Вторник, 19.06.2018, 15:23
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [504]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [422]
Hikoyalar to'plami [317]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [777]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [26]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [168]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [23]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 55
Гостей: 52
Пользователей: 3
SatrapS, papedrak, RysfajCok

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Июнь » 12 » Миллиардер Фаттоҳ Шодиев – жаҳонга машҳур бизнесмен ҳамюртимиз
09:07
Миллиардер Фаттоҳ Шодиев – жаҳонга машҳур бизнесмен ҳамюртимиз
Авлод-аждодларимизнинг ажойиб анъаналари, урф-одати бор. Хайр-эҳсон, хомийлик халқимиз томонидан азалдан кўз-кўз қилинмай, хуфиёна, зимдан амалга оширилади. Биргина мисол. Йирик мулкдор Хўжа Аҳрор Валий отининг туёғига олтиндан тайёрланган тақани омонатгина қилиб қоқтириб қўяр эканда, атайлаб камбағаллар яшайдиган кўчалардан ўтар экан. Отининг олтин тақаси қаерда тушиб қолганлигини валийнинг ўзи ҳам билмас экан.

Мақоламизда замонавий донгдор мулкдорлардан бири, табиий ресурсларни қазиб оладиган, феррохром, алюминийга бой глинозем ва темир рудасини қайта ишлайдиган, ўзининг тоғ-кон, металлургия, энергетика, транспорт ва маркетинг хизматлари билан интеграциялашган етакчи диверсификацион корхоналари мавжуд бўлган Eurasian Resurces Group Sa.r.I ("ERG”) компаниясининг асосчиларидан бири, анционер Фаттоҳ Шодиевнинг Россия, Япония ва ниҳоят Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган хомийлик хизматларига тўхталиб ўтамиз.

Жаҳонга машҳур бизнесмен, ўзининг номидаги Халқаро ҳомийлик Фондининг асосчиси, Фаттоҳ Шодиев шундай дейди: "Биз илм олишга интилган ҳар бир инсонга ёрдам беришга тайёрмиз, сабаби яхши таълим-тарбия олиб мактаб кўрган инсон ҳаётни умуман ўзгартириб юбориши мумкин. Ёшларга ўз имкониятларини, салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришга ёрдам берар эканмиз биз дунёда тинчликни мустаҳкамлаш ишига, қашшоқ-камбағалликдан ва зулм-зўравонликдан озод бўлган эркин жамият қуриш ишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз”.

Фаттоҳ Шодиевнинг яна бир гапи бор, у "ҳомийлик билан ё чин кўнгилдан шуғулланиш керак ёки умуман шуғулланиш керак эмас”, дейди. Бизнесменнинг ҳомийлик (меценатлик) ишлари билан шуғуллана бошлаганига 20 йил бўляпти. Бу йиллар мобайнида у дунёнинг турли давлатларида маориф, санъат, медицина, миллатлар ва маданиятлар аро алоқалар бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб, ёрдамга эҳтиёж бўлган олий ўқув юртлари, музейлар, болалар шифохоналари ва алоҳида шахсларнинг жонига оро кирди. Ҳомийлик бизнинг юртимизда жамоатчилик томонидан кенг қўллаб қувватланадиган оддий бир урф, одат, кундалик бир ҳол бўлиб қолиши керак, дейди куюниб ҳамюртимиз.

1976 йили Москва давлат халқаро муносабатлар институти – МГИМОнинг халқаро ҳуқуқ факультетини тамомлаган Фаттоҳ Шодиев дастлаб ўзи ўқиган ва ўтган мингйилликнинг охирига бориб инқирозга учрай деб қолган олий билим юртига ёрдамга келди. Институтни битириб оёққа туриб олган, бизнес билан шуғулланиб, анча маблағ эгаси бўлган Фаттоҳ Шодиев институт талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг энг яхши илмий ишлари, ўқув қўлланмалари, монографиялар учун мукофотлар ва грантлар жорий этади. Илмий тадқиқотларни, луғатларни яратиш, чоп этишга кетадиган харажатларни ҳам ўз зиммасига олади. Сўнгра фаолиятини янада кенгайтириб талабалар учун стипендиялар дастурини эълон қилади. Шундай қилиб бугун жаҳонга машҳур Шодиев номидаги Халқаро ҳомийлик фонди ўзининг дастлабки мустақил қадамларини қўя бошлади.

Натижада қадимда маълум ва машҳур бўлган бу билим юрти ўзининг битирувчиси ёрдамида яна жаҳондаги машҳур олий ўқув юртлари қаторидан ўрин олади. Шодиев жамғармаси халқаро нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда МГИМОнинг узоқ йиллар давомида шаклланган интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолди. Жаҳон олий ўқув юртлари аро ҳамкорликни кенгайтирди. Комплекс илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда илмий ёшлар орасидаги уларнинг энг истеъдодли қисмини моддий ва маънавий қўллаб қувватлашдек савобли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жамғарма йилига 10 нафар докторантни илмий стажировка (малака ошириш) учун хорижий университетларга жўнатади. Фонд Москва телевидениесининг Биринчи каналида эфирга чиқадиган "Ақлли қиз ва йигитлар” - ("Умницы и умники”) телекўрсатуви студиясини ўзи ҳисобидан электрон ва бошқа махсус асбоб-ускуналар билан тўла жиҳозлаб берди.

Фаттоҳ Шодиевнинг ўзи японшунос олим, сиёсатшунослик фанлари доктори. Жиззахлик ўспириннинг МГИМОга киришдан асосий мақсади япон тилини ўрганиш, бу халқнинг қадим ва ўзига хос бўлган маданияти, санъатидан баҳраманд бўлиш, тилини, қолаверса япон халқининг ҳаёт фалсафасини ўрганиш эди. Фаттоҳ Шодиев кунчиқар мамлакатида кўп йиллар ишлади. Японияни, японияликларни яхши ўрганди. Меҳнат самарадорлиги, илғор технологиялар соҳасида жаҳонга машъал бўлиб келган халқ, мамлакат ҳақида китоблар ёзди. МГИМОни битирган бир неча авлод муаллиф Фаттоҳ Шодиевнинг "Замонавий Япония” номли ўқув қўлланмаси асосида таҳсил кўрмоқда. Образли тил билан айтганда, Фаттоҳ Шодиев бу мамлакатга алоҳида бир қизиқиш, меҳр-муҳаббат билан қарайди. Император олий ҳазратларининг қизи, Япония маликаси Хисако Такамадонинг табригида шундай гапларни ўқиймиз: "Уйқулар мамлакатидаги болакай Баккун” номли китобимнинг нашр этилиши* муносабати билан Россия элчихонасида ўтган ва мен иштирок қилган қабул маросимидаги ажойиб учрашувимизни эслаганимда юрагимни алоҳида бир илиқ ҳис-туйғулар қоплаб олади. Кўплаб болалар бу китобни ўқиб чиққанлигидан мен бахтиёрман”.

Япония Имераторининг қизи, малика Хисако Такамадонинг "Уйқулар мамлакатидаги болакай Баккун” китоби Фаттоҳ Шодиевнинг халқаро Фонди ҳомийлигида чоп этилган.

Японияга бўлган қизиқиш, унга бўлган алоҳида бир меҳр бўлажак йирик бизнесменнинг ҳаёт йўлини, тақдирини белгилаб берди деса бўлади. Шодиевнинг халқаро хайрия Фонди жамоатчилик, олимлар ва сиёсатчилар ўртасидаги муносабатларни шакллантиришга, улар орасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беради. МГИМОнинг ўқишда катта ютуқларга эришаётган энг илғор талабаларини Япониядаги олий ўқув юртларида стажировкадан ўтиб малакасини ошириш, билимини такомиллаштириш, япон маданиятини Россияда, рус маданиятини эса япон маданият ва санъат шинавандаларига таништириш, тарғиб қилишда катта ишларни амалга оширмоқда. Фонд фан, санъат соҳаларидаги турли халқаро тадқиқотларда, шу мавзуларга бағишланган анжуману конференцияларда фаол иштирок этиб, Россия олий ўқув юрти талабаларининг Япония университетларида ўқиб илм олиш, билим тўплаш, тажрибаларини оширишлари бўйича яқиндан кўмак бермоқда. Фаттоҳ Шодиевнинг хайрия Фонди Японияда ўтадиган Россия маданияти Фестивалининг Бош спонсори (хомийси) бўлиб ҳисобланади. Япониянинг турли префектураларида 7-8 ой мобайнида давом этадиган мазкур Фестивалда Россиянинг энг яхши мусиқа ансамбллари, драматик театр коллективлари, машҳур артистлари, якка хонанда солистлари қатнашадилар. Йилда бир марта ўтадиган бу фестиваль бу йил (2018) ўн биринчи бор ўтмоқда.

2015 йили Японияда ўтган Россия маданияти кунлари мамлакатнинг жами 47 префектурасидан 40 тасида бўлиб ўтди. 92 шаҳарда Россиянинг 900 дан ортиқ машҳур адабиёт, санъат, маданият ходимлари: ёзувчилар, олимлар, рассомлар, санъат усталари ўз асарларию дастурларини намойиш этдилар. Унда жами 13 миллион япониялик қатнашди. Фаттоҳ Шодиев ҳомийлик қилаётган ва ҳар йили ўтказилиб туриладиган бу фестиваль яна 4 йил, 2021 йилга қадар давом этади. Бу ҳақда Россия парламенти қуйи палатасининг раҳбари (спикери) билан Япониянинг собиқ бош вазири Юкио Хатояма шартнома имзоладилар.

Шодиев Фонди шунингдек, тўсатдан оғир аҳволга тушиб қолган ва мушкул вазиятдан эсон-омон чиқиб кетиш имконияти бўлмаган инсонларга ёрдам кўрсатади. Жамғарма Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардаги мактаблар, пансионатлар, болалар медицина муассасаларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келади. Шодиев халқаро Фонди кўп йиллар мобайнида таниқли рус актрисаси Чўлпон Ҳаматова билан Дина Корзун бошқараётган болаларни даволаш жамғармасига, 12 йилдан буён Одесса реабилитация марказида церебральний паралич (фалаж) диагнозли болаларни даволашга яқиндан моддий ва молиявий ёрдам бериб келмоқда.

Одессадаги болаларни Реабилитация қилиш марказини ишга топширишга уч кун қолганда ҳаммани қаттиқ таҳликага солган бир воқеа содир бўлди. Иш кетаётган кутилмаган пайтда тепадан катта ҳажмдаги оғир металл рама тўсатдан узилиб пастга қараб қулай бошлайди. Шу пайтда бинонинг олд киравериш қисми ва чор атроф одамлар билан лиқ тўла эди. Тасир-тусурдан ҳамма ўзини йўқотиб қўйди, ваҳимада, ким нима қилишни билмай қолади.

Кутилмаган ва тўсатдан содир бўлган бу вазиятда бирор кор-ҳол содир бўлиши аниқ эди. Шунда, мўжиза рўй берди. Катта оғирликдаги шарақлаб тушиб келаётган улкан рама тепадан пастга эмас, бино пештоқида олтин суви билан қопланган ва нур сочиб турган фаришта ҳайкалининг қанотига келиб урилиб одамлардан четроққа биронта ҳам тирик жон бўлмаган жойга учиб бориб қулади. Зарбни Аллоҳнинг иродаси билан фаришта ўзига олди, дейишди одамлар ёқасини ушлаб. Ҳеч ким лат егани йўқ. Катта-кичик, барча соғ қолди. Шу-шу Реабилитация болалар маркази биноси "Фариштаси бўлган уй” деган ном олди.

Одессадаги Болалар маркази собиқ иттифоқ республикаларидан келган болалар онаси, отаси ёки бошқа бирон яқин кишиси билан бирга яшаб даволанадиган Ҳамдўстлик давлатлари (МДҲ) ҳудудидаги ягона маскандир. Беморларнинг даволаниши, дам олиши, овқатланиш ҳаммаси Фаттоҳ Шодиев халқаро жамғармаси ҳисобидан. Марказда театр, дельфинарий, чиройли зотдор отлари бўлган мўжазгина ферма бўлиб, ўзларини яхши идора қила олмайдиган, жисмоний ҳаракати чегараланган, паралич (фалаж) болалар ҳайвонларни алоҳида бир завқ билан томоша қиладилар, уларга овқат беришади. Қўлларини текказишиб бошларини силайди.

Махсус жиҳозланган компьютер комплексида эса болалар замонавий коммуникация воситаларининг иш принципларини ўрганишади. Бу ерда арт-терапия, войта-диагностика каби ноёб илғор даволаш методикалари қўлланилади. Бунга қўшимча, кунига 50 оиланинг ота-оналари болаларини даволаш бўйича шифокорлардан маслаҳатлар олишади. Хорижий мамлакатлардан келган беморлар ҳам йилига 3-4 марта махсус даволаш курсларини ўтишади. 2016 йили Россия, Қозоғистон, Украина, Белоруссия, Исроил ва Германиядан келган 1218 бемор Одесса реабилитация марказида даволанди. Бу ерда қўлланилаётган даволанишнинг иппотерапия, дельфинотерапия каби усуллари айниқса яхши натижа бермоқда. Марказ шифокорлари кўплаб беморларни оғир стресс ҳолатларидан чиқариб, юқори профессионал медицина ёрдамини кўрсатишади. Фаттоҳ Шодиев жамғармаси 12 йил мобайнида мазкур Марказда 25 минг болани даволашга ёрдам берди.

1998 йили Фонд Токиода буюк рус композитори Дмитрий Шостакович мусиқаси фестивалининг Бош ҳомийси бўлди. 2000 йилда эса Россия билан Япония ўртасида имзоланиши кутилаётган Шартномани тайёрлаш муносабати билан ўтказилган тадбирларга ҳам мазкур Халқаро хайрия Фонди Бош ҳомийлик қилди. Шунингдек, журнал-проспект шаклидаги "Япония” нашрини босиб чиқариш бўйича ҳам ҳомийлик ёрдамини кўрсатмоқда. Фаттоҳ Шодиев жамғармаси Япония маликаси Такамадо ёзган эртаклар тўпламини, Императорнинг турмуш ўртоғи Митихо ҳазрати олияларининг "Кўприк қуриш” номли китобига ҳомийлик қилди.

Фаттоҳ Шодиев жамғармасининг яна бир ажойиб савобли иши узоқ муддат бутун жаҳон жамоатчилиги диққат марказида турди. Бу жаҳонга машҳур, лекин молиявий инқирозга юз тутиб аукционда сотилиш хавфи арафасида турган Япония тасвирий санъатининг "гавҳари” бўлмиш машҳур уста Иттико Куботининг кимоно кийимлари коллекциясини бегоналар қўлига ўтиб, бедарак йўқолиб кетишидан сақлаб қолганлиги бўлди.

Шу ерда бир нарсага қойил қоласан киши, Япониядек бой давлат, япон бизнесмен миллиардерлари, одатда бадавлат бўладиган тасвирий санъат коллекционерлари сақлаб қола олмаган, лекин ҳақиқатдан ҳам ноёб бўлган кимоно коллекциясини аукционда парча-парча қилиб бўлиб сотилиб юборилишидан Фаттоҳ Шодиев сақлаб қолди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур миллий санъат асарлари жамламаси ҳақиқий санъат нима эканлигини яхши ва нозик тушунадиган ўзбек бизнесмени томонидан вақтида қадрига етиб олиб қолинди. Фаттоҳ Шодиевнинг бу ишидан бутун япон халқи қойил қолди, деса бўлади. Санъаткорлар, айниқса, кимоно нима эканлигини яхши биладиган, нозик дидли япон хотин-қизлари, нафис санъат ихлосмандлари эса айтишга сўз топа олмай лол қолдилар. Шундай қилиб Шодиев жамғармаси нафақат буюк япон кимоно устаси бўлган Иттико Куботани банкротликдан сақлади, балки Япония маданиятининг катта бир ажралмас қисми бўлган ноёб кимононинг нодир жамламаси – коллекциясини келажак авлод учун ҳам асраб қолди.

Сабаби, беқасам тўн, банорас чопон, гулли жужун рўмол, беш тепки, етти тепки атлас, адрас кўйлак, бир сўз билан айтганда, инсон эгнидаги миллий кийимнинг ўзига хослиги, эстетикаси, жозибаси нимада эканлигини яхши тушунадиган, уни қадрлайдиган, МГИМОда япон тилини, маданияти ва санъатини ўрганган, уларни ўзбек миллий маданияти билан муштарак томонлари мавжудлигини кўрган, сезган жиззахлик Қаюм отанинг ўғли Фаттоҳ Шодиев буни жуда яхши тушунар эди, қолаверса бу тадбирларни амалга оширишга унинг кўнгил, қалб эҳтиёжидан ташқари моддий ва молиявий имконияти ҳам бор эди.

Кимоно ҳақида икки оғиз сўз. Бу нафақат кийим, кимоно миллий ўзига хосликнинг ажралмас бир қисми, чиройли, тавозе билан майин ҳаракат, маъно, мазмун рамзи. Япон қиз ва аёлларига хос бўлган гўзаллик ва назокат, қолаверса, балким фақат японлар англаб оладиган, чуқур маънога эга бўлган бутун бир фалсафадир. Кимоно ниҳоятда майин, маҳкам табиий шойи газламадан тикилади. Матонинг ичидан махсус иплар ўтказилиб бошқа ҳеч бир миллий кийимда бўлмаган шакл ва бурмалар ҳосил қилинади. Шойи газламага рассомлар ишлатадиган мўйқаламда камалак ранглари берилади. Кимонони тикиш жараёнида усталар олтин ва кумуш ипларидан мўл фойдаланадилар. Япон хотин-қизларининг бу миллий кийими нафақат япон аёлларининг, балки бутун япон халқининг миллий ғурури ва ифтихоридир.

Минг-минг йиллар қадимда яратилган бу миллий кийимни тикиш, тайёрлаш сирлари йўқолиб кетаётган эди. Уни сир-асрорларини қайта тиклашга уста Куботининг 30 йиллик умри кетди. Кийим тикишнинг бу техникаси Японияда "итику цудзигахана” деб юритилади ва мана йиллар, асрлар оша кимоно яна япон хотин-қизларининг нозик ва гўзал миллий қиёфасини жилолантирмоқда. Кимононинг ҳар бири моҳир уста қўли билан яратилган ва дунёда тан олинган ҳақиқий тасвирий ва амалий санъат асари ҳамдир. Кимоно миллий кийимлари музейи кўчма кўргазма шаклида хорижий давлатларга гастрольга чиққанларида ҳам энг кўп томошабинлар ташриф буюрадиган халқаро сайёр кўргазмаларидан бирига айланган.

1990 йили япон кимоно музейи Франция давлатининг юксак мукофоти бўлган: "Санъат ва адабиёт Ордени”ни олишга мушарраф бўлди. 2011 йили моддий ва молиявий танқислик сабабли музейнинг келажаги хавф остида қолган эди. Фаттоҳ Шодиев ҳар бири ҳақиқий санъат дурдонаси бўлган 104 кимонодан иборат жамламани ўз қарамоғига харид қилиб олди. Кимоно музейи ҳақида гапирар экан Фаттоҳ ака: "Япония менинг ҳаётимга, тақдиримга катта таъсир кўрсатди, киманоларни сотилиб кетилишидан сақлаб қолиш эса менинг Японияга бўлган ҳурматим, ифтихорим ва миннатдорлигим рамзидир” деди. Музейнинг ноёб коллекцияси хусусий қўлга ўтган бўлса ҳам, дейди Фаттоҳ Шодиев, у ҳеч қаерга кетмайди, Токиода Япониянинг мулки бўлиб сақланиб қолади. Музейни қалби билан тушунган, уни асл ҳолида сақлаб қола оладиган япониялик топилганда эса, музейни бутун экспонатлари билан унга топшириш нияти борлигини ҳам билдирди бизнесмен. Бу гапларни эшитган, воқеаларнинг гувоҳи бўлган, тадбирда қатнашаётган япон хотин-қизлари кўз ёшларини тутиб тура олмадилар. Шу дақиқа Фаттоҳ Шодиевга шахсан миннатдорчилик билдириш, қилган бу иши учун унинг қўлини маҳкам қисиш мақсадида навбат кутиб турганларнинг кети кўринмади. Маросим 4 соат давом этди.

Токиодаги кимоно музейи тарихи ҳақида икки оғиз сўз. Музей бош корпуси минг йиллик 16 та ёғоч синчга таяниб туради. Музей янги биноси бош корпусининг деворлари тош бўлиб қотиб қолган нодир коралл рифлари - Рюкку охактошидан қурилган. Қўлда ранг ва ишлов берилган 2,5 метр газламадан ва кўплаб тақинчоқу тугмачлардан иборат ҳар битта кимонони тикиш учун ўрта ҳисобда қарийб икки йил вақт кетар экан. Кимоно музейи биноси саёҳатчилар Япония пойтахтидаги зиёрат қиладиган объектларнинг доимий рўйхатидан муқим ўрин олди.

"Мен кўп бор бу ерда бўлганман, бу гўзал мамлакатда ишлаганман ва япон халқига хос бўлган кўплаб ажойиб ҳислату фазилатларидан хабарим бор, – дейди Фаттоҳ Шодиев 2011 йили Токио шаҳрида ўтган кимоно коллекцияси тақдимотида. – Мен японларнинг ўзига хос юксак маданияти ва урф-одатини яхши кўриб қолдим. Япон халқининг феъли, табиати билан ҳайратланмай иложи йўқ. 2011 йили Японияга катта вайронагарчилик келтирган қаттиқ зилзила ва унинг оқибатида содир бўлган даҳшатли цунами пайтида мен бунинг гувоҳи бўлганман. Шу муносабат билан япон халқига ўзимнинг самимий ҳайрихохлигимни билдириб чуқур ҳамдардлигимни изҳор қилмоқчиман.

Шундай қилиб Фаттоҳ Шодиевнинг халқаро Фонди Иттико Кубота кимоно кийимлари кўргазмасини чет мамлакталарда намойиш эта бошлади. Кўргазма Россиянинг Москва билан Санкт-Птербург шаҳарларида, Қозоғистоннинг Остана билан Олмаота, Лейден (Нидерландия), Париж, Ницца (Франция), Антверпен (Бельгия) ва бошқа давлатларида бўлиб ўтди. 2014-2016 йиллар кўргазма дунё давлатларининг 8 шаҳрида бўлди. Кўргазмада намойиш этилаётган кимоноларни томошо қилишга ярим миллиондан ортиқ томошабин келди. 2018 йили АҚШнинг Нью-Йорк, Нью-Орлеан, билан Торонтода (Канада) кимоно кўргазма жамламасини намойиш этиш режалаштирилган.

Фаттоҳ Шодиев жамғармаси шунингдек, Иттико Кубота ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ҳужжатли фильмини суратга олишга ҳам ҳомийлик қилиш, сарф-харажатларини кўтариш мажбуриятини олди.

Хориж матбуоти ўзбек бизнесменининг кимоно музейини сотиб олиб Японияда қолдиришини: "Инсониятга қолдираётган бебаҳо неъмат” деб шарҳлади. "Ўзимизнинг собиқ талабамиз Фаттоҳ Шодиев бир нарсани ўйладими уни албатта амалга оширади, қойил, қилаётган ишлари учун биз унга катта миннатдорчилигимизни изҳор этамиз”, – дейди Москвадаги давлат халқаро муносабатлар институти - МГИМО ректори, профессор Анотолий Торкунов.

Жамғарма кўп йиллардан буён "Япония ҳамма учун!” шиори остида Москвада ўтадиган япон маданияти Фестивали - J-Fest нинг ҳам Бош ҳомийси (спонсори) ҳисобланади. J-Fest фестивали япон маданиятидаги турли машҳур замонавий трендларни намойиш этиш, Россия – Япония маданий алоқаларида ҳамкорлик қилиш майдонига айланиб қолди. Фестивалга келган меҳмонлар турли маърузаларда, мастер-класс, концерт ва перфомансларда иштирок этишади. Одат бўйича Фестивал арафасида арт-санъат, юқори технологиялар, кийимлар модаси, замонавий мусиқа, кўҳна миллий урф-одат ва анъаналар, кулинария, кино ва анимациялар бўйича турли мавзуларда ўтадиган конкурсларда мингдан ортиқ киши иштирок этади. 2009 йилдан буён бундай фестивалда япон маданияти ва санъати ихлосмандларидан 2 миллион россиялик қатнашди. Фестивал шунчалик бой ва рангбаранг бўлади-ки, унда томошабин япон маданият ва санъатининг ҳар бир тури ва соҳасида ўзига маъқул бўлган янги трендларни топади, улар билан танишади, алоқалар ўрнатади.

Фестиваль 2017 йили 15-16 июль кунлари Москвадаги Горький паркининг "Гараж” номли Замонавий санъат музейи олдидаги Санъат майдонида бўлиб ўтган эди. Бу йилги фестивал ҳам шу парк ҳудудидаги майдонда 4-5 август кунлари "Джи фест Суммер” номи остида бўлиб ўтади. Бу жаҳонга машҳур бизнесмен Фаттоҳ Шодиевнинг Халқаро жамғармаси ҳомийлигида ҳар йили очиқ осмон остида ўтказиладиган Россиядаги энг катта ва ёрқин байрамлардан биридир.

Қозоғистон Республикаси Табиий фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, жиззахлик Фаттоҳ Шодиев Қозоғистондаги энг йирик бўлган ENRC тоғ-кон компаниясининг шерикчилик асосидаги мулк эгаси ва ҳаммуассисидир. Жаҳонга машҳур бизнесмен Ўзбекистонда ҳам ўз нодавлат Халқаро ҳомийлик Фондининг ваколатхонасини очди. Шарқий Европа, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг илмий, ижодий ва маданий салоҳиятни қўллаб қувватлайдиган Фонднинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Элизабет Магуайрнинг айтиши бўйича, жамғарма болалар уйларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, медицина ёрдамини кўрсатиш юзасидан ҳомийлик ишлари билан шуғулланишни режалаштирган.

Фаттоҳ Шодиев Қозоғистон Республикасининг 1999 йил 26 июльдаги Қонунни билан таъсис этилган Ш даражали "Барис” ордени билан тақдирланган.

2005 йили Қозоғистон Республикасининг "Давлат олдидаги хизматлари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожига қўшган сезиларли ҳиссаси учун” ордени билан мукофотланди. Шу йилнинг ўзида яна "Демократик тараққиёт ва иқтисодий эркинлик учун” Авраам Линкольн медали билан тақдирланган.

Ишбилармон, тадбиркор, бизнесменлар тўғрисида охирги пайтда кўплаб жуда ақлли, ҳикматли гаплар пайдо бўлмоқда. Ана шулардан биттасини келтириб ўтмоқчимиз:

Бир нарсани яхши билишимиз лозим, дейди тажрибали тадбиркорлардан бири: Бизнесдан асосий мақсад пул қилиш, бойлик орттириш бўлса бундай бизнес узоққа бормайди. Бундай ишбилармонлигу тадбиркорликдан катта умид қилиш ҳам мумкин эмас. Ундай бизнеснинг эртанги куни йўқ. Гап шундаки, маҳсулотингизни харид қилаётган одам ўзига керак бўлган, ўта зарур буюмни (хизматни) сотиб олаётганини билиши керак. Бизнесмен эса менинг фаолиятим халқимга, мамлакатимга қандай фойда келтираяпти, деган саволни олдига кўндаланг қилиб қўйиши шарт. Халқ бой бўлиб чўнтагида пули бўлса у харид қилиб савдо-сотиқни, иқтисодиётни юргазади. Бу ҳар қандай бизнеснинг муваффақият гаровидир.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР | Просмотров: 10 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Шоҳруҳ рэпер март ойида яккахон концерт дастурини тақдим этади
>>> ​Jan-Klod Van Dammning qizi otasidan o`zib ketdi
>>> Alisher Usmonov Rossiyaning mashhur san`atkorlarini Toshkent sahnalariga taklif etdi
>>> ​Dilfuza Ismoilova Ahmadboyga chuv tushgani haqida gapirdi
>>> Иброҳим Тотлисас 7 йиллик танаффусдан сўнг катта экранга қайтди
>>> ​Shahzoda Matchonova: “Shaxsiy hayotimdan ko`nglim xotirjam!”
>>> Лоланинг ноодатий саволларга қизиқарли жавоблари
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА УНИ “ЎЗБЕКЧА КИМ КАРДАШЬЯН” ДЕГАНЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ
>>> «УММОН» ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИДАН БИРИ ОТА БЎЛДИ
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlardan oilaviy fotosessiya(Foto)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari