишади. Текинга эмас, албатта.
Орият
Қоқ Регистон майдонида. Шаҳар айлангани чиққан келин-куёв ва томошабинлар. Томошабинлар деганимизнинг боиси бор, албатта. Чунки, келиннинг қўлидан куёв эмас, тасвирчи тутиб олганди (!). Келин тасвирчининг қўлидан тутганча ўзини орқага ташлади ва «гир» айлана бошлади. Куёв томошабин. Келин ўзини қандай ҳис қилаяпти, билмадигу аммо ён-атрофдан ўтиб кетаётган йўловчиларга ноқулай эди бу вазиятга кўз ташлаш. Куёв хандон. Куёвжўралар олдида келин бегонанинг қўлига осилганча сайр қилаяпти. Куёв мағрур. Гўёки унинг бўлажак жуфти ҳалоли ўзини кўз-кўз қилса, унга обрў келадигандек! Ўша атрофдан ўтиб кетаётган ёшгина мактаб ўқувчилари эса буларга ҳавас билан боқаяпти. «Ҳайф, ўзбек йигити» дейсиз.
Бугунги тўйларимизга қўшилаётган «ғарбчилик»нинг яна қатор кўринишлари бор. Олайлик, келин-куёв тўйдан аввал, никоҳ ўқилмай туриб, вальсни ўрганаяпти. Куёвга келиннинг қаеридан ушлаб рақс тушиш мумкинлигини бегоналар кўрсатиб бераяпти. Куёвнинг елкасига бош қўйишни келинга бегоналар ўргатаяпти! (Батафсил маълумот матнга сиғмайди). Минг афсуски, тўй куни бу икки ёшни ўртага олиб, қарсаклар оғушида рақсини томоша қилаётганлар кўп.
Келин-куёвнинг тўй куни ота-она олдида қадаҳ кўтариб, шароб ичаётгани, ота-онанинг бу ҳолатга «ҳай, баракалло» қилиши, маҳалла-куйнинг, фаолларнинг «билганини қилмайдими» қабилида иш тутиши қаёқдан чиқди? Оддийроқ қилиб айтганда, бировнинг фарзанди билан иши бўлмаслик, маданиятга, маънавиятга бефарқлик, орият ва нафсониятнинг ўлиши, беандишалик, кўр-кўрона тақлид, ҳавасга қул бўлиш ўша биз тилга олаётган – «оммавий маданият» бўлмай, нима?
***
Биз юқорида ғарбчилик, «оммавий маданият» иборасини тилга олдик. Бу – ҳаммасига Ғарб айбдор, дегани эмас. Демак, «оммавий маданият»ни бир томонлама тушунмаслик лозим. Чунки дунёнинг у томонида биздаги каби султонлардек базми-жамшид, сарф-харажат, топганини ҳавога совуришни мақсад қилганлар топилиши амри маҳол. Уларнинг тўйи, тантанаси камтарона, ўн чоғли қариндош-уруғдан иборат бўлаётгани ҳақида ўқияпмиз, эшитаяпмиз. (Машҳур ва таниқли кишилар бундан мустасно). 
Хуллас, айбни бировга ағдариш ноўрин. Катталарнинг тергаши, насиҳати мудом ёшларнинг қадам олиши, юриш-туришида аҳамият касб этган. Бу – ёши улуғларнинг, жамоатчиликнинг назорати ҳар доим керак, дегани. Шундай экан, жим турманг, катталар!

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 640 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, Hikoya, хикоялар, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, bo'lgan voqealar, хадислар, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Отабек Муталхўжаев Орол денгизи соҳилида муҳрланди
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari